| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Биз қул эмасмиз”: флешмоб ва унинг ортидаги асрлик муаммо

“Биз қул эмасмиз”: флешмоб ва унинг ортидаги асрлик муаммо

By htadmin
28.08.2025
437
0
Share:

“Биз қул эмасмиз”: флешмоб ва унинг ортидаги асрлик муаммо

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россияда ўзбекистонлик таксичига нисбатан йўловчи томонидан “русларнинг қули” деган ҳақоратли сўзлар айтилгандан сўнг, ижтимоий тармоқларда катта ҳаракат бошланди. Ўзбекистонликлар Instagram ва бошқа платформаларда #bizqulemasmiz ҳештеги остида ўз муносабатини билдириб, меҳнат муҳожирларига ҳурмат ва ҳимоя талаб қилмоқда. Бу ҳаракатга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев асос солди ва унинг видеоси миллиондан ортиқ кўришга эришди.

Бироқ бугунги масала якка шахснинг ҳақоратланишида эмас. Бу – халқимизнинг бир асрдан кўпроқ вақт давомида бошдан кечирган сиёсий-иқтисодий қарамлиги ва мағлубиятининг ҳозирги кўринишидир.

Туркистон минтақаси асрлар давомида илм-маърифат, савдо ва маданият, дунё илмий тамаддунининг асосий ўчоғи бўлиб келди. Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарлар нафақат Шарқ, балки бутун дунёга ёруғлик сочган марказлар эди. Аммо XIX аср иккинчи ярмида кофир рус босқини юз берди ва шундай қилиб тарихимизнинг янги ва лекин қора саҳифаси очилди.

Босқинчи ўрислар халқимизнинг иқтисодий таянчини синдиришга киришди. Ерлар тортиб олинди, қишлоқлар мажбурий равишда пахта яккаҳокимлигига ўтказилди. Пахта Россия саноати учун хомашё, халқимиз учун эса саводсизлик, қалоқлик ва қашшоқлик манбаси, қуллик тамғаси бўлди. Озиқ-овқат етиштириш чекланди, халқ ўзини-ўзи таъминлаш имкониятидан маҳрум этилди. Бу иқтисодий мустақилликни йўқотиш, ўз уйингда меҳмонга айланиш, дегани эди.

Босқиннинг яна бир оғир оқибати – халқимиз пешонасига “иккинчи сорт” тамғаси босилиши бўлди. Минтақа мусулмон халқлари қора ишчи, хизматчи сифатида кўрсатилди. Кофир рус амалдорлари ва мустамлакачиларнинг тилида “туземец” деган ҳақоратли атама муомалага кирди. Одамлар – мусулмон бўлиб туғилгани учун – ўзидан  уяладиган даражага етказилди, ўз қадри ва шарафини унутишга мажбур этилди. Бу халқимизнинг руҳий-маънавий камситилишини таъминлайдиган ва ҳануз ўз таъсирини йўқотмай келаёган жараён эди.

Энг оғир зарба маданий ва маънавий меросимизга қаратилди. Тил ва дин, тарихий, маънавий-маданий меросларимиз – барчаси издан чиқарилди. Масжидлар ёпилди, китоблар йўқ қилинди, олимлар ва уламолар қатағон қилинди. Халқимиз руҳиятига санчилган бу “ханжар”нинг, аслиятимизга қаратилган бу қаттол зарбанинг асосий мақсади аниқ, у ҳам бўлса, мафкуравий қулликни шакллантириш эди!

XX асрда Туркистон янги сценарийга ўтказилди, бу сафар Совет Иттифоқи аталмиш “темир ҳалқа” ичида. “Интернационал тенглик”, “халқлар бирлиги” деган шиорлар билан халқ юрагига умид солинди, алдов уруғлари экилди. Вазият эса аслича, ўша-ўшалигича қолди, ҳеч нарса ўзгармади. Халқни тўғри йўлга етаклайдиган уламолар ёппасига қатлиом қилинди, дин ва маънавият қақшатқич тазйиққа учради, бойлар қотоғон-қулоқ қилинди, қашшоқлик сақланди, пахта мажбурияти давом этди… Энг ачинарлиси, “русга хизматчи”, “меҳнатчи қул” деган қарашлар мафкуравий равишда мустаҳкамланди. Бутун бир авлод “сен фақат ишлаш учун туғилгансан, сенинг ҳеч қандай ҳуқуқинг йўқ” деган туйғу билан вояга етди.

1991 йилда Ўзбекистон “мустақил” деб эълон қилинди. Халқ энди қуллик йўқ, эркин ҳаёт бошланди, деб умид қилди. Аслида  эса қуллик-мустамлакаликнинг фақат номи ўзгарганди, янги шакл, янги қиёфа касб  қилганди.

Табиий бойликлар – газ ва олтин захиралари, пахта ва ишлаб чиқариш манбалари халқимиз қўлига эмас, балки тор доирадаги сармоядорлар ва хорижий компаниялар қўлига берилди. Оддий ҳалқ учун эса муносиб иш ўринлари яратилмади. Миллионлаган одамлар ўз юртида иш тополмай, четга чиқишга, муҳожирлик йўлини тутишга мажбур бўлди.

Аксар қисми Россияга ва бошқа давлатларга чиқиб кетган юртдошларимиз энг арзон ва энг заиф ишчи кучига айланди. Улар қурилишда, заводларда, хизмат соҳасида оғир меҳнат қилади, аммо энг кўп ҳақорат ва камситиш ҳам уларнинг ҳиссасига тўғри келади. Ўзбек режими эса бу оғриқли муаммони ҳал қилиш ўрнига кўпинча сукут сақлади. Меҳнат муҳожирлари нафақат иқтисодий қийинчиликка, балки ҳар куни таҳқир ва камситишларга дуч келаётганида ҳам расмий идоралардан қатъий ва очиқ муносабат эшитилмади. Бу эса халқ орасида “давлат ўз фуқаросини ҳимоя қила олмаяпти”, деган оғир хулосани шакллантирди.

Россияда муҳожирларга нисбатан қул сифатида қараш шунчаки миллатчиликнинг бир кўриниши эмас, балки бу сўнгги бир аср давомида юритилган қулга айлантириш сиёсатининг қурбонига айланган мусулмон халқимизнинг ҳанузгача озод бўлмаганининг ёрқин исботидир.

Албатта, баъзи фаолларнинг халқнинг оғриқли дардига нисбатан ғам қилиб, зудлик билан муносабат билдириши олқишга лойиқ. Лекин бу муносабатлар маълум маънода кўнгилларни қувонтирса-да, амалий жиҳатдан олганда муаммога тўлиқ ечим бўлолмайди. Чунки юқорида айтганимиздек, мустамлакачи рус режими минтақамиз давлатларини ўз таъсирида ушлаб туришнинг барча чора-тадбирларини кўриб келмоқда. Устимиздаги режим эса тобеликни тинч билиб, халқимизнинг “замонавий қул”га айланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда…

Хўш, муаммонинг амалий ечими қандай? Қандай қилсак, биз бугун “замонавий қуллик” муаммосидан қутуламиз? Буни англаш учун тарихга назар ташлаймиз. Ўтмишда бизнинг ота-боболаримиз на русга ва на Ғарбга қарам бўлишмаган. Бу – инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Қайси соҳани олмайлик, ҳар бирида дунёда етакчи бўлганмиз. Биргина Амир Темурнинг рус ерларига назар ташлаб, уларнинг ҳаёт тарзидан жирканиб, бу ерларни босиб олишни арзимас деб ҳисоблагани – бизнинг тарихий мақомимиз, ғолиблигимизнинг яққол мисоли эмасми?!.

Бугун эса биз ана шу асл мақомимизни йўқотдик. Шу даражада заифлашдикки, ҳатто кофир юртнинг оддий фуқароси ҳам бизга паст назар билан қараб, “қул”, “черный” деб атайдиган ҳолга келдик. Яъни учинчи, тўртинчи сорт одамларга айланиб қолдик.

Ҳеч ким инкор қилолмайдиган ҳақиқат шуки, тарихда биз Ислом билан яшаганмиз. Демак, бизнинг бирлигимиз, ғолиблигимиз, шонли тарихимизнинг асл манбаи бу – Ислом бўлган эди. Бироқ бугун гарчи эътиқодан мусулмон бўлсак-да, ҳаётимизга Ислом тузум сифатида татбиқ қилинмай қўйди. Бир муддат социалистик тузум остида яшадик, ҳозир эса капиталистик демократия ҳукм сурмоқда. Тафаккур қилиб кўрсак, бизнинг хорлик ва қулликка тушишимиз айнан шу инсон ижод қилган тузумларни ҳаётимизга жорий қилиниши билан бошланди. Демак, бугунги аянчли ҳолатга тушишимизнинг ягона сабаби – шу ботил тузумлардир. Шунинг учун ҳам эътиборимизни капиталистик демократиядан қутулишга қаратиб, унинг ўрнига Исломни тўлиқ низом сифатида татбиқ этувчи давлат – Халифаликни тиклашга қаратишимиз зарур.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, “Биз қул эмасмиз” флешмоби ёшларнинг Instagram’dagi бир дақиқалик реакцияси эмас. Бу халқимизнинг юрагида ўнлаб йиллардан бери йиғилиб келган ноласи, туғёни ва ҳаётий-ҳуқуқий талабидир. Бунинг амалий ечими эса ўзлигимизнинг асоси бўлган Исломга қайтишимиздадир. Аслини олганда, “Биз қул эмасмиз” деган ўртамиёна мавқени эмас, балки “Биз Ислом Умматимиз ва дунё етакчиси бўлишга қодирмиз” деган юксак мавқени эгаллашни кўзлашимиз лозим. Бунга эришиш учун мусулмонларда ҳамма нарса ортиғи билан бор! Аллоҳ таоло айтади:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Азизлик Аллоҳники, Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар билмайдилар”.  (Мунафиқун:8)

 

Салоҳиддин

28.08.2025й

TagsБиз қул эмасмизфлешмоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй дини, қибласи, Пайғамбари бир мусулмонлар, кофир мустамлакачи ҳийласига учманг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия Судандан нима истаяпти?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим олиш қиммат бўлган жойда порахўрлик кучаяди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/