Уйғониш тўғрисида туркумидан: Социализм мабдаси билан танишув

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Социализм мабдаси билан танишув
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Социализм мабдаси тўғрисдаги фикрларимизни бошлашдан аввал сизларни огоҳлантириб қўймоқчимиз. Бу мавзуимизда социализм мабдаси, унга оид фикрлар тўғрисида таништириб ўтилади, яъни хозирча таништириш билан кифояланиб чуқур киришилмайди. Бу фикрларга бирма-бир қайта чуқурроқ киришамиз, ин ша Аллоҳ! Шунинг учун бугунги мавзуимиз ўз номидан кўриниб турибдики, социализм мабдаси билан танишув бўлади.
Социалистларнинг фикрига кўра коинот, инсон, ҳаёт (яъни бу дунё ҳаёти) моддадан иборат. Яъни барча нарса яралишда моддага асосланади, барча нарса модданинг босқичма-босқич ривожланиши натижасида вужудга келган. Уларнинг фикрича бутун борлиқда моддадан бошқа нарса мавжуд эмас. Эътибор берадиган бўлсак улар моддага илоҳлик сифатини берадилар. Яъни моддани яратувчи деб биладилар. Улар моддани хеч ким вужудга келтирган эмас, модда бор бўлиши зарурдир, моддани аввали ҳам кейини ҳам йўқ, аъзалийдир дея даъво қилишади. Бу фикрларига диққатли бўлган инсонлар уларнинг моддага илоҳлик сифатини берганликларини англаб олиши қийин эмас.
Улар барча нарсани Аллоҳ Таъоло яратганлигини, фақатгина У зот яратишга қодир эканлигини инкор қиладилар. Улар бу билан нарсалардаги яратилганликни, яъни руҳий жиҳатни инкор қиладилар. Руҳий жиҳатни, яъни нарсалардаги яратилганликни эътироф қилиш ҳаёт учун хатарли деб биладилар. Шунинг учун улар динни инсонларни карахт қилувчи ва ҳаракатдан тўсадиган афюн деб биладилар. Ҳамда инсонларнинг онгига шундай, яъни динга нисбатан нафратомуз тушунчани сингдирадилар.
Динни карахт қилувчи ва ҳаракатдан тўсувчи афюн деб билиб уни шундай тасвирлашларининг воқелигини очишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир мабдага эътиқод қилувчилар сингари социализм мабдасига эътиқод қилувчилар ҳам дунё ҳаётини ўзларининг ақидаларига кўра тасаввур қиладилар. Яъни дунё ҳаёти нима деган саволга ўзларининг ақидалари асосида ечим олганлар. Бу дунё ҳаёти тўғрисидаги тушунчалари ва фикрларига зид бўлган диний фикрларни инсонларни тўғри фикрлашдан тўсувчи, чалғитувчи деб биладилар. Шунинг учун улар динни инсонларнинг онгини карахт қилувчи ҳамда одамларнинг ҳаракатлари орқали эришиладиган моддий ривожланишга тўсқин бўладиган афюн деб биладилар. Яъни динни – дунё ҳаёти борасидаги инсонларнинг фикрлашлари, тафаккур қилишларига нисбатан карахт қилувчи тўсиқ сифатида тушунадилар. Уларнинг афюн дейишларига сабаб эса диний фикрларга кўра “Ризқ Яратувчидан” – дейилиши, уларнинг фикрича, инсонларни ҳаракат қилишдан тўсиб дангаса бўлиб қолишларига сабаб бўлади ҳамда инсонларнинг ҳаракатлари орқали эришиладиган моддий ривожланишга тўсиқ бўлади, деб билишади.
Шунинг учун нарсалардаги руҳий жиҳатни эътироф қилиш ҳаёт учун хатарли деб биладилар. Моддадан бошқа хеч нарса мавжуд эмас, хатто фикр ҳам модданинг миядаги аксланишидир дейишади. Улар Аввалги Вужуд ва кейинги ҳаётни инкор қиладилар, фақат бу дунёнигина бор деб эътироф қиладилар.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
08.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ