Покистон режими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб борувчиларни репрессия қилиш билан салбчи Трампга содиқлигини кўрсатди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёнот
Ҳизб ут-Таҳрирни репрессия қилишни бас қилинг!
Покистон режими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб борувчиларни репрессия қилиш билан салбчи Трампга содиқлигини кўрсатди
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп қудратга келган илк кунидан бошлаб, Ғарбнинг Ислом ва мусулмонларга қарши салибчилик курашини давом эттиришга ваъда берди. Покистон ҳукмдорлари ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка чақираётган зотларга қарши олиб бораётган ваҳшиёна ҳужумларини давом эттиришга шошилишди. Улар ўзларининг айни ҳужумлари доирасида университетларнинг бирида иқтидорли лектор бўлиб ишлаётган, уч фарзанднинг отаси, 39 ёшли Камрон Шайхни қамоққа олишди. У эндигина қамоқдан кафолат билан озод этилиб чиқиб келаётган ва машинада унинг оиласи кутиб турган бир пайтда ҳукумат жосуслари унга ташланиб, қайта ҳибсга олишди. Камронга нисбатан бу ҳужум инсон ҳуқуқларини топтовчи аввалги қатор ҳужумлар доирасида қилинди. Камрон 2016 йил 9 февралда ҳукумат махфий агентлиги томонидан ўғирлаб кетилиб, бир неча ой ҳибсда сақлаб келинаётган эди. Ҳибсда калтакланиш ва оч қўйиш каби ваҳшиёна қийноқларга солинди… Бу воқеадан олдин ҳам иши судда кўрилиб, кафолат орқали озод этилгач, қайта ҳибсга олинганди. Бугун ҳам иккинчи марта кафолат асосида озодликка чиқарилгач, ҳибсхона ташқарисида яна қамоққа олинди!
Вашингтон кўрсатмаси билан Мушарраф даврида Ҳизб таъқиқланганидан буён 2012 йил 11 майда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи Навид Баттнинг ўғирлаб кетилишига Камроннинг қамоққа олиниши ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг бошқа ўнлаб аъзолари қамоққа олиниб қийноққа солиниши қўшилди.
Ҳар қандай холис кузатувчи бундай жиноятларнинг мусулмон томонидан, ҳатто оддий инсон томонидан ҳам содир этилишини албатта қоралайди. Чунки бундай ишлар олийжаноб ахлоқлардан ва хавфсизлик хизмати ходимларида шаклланиши тахмин қилинган аслзодаликдан холидир. Шунингдек бундай ишлар Ислом мусулмонлар қалбида пайдо қилган ҳар қандай олий қийматлардан ҳам холидир. Режим ва унинг безори ходимлари жинояткорликда шу даражага етдики, улар инсон инсонга ҳурмат сифатида кўрсатувчи оддий инсоний қадриятларини ҳам йўқотишди, Аллоҳнинг мўмин бандаларини ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидек Аллоҳнинг дўстларини ҳурмат қилишнику айтмасак ҳам бўлади. Ахир, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Умматни ўзининг буюк Исломи билан уйғотиш учун ҳамда бутун башариятни – шу жумладан, режимнинг америкалик хўжайинларини ҳам – капитализм зулмати ва очкўзлигидан Ислом адолати ва инсофига чиқариш учун кечаю кундуз тинимсиз меҳнат қилаётган йигитларку?! Ахир, режим ва унинг Вашингтондаги хўжайинлари олиб бораётган сиёсат, Умматнинг холис кишиларини бостириш ва зулм қилиш сиёсати экани ҳамда Ислом нури ва адолатининг бутун башариятга, мусулмонларга етиб боришини олдини олиш сиёсати экани ҳар қандай ақли расо киши учун яққол маълум бўлиб қолдику?!
Режим Покистонда АҚШ ташқи ишлар вазирлиги қонунидан бошқа қонун қолмаганини бир неча бор исботлаб қўйди. Чунки у Ислом номи билан ташкил топган бир давлатда Ислом ва мусулмонларни репрессия қилишга буюрмоқда! Бу режим қадимги Британия босқинчилиги замонини қайта бошлашни истаётган кўринади. Чунки ўша замонда адлия ҳокимияти билан полиция ушбу покиза юртда Исломни ўрнатишга уринган мусулмонларни репрессия қилганди. Бугунги режим ҳам, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг
إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ
«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!» [Буруж 10]
дея, холис мусулмонларни азоблаган кимсаларга қилган таҳдидига умуман парво қилмай, Вашингтондаги хўжайинлари ризоси учун ўзини фидо қилмоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари режим ва унинг америкалик хўжайинларига шуни айтиб қўяйлик, Ҳизбга нисбатан қўлланаётган бундай зўравонликлар унинг ҳаракатига ҳаргиз таъсир қилолмайди. Трамп, унинг маъмурияти ва исломий оламдаги гумашталари Исломни маҳкам ушловчи холис мусулмонларни менсимасликни бас қилсинлар. Чунки бу мусулмонлар Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдилар, фақат ҳақ устида туриб, Аллоҳ Субҳанаҳу йўлида жонларини қурбон этишга тайёр ва уларга нусрат-ёрдам жиҳатидан Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деди:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّـهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
«Ундай зотларга айрим кимсалар – одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқинг, деганларида бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди ва – бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя, У энг яхши ишончли вакилдир, дедилар» [Оли Имрон 173]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми