| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Яратувчини топишга далолат қилувчи оятлар тўғрисидаги саволга жавоб

Яратувчини топишга далолат қилувчи оятлар тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
23.01.2017
2526
0
Share:

Яратувчини топишга далолат қилувчи оятлар тўғрисидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тармоқлардан бирида Olim исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

  Ассалому алайкум.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

 Аллоҳ айтади:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ

 “Осмонлар ва Ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир”. (Оли Имрон. 190)

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنْفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنْزَلَ اللَّهُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ

 “Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда — (булутларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир”. (Бақара. 164)

 Ушбу оятларда акл эгалари учун оят аломатлар борлиги айтилган. Лекин оят лафзида Яратувчи борлигига деб айтилмаган. Энди оят аломатлар Яратувчи борлигига эканлигини ушбу оятлардан кандай тушунамиз? Бирон бир бошка оятда ё хадисда ушбу оятнинг шархи келганми Яратувчи борлигига деб? Аллох ажрларингизни берсин.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримда инсонларга борлиқ оламнинг пайдо бўлишига нисбатан ечим беришда уларнинг ақлларига хитоб қилди, яъни инсонларга теварак атрофларидаги нарсаларга назар ташлаб, нарсаларнинг ўзи, ушбу нарсаларга алоқадор нарсалар ва қонуниятлар тўғрисида ақл юргизишни, фикрлаб кўришни таклиф қилди. Табиийки, борлиқдаги ҳар қандай нарсага ёрқин фикрлаш билан эътибор қаратган инсон бу нарсаларни, албатта, яратувчиси борлигини тушуниб етади. Яъни Аллоҳ инсонлар ақлларини мана шундай ишлатсалар, яратувчини топишлари аниқлигини айтди. Бундай маънодаги оятлар кўп бўлиб, саволда келган оятлар ҳам ана шулар жумласидандир.

 Мазкур оятларда айнан борлиқнинг Яратувчиси ҳақида гап кетаётганини билиш учун ушбу оятларни далолат қилаётган маъносига ва ушбу оятлардан олдинги ёки кейинги оятларга эътибор беришимиз лозим бўлади.

Биринчи. Оли Имрон сурасининг 190-оятдаги “Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир” маъносига эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ Таъоло бу сўзлари билан инсонлар осмонлар ва ернинг яралиши тўғрисида ақлларини ишлатсалар, бу нарсаларни ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаслигини, албатта, уларнинг яратувчиси бор бўлиши зарурий эканини тушунишларини айтмоқда. Буни ушбу оятдан кейинги оятларни ўқиб мулоҳаза қилиш ва ушбу оятнинг нозил бўлиш сабаби воқелигини ўрганиш билан тушуниш мумкин.

 Оятнинг нозил бўлишига сабаб бўлган воқеа, яъни сабаби нузулига эътибор берадиган бўлсак, Воҳидий Найсобурий ва Ибни Абий Ҳотимларнинг ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада давлатни шакллантираётган вақтларида Бани Нажрон қабиласидан олтмиш киши маркабларга миниб келишди. Улардан ўн тўрттаси улуғларидан эди. Ушбу ўн тўрттадан уч киши, маслаҳат сўраладиган, эргашиладиган кишилар эди. Уларнинг бошлиғини исми Абдул Масийҳ бўлиб, унинг буйруғига бўйсунишар эди. Уларнинг ичида насроний дини илмларини яхши биладиган роҳиблари ҳам бор эди. Рим подшоси ушбу қабилани насронийликка бўлган эътибори сабабли, қаттиқ ҳурмат қилар, черковлар қурдириб берган эди.

 Нажрон вакиллари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келишганда Пайғамбар алайҳиссалом аср намозини ўқиётган эди. Асрни ўқиб бўлганларидан кейин, насронийлар ибодат вақтлари бўлганини айтишди ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидларида ўз ибодатларини бошлаб юборишди. Саҳобаларга Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва саллам “Майли энди, тек қўйинглар” деди. Улар ибодатларидан бўшаганидан кейин, бошлиқлари ва унинг ёнидаги маслаҳатчиси Росулуллоҳнинг олдига гаплашиш учун келди. Росул алайҳиссалом уларга айтди:

  • Иймон келтиринглар.
  • Сендан аввал иймон келтириб бўлганмиз, дейишди.
  • Ёлғон айтасизлар, “Аллоҳнинг боласи бор” деган даъволаринг, хочга сиғинишларинг, чўчқани ейишларинг сизларни Исломдан тўсиб қўйган, деди.
  • Агар Ийсо Аллоҳнинг боласи бўлмаса, унда кимни боласи, унинг отаси ким?, дейишди.
  • Туғилган бола отасига каби сифатларда бўлиши кераклигини (яъни юз тузилиш жиҳатидан эмас, инсонлик жиҳатидан ўхшаши кераклиги) биласизларми?, деди.
  • Ҳа,
  • Биз ҳаммамиз Роббимиз деётганимиз доимо ҳаёт, йўқ бўлмайди, ўлмайди, тугамайди, лекин Ийсо ўлиши, вақти тугаши, йўқ ҳам бўлиши мумкин, шунга ишонасизларми?
  • Ҳа,
  • Биз ҳаммамиз Роббимиз деётганимиз борлиқдаги ҳар бир нарсанинг бор бўлиши учун муҳофазасини Ўзи қилади, ризқини беради, тадбирларини қилади, Ийсо шу ишларнинг биронтасини қила оладими?
  • Йўқ,
  • Демак, Роббимиз Ийсони Марямнинг бачадонида Ўзи қандай хоҳлаган бўлса, шундай яратган. Биз ҳаммамиз Роббимиз деётганимиз емайди, ичмайди ва ушбуларни чиқармайди ҳам, тўғрими?
  • Ҳа,
  • Лекин ўзларинг биласизларки, Ийсони онаси қорнида кўтариб юрган, одамларга ўхшаб туққан, кейин гўдак қандай озиқланса шундай озиқланган, овқат еган, ичган, буларни чиқарган ҳам, тўғрими?
  • Ҳа,
  • Энди буниси қандай бўлади?!…

Насроний вакиллари жим бўлиб, ўйланиб қолишди. Шу вақтда Аллоҳ Таъоло пайғамбарига Оли Имрон сурасининг қуйидаги оятлари ва 80-оятларини нозил қилди.

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ * الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَٰذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ* رَبَّنَا إِنَّكَ مَنْ تُدْخِلِ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ ۖ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ * رَبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِيًا يُنَادِي لِلْإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا ۚ رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ * رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَىٰ رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ

“Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин. Роббимиз, албатта, сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ. Роббимиз биз нидо қилувчининг, Роббингизга иймон келтиринг, деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин. Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан», дерлар. (Оли Имрон. 190-194)

وَلَا يَأْمُرَكُمْ أَنْ تَتَّخِذُوا الْمَلَائِكَةَ وَالنَّبِيِّينَ أَرْبَابًا ۗ أَيَأْمُرُكُمْ بِالْكُفْرِ بَعْدَ إِذْ أَنْتُمْ مُسْلِمُونَ * وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ ۚ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَىٰ ذَٰلِكُمْ إِصْرِي ۖ قَالُوا أَقْرَرْنَا ۚ قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ

 “У сизларни фаришталар ва Пайғамбарларни Робб қилиб олишингизга буюрмайди. У сизни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга буюрармиди?! Аллоҳ Набийлардан: “Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз, –деб аҳду паймонларини олиб туриб: –Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?” деганини эсла. Улар: “Иқрор бўлдик”, дейишди. У: “Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман”, деди”. (Оли Имрон. 80-81)

 Демак, булардан билиниб турибдики, мазкур оят айнан Яратувчи Аллоҳни ақлни ишлатиб топиб олишга чақирган, шунга далолат қилган маънодадир.

 Ва яна оятнинг ўзида айтяпдики, “осмонлар ва Ернинг яратилиши” демак, гап яратилиш ҳақида кетяпди. Табиийки, яратилиш ҳақида фикр юритган инсон Яратувчи ҳақида ҳам тафаккур қилишига тўғри келади, бу эса оятда айнан Яратувчи ҳақида гап кетаётганига далолат қилади.

 Бундан ташқари, оятнинг давомини ўзидан ҳам, оят ақл ишлатиб борлиқ яратувчисини топишга далолат қилаётганини тушуниш мумкин. Яъни Аллоҳ “Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун  оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир” деганидан кейин, ушбу ишларни қилган одам, ақлини ишлатиб осмонлар ва Ернинг яратилишига ибрат назари билан эътибор берган инсонлар, осмонлар, ер ва улардаги бошқа нарсаларни, албатта, яратувчиси бор эканига ишонадилар ва албатта “Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин. Роббимиз,…” дейдилар.

 Иккинчи. Бақара сурасининг 164-оятида айтилаётган маъноларга келсак. Бу ерда ушуб оятдан олдинги оятни ўқишимиз зарур, чунки мазкур оят ўзидан олдинги оят нозил бўлиши ортидан нозил бўлган.

 Воҳидий ўзининг “Асбобун нузул” китобида ривоят қилишича,

وَإِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ ۖ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَٰنُ الرَّحِيمُ

 “Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир”. (Бақара. 163) нозил бўлганида баъзи мушриклар “Битта илоҳ?! Қанақасига, битта илоҳ барча инсонларни қандай қамраб олиши мумкин?!” деган таажжубни айтишди. Шунда Аллоҳ Таъоло пайғамбарига кейинги оятни нозил қилди, яъни

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда — (булутларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир”. (Бақара. 164)

 Воҳидий Найсобурийнинг мазкур ривояти саҳиҳ, ҳасан, ёки заифлиги тўғрисида баъзи муҳаддислар бироз танқидли гапларни айтган бўлсада, оятда айтилаётган сўзларнинг кўриниб турган зоҳир маъносига эътибор берган киши ҳам биладики, осмонлар ва Ернинг, ёки бошқа нарсаларнинг яратилиши ҳақида фикр юритган инсон, албатта, буларни яратувчиси бор бўлиши зарурий эканини тушунади.

 Ва яна оятнинг ўзида айтяпдики, “осмонлар ва Ернинг яратилиши” демак, гап яратилиш ҳақида кетяпди. Табиийки, яратилиш ҳақида фикр юритган инсон Яратувчи ҳақида ҳам тафаккур қилишига тўғри келади, бу эса оятда айнан Яратувчи ҳақида гап кетаётганига, мазкур жумланинг давомида келган “Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб,…” жумласи эса, ушбу яратувчи Аллоҳ Таъоло эканига далолат қилади.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, саволда келтирилган оятлардаги маъноларга эътибор қаратиб, бу тўғрида ақлини ишлатган ва ёрқин фикр юргизган ҳар қандай инсон, албатта, осмонлар ва Ернинг, улардаги нарсаларнинг Яратувчиси борлигини ва бу Яратувчи Аллоҳ эканини тушуниб етади. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

23.01.2017й.

+1
0

Related posts:

Default ThumbnailМусулмон одамнинг чўчқа гўшти сотиладиган ошхоналарда ишлаши тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailАср намозидан аввал нафл намоз ўқиш ва азондаги сўзлар тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailХайз вақтидаги талоқ ва оятлардаги ман қилиш тўғрисидаги саволга жавоб Default ThumbnailДам солиш тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsсаволга жавобЯратувчини топиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Раббоний уламоларнинг шарафли позицияларидан

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳидоят, ҳидоят изловчилар учундир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия ўз кучларини Ироқ шимолидан кўчирмоқчи эканини билдирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/