Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари

بسم الله الرحمن الرحيم
Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари
Суриядаги мусулмонларга қарши халқаро тил бириктирувни ҳамон Америка бошқариб келмоқда. У қўзғолонга барҳам беришда ва уни йўналишидан буриб юборишда кетма-кет муваффақиятсизликка учраганидан кейин Россия билан келишув тузди. Бу келишувга мувофиқ Россия мусулмонларга таслим бўлишдан бошқа чора қолдирмаслик учун имкониятидаги бор жиноятни ишга соладиган бўлди. Россия амалда урушга кирди ва жонлигу жонсиз нарсани қолдирмай бомбалай бошлади. Мақсад бу жиноятлар орқали Сурия ва Эрон режими рўёбга чиқаролмаган ишни рўёбга чиқариш эди.
АҚШ-Россия ўртасидаги келишув яққол намоён бўлиб қолди. Гарчи Америка ўзини Россиянинг бундай ваҳшийликларига қарши қилиб кўрсатиш орқали жамоатчиликни алдашга уринаётган бўлса-да, бироқ унинг бу ваҳшийликларидан Сурия режимига душман бўлган иккинчи томонга босим ўтказишда фойдаланмоқда. Токи, ушбу Сурия режимига душман бўлган иккинчи томон Асад билан музокара олиб боришни қабул қилиб, мухолафатдан терроризмга қарши курашиш учун режимга қўшилишни талаб қилсин. Америка позициясини синчиклаб кузатиб бораётган киши, бу позициянинг алдовларга тўла эканига гувоҳ бўлади. Американинг бундай алдовларидан мисол қилиб келтиришдан олдин, унинг Обама даврида Сурияда юз берган ишларга нисбатан қандай позиция тутганини эсламоғимиз лозим. Шунингдек, кичик Бушнинг дунёга яккаҳоким бўлиш сиёсатида омади чопмагач, кейин Обама келиб, бу сиёсатни шахсан ўзи тўхтатганини расман эълон қилгач, Америка сиёсатида қандай бурилиш бўлганини ҳам эсламоғимиз керак. Бизнинг бу даражада ортга мурожаат қилаётганимиз сабаби шундаки, сиёсий воқеа-ҳодисалар бир-биридан ажратилган ҳолда ўрганилмайди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки минтақа гувоҳ бўлаётган тил бириктирувлар ва мусулмонларга қарши содир этилаётган жиноятлар минтақа устида бўлаётган халқаро кураш доирасида ҳамда минтақадаги мусулмонлар билан капиталистик Ғарб давлатлари ўртасидаги ҳазорий кураш доирасида юз бермоқда.
Ҳа, кичик Бушнинг неоконсерваторлар билан бирга олиб борган сиёсати дунёга яккаҳоким бўлишга асосланди. Сиёсий Исломни дунёдаги биринчи стратегик душман деб белгилашда ва террорга қарши кураш ниқоби остида Исломга қарши курашишда кичик Буш отасининг йўлидан борди. У Ўрта Шарқни ёлғиз ўзининг нуфузи остидаги минтақага айлантириш учун бу минтақага Сайкс-Пикога альтернатив сифатида янги Ўрта Шарқ лойиҳасини жорий қилмоқчи бўлди. Бу режани рўёбга чиқариш ёки мажбуран ўтказиш учун кичик Буш шафқатсиз куч ишлатиш услубидан фойдаланди ва мусулмонларга қарши энг манфур жиноятлар, террорлар содир этиш билан шуғулланди. Унинг наздида мусулмонларни қирғин қилиш, Голливуд кинофильмларида намойиш қилинган қотилликлардан ҳам енгил эди. У ўрмон ваҳшийлари йиртқичлигидан ҳам ўтиб тушган йиртқичлик билан мусулмонларни қийноққа солди. Ҳатто бу аҳвол мусулмонларда унутилмас тарихга айланди.
Кичик буш даврида америкаликлар чексиз жиноятларни содир этиш билан бирга катта инсоний ва моддий талофатларга ҳам дуч келишди, АҚШнинг халқаро мавқеи беқарорлашиб қолди. Америка деярли бутун капиталистик низомни қамраб олган оғир молиявий кризисга тушиб қолди. Американинг кутган натижалари тамоман тескари тус олди ва кутилмаган ишлар юз берди. Бунинг натижасида капиталистик низом хавф-хатар остида қолди ва унинг системаси бутун дунё миқёсида таназзулга юз тутди. Мана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки Обаманинг ҳокимиятга келиши дунёни ёлғиз бошқариш сиёсатида Буш муваффақиятсизлигининг табиий натижаси бўлди.
Обама қудратга келгач, кураш моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, услубини ўзгартиришга мажбур бўлди. У кичик Буш эплолмаган «қўпол куч» ўрнига, юмшоқ куч услубини қўллади, макр, ёлғон ва билвосита курашиш йўлига ўтди. У режимларга зарба беришда, уларни ўзгартиришда, уларга таҳдид қилишда, халқлар орасига фитна ва ички урушлар уруғини экишда, шахсларни сотиб олишда ҳамда суиқасдларни амалга оширишда жосуслик хизматидан фойдаланди. Шунингдек у майдондан кучларини олиб чиқиб кетгач, минтақадаги малай ҳукмдорларидан кураш қуроли сифатида фойдаланди. Обама мусулмонларнинг ўз ҳукмдорларига қарши кўтарган қўзғолонларида, айниқса, Суриядаги қўзғолонларида ушбу алдов сиёсатини қандай ишга солди, ўзи?!
Дарҳақиқат, Обама Суриядаги курашни парда ортида туриб бошқарди. Зоҳирда малайи Башар Асадни ўз халқига нолойиқ раҳбар эканини иддио қилди-ю, аслида Башарга қирғин қилишга ўзи буйруқ берди… Суриядаги қон тўкилишларга ўзини норози қилиб кўрсатди, инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатди, унинг давлати «Сурия дўстлари» бўлган давлатлар гуруҳига раҳбарлик қилди, хориждаги ўзи ясаган сиёсий мухолафатни бошқариб турди, уни бошқаришдан Сурия келажаги борасида музокара қилишда малай режими бир томонда турса, айни мухолафат иккинчи томонда туришини кўзлади ва шу орқали америкача ечимга эришиш учун бу икки томонда мувозанат пайдо қилишини хоҳлади. Бир вақтнинг ўзида, яна парда ортида туриб, Суриядаги қўзғолонга қарши шундай жиноятлар содир этдики, улар ўзидан олдинги кичик Бушнинг Ироқ ва Афғонистонда содир этган жиноятларидан қолишмади. Бироқ бу жиноятларни у ўз қўли билан эмас, малайлари қўли билан амалга оширди. Бу малайларнинг биринчиси қонхўр режим бўлса, қолганлари Эрон ва унинг Ироқ режимидаги тобелари, Ироқ ва Ливандаги ўзига тобе мазҳабпараст жангарилари эди. Буларнинг ҳаммаси муваффақиятсизликка учрагач, Америка Россия билан манфаатлар битимини тузди. Бу битим ўзгартириш, яъни туб ўзгартириш истагида қаттиқ турган қўзғолончиларни йўқ қилиш ва айни нопок жиноий миссияни бажариш устидаги битим бўлди. Чунки қонхўр режим билан Эрон режими дохил иккала иттифоқчилари ҳарбий жиҳатдан заифлашиб, янада кучлироқ ҳарбий аралашув зарур бўлган эди. АҚШ-Россия ўртасидаги бу манфаатлар битимидан ағдарилиш арафасида турган қонхўр режимни сақлаб қолиш ҳамда АҚШнинг Женева конференцияси қарорларига рози бўлмаётган жангчи гуруҳларга терроризм тамғасини ёпиштириб, ҳарбий жиҳатдан уларни йўқ қилиш кўзланган. Ана шунда Россия Суриядаги низолашаётган икки томон – Асад ва хорижий мухолафат ўртасида формал ҳарбий мувозанат яратади, шу шарт биланки, мўътадил қуролли гуруҳлар, яъни америкача ечим лойиҳасига рози бўлган гуруҳлар мухолафат делегацияси таркибида бўлиб, учинчи томоннинг вакили бўлсин.
Буларни баён қилганимиздан кейин, энди, Американинг Суриядаги вазиятга нисбатан нопок мустамлакачилик ўйинини бошқариб туришда ишлатаётган ёлғон сиёсатларидан намуна келтирамиз.
Давоми бор…
Онг журналидан 360 сон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!