Мутакаббирнинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Мутакаббирнинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдуқодир исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалом алайкум. Мутакаббир деган сўзни батафсил тушунтириб берсангиз?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Ислом мабдасида инсон ўзидаги ёмон сифатларни йўқ қилишига алоҳида эътибор қаратилган. Саволда сўралган “мутакаббир” сўзи ана шундай, Аллоҳ Таъоло ёмон деб белгилаган, инсонларнинг хулқи, жамиятда бошқа инсонлар билан алоқаларда ўзини тутиши соҳасига боғлиқ сифатлардан биридир.
Мутакаббир – مُتَكَبِّر сўзи биринчи ўринда Аллоҳ Таъолонинг исмларидан биридир.
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ ۚ
“У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У — Малик, У-Қуддус, У-Салом, У- Мўъмин, У- Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-Мутакаббирдир”. (Ҳашр. 23)
Араб луғатида мутакаббир сўзи “كَبر – буюк бўлмоқ, катта бўлмоқ, улуғ бўлмоқ” феълидан келиб чиққан бўлиб, бу сўзни Аллоҳга нисбатан ишлатилганда, яъни Аллоҳнинг исми эътиборида қаралганда, мутлақ олий, буюк, энг улуғ Зот деган, маънода бўлади. “Мутакаббир” сўзини инсонга нисбатан ишлатилганда, ўзини катта олувчи, ўзини бошқалардан олий деб билувчи, ўзини бошқалардан улуғ деб ҳисобловчи шахсни тушунилади. Бу сўзни инсонга нисбатан ишлатилгани ҳолатида, бу сўз билан сифатланган одам ёмон сифатли одам экани, кофирлар иймонга келмаслиги сабаби ҳам мутакаббирлик қилиб, ўзларидаги Яратувчи тўғрисидаги фикрни Аллоҳ пайғамбари орқали нозилган ҳақ сўздан олий деб билганлари сабаб бўлгани айтилган.
سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ
Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир. (Аъроф. 146)
Инсон бундай сифатдан ўзини поклаши кераклиги, акс ҳолда Аллоҳнинг ғазабига учраши, натижада абадий жаҳаннамга тушиши мумкинлиги тўғрисида кўплаб оят ва ҳадислар келган.
إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ ۚ فَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ قُلُوبُهُمْ مُنْكِرَةٌ وَهُمْ مُسْتَكْبِرُونَ * لَا جَرَمَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ۚ إِنَّهُ لَا
حِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ
“Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар. Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас”. (Наҳл. 22-23)
وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ
“Мутакаббирлик қилиб одамлардан юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво билан юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”. (Луқмон. 18)
تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوًّا فِي الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا ۚ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
“Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир”. (Қасос. 83)
الَّذِينَ يُجَادِلُونَ فِي آيَاتِ اللَّهِ بِغَيْرِ سُلْطَانٍ أَتَاهُمْ ۖ كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ وَعِنْدَ الَّذِينَ آمَنُوا ۚ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ اللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ قَلْبِ مُتَكَبِّرٍ جَبَّارٍ
“Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар», деди”. (Ғофир. 35)
إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ
“Албатта, У (Аллоҳ) мутакаббирларни хуш кўрмас”. (Наҳл. 23)
أن رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم قال لا يدخل الجنة من كان في قلبه مثقال ذرة من كبر
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қалбида зарра мисқолча бўлса ҳам кибр бўлган одам жаннатга кирмайди”. Муслим ва Ахмад ривояти. Саҳиҳ.
أن رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم قال : قالت النار: أوثرت بالمتكبرين
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаҳаннам деди: “Мутакаббирлар учун мерос бўлиб қолдим””. Муттафақун алайҳ.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم العزة إزاره، والكبرياء رداءه، فمن ينازعني عذبته
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Азизлик Аллоҳнинг изори (устки кийим), кибрлилик Аллоҳнинг ридоси (устки кийим). Аллоҳ айтганки, “Ким мен билан бу нарсаларни ўзиники қилиб тортишса (ким ўзини шундай сифатли қилса) уни азоблайман””. Муслим ривояти.
Бу мавзуда бундан бошқа яна бир неча оят ва ҳадислар келган. Буларнинг ҳаммасидан умумий хулоса оладиган бўлсак, мутакаббирлик, ўзини катта олиш, ҳақ сўзга рози бўлмасдан, нотўғри фикрда туриб олиш, ўзини бошқалардан устун билиш каби сифатларнинг ҳаммаси Аллоҳ томонидан танқид қилинган ва жаҳаннам ўти билан жазоланадиган сифатдир. Аллоҳга иймон келтирган ҳар қандай инсон бундай жирканч сифатдан ўзини узоқ тутиши лозим. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
18.10.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми