Ҳанафий мазҳабида соқолнинг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб
Ҳанафий мазҳабида соқолнинг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқларинг бирида Юсуф исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб
Савол:
Ассалому алайкум вр вб!
Шу кунларда "соқолни қириб яъни лезвия билан олишлик Ҳанафий мазҳабида жоиз эмас" деган гапларни эшитиб коляпман.
Азиз биродарим саволим куйдагича: Ҳанафий мазҳабида соқолни кириб олишлик жоизми? Рожиҳ қовлни хам айтиб ўтсангиз. Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин!
(Юсуф)
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Ҳанафий мазҳабида соқолни бутунлай олиш ҳаром дейилган. Аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ Ҳанафий мазҳабининг энг мўътамад китобларидан бири бўлган “Раддул мухтор”да шундай деган: “Аммо бир қабза миқдоридан ортиқ даражада соқолни олиш – хозирда баъзи яҳудийсифатлар ва ғарбга тақлид қилганлар шундай қилишмоқда – бу ишни Ислом уламоларидан бирон киши мубоҳ демаган. Бу иш эркаклар ўзини аёлларга ўхшатишига кирувчи амалдир. Ва саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзини аёлга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакка ўхшатган аёлларни лаънатлаганлар — عن ابن عباس، قال: لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم المخنَّثين من الرجال، والمترجِّلات من النساء. (Ахмад, Термизий, Абдурраззоқ ва Табаронийлар ривояти. Саҳиҳ.) Аллома Ибнул Ҳумом роҳимаҳуллоҳнинг “Фатҳ ул қодир”ида ҳам шунга ўхшаш гап келган (Ибнул Ҳумом – Ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган олимларидан). Ҳанафий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларида ва Шофеъий мазҳабидан бир ривоятга кўра, соқолни бутунлай олиш ҳаром амал ҳисобланади. Шофеъий мазҳабининг рожиҳ сўзида соқолни бутунлай олиш ҳаром эмас.
Бу хусусда менинг етиб борган раъйимга кўра, соқолни бутунлай олиб ташлаш ҳаром амаллар сирасига кирмайди. Бунинг далиллари қуйидагича:
Соқолни қўйиш вожиблиги ва уни олиш ҳаромлигини айтганлар
عن النبي -صلى الله عليه وسلم- أنه قال: قصوا الشوارب وأعفوا اللحى خالفوا المشركين Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни қисқартиринглар, соқолларни тек қўйинглар. Мушрикларга хилоф қилинглар”. (Муттафақун алайҳ) шу ҳадисни келтиришган. Лекин биз биламизки, мушриклар, ёки насоролар ва ёки яҳудийларга хилоф қилинглар деган маънолар билан жуда кўплаб ҳадислар келган бўлиб, уларда ўша хилоф қилиш керак бўлган ишни фарзлиги, ёки уни тарк қилиш ҳаромлигини бирон мужтаҳид айтмаган. Масалан,
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم إن اليهود والنصارى لا يصبغون فخالفوهم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта яҳудий ва насоролар (соч соқолларидаги оқларни) бўямайдилар, бас уларга хилоф қилинглар (яъни бўянглар)”. Бухорий ривояти. Ва ҳоланки саҳобаларнинг ҳаммаси сочи ёки соқолини бўяганлиги ҳақида ривоят келмаган, агар вожиб бўлганида ҳамма саҳобалар шу ишни қилган бўлар эдилар, гарчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари бўяганлари тўғрисида хабар келган бўлсада. Бундан билинадики, соч ёки соқолдаги оқни бўяш мустаҳаб – мандуб ишларданлиги.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : صَلُّوا فِي نِعَالِكُمْ ، وَلا تَشَبَّهُوا بِالْيَهُودِ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ковушларингизни кийган ҳолингизда намоз ўқийверинглар, яҳудийларга хилоф қилинглар”. Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан (бир важҳга кўра саҳиҳ). Ва холанки Ислом олимлари жумҳури ижмо қилганки, ковушни киймаган ҳолда намоз ўқиш мутлақо жоиз, ҳеч қандай кароҳият маъноси йўқлигига. Ва яна ковуш кийиб ўқиган билан киймасдан ўқиганнинг ўртасида ҳам катта фарқ борлигини жумҳур мужтаҳидлар айтмаган.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَا أُمِرْتُ بِتَشْيِيدِ الْمَسَاجِدِ قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: لَتُزَخْرِفُنَّهَا كَمَا زَخْرَفَتْ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен масжидларни зийнатлашга буюрилмадим”. Ибн Аббос айтади: “Албатта, яҳудий ва насоролар канисаларини зийнатлаганларидек масжидларни зийнатлайсизлар”. Ибн Ҳиббон, Абу Довуд, Ибн Можалар ривояти. Саҳиҳ. Ва ҳоланки, масжидларни зийнатлаб чиройли қилишни баъзи мужтаҳидлар мандуб яхши амал деса, баъзилари макруҳ деган, лекин ҳеч ким ҳаром демаган.
Ва бошқа шунга ўхшаган далиллар жуда кўп, яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар, ёки яҳудийлар, ёки насороларга хилоф қилиб бир ишни айтганлари, лекин ўша иш вожибликни ифодаламагани, ёки уни қилмаслик ҳаром амал эканини ифодаламагани тўғрисидаги ҳадислар жуда кўп, бу ўринда юқоридагиларнинг ўзи етарли.
Бундан шуни айтиш мумкинки, Пайғамбар алайҳиссалом бир нарсага буюрсалар ва ўша ишни қилмасликни лаънатсалар, охиратда азоб борлигини айтсалар ёки жазоласалар, ана шундан кейин бу ишни вожиб ва уни қилмаганни ҳаром амални қилган дейиш мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом соқол қўйишга буюрган бўлсаларда, бу ишни қилмаганга охиратда азоб бўлиши, ёки Аллоҳнинг лаънати бўлиши каби маъноларни айтмаганлар ва соқол қўймаганни жазолаганлари тўғрисида ҳам далил келмаган.
Энди юқорида аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ келтирган “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзини аёлга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакка ўхшатган аёлларни лаънатлаганлар” ҳадисига келадиган бўлсак, ушбу ҳадис либослар, яъни кийимлар тўғрисида келганига хословчи бошқа далил келган:
لعن رسول الله — صلى الله عليه وسلم — الرجل يلبس لبسة المرأة ، والمرأة تلبس لبسة الرجل
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг кийимини кийган эркак ва эркакнинг кийимини кийган аёлни лаънатладилар”. Ҳоким ва Абу Довудлар ривояти. Муслим шартига кўра саҳиҳ. Бундан билинадики, ўзини аёлга ўхшатган эркак тўрғисидаги ҳадисда, аёлларнинг кийимни кийиб ўзини аёлга ўхшатган эркаклар назарда тутилган. Яъни биринчи ҳадис умумий, ҳар қандай ўзини ўхшатиш тўғрисида деб тушунилса, бу умумни кейинги ҳадис хослаб, ушбу лаънат кийим кийишда ўзини ўхшатишга тааллуқли эканини кўрсатяпти.
Демак юқоридагиларнинг ҳаммасидан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, соқол қўйиш яхши амал, унга тарғиб қилинади ва албатта бу ишни қилгувчи савоб ажр ҳам олади ин ша Аллоҳ. Лекин уни олиш ҳаром амаллик даражасига етиб бормайди. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим 10.04.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми