Яшаш тарзимиз ўрмон хаёти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Яшаш тарзимиз ўрмон хаёти
Аввало бугунги холат қандай эканлигини англаб олайлик, хозирги замон мусулмонлари хор холатдадир. Келинг бу фикримизни исботлаш учун ақлингиз қаноатланадиган мисоллар келтирай. Бундай холатларга сабаб бизлар мусулмон бўлатуриб Қуръон ва Хадис асосидаги шариат билан эмас, балки булардан бошқа, яъни Аллоҳ буюрмаган, аксинча қайтарган, оддий инсоннинг ақлидан келиб чиққан тузумда яшаётганлигимиз. Кўпчилигимиздан “Бу холатнинг нимаси хорлик?” деган савол чиқиши мумкин. Айнан мана шу саволга жавоб қидириб кўрамиз.
Биз мусулмонмиз, лекин мусулмон қандай яшаши кераклигини билмаймиз. Оддий мисол халифа Умар розиаллоҳу анҳуни бир аёл мухосаба қилган эди, бу хақиқий мусулмончасига мухосаба бўлиб, халифа ҳам буни мусулмончасига қабул қилган. Бугунги кунда давлат рахбари у ёқда турсин иш хонангиздаги оддий бошлиқни аёл киши эмас хатто бирор эркак мухосаба қилишга ботина олмайди. Ёки тириклигидаёқ жанатти эканлиги маълум қилинган Умар розиаллоҳу анҳу хато қилганда бугунги кундаги бошлиқларимизни хато қилмайди деб биламизми? Аввало ўзингиз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилиб устингиздаги бошқарув Ислом шариатига мувофиқ ёки номувофиқ эканлигини фарқлай оляпсизми? Бу саволларга жавоб бирламчи навбатда хор эканлигимизни далиллайди.
Кимдир бизга озгина тазъйиқ ўтказса қизимиз, опа синглимиз, аёлимизгача кўчага авратини очиб чиқишига рухсат берадиган ва хатто авратини ёпишни истаётган ахли аёлларимизга “Мени бошимни балога тиқма, замонга қараб кийинавер” дейдиган бўлиб қолдик, худдики шу ишимиз бизларни балодан йироқ қиладигандек. Аслида эса ўзимиз даюслик тамғасига эга бўлиб бошимизни жаханнам ўтига тиқаётганлигимизни билмаймиз.
Албатта кўзингиз кўчаларда ётган хароб кийинган, бечора, уйи йўқ инсонларни кўргансиз уларни махаллий тилда “бомж” деб қўйишади. Ундайларни кўзимиз кўравериб, худди улар табиий равишда бўлиши керакдек, бу ҳам табиатнинг бир қонунидек тушуниб қолганмиз. Аслида ўйлаб ҳам кўрмаймизки, Ислом шариати бўйича ундайларга ким қараши керак? Билиб қўйинг Ислом шариати бўйича ундайларга давлат масъул бўлади. Уларни шундай яшашлари Халифалик давлати учун шармандали холат хисобланади.
Яна бир холат, махалламиздаги оилалардан бирортасида ёки кўчада икки киши жанжаллашса “аралашма” деган сўзни бизга айтишади ёки биз бошқаларга айтамиз. Хатто махалламиздаги қайси оила камбағал, еб ичишига зўрға пул топиб, ёки баъзи кунлари оч қолиб, коммунал тўловларига ҳам пули етмай яшашлигини биламиз, лекин ёрдам бериш тўғрисида, ёки бундайларни кўпайиб кетаётганлигининг сабабини ўрганиб кўришга чоғланмаймиз.
Ана шу махалламизда бирор оиланинг қизи бирор йигит билан қўл ушлашиб юрганини кўрсак оғзимизни кўпиртириб бошқаларга айтишни биламиз, лекин ёнимиздагиларни “ўша қиз ва йигитни олдига бориб икки оғиз насихат қилмадингми, охиратни эслатмадингми?” дейиш хаёлига келмайди. Ёлғиз қарияларимиз тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар худди керагида ишлатилиб, ишга яроқсиз бўлиб қолганда ташлаб юбориладиган буюмга ўхшаб қолишган. Аслида эса, ёлғиз қарияларга жавобгар ким эди?
Умуман олганда ижтимоий хаётда хар хил инсон бор. Кимдир хаётини чиройли тарзда тартиблаштириб олган, яна кимдир кетма кет омадсизликларга учраб ўз хаётини тартибга солиш борасида имкониятлари чекланиб ёрдамга мухтож бўлиб қолганлари ҳам бўлади. Бу холатнинг бўлиши табиийдир, лекин мана шундай холатда бундай инсонларга кимдир ёрдамчи бўлиши керакку. Бундай ёрдамчи ким?
Юқоридагиларга назар солар эканмиз яшаш тарзимиз ўрмон хаётидан фарқ қилмай қолганлигига гувох бўламиз. Хўш бу ўрмон хаёти бизнинг яшаш тарзимизга қандай кириб келди? Бу тўғрисида фикрлаб кўрганмисиз, ёки шу ўрмон хаётида қачонки ўзингиз ҳам ўлжага айланганингиздагина хис қиласизми? Англаб етингки бизларга ўрмон хаёти инсон ақлидан келиб чиққан хар қандай қонунлар орқали кириб келган.
Ўрмонда ожизлар қанча кўп бўлса золимлар шунча кўп рохатланишади. Шу ожизлардан бўлишимизни хатто зиёлиларимиз ҳам жуда хоҳлашларига хайрон қолмасдан иложимиз йўқ. Чунки ўйлашмайдики бизлар ҳам аслида ўша ўрмонда яшовчи хайвонлар каби махлуқ(яратилган)миз, лекин улардан бизларни ақлимиз ажратиб туради. Аҳамиятлиси шу ердаки барчамизга ақлни Аллоҳ берди, лекин шу ақлимизга мукаммал қонун чиқара олиш хусусиятини бермаганлигини унутдик. Ва шунинг учун ўша зиёлиларимиз яна яшаш тарзимизни ўрмон хаётига айлантириш учун деморкатиятига даъват қилаверишади.
Уларга оддий саволимиз бор сизлар инсон сифатида ожиз ва нуқсонли эканлигингизни билмайсизларми? Унда билиб қўйингки қонун чиқариш инсонга хос бўлмаган амалдир, Аллоҳ Таъоло бу ишни инсонга қолдирмади. Инсоннинг яшаш тарзини тартибга солиш учун Исломий тузум берди.
Аллоҳнинг борлигига ва ягоналигига ишонадиган инсонларга қарата айтамизки илтимос, инсонга берилмаган хусусият (мукаммал қонун чиқара олиш)ни ақл бажара олади дея даъво қилиб ақллилик қилманг, нима бўлганда ҳам бошқалар каби оддий инсон эканлигингизни унутманг.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
16.02.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб