ХАЛҚАРО СТРАТЕГИЯ (2)
ХАЛҚАРО СТРАТЕГИЯ (2)
Биз олдинги баҳсда совуқ урушнинг яна майдонга қайтишига ва дунёни бошқариш учун кўп қутбликнинг юзага келишига ишора қилиб ўтган эдик. Бу эса эски блоклар ва иттифоқларнинг қайта жонланишини ва янги иттифоқ ва блокларнинг пайдо бўлишини англатади. Бу блок ва иттифоқларда янги қутбни ташкил қилишга номзод томонларнинг янги стратегиялари акс этади. Бу стратегиялар хавфсизликка оид бўладими ё иқтисодга ёки сиёсатга ёки ҳарбий соҳага оид бўладими, бунинг фарқи йўқ.
Олдинги саҳифаларда Америка учун жуда ҳам стратегик аҳамиятга эга Евро-Осиё бассейни (ҳавзаси) ҳақида сўз юритган эдик. Ҳозир эса Хитой-Россия жиҳатига тўхталиб ўтамиз:
Евро-Ўрта Осиё минтақаси Россиянинг ҳаётий манфаатлари майдонидан бир қисми ҳисобланади. Шунингдек, Хитой ҳам бу минтақа давлатлари билан чегарадош бўлиб, бу чегаранинг узунлиги 7 минг кмга етади. Бу икки давлат, яъни Хитой ва Россия Қўшма штатлар нуфузининг бу минтақада тобора кенг ёйилишига йўл қўймаслик лозимлиги тўғрисида ҳам якдил фикрдадир. Қўшма штатлар бу минтақада ўз ҳарбий кучларини ушлаб туриш билан биргаликда у ерга йирик инвестициялар ётқизиш орқали ўз нуфузини тобора кенгроқ ёйишга интилмоқда. У айниқса Қозоғистон каби нефтга бой давлатларда шундай қилишга уринмоқда. Хитой ва Россиянинг бу соҳадаги ҳамкорлиги меваларидан бири «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» фаолиятини кучайтиришга аҳамият бериш бўлди. Бу ташкилотга Россия ва Хитой билан биргаликда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳам аъзо. Шунингдек, унда Ҳиндистон, Покистон ва Эрон кузатувчи сифатида қатнашади.
Бу минтақадаги икки қутб, яъни Хитой билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик энергия билан таъминлаш борасида дунё бўйлаб кетаётган курашга чамбарчас боғлиқдир. Чунки Россия дунёда энергия етказиб бериш бўйича энг йирик экспортчилардан бири ҳисобланади. Шу боис у нефт ва газ қазиб олиш, унинг савдоси ва уни етказиб беришни ўз назоратига олиш орқали ўзининг халқаро мавқеини кучайтиришга интилмоқда.
Шанхай ташкилоти тузилганлиги 2001 йил 15 июнда эълон қилинди. Аслида у 1996 йилда тузилган эди. Ўшанда Хитой уни тузиш ташаббуси билан чиққан ва Россия президенти Борис Елpциннинг 1996 йил апрел ойида Хитойга қилган тарихий сафари доирасида бу блокни тузиш ҳақида битим имзоланган эди. Ўшанда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 14 битим имзоланган эди.
Бу ташкилотга аъзо давлатларнинг умумий ер майдони қарийб 40 миллион кв.кмга етади. Чунки фақат беш давлат, яъни, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Эроннинг ер майдони 32 миллион кв.кмга яқиндир. Қозоғистоннинг ер майдони эса 2,7 миллион кв.км, Монголияники 1,5 миллион кв.кмдир. Яъни бу майдон АҚШ ер майдонидан тўрт марта катта. АҚШнинг ер майдони 9,3 миллион кв.кмдир. Бу давлатлар қуруқлик бўйлаб ўзаро чегарадошдир. Бу эса бир фаол блокни ташкил қилишга ёрдам берувчи омилдир. Бу давлатлар аҳолиси сони 3 миллиард атрофида, яъни дунё аҳолисининг қарийб 50%ини ташкил қилади.
Россия ва Хитойнинг мудофаа сарф-харажатлари 48 миллиард доллар атрофида, деб баҳоланмоқда. Ташкилотга аъзо давлатлар қуролли кучларидаги аскарларнинг умумий сони 6 миллиондан иборат. Бу ташкилот таркибига тўрт ядровий давлат кирган бўлиб, улардан иккитаси ядровий қуролга эга бешта йирик давлатлар қаторига киради. Бу икки давлат Россия ва Хитойдир. Шунингдек, Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳар бири халқаро ядровий клуб таркибига ҳам киради. Демак, бу ташкилот (яъни, Шанхай ташкилоти) дунёдаги еттита ядровий давлатдан тўрттасини ўз ичига олган бўлади.
Хитойнинг ҳарбий жиҳатдан ривожланиши ва бу ривожнинг АҚШга бўлган таъсири Американинг «Ранд» муассасасини Америка ҳарбий ҳаво кучлари билан ҳамкорликда Хитойнинг энергияга бўлган тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини ўрганиб чиқишга ундади. Американинг Ироқдаги элчиси доктор Зелмай Халилзод раҳбарлигида ўтказилган бу тадқиқот Америка Хитойнинг тез суратлар билан ўсиб бораётганидан хурсанд бўлмаётган бир шароитда Хитойнинг нефтни импорт қилиш келажагидан хавотирга тушаётганлигини кўрсатди. Бу тадқиқотда хулоса қилинишича, Хитой ўзи импорт қилиб келтираётган энергия манбалари хилини кўпайтириш орқали Қўшма штатларнинг Хитойни ўз энергия заҳирасига эга бўлишига йўл қўймаслик борасидаги қудрат-имкониятини камайтиришга интилмоқда.
Дарҳақиқат, Хитой ўзининг Саудия ва Жазоир каби бир қанча давлатлар билан бўлган сиёсий ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлади ва Саудиянинг «Арамко» ширкати билан, Қувайтнинг нефт корпорацияси билан ва Эроннинг «Миллий нефт ширкати» билан узоқ муддатли битимлар тузди. Хитой шунингдек, бу минтақадаги алоқаларини ҳарбий ҳамкорлик ва Эрон, Ливия, Саудия, Суданга қурол-аслаҳа экспорт қилиш орқали ҳам мустаҳкамлади.
Ўрта Шарқ минтақасидаги беқарорликни ва бу минтақада Америка мавжудлиги тобора кучайиб бораётганини эътиборга олиб Хитой нефт соҳасида инвестиция ётқизишга ҳамда Россия ва Ўрта Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилишга сезиларли аҳамият берди ва шу минтақалардан Хитойга нефт етказиб берилиши учун нефт қувурларини тўғридан-тўғри ётқизиш режасини муҳокама қилди. Хитой бу билан нефтни олиб келишда денгиз йўлига таянишдан қутулишга уринмоқда. Чунки денгиз йўллари Қўшма штатлар ҳимояси ва назорати остидадир. Шунингдек, Хитой миллий нефт ширкати дунёдаги турли минтақаларда бевосита инвестиция ётқизиш ишларини амалга оширди. Хитой бу билан Қўшма штатлар ва унинг иттифоқчиларига қарашли ширкатлар назорати остидаги халқаро бозорда ўзи учун қадам қўядиган бирон жой топишга уринмоқда.
Агар халқаро майдондаги салмоққа ва халқаро масалалар ва муаммолар борасида таъсир этиш кучига эга давлатларга назар ташлайдиган бўлсак, бу давлатларнинг ўз ташқи сиёсатларида ўз мамлакати ва халқи манфаатидан келиб чиқиб ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўламиз. Фақат АҚШгина бундан мустасно.
Масалан, Британия сиёсатини олсак, бу сиёсатнинг ҳаммаси минтақалардаги илгариги нуфузини қайта тиклашга, халқаро майдондаги ҳайбатини, обрўсини қайта тиклашга, душмани Американи сиқиб, қувиб чиқаришга ҳаракат қилишдан иборат Британия манфаатига асосланарди. Демак, Британиянинг сиёсий ишлари ва сиёсий позициялари Британия ва унинг халқи манфаатлари асосига қурилгандир.
Франциянинг сиёсати эса Франциянинг улуғворлигини қайта тиклашга ва уни халқаро майдондан чиқариб юборишга ва буюк давлатлар рўйхатидан ўчириб ташлашга узоқ вақт ҳаракат қилган Америкадан ўч олишга ҳаракат қилмоқда. Демак, Франция ҳозир халқаро масалаларда таъсири ва халқаро майдонда ўрни бор йирик давлат сифатида Франция ва уннинг халқи манфаатлари учун ҳаракат қилмоқда.
Россияга келсак, Совет иттифоқи парчаланиб, ўн беш республикадан иборат иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин Россия иқтисодий жиҳатдан жуда танг аҳволга тушиб қолди. Россиянинг молиявий ва сиёсий жиҳатдан бундай танг аҳволга тушиб қолишида Халқаро банк ва Халқаро валюта фонди катта рол ўйнади. Натижада Россия иқтисодий фалажликка учради. Дард устига чипқон деганларидек, кўпгина халқаро масалалар унинг қўлидан чиқиб кетиб, бошқалар қўлига ўтиб кетди. Россия ҳозир қайта жонланиб, ўзини ўнглашга киришди. У кўпгина давлатлар билан, хусусан Хитой билан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий диалогларга киришмоқда. Мақсади Совет иттифоқи парчаланиши юзага келтирган бўшлиқни тўлғазишга номзод бўлишдир.
Хитойга келсак, у бир гигант бўлиб, дунёга чиқиш учун ҳаракатланиб, ўрмалай бошлади. У кўплаб энергия минтақаларига ва нефт манбаларига кириб бориш учун олам бўйлаб Ғарбга чангалини чўзмоқда. У ўз ҳарбий арсеналини ривожлантира бошлади. Бу нарса қуролланиш пойгасига киришни кўрсатиб турган омил, деб баҳоланмоқда.
АҚШ эса дунёда қудрат чўққисига чиқиб, ҳарбий соҳа бўладими ёки молиявий, сиёсий ёки хавфсизликка оид соҳа бўладими, давлатлар ўртасида барча соҳаларда ўзини ягона лидер, деб билганидан кейин бу нарса уни халқаро қонунчиликни назар-писанд қилмасликка ундади. Яъни у халқаро майдонда ҳаракат қилишда сиёсий йўлни йўқотиб қўйди. Сиёсий ҳодисалар Американинг билимдон сиёсатчиларга ва тажрибали давлат арбобларига муҳтож эканлигини кўрсатди. Чунки ҳарбий куч унинг барча режаларини эгаллаб, стратегиясини қамраб олди. Натижада Американинг Оқ уйдаги ҳозирги идораси Америка халқи манфаати ёки Америка давлати манфаати учун эмас, балки бир ҳовуч кимсалар манфаати учун ҳаракат қила бошлади. Ишларни бошқариб турган кимсалар фақат ўзларининг шахсий манфаатларинигина кўзлаб иш юритишмоқда. Айниқса улар нефт, энергетика соҳасининг ва қурол-яроғ саноатининг собиқ корчалонлари экан, шундай иш тутишмоқда.
Беш буюк давлат мана шулардир ва улардан ҳар бирининг воқелиги мана шудир. Аввалги тўрт давлатнинг ҳар бири ўз халқи ва ўз мамлакатининг манфаатини кўзлаб иш юритмоқда. Лекин Америка ҳозир Оқ уйда ва Пентагонда ўтирган бир ҳовуч кимсалар манфаати учунгина ҳаракат қилмоқда.
Бу беш буюк давлатнинг барчаси бир мабдаий нуқтаи назардан келиб чиқиб ҳаракат қилаётгани йўқ ва уларни ҳаракатга солаётган нарса мабда эмас. Зеро, улар ўртасидаги мабдалар кураши ниҳоясига етган. Шунинг учун кураш фақат моддий ёки шахсий манфаатларгагина чекланиб қолди. Халқаро стратегияни бино қилиш, уни рўёбга чиқаришга, мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш фақат шу дунё ҳаёти ва унинг асосида яшаш бўйича юрадиган бўлиб, раҳм-шафқатдан бегона, инсонийликдан маҳрум бир беҳуда нарса бўлиб қолди. Бахт-саодат дейилганда бир ҳовуч мулкдорларнинг шаҳвоний истакларга, нафс хоҳишларига муккасидан кетиши тушуниладиган бўлиб қолди. Миллионлаб инсонлар ана шу мулкдорларнинг қадами остида эзилиб, инграб ётибди, бу мулкдорлар чиқарган қарорлар сабабли бутун-бутун қитъалар ўт ичида ёнмоқда, улардаги одамларга гўё заҳарли моддалар билан қириб ташланадиган пашшалардек муомала қилинмоқда.
Халқаро аҳвол воқелигини ҳақиқий кўра билиш, халқаро қонунчиликнинг қай аҳволда эканини, ана шу беш тараф (давлат)дан ҳеч қайсинисининг «палласи» оғир келмаганини ва мабда асосида иш юритилмаётганини ҳақиқий тушуниб етиш бизга оламнинг ҳозирги аҳволи тўғрисида ҳақиқий тасаввурни беради.
Келинг, айрим саволларни ўртага ташлайлик:
1. Келгусида ядро қуроли қўлланадими ва ҳарбий босқин юз берадими? Бу нарса қаерда ва ким томонидан юз бериши мумкин? Ва нима учун юз беради? Бу қурол кимга қарши қаратилади? Ва бу нарса бутун олам бўйлаб қандай оқибатларни келтириб чиқаради?
2. Халқаро қонунчилик илгаригидек яна таъсир кучига эга бўладими? Унга мурожаат қилиш ва қарорларини қабул қилиш вето ҳуқуқини қўлламасдан кўнгилли ва ихтиёрий равишда бўладими?
3. Бир-бирига қарама-қарши икки қутб вужудга келадими? Олам шу икки қутб ўртасида ўзаро тақсимлаб олинадими? Ёки иккала қутб қуролланиш пойгасидан иборат икки паралел чизиқ бўйлаб кетадими ва совуқ уруш шароитида яшайдими.
4. Бу ерда бирон ҳақиқий халқаро хатти-ҳаракат борми ва бунга муносиб шарт-шароитлар мавжудми? Яъни, бу ерда сиёсий хатти-ҳаракат имконияти борми? Сиёсий ташаббуслар билан ҳозир ким чиқади?
5. Олам бир неча давлатлар ўзаро низолашадиган ланг очиқ майдон бўлиб қолаверадими? Ухлаб ётган халқлар ҳаракатсиз ётаверадими? Ёки уйғониб, қимирлай бошладими ва кичик давлатлар томонидан йирик давлатларни курашга чорлаш юзага келдими?
6. Буларнинг барчаси бутун дунё бир янги «портлаш»га, ўз бағрида ҳидоят, яхшилик, ҳақиқий саодатни олиб келадиган, ақлий қаноат ҳосил қилиш асосига қуриладиган, инсоний фитратга мос келадиган ва барча оламлардаги руҳий бўшлиқни тўлғазадиган бир оламшумул система (низом)га муҳтож бўлиб турганлигини кўрсатмаяптими, ахир?
Биз халқаро майдонда юзага келган бўшлиқ ҳақида сўз юритар эканмиз — бундай бўшлиқ ҳозир ҳақиқатдан ҳам мавжуддир — ва ҳарбий ҳаракат ҳозир ўринсиз эканлигини, уни қўллаш уни амалга оширганларга ҳеч бир фойда келтирмаслигини, халқаро қонунчиликнинг таъсир кучи тугаб, унинг қарорларининг ҳеч бир қиймати қолмаганини, ҳеч бир тараф унга мурожаат қилишдан фойда топмаслигини, сукунат ҳолати давом этавериши мумкин эмаслигини таъкидлар эканмиз, демак, ҳозир олдимизда айрим тарафлардан содир бўладиган айрим сиёсий ташаббусларни кўришимиздан бошқа илож қолмайди. Лекин бу ташаббуслар халқаро бўшлиқ доирасидан ҳеч бир бурчакни тўлғаза олмайди.
Биз қайноқ нуқтага айланишга тайёр турган ва аланга олиши мумкин бўлган энг муҳим минтақа ҳақида, яъни Евро-Осиё ҳавзаси ҳақида ҳам сўз юритдик. Бу ҳавза Совет иттифоқи парчаланиши билан ланг очилиб қолган минтақа бўлиб, Америка уни тўлғазишга шошилди. Лекин нима билан? Ҳарбий ҳаракат ва ҳарбий кучларни ушлаб туриш биланми? Ҳарбий ҳаракат ва куч ишлатиш ҳозир ўринсиз эканлигини ва фойда келтирмаслигини айтиб ўтдик. Бу минтақа сиёсий кишиларга ва сиёсий ақлларга муҳтож бўлиб турибди. Бу минтақа ҳануз йирик давлатлар ўртасида талаш бўлиб турибди. Бу давлатлардан ҳар бирининг ўз роли бор. Лекин уларнинг ҳаммаси ўз ўрнида депсиниб турибди.
Хўш, у ҳолда олам нимани кутмоқда?
Олам бу минтақаларнинг ва бўшлиқ пайдо бўлган бошқа минтақаларнинг асл эгасини ва ҳақиқий ғамхўр бошқарувчисини кутмоқда. У халоскор ўз давлати бўлмиш Халифалик давлати тимсолидагиИСЛОМдир. Халифалик узоқ асрлар давомида оламни обод қилиб, қўриқлаб, бағрида ардоқлаб, гўзал суратда ғамхўрлик билан бошқариб келди. Олам бугун шу Халифаликни кутмоқда. У Аллоҳнинг изни ила албатта барпо бўлажак.
Лекин Халифалик давлатининг барпо бўлиши, деган сўз нимани англатади? Унинг оламга қайтиши нима маънони билдиради?
Албатта у Эрон ёки Туркияда юз берган ва давлатлар ёрдам ва қутқазувчи гуруҳларни юборишга шошилган зилзила каби бир зилзила эмас. Лекин у бамисоли «Сунами»га ўхшаш Индонезиядан тортиб Сомалигача юз берадиган бир «зилзила»дир. Хўш, бирон кимса қутқазув амалиётларини ўтказишга ёки ёрдамлар юборишга қодир бўладими?
Бу буюк ҳодиса ва бу «зилзила» Халифалик давлатидир, балки у унданда буюкроқ ҳодисадир.
لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَمَأْوَاهُمُ النَّارُ وَلَبِئْسَ الْمَصِيرُ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз ҳаргиз кофир бўлган кимсаларни ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи деб ўйламанг! Уларнинг борар жойлари дўзахдир. Нақадар ёмон оқибат у!“. [24:57]
وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
– „Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар“. [12:21]
Фатҳий Муҳаммад Салим
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми