Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг Анқарада ўтказилган Халифалик конференциясида Туркия бош вазирига йўллаган мурожаати

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг Анқарада ўтказилган Халифалик конференциясида Туркия бош вазирига йўллаган мурожаати
Диққатни жалб қилган нутқлардан бири, муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг Туркия бош вазири жаноб Аҳмад Довудўғли ва унинг ҳукуматдаги ҳамкасбларига йўллаган мурожаатидаги қуйидаги сўзлар бўлди:
Жаноб Аҳмад Довудўғли, сиз «Стратегик чуқурлик (майдон)» номли китоб ёзибсиз. Бундан 250 йил муқаддам Россия императори Екатрина II ҳам ўз уйининг очқичи Суриядалигини, яъни Сурия Россиянинг стратегик майдони эканини айтган эди. Америкаликлар ҳам, европаликлар ҳам ўз юртларининг стратегик майдони Сурия эканини айтиб келишади. Бугун биз Америка ва Ғарбнинг бу гапларни тасдиқи сифатида Сурияда нималар қилаётганини кўриб турибмиз. Шунингдек, ўша Екатрина набираси бўлмиш жинояткор Путин ҳам ўзи даъво қилаётганидек, стратегик майдонини «мудофаа» қилиш учун ҳарбий кемалари билан Босфор бўғозида кезиб юрибди, учоқлари билан Сурияда ҳўлу қуруқни баравар ёқмоқда. Эй жаноб Довудўғли, сизлар Сурия ва Шомни ўзингизнинг стратегик майдонингиз, деб ҳисоблайсизларми?! Ўзингизнинг стратегик майдонингизни ва томорқангизни ҳимоя қилиш учун нима қиляпсизлар?!
Роя газетасининг 2016 йил 9 март чоршанба кунги 68-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ