«Буюк Ҳиндистон» лойиҳасини йўқ қилиб, рошид Халифаликни барпо этинг
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
«Буюк Ҳиндистон» лойиҳасини йўқ қилиб, рошид Халифаликни барпо этинг
Покистон ҳукмдорлари Америка буйруқларига биноан Ҳиндистонни кучайтириш учун Кашмирдаги жиҳодни бостиришмоқда
Мусулмонлар бешинчи феврални Кашмир куни сифатида хотирлаб, уни озод этиш йўлида жонларини қурбон қилган биродарлари билан фахрланиб, ғурурланаётган бир пайтда, Покистон ҳукмдорлари Кашмирни озод этиш ва уни Покистонга қайта бирлаштириш билан боғлиқ етмиш йиллик истакни ерга кўмиб ташлаш билан машғул. Американинг Ҳиндистон истакларига мос равишда бераётган буйруқларига биноан, покистонлик ҳукмдорлар жиҳодчи ҳаракатларни бостириш кампаниясини янада кучайтиришмоқда. Ваҳоланки, бу мужоҳидлар мушрик ваҳший давлат томонидан босиб олинган Кашмирни озод этиш учун курашмоқдалар. Америка ҳам Покистондан уларни бостиришини қаттиқ талаб қиляпти. Илгари ундан Афғонистонда ўзининг салибчилик кучларига қарши курашаётган мужоҳидларни қўллаб-қувватловчи ташкилотларни бостиришни талаб қилар эди. Покистон ҳукмдорларининг айни бостириш кампанияси Ҳиндистон истакларига жавоб беради. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизи Викас Сваруп 31 январда: «Трансчегаравий терроризмга аралашган террорчи ташкилотларга қарши реал кампания олиб бориш орқали Покистон ўзининг садоқатини кўрсатди», деди. Демак, Америка ҳам, Ҳиндистон ҳам исломий юртлар озодлиги учун олиб борилаётган жиҳодни терроризм, деб ҳисоблашади, ваҳоланки, иккаласи ҳам дунёнинг энг катта террорчи давлатларидир. Бинобарин, улар иккиси ҳам ўз зулми ва адоватига қарши мусулмонларнинг куч сифатида туришини исташмайди!
Америка буйруқларига жавоб бериш Покистонни заифлаштириб, Ҳиндистонни кучайтиради. Бу буйруқ тақозосига кўра, Покистон ўзи учун Афғонистон дўст эмаслигини исботлаши керак… Ана шунда Қўшма Штатлар учун Афғонистонда Ҳиндистонга мойил бўлган ҳукумат тузишга йўл очилади. Бу билан минтақада ҳинд кучлари мустаҳкамланиб, Покистон хавфсизлиги ва барқарорлигига раҳна солувчи базаларга эга бўлади. Айни шу Америка буйруқлари сабабли покистонлик ҳукмдорлар Кашмирдаги қўрқоқ ҳинд кучларига қарши курашаётган мужоҳидларга қаттиқ босим ўтказишмоқда. Бу эса Ҳиндистон олдида «Буюк Ҳиндистон» (Ахунд бхарат) яратишдаги ўзининг регионал ёвуз режасини амалга оширишига қулай фурсат яратиб бермоқда. Шунга қарамай, Покистон ҳукмдорлари мужоҳидларга қарши кампанияларини миллий манфаатга хизмат қилиши билан оқлашяпти. Бунга мисол, Покистон армияси бош алоқалар хизмати масъули 31 январда «Бу қарор давлатимиз муассасалари томонидан сиёсий қарор бўлди ва биз миллий манфаатимизни кўз олдимизга келтириб олдик», деди!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари юртдаги сиёсий ва ҳарбий раҳбарларга саволлар бермоқчимиз: Қандай қилиб Америка кўрсатмалари Покистон манфаати бўлиши мумкин?! Қандай қилиб Ҳиндистоннинг Афғонистонга жойлашиши Покистон манфаати бўлиши мумкин?! Босиб олинган Кашмирдаги жиҳодий ҳаракатларга қарши жанг қилиш учун олти юз минг ҳинд аскарларининг сафарбар қилиниши қандай қилиб Покистон манфаати бўлиши мумкин?! Ўзаро ишонч пайдо қилиш ва алоқаларни нормаллаштириш каби иддиолар билан Ҳиндистонга ён бериш кетидан ён бериб, унинг «Буюк Ҳиндистон» яратишига замин тайёрлаш қандай қилиб Покистон манфаати учун бўлиши мумкин?!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти аъзолари Кашмир куни муносабати билан шуни таъкидлаймизки, бугунги хоин раҳбарлар бор экан, босиб олинган Кашмирни ҳаргиз озод этиб бўлмайди. Чунки бу раҳбарлик Америка кўрсатмаларига асир бўлган. Мусулмонлар Кашмирни Покистондек бир исломий юртга қайта бирлаштиришни орзу қиладилар. Бу орзулари ушалиши учун, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этмоғимиз, Кашмирни озод этиш учун Покистон қуролли кучлари ва холис мужоҳидларни сафарбар қилиб, жиҳод эълон этмоғимиз лозим. Чунки фақат рошид Халифалик давлатигина «Буюк Ҳиндистон» лойиҳасига чек қўйишга, Ҳинд ярим оролида Исломнинг ҳукмрон бўлишини таъминлашга қодир. Ўтмишда, Ислом ҳукмронлик қилган ва Ислом давлати мавжуд бўлган бир неча асрлар мобайнида шундай бўлиб келган. Биз Кашмирдаги мусулмонлар томонидан берилган кўплаб қурбонликларни хотирлаётган эканмиз, тупроқлари ўн минглаб шаҳидлар қони билан суғорилган ушбу заминни озод этиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга барчани даъват қилмоқдамиз. Росулуллоҳ САВ марҳамат қилдилар:
»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«
«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Имом Муслим ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми