Қочқинлар совуқ ва очликдан ҳалок бўлмоқдалар!
بسم الله الرحمن الرحيم
Қочқинлар совуқ ва очликдан ҳалок бўлмоқдалар!
Хабар:
Фаолларни хабар қилишларича, Иорданиянинг шимолий шарқида жойлашган Руқбон муҳожирлар лагерида суриялик икки муҳожир бола тиббий дори дармонлар медицина ёрдами етишмовчилиги ҳамда иситгувчи мосламалар йўқлиги туфайли совуқдан ҳалок бўлдилар. Фаолларни қайд қилишича, болалардан бири бир ярим ёшда бўлган. Ҳозирда Руқбон лагерида 70 000 Суриялик оила истиқомат қилмоқдалар.
Изоҳ: Мамлакатда қонли қирғинларни келтириб чиқараётган Америка малайлари (Россия, Эрон, Ҳизбуллоҳ, ёлланган гуруҳлар) қўли билан юз минглаб сурияликнинг ўлдирилиши ҳам, Рубқон лагерида икки гўдакнинг ҳалок бўлиши ҳам бирдек аламли ҳолатдир, чунки бу ва бошқа минглаган суриялик оилалар қирғиндан ва вайронагарчиликлардан қочиб Иорданиялик биродарларидан бошпана ва ҳимоя истаб келишган эди. Бироқ Иордания ҳукмдорлари ва армиясидан кўмак олиш, шунингдек ўз уйларида Асад зулмидан хавфсизликда бўлиш ўрнига, бу қочқинлар ўққа тутилишдан ёки совуқ ва очликдан ўлиш танлови олдида қолдилар.
Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) ҳадисларида зикр қилинган куч эгаларига ва ёрдам бера олиш имконияти борлар Аллоҳнинг огоҳлантирувидан хабарлари бормикин:
«Бирор киши битта мусулмон кишини ҳурмати топталадиган, номусига бир оз бўлса ҳам дахл қилинадиган жойда ёрдамсиз ташлаб қўйса, у киши Аллоҳ ёрдамини хоҳлаб турган ерда Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди, бирор киши мусулмон кишига ҳурмати топталадиган, номусига бир оз бўлса ҳам дахл қилинадиган жойда ёрдам берса, у киши Аллоҳ ёрдамини хоҳлаб турган ерда Аллоҳ унга ёрдам беради» («Сунани Абу Довуд, Табароний ва Байҳақий»).
Кимки бир мўъмин хорланаётганини кўриб турса, у ана шу мўъминга ёрдам беришга имкони бўла туриб ёрдам бермаса,, бундай одамни Аллоҳ қиёмат куни одамларни олдида хор қилади. Байҳақий ривояти
Мусулмонлар армиялари ва улар қўмондонлари тушунишлари керакки, ҳукуматга итоат қилиб сукут сақлаб, биродар халқларни ёрдамсиз ташлаб қўйишларида золим ҳокимларга бўйсунганлари, Қудратли Аллоҳнинг ғазабидан сақлай олмайди
يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا ۞ وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا ۞ رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْنًا كَبِيرًا
“Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар. Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар. Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар.” (33:66-68)
حَتَّىٰ إِذَا ادَّارَكُوا فِيهَا جَمِيعًا قَالَتْ أُخْرَاهُمْ لِأُولَاهُمْ رَبَّنَا هَٰؤُلَاءِ أَضَلُّونَا فَآتِهِمْ عَذَابًا ضِعْفًا مِّنَ النَّارِ قَالَ لِكُلٍّ ضِعْفٌ وَلَٰكِن لَّا تَعْلَمُونَ
“Қачонки у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», дерлар. У зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмассизлар», дер.” (7,38)
Ҳокимларнинг мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб қўйишлари, мусулмонлар армиясини ўз биродарларини озод қилиш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни тиклаш учун ёрдам бериш мажбуриятидан озод қилмайди, зеро халифа мусулмонлар армиясини Аллоҳ розилиги йўлида шон-шараф ила етаклайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси учун махсус
Абдуллоҳ ал-Махмуд
5 Раббиул аввал 1438 ҳ.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми