| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Сиғинишнинг маъноси тўғрисидаги саволга жавоб

Сиғинишнинг маъноси тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
05.12.2016
2093
0
Share:

Сиғинишнинг маъноси тўғрисидаги саволга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум вр вб Ҳизб ут Таҳрирнинг Ўзбекистон медиа офиси. Сизларни Аллоҳ бу дунёда Рошид Халифаликни қайтиши ва Қиёмат куни Ўзининг розилиги билан мукофотласин! Фаолиятингизни натижасини тез кунда кўришингизни тилаб қоламан! “Ўзбекистон мусулмонларига мурожаат” номли мақолангиз жуда таъсирли ва айни шу куннинг муамосини ечими экани айни хақиқат. Шу мақолада бир жумла менга мубҳам бўлиб қолди, шуни ёритиб берсангиз:

“Ўзбекистондаги мусулмон уммати шахсга сиғинишдек жирканчли тубан ҳолатга олиб келинди”.

Мен сиғиниш деганда Аллох ибодатни тушунаман. Саволим шундайки, шахсга сиғинишлик қандай бўлади ва бу қайси холатларда куринади?

Яна илтимосим сиғиниш иборасига ёрқинроқ тариф берсангиз ва Исломнинг сиғинишдаги биз инсонлардан қиладиган талабларини тушунтириб ўтсангиз. Олдиндан раҳмат. Жавобингизни кутиб қолувчи Абдуллоҳ.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Сиғиниш сўзи араб тилидаги “العبادة – қуллик қилиш” сўзидан келиб чиққан. Сиғинишнинг маъносини тушуниш учун араб тилидаги “العبادة – қуллик қилиш” сўзини батафсил ўрганиш керак.

“العبادة”  – сўзи “عبد , يعبد – қуллик қилди, қуллик қилади” феъли келиб чиқадиган сўздир. Араб луғат китобларида “العبادة” сўзини “кимнингдир олдида уни улуғлаш учун ўзини хор олиш, ўзини мутлақ уники деб билиш, таъзим, улуғлашнинг энг охирги олий кўринишини изҳор қилиш, унинг сўзини ҳар қандай шубҳа-гумондан мутлақ ҳоли бўлган ҳолида қабул қилинувчи деб билиш” каби маъноларни ифодалаши айтилган.

“العبادة” сўзининг шариатда кўзда тутилган маъноси тўғрисида бир бирига яқин бўлган бир неча таърифларни айтилган. Улардан биринчиси: Аллоҳ учун таъзим қилишнинг энг олий кўринишини кўрсатиш ва У учун ўзини хор олиш. Иккинчиси: Инсон ўзининг хоҳишига қарши ўлароқ Роббисининг буйруқларига бўйсуниш. Учинчиси: У инсоннинг шундай ишики, у билан фақат Роббисининг амрига бўйсунган ҳолида Уни улуғлашни мақсад қилган бўлади. Тўртинчиси: У шундай ишки, инсон ботиний, ёки зоҳирий амалларини қилганида фақатгина Роббисининг ҳурсанд бўлиши, ёки Унинг ғазабланмаслиги учун қилган ишидир. Демак булардан билинадики, Исломнинг биз мусулмонлардан сиғиниш деганда кўзда тутадиган талаблари, асосан, мазкур айтиб ўтилган ҳолатларда амалга оширилган ишлардир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “сиғиниш” маъноси кимнингдир буйруқларини мутлақ муқаддас деб билиб, ушбу буйруқларни ҳеч қандай тафтишсиз, мутлақо шубҳа-гумон аралашиши мумкин эмас деб ҳисоблаган ҳолда, энг тўғри буйруқ деб қабул қилиш, ушбу кимнидир ва унинг сўзларини ҳамма нарсадан олий муқаддас деб ҳисоблашдир.

Энди саволда келтирилган, “Ўзбекистон мусулмонларига мурожаат” номли мақоладаги “Ўзбекистондаги мусулмон уммати шахсга сиғинишдек жирканчли тубан ҳолатга олиб келинди” жумласига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистонда чорак аср ҳукм сурган Каримов бошқаруви ва ундан кейин хозирда иқтидорда бўлиб турган режим ҳам, халқ устида ҳаддан ортиқ жиноятларни кўп қилди ва ушбу жиноятлар орасида энг муҳим аҳамиятлиси деб қарайдигани, Исломнинг халқ орасида кенгайиши, ривожланиши, мусулмонлар иймон келтирган Роббисини таниб, Унинг учун қуллик қилишлари, Унинг учун сиғиниб, Унинг буйруқларини мутлақ олий муқаддас деб билишлари лозимлигини  англаб етишларига қарши курашни кенг кўламда олиб борди. Бу эса инсонларнинг яратилиш хилқатида бор бўлган асл фитратини, яъни диндорлик-сиғиниш ғаризасини инсонлардан йўқ қилишни талаб қилади. Инсонни яратишда унинг Яратучиси табиий ғариза қилиб қўшиб яратган диндорлик-сиғиниш ғаризасини ҳар қандай ҳукуматлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин йўқ қила олмайди. Бу каби ҳукуматларнинг қўлидан келиши мумкин бўлгани, ушбу сиғинишнинг йўналишини буриб юбориш, сиғиниш-улуғлашни ҳақиқий улуғ ва олий бўлган Зотга эмас, одамлар орасида кўзга кўринган, ката обрўга эга бўлган етакчи шахсларга қаратиш бўлади. Каримов режими ва ундан кейин хозирги Ўзбекистон бошқарувида бўлиб турган жорий ҳукумат ҳам, айнан шу ишни қилиб келди ва қилмоқда. Бу ҳудди Яратувчини инкор қилувчи коммунистик СССР бошқаруви Ленин шахсиятини улуғлаштириб, уни энг олий муқаддас шахсга айлантиргани кабидир.

Шундай қилиб аксари мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон халқининг қалбларида Исломни йўқ қилиш учун, инсонлар онгларида Аллоҳнинг сўзларини мутлақ олий санаб, Унинг сўзларини мутлақ қабул қилинувчи буйруқ деб ҳисоблаб, Унинг ўзини энг олий муқаддас Робб деб билиб, Унинг олдида инсонлар ўзларини хор тутишлари лозимлигини, Унинг розилиги учун амалларни ҳаром ва ҳалолга ажратиб қилишлари керак, деган тушунчани йўқ қилиш мақсадида, инсонларда табиий бўлган сиғиниш-диндорлик ғаризасини ҳақиқий Яратувчига сиғинишдан бошқа томонга буриш режаси амалга оширилди, яъни Каримов шахсиятини улуғлаш, унинг сўзлари ва буйруқларини мутлақ олий деб қабул қилиш, унга нисбатан айтилган ҳар қандай танқидни жиноят деб ҳисоблаб жазога тортиш ва бошқа ишлар билан, шахсга сиғиниш шакллантирилди.

Ўзбекистон ҳукумати бошқаруви Каримов ўлганидан кейин ҳам, халқни шахсга сиғиниш туйғуси билан алдашда давом этаётгани очиқ кўриниб турибди. Яъни Каримовдан кейинги, хозирда иқтидордаги ҳукумат Каримов шахсини абадийлаштириш сўзи билан, уни муқаддаслаштириш, илоҳийлаштириш даражасига олиб чиқмоқда. Албатта, бу ишлар Ислом шариатида тубан жирканч иш ҳисобланади, зеро улуғлаш учун ягона лойиқ Зот фақатгина Аллоҳдир.

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

“Сенгагина сиғинамиз, қуллик қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа. 5)

“Ўзбекистондаги мусулмон уммати шахсга сиғинишдек жирканчли тубан ҳолатга олиб келинди” жумласидан кўзда тутилган мақсад ана шулардан иборат эди. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

10.09.2016й.

Tagsмаъносисаволга жавобСиғинишнинг
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро ҳамжамиятнинг иккиюзламачилиги Путинни Украинада жиноятчига ва Сурияда тинчлик кабутарига айлантирди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тони Блэр Ислом системасини Ғарб учун энг катта таҳдид демоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 30.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/