Уйғониш тўғрисида туркумидан: Юксаклик ва тубанлик

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Юксаклик ва тубанлик
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Юксаклик ва тубанлик борасида ҳар бир одамнинг ўзини тушунчаси бор. Лекин шу тушунчаларнинг баъзиси баъзисига зид ёки баъзиси баъзисидан кўра кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Яъни баъзи инсонларнинг дунё қарашлари бир бирига зид бўладиган бўлса уларнинг юксаклик ва тубанлик каби яшаш тарзи билан боғлиқ тушунчалари ҳам бир бирига зид бўлиши табиий. Ёки баъзиларнинг бир бирига нисбатан кенг ёки тор доирада фикрлаши натижасида уларнинг ана шу тушунчалари бириники иккинчисидан кенг қамровли ёки тор доирада эканлиги билан фарқланиши ҳам табиийдир.
Юксалиш бу – ўсиш, улғайиш деган маъноларни англатади. Юксалишни моддий ва фикрий жиҳатларга ажратишимиз мумкин. Моддий юксалишга инсоннинг жисмоний жиҳатдан ўсиши, жисмоний кучга эга бўлиши ёки молу давлатга эга бўлиши ва кўпайтириши кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Фикрий юксалишга мисол уйғониш йўлидан юришлик ва онгнинг ўсиши, яъни ҳаётдаги муаммоларга ўзи уйғонган асос бўйича ечимлар топа олишлиги. Яна баъзи инсонлар маънавий юксаклик тўғрисида айтишлари мумкин, лекин бизнинг фикримизча фикрий юксаклик маънавий юксакликни қамраб олади.
Тубанлик бу – ҳар бир жиҳатдан қарамликни англатиб, хатто яшаш тарзини шакллантиришда ҳам кимгадир тақлид қилиш, ўзидаги мавжуд имкониятларни ҳам тўғри сарф этишдан ожиз бўлиб бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлиш.
Тубанлик инсоннинг бу ҳаётда қандай яшашни билмаслиги ортидан келиб чиқади. Яъни бундай инсон яшашдан мақсади бўлмаган ва аввалию кейини тўғрисида фикрламайдиган инсондир. Бундай инсонлар бугунги кунда орамизда кўплаб топилади. Ўз ҳаётини ўткинчи орзу умидлар билан боғлаб олган ва арзимас бойлик ёки мансаб учун алданиб яшаб ўтиб кетаверадилар. Улар хатто адолат ва зулм ҳамда яхшилик ва ёмонлик борасида ҳам ўз фикрларига эга эмаслар ва булар борасида тўғри фикрларни билишга интилмайдилар. Шунинг учун улар бугунги хор ҳолатга осонликча кўнадилар ва адолатга қарши золимлар томонида қўғирчоқ бўлиб қоладилар. Бундай инсонларда дунё ҳаётининг нима эканлиги тўғрисида тасаввур йўқ ёки улардаги тасаввур иккиламчи фикрлар асосида шакллантирилган.
Фикрий юксалиш уйғонишга олиб боради. Уйғониш эса юксакликни ҳар бир соҳада бўлишлигига сабаб бўлади. Демак, инсон ўзи уйғонган асос бўйича ҳаракат қилар экан юксалади. Юксакликнинг мукаммал ва тўғри бўлишлиги шу юксалиш содир бўлишига туртки бўлган, яъни шу юксаклик қурилган асосга боғлиқдир. Агар шу асос тўғри бўлса юксалиш ҳам тўғри бўлади, агар у асос нотўғри бўлса, демак, юксалиш хатолик устига қурилиб, нотўғри шаклланган бўлади. Мисол учун биз бугунги Ғарб давлатларини, яъни Америка ва Европани уйғонган деб айтамиз, демак улар юксалган, лекин уларнинг уйғониши нотўғри асосга бўлганлиги туфайли юксалишлари ҳам нотўғри шаклланган. Чунки уларнинг яшаш тарзига эътибор берсангиз хайвоний яшаш тарзидан фарқ қилмайдиган ҳолатдадир.
Ислом ақидаси эса, тўғри асосдир. Унинг тўғрилигини ақлни қаноатлантириши, фитратга мос келиши, қалбни ҳотиржам қилиши билан текшириб кўриш мумкин. Шундай экан Ислом асосида уйғониш тўғри уйғониш бўлиб, бундай уйғониш бизларни ҳар бир жиҳатдан юксалишимизга ва бу юксалишнинг тўғри ва мукаммал бўлишига сабаб бўлади.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
12.11.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб