Турк режимининг Сурия шимолида қилган қилмишларига қадамма-қадам эргашиш билан Иордания режими Сурия жанубида асл башарасини кўрсатди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Турк режимининг Сурия шимолида қилган қилмишларига қадамма-қадам эргашиш билан Иордания режими Сурия жанубида асл башарасини кўрсатди
Эрдўған режимининг асл башараси ва Ҳалабни душманга топширилишида ўйнаган жирканчли роли Шом аҳлини саросимага солиб қўйди. Шом аҳлини ёрдамсиз қолдирган барча режимлар, ҳукмдорлар ва гуруҳ етакчиларига нисбатан нафрат муҳити кучайди. Айни шундай бир пайтда биз, Иордания режимининг тоғут Башар режими билан ўрнатган алоқалари ҳақидаги янгиликка гувоҳ бўлиб турибмиз.
Бунга мисол, 2016 йил 30 декабр жума куни Иордания армияси бош штаби бошлиғи генерал лейтенант Маҳмуд Фариҳот Британиянинг Би-Би-Си радиосига «Биз Сурия можароси бошлангандан бери Башар Асад режимига қарши ҳаракат қилганимиз йўқ, бу режим билан муносабатларимиз ҳамон яхши, чегарамиз ҳам ҳамон очиқ, дипломатик муносабатларимиз ҳам ҳалигача мавжуд», деди. Сўнг чегараларни очиш учун Сурия армиясининг Дарани назорат остига олишини кутиб турганларини таъкидлади. Сурия билан Иорданиядаги чегара йўлакларини ҳозирда қайта очилишини эҳтимолдан узоқлигини билдирди. «Бунга қадам қўйиш учун аввало Сурия армияси Дара минтақасини назорати остига олиши ва Насиб постини қайта тайёрлаши, Дамашқ йўлини террористлардан хавфсиз ҳолатга келтириши керак»лигини таъкидлади. Жангчи гуруҳларни қуроллантириш ва машқ ўргатишни режимга қарши кураш эмаслиги билан оқлар экан, Иорданияда машқдан ўтказилган Сурия мухолафатидаги «қабилавий армиялар Сурия режимига қарши эмас, ИШИД ташкилотига қарши» жанг қилаётганини иддио қилди.
Иордания режими чегара йўлакларида ярадорларнинг вақти-вақти билан жон таслим қилаётганидан Жанубий минтақа Ҳаврондаги диндошларимиз хабардор. Чунки Иордания режими ярадорларни касалхонада даволанишга қўймаяпти, бунга «ҳужжатлари тўла эмас»лигини баҳона қиляпти.
Ҳиврондаги диндошларимиз машғулот марказидаги фарзандларини Иордания режими Қасир қишлоғига олиб бориб уларнинг айтишича «ИШИД»га қарши жанг қилишга мажбур қилган. Шунингдек, суриялик биродарларининг Иордания назоратидаги жамлоқдаги вазияти оғирлиги, уларнинг тазйиққа учраётгани ҳамда яшаш аҳволлари маҳбуслар сақланадиган улкан лагердан фарқ қилмаслиги ҳам Ҳаврондаги диндошларимизга маълум.
Буларнинг бари Ҳаврондаги диндошларимизга маълум ишлардир. Бироқ улар режимнинг бундан ҳам ёмон қилмишга журъат қилганини хаёлларига ҳам келтирмагандилар. Яъни режимнинг ўзини қонхўр Башар режими сафида эканлиги ҳақида Аллоҳдан ҳам, Росулидан ҳам, мўминлардан ҳам ҳаё қилмай очиқ баёнот беришини кутмагандилар. Унинг бу баёноти ўтган йиллар мобайнидаги – биз Шом аҳли томонидамиз, деган гаплари ёлғонлигини фош қилди. Иордания режими, Эрон минтақада ифлос рол ўйнамоқда, дея берган баёнотлари билан қулоқларимизни том битказиб келган эди. Энди эса ўзи Сурия режими ва унинг Эрон каби иттифоқчилари сафида турипти.Эй Шомдаги аҳлимиз!
Табиийки, бу қўшни давлатларнинг асл позицияси сизга кундан-кунга фош бўлмоқда. Улар шу пайтгача сизнинг тарафингиздалиги ва сизга ёрдам бераётгани билан ёлғон даъволар қилиб, сизни ёрдамсиз қолдиришди. Бироқ узоқ вақт ўтмаёқ сиз бу ёлғонларини очиб ташладингиз.
Бугун сиз имон фронтингизда ёлғиз ўзингиз қолдингиз. Атрофингиздаги мунофиқлик фронтида эса барча жинояткор режимлар, кофир давлатлар, ташкилотлар ва динларини сотган етакчилар йиғилди. Аллоҳ ҳаққи, олдингизда Аллоҳнинг арқонини сўз ва амалда маҳкам ушлашдан ўзга йўл йўқ. Аллоҳ ҳаққи, икки дунё саодатини қўлга киритишингиз учун ўзингизга Аллоҳнинг ёрдамини кафолатлашдан ўзга чорангиз қолмади. Унинг ёрдами бўлса то калимаси ва динини олий қилишда ростгўй бўлмагунингизча асло кафолатланмайди. Шундай экан, Аллоҳнинг динида собит туринг, нусратга элтувчи йўлида сабр қилинг. Аллоҳ ҳаққи, душманнинг кўплиги, бойлиги, қурол-яроғи Аллоҳнинг нусрати келишига, сизни ғолиб қилишига ҳаргиз тўсиқ бўлолмайди. Лекин сизни йўлдан уриш учун душман йўлингизга ёлғон ва адаштирув гиламини тўшаб қўйган. Бас, сиз бу йўлда онгли холис кишилар қўлидан маҳкам тутинг, улар сизни Аллоҳга итоат қилиш орқали куч-қудратли бўлиш томон етаклайдилар. Улар билан биргаликда барчангиз Аллоҳ арқонига ёпишинг, Аллоҳ минҳожидан юринг, чунки агар сабр қилсангиз, нусрат соатлари яқинлашиб қолди, ахир, нусрат бир соатлик сабр ортида. Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларни ҳаргиз ёрдамсиз қолдирмайди, чунки У куч-қудратлидир.
Эй жангчи гуруҳлар!
Сиз чегара ортидан, қўллаб-қувватловчи давлатлардан келаётган ифлос сиёсий маблағнинг қанчалар салбий таъсирга эга эканини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Бу маблағнинг гуруҳ етакчиларини қандай жиловлаб олишини, душманга қарам, ўз аҳлига эса қарши етакчиларга айлантириб қўйишини, жиҳод, нусрат ва озодлик позицияларидан воз кечиб, хорлик позициясини эгаллаган кимсаларга айлантириб қўйишини… бошдан ўтказдингиз. Бундай иллатнинг давоси, сафингизни Аллоҳнинг амрига ростлаб олиб, Аллоҳ йўлида жанг қилиш учун сиёсий етакчилик остига бирлашиш билан бўлади. Ушбу сиёсий етакчилик Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайди, Аллоҳ сизга кўрсатиб берган ва илгари Набийингиз САВ юриб, Исломингизни мукаммал қилиб берган йўлни яхши танийди. Биз сизнинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари дохил ўз аҳлини алдамайдиган етакчи биродарларингиз, доим ишончли насиҳатгўйингиз бўлиб келдик. Биз сизни огоҳлантирган нарсаларнинг ҳаммаси рост бўлиб чиқди ва сизни даъват қилаётган нарсаларда ҳам ростгўймиз. Сизни Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидан ишлаб чиққанимиз рошид Халифалик давлати лойиҳасини қабул қилишга ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирни ўзингизга сиёсий етакчи қилиб олишга даъват қиляпмиз. Бас, ушбу Ҳизб билан бирга юриб, Аллоҳ йўлида, сидқидиллик ва холислик билан маломатчининг маломатидан қўрқмай, Ўзининг изни ила ризосига ноил бўлинг. Аллоҳ сиз билан, У амалларингизни самарасиз қолдирмайди, оқибат тақводорларникидир.
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ