Режим залолат ботқоғига ботиб даъватни етказаётганларни қувғин қилмоқда ва Аллоҳ йўлидан тўсмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Режим залолат ботқоғига ботиб даъватни етказаётганларни қувғин қилмоқда ва Аллоҳ йўлидан тўсмоқда
Уммудўрмон халқ бозори жиноятлари бўйича маҳкама судьясининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси биродар Содиқ Мирсолни жарима тўлашга ҳукм қилиши мисли кўрилмаган ва оқибати жиддий ҳодиса бўлди. Сабаби, биродар Содиқ мусулмон адо этадиган энг буюк амални адо этди. У Исломнинг иқтисодий кризис билан боғлиқ аҳкомлари ёритилган варақани тарқатиш орқали одамларни Ислом ва унинг аҳкомларига даъват қилди. Бу иқтисодий кризисни эса бугунги ҳукумат келтириб чиқарган, чунки у Исломдан бошқа нарса билан ҳукм юритмоқда ва Халқаро Валюта Фондига етти букилиб итоат қилмоқда. Биродар Содиқ эса нашрани тинч ва илғор йўл билан масжидда намозхонларга тарқатди. Хўш, шундай улуғ амални адо этган кишини қандай айблаш мумкин, яна жиноятлар тўғрисидаги қонуннинг унга мутлақо алоқаси йўқ 63-модда билан?! Бу моддада «Ким зўравонлик ёки куч ишлатиш йўли билан давлат ҳокимиятига қарши даъват қилса ёки нашр қилса ёки ташвиқот олиб борса, қамоқ жазосига ёхуд жаримага ёки иккала жазо билан жазоланади», дейилган. Наҳотки, Ислом билан ҳукм юритишга даъват қилиш жиноятга айланиб, шунга даъват қилган шахс жазога тортиладиган бўлиб қолди?!
Иккинчи ҳодиса эса 2016 йил 22 ноябр сешанба куни Уммубудда маҳаллий хавфсизлик хизматининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ака-ука Зайн Эваз ва Ҳошим Юсуфларни ҳибсга олиши ҳодисаси бўлди. Улар Саҳриж чорраҳаси минтақасида Ҳизб томонидан уюштирилган мулоқот йиғинида қатнашаётган пайтда ҳибсга олиндилар ва калтакландилар, қўпол, ахлоқсиз муносабатга йўлиқдилар. Сўнг эртасига чоршанба куни кундуз соат иккида қўйиб юборилди. Хавфсизлик хизмати улардан тортиб олган китоблар, варақалар ва мулоқот йиғилишида ишлатган материалларни қайтариб бермади.
Биз кўп марталаб айтдик, бу режим Аллоҳнинг йўлидан тўсмоқда, Ислом ва унинг аҳлига уруш олиб бормоқда. Нима учун, «Оқ уй»даги хўжайинларини рози қилиш учун. У Ислом ақидасига зид келса ҳам, ҳақиқат овозини ўчиришга тўғри келса ҳам хўжайинлари розилигига эришиш учун сурлик қилмоқда. Бироқ бу режимнинг уларни рози қилишига йўл бўлсин, ахир, Аллоҳ Азза ва Жалла
وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّـهِ هُوَ الْهُدَىٰ ۗ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ ۙ مَا لَكَ مِنَ اللَّـهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар, (сиз) – Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир, деб айтинг, қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлсин» [Бақара 120]
деганку! Аллоҳга қасамки, бу иш бу дунё шармандалиги ва охират зиёнидан ўзга нарса эмас.
Режим ва унинг гумашталари билиб қўйсинлар: Ҳизб ут-Таҳрир ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ калимаси асосида туб ўзгариш қилиш учун ҳабибимиз Муҳаммад САВ йўлларидан юришга Аллоҳ ва Росулига ваъда берган. Шу боис унинг аъзолари қарорларидан ҳаргиз қайтмайдилар, ҳаргиз иродалари букилмайди. Улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга бўлган даъватни маҳкам ушлаганлар. Уларни на ҳибсга олиш, на қамоқ, на динларини арзимас дунё матосига алиштирган жаллодлар калтаклари қўрқита олсин. Биз то нусрат тонги отиб, зулму золимлар зулмати кетгунга қадар ушбу ваъдамизда собит турамиз, инша Аллоҳ. Аллоҳнинг изни ила, бу тонгнинг отишига жуда яқин қолди.
إِنَّ مَوْعِدَهُمُ الصُّبْحُ ۚ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ
«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир, субҳ яқин эмасми?!» [Ҳуд 81]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ