Уйғониш тўғрисида туркумидан: Социализм ва капитализмнинг бахт тўғрисидаги тушунчалари

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Социализм ва капитализмнинг бахт тўғрисидаги тушунчалари
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Социализм ва капитализм, бу икки мабдани ўрганган инсон уларнинг коинот, инсон, ҳаётга нисбатан берган ечимларида, яъни асосий нуқтаи назарларида бир бирига зид эканлигини тушунади. Лекин бу мабдалар инсонларнинг олий орзулари борасида бир хил фикрдадирлар, яъни бу мабдаларга кўра инсон идеал орзуларини ўзи белгилайди. Бу мабдаларга кўра бутун умрини сарф этиши мумкин бўлган, яъни ҳаёт майдонидаги барча амаллари шу нуқтага қаратилган олий даражадаги орзуларни белгилаш ҳар бир инсоннинг ўз иҳтиёрида. Бу орзуларни ҳар хил аташ мумкин, мисол учун идеал орзулар, олий орзулар, бу тушунчалар ҳар бир инсоннинг ўзи учун юқори даражадаги қийматларни ўз ичига олади, яъни ҳар бир инсон учун улар олий қийматлардир.
Бу икки мабдага кўра жисмоний лаззатланиш учун кўпроқ имконияларни қўлга киритиш бахт хисобланади. Жисмоний лаззатланиш имконияти улар учун бахтга олиб борадиган йўлдир, балки шу нарса айнан бахтнинг ўзидир. Уларнинг бахт тўғрисидаги бундай тушунчаларидан сўнг моддий бойликка эга бўлиш учун хатто инсонийликка зид бўлган ишларни ҳам қила олишини англаш қийин эмас. Инсон қанчалик кўп моддий бойликка эга бўлса, уларнинг назарида, бундай инсон бахтли хисобланади. Яъни кўпроқ моддий бойликка эга бўлиш, кўпроқ жисмоний лаззатланиш имкониятини қўлга киритиш.
Улар инсонга шахсий эркинликни берилиши борасида ҳам бир хил фикрдадирлар. Бу тушунча капитализмда “динни ҳаётдан ажратиш” фикрига асосланса, социализмда Яратувчини инкор қилишлари ортидан келиб чиқади. Чунки бу мабдаларнинг айтиб ўтилган асосий фикрларига эътибор берилса ҳаёт йўлини белгилаш борасидаги ҳақ – ҳуқуқ тўлалигича инсоннинг ўзига қолмоқда. Демак, инсон ўзи истаганидек ҳаёт кечириши ва унда нималарни лозим топса, шахсий эркинлик сифатида, амалга ошириши мумкин бўлади. Яъни инсон ўзидаги шахсий эркинликдан истаганича фойдаланиши мумкин, унинг учун бу борада хеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Инсон қандай амаллар орқали жисмоний лаззатланмоқчи бўлса, яъни у ўзини қандай ҳолатда бахтли деб билса, шу нарсага интилиш, шу ишни амалга ошириш, истаганича роҳатланиш, лаззатланиши мумкин бўлади. Бунинг учун унга чегара белгиланмаган.
Бу икки мабдага эътиқод қилувчиларнинг тушунчалари бўйича шахсий эркинлик муқаддас хисобланади. Шундан келиб чиқиб билишимиз мумкинки ҳаёт йўлини инсоннинг ўзи белгилаши ва шахсий эркинлик улар учун муқаддас нарсалардир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
19.02.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ