| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Ҳанафий мазҳабида соқолнинг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб

Ҳанафий мазҳабида соқолнинг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
30.11.2016
0
Share:

Ҳанафий мазҳабида соқолнинг ҳукми тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқларинг бирида Юсуф исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб

Савол:

Ассалому алайкум вр вб!

Шу кунларда "соқолни қириб яъни лезвия билан олишлик Ҳанафий мазҳабида жоиз эмас" деган гапларни эшитиб коляпман.

Азиз биродарим саволим куйдагича: Ҳанафий мазҳабида соқолни кириб олишлик жоизми? Рожиҳ қовлни хам айтиб ўтсангиз. Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин!

                                                                                                                    (Юсуф)

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

 “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”.                          (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Ҳанафий мазҳабида соқолни бутунлай олиш ҳаром дейилган. Аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ Ҳанафий мазҳабининг энг мўътамад китобларидан бири бўлган “Раддул мухтор”да шундай деган: “Аммо бир қабза миқдоридан ортиқ даражада соқолни олиш – хозирда баъзи яҳудийсифатлар ва ғарбга тақлид қилганлар шундай қилишмоқда – бу ишни Ислом уламоларидан бирон киши мубоҳ демаган. Бу иш эркаклар ўзини аёлларга ўхшатишига кирувчи амалдир. Ва саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзини аёлга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакка ўхшатган аёлларни лаънатлаганлар – عن ابن عباس، قال: لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم المخنَّثين من الرجال، والمترجِّلات من النساء. (Ахмад, Термизий, Абдурраззоқ ва Табаронийлар ривояти. Саҳиҳ.) Аллома Ибнул Ҳумом роҳимаҳуллоҳнинг “Фатҳ ул қодир”ида ҳам шунга ўхшаш гап келган (Ибнул Ҳумом – Ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган олимларидан). Ҳанафий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларида ва Шофеъий мазҳабидан бир ривоятга кўра, соқолни бутунлай олиш ҳаром амал ҳисобланади. Шофеъий мазҳабининг рожиҳ сўзида соқолни бутунлай олиш ҳаром эмас.

Бу хусусда менинг етиб борган раъйимга кўра, соқолни бутунлай олиб ташлаш ҳаром амаллар сирасига кирмайди. Бунинг далиллари қуйидагича:

Соқолни қўйиш вожиблиги ва уни олиш ҳаромлигини айтганлар

عن النبي -صلى الله عليه وسلم- أنه قال: قصوا الشوارب وأعفوا اللحى خالفوا المشركين Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни қисқартиринглар, соқолларни тек қўйинглар. Мушрикларга хилоф қилинглар”. (Муттафақун алайҳ) шу ҳадисни келтиришган. Лекин биз биламизки, мушриклар, ёки насоролар ва ёки яҳудийларга хилоф қилинглар деган маънолар билан жуда кўплаб ҳадислар келган бўлиб, уларда ўша хилоф қилиш керак бўлган ишни фарзлиги, ёки уни тарк қилиш ҳаромлигини бирон мужтаҳид айтмаган. Масалан,

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال النبي صلى الله عليه وسلم إن اليهود والنصارى لا يصبغون فخالفوهم

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта яҳудий ва насоролар (соч соқолларидаги оқларни) бўямайдилар, бас уларга хилоф қилинглар (яъни бўянглар)”. Бухорий ривояти. Ва ҳоланки саҳобаларнинг ҳаммаси сочи ёки соқолини бўяганлиги ҳақида ривоят келмаган, агар вожиб бўлганида ҳамма саҳобалар шу ишни қилган бўлар эдилар, гарчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари бўяганлари тўғрисида хабар келган бўлсада. Бундан билинадики, соч ёки соқолдаги оқни бўяш мустаҳаб – мандуб ишларданлиги.

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : صَلُّوا فِي نِعَالِكُمْ ، وَلا تَشَبَّهُوا بِالْيَهُودِ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ковушларингизни кийган ҳолингизда намоз ўқийверинглар, яҳудийларга хилоф қилинглар”. Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан (бир важҳга кўра саҳиҳ). Ва холанки Ислом олимлари жумҳури ижмо қилганки, ковушни киймаган ҳолда намоз ўқиш мутлақо жоиз, ҳеч қандай кароҳият маъноси йўқлигига. Ва яна ковуш кийиб ўқиган билан киймасдан ўқиганнинг ўртасида ҳам катта фарқ борлигини жумҳур мужтаҳидлар айтмаган.

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَا أُمِرْتُ بِتَشْيِيدِ الْمَسَاجِدِ قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: لَتُزَخْرِفُنَّهَا كَمَا زَخْرَفَتْ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен масжидларни зийнатлашга буюрилмадим”. Ибн Аббос айтади: “Албатта, яҳудий ва насоролар канисаларини зийнатлаганларидек масжидларни зийнатлайсизлар”. Ибн Ҳиббон, Абу Довуд, Ибн Можалар ривояти. Саҳиҳ. Ва ҳоланки, масжидларни зийнатлаб чиройли қилишни баъзи мужтаҳидлар мандуб яхши амал деса, баъзилари макруҳ деган, лекин ҳеч ким ҳаром демаган.

Ва бошқа шунга ўхшаган далиллар жуда кўп, яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар, ёки яҳудийлар, ёки насороларга хилоф қилиб бир ишни айтганлари, лекин ўша иш вожибликни ифодаламагани, ёки уни қилмаслик ҳаром амал эканини ифодаламагани тўғрисидаги ҳадислар жуда кўп, бу ўринда юқоридагиларнинг ўзи етарли.

Бундан шуни айтиш мумкинки, Пайғамбар алайҳиссалом бир нарсага буюрсалар ва ўша ишни қилмасликни лаънатсалар, охиратда азоб борлигини айтсалар ёки жазоласалар, ана шундан кейин бу ишни вожиб ва уни қилмаганни ҳаром амални қилган дейиш мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом соқол қўйишга буюрган бўлсаларда, бу ишни қилмаганга охиратда азоб бўлиши, ёки Аллоҳнинг лаънати бўлиши каби маъноларни айтмаганлар ва соқол қўймаганни жазолаганлари тўғрисида ҳам далил келмаган.

Энди юқорида аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ келтирган “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзини аёлга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакка ўхшатган аёлларни лаънатлаганлар” ҳадисига келадиган бўлсак, ушбу ҳадис либослар, яъни кийимлар тўғрисида келганига хословчи бошқа далил келган:

لعن رسول الله – صلى الله عليه وسلم – الرجل يلبس لبسة المرأة ، والمرأة تلبس لبسة الرجل

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг кийимини кийган эркак ва эркакнинг кийимини кийган аёлни лаънатладилар”. Ҳоким ва Абу Довудлар ривояти. Муслим шартига кўра саҳиҳ. Бундан билинадики, ўзини аёлга ўхшатган эркак тўрғисидаги ҳадисда, аёлларнинг кийимни кийиб ўзини аёлга ўхшатган эркаклар назарда тутилган. Яъни биринчи ҳадис умумий, ҳар қандай ўзини ўхшатиш тўғрисида деб тушунилса, бу умумни кейинги ҳадис хослаб, ушбу лаънат кийим кийишда ўзини ўхшатишга тааллуқли эканини кўрсатяпти.

Демак юқоридагиларнинг ҳаммасидан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, соқол қўйиш яхши амал, унга тарғиб қилинади ва албатта бу ишни қилгувчи савоб ажр ҳам олади ин ша Аллоҳ. Лекин уни олиш ҳаром амаллик даражасига етиб бормайди. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим                                                                                                                                                    10.04.2016й

TagsмазҳабидасоқолҲанафий
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Шарафли йўл

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис қўзғолонига тўққиз йил тўлиши муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти қўзғолонни Ислом билан поёнига етказиш учун юрт аҳли ғайратини қўзғамоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Остона ва Женевада Уммат қўзғолонига ҳаргиз барҳам бериша олмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/