| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Яширин назорат ёки жосус дастур

  • Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

  • Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

  • Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Мерос тақсимлаш ҳақидаги саволга жавоб

Мерос тақсимлаш ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
22.02.2017
0
Share:

Мерос тақсимлаш ҳақидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Olim исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

 Ассалому алайкум Муслим биродарим. Умид қиламанки бу саволларим бежавоб қолмайди. Бошимга тушган воқеьликнинг ҳукмини сўрайман.

 1-  Дадам вафот қилиб мен, яьни Олим, икки синглим, онам ва аммам колдик. Бизнинг меросдаги улушимиз қанчадан бўлади?

 2-  Ҳовлимизда уйимиз ёнида дадам қурган бир уй бор. Амаким яшаган. Амаким оила қуриб икки фарзандлик бўлгач, руҳий касал бўлиб қолган. Хотини икки боласи билан, болалари бир икки яшарлигидаёқ кетиб қолган. Амаким тахминан 10-15 йил руҳий касал булиб ётдилар. У пайтлар дадам тирик эдилар. Дадам амакимга тахминан 10-15 йил қарадилар, едириб-ичирдилар, ювинтирдилар кийинтирдилар. Кейин амаким вафот этдилар. Вафотдан сунг амакимнинг болалари амакимнинг меросини талаб қилиб келишди. Дадам уйдан бошқа ҳамма нарсасини – кўрпа тўшак , сандиқ, гилам ва бошқалар – бердилар, лекин уйни бермадилар. Бошқа хақларинг йўқ, шунча йилдан бери касалга бирон марта қарамадинглар, уй меники дедилар. Кейин дадам вафот  этдилар. Хозир ўша уй турибди. У уй дадамнинг меросхўрлариникими ё амакимнинг меросхўрлариникими?

 3- Ўша амакимнинг уйини дадам икки синглимга хам васият қилган эканлар. Алоҳида алоҳида ва бошқа бошқа вақтларда. Энди уй қайси синглимники бўлади?

 4-  Ажойибликни карангки, дадам ўлимларидан олдин менга караб, меросимнинг хаммаси сеники, сен эплай олмасанг, катта синглингни ўғлиники деб васият килдилар. Катта синглим тирик. Бундай ҳолатда мерос дадамнинг меросхўрларига кандай тақсимланади?

 5-  Васиятлар кўп кишиларга қилинган ҳолатда ҳам, мероснинг 1/3 қисмидан ошмайдими?

 6- Марҳумнинг меросдан васият қилиши учун гувоҳлар бўлиши шартми ё  шарт эмасми, агар шарт бўлса нечта бўлиши керак. Васият ёзма равишда бўлиши керакми ё оғзаки бўлса ҳам бўладими?

   Биламан, мерос тўғрисида сизни кўп безовта қилдим. Шу марта ҳам ёрдамингиздан, илмингиздан дариғ тутманг. Хурмат билан мухлисингиз.

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Биринчи савол: Эркак вафот қилган, унинг ортида хотини, бир ўғил, икки қиз ва бир сингил қолгани ҳолатининг мерос тақсимоти.

 Маййит – эр: қолганлар – хотин, икки қиз, бир ўғил, сингил.

 Бу ерда хотиннинг ўзи асҳоби фуруз (яъни насибаси оятда зикр қилинганлар), икки қиз ўғил олганнинг яримини олиб ўғил билан бирга асаба бўлади, сингил эса маййитнинг ўғли борлиги учун тўсилган, яъни маййитнинг ўғли (ёки ўғлининг ўғли бўлса ҳам) бор бўлса, сингиллари меросдан маҳрум бўлади, тўсилади. Оятга кўра, хотинга фарзанд борлиги учун саккиздан бир, қизлар ўғил фарзанд борлиги учун ўғил билан бирга асаба бўлишади ва ўғил олганнинг ярмини иккаласи бўлишиб олади. Онага саккиздан бир бериб, қолган тарикани (тақсимланаётган меросни) ўғилга қизларнинг насибасига нисбатан икки баробар беришни қолдиқсиз чиқариш учун масалани 24 қилиб олишимиз қулай бўлади. Онага саккиздан бир: 24/8=3. Тарикани 24 дедик ва онага унинг саккиздан бири, яъни 3 ни бердик, тарика 21 қолди. Ўғилга қизларнинг икки баробари тегиши учун, ўғилга 14, иккала қизга 7: 14+7=21.

 Шундай қилиб ушбу масалада ҳурматли Олим, отангиздан қолган мерос қилиб тақсимланадиган мулкни 24 деб оласиз, унинг саккиздан бири, яъни 3 бўлакни онангизга берасиз, қолган 21 нинг 14 бўлаги сизга, 7 бўлак иккала сингилларингизга тегади. Сиз сабабли аммангизга мерос тегмайди.

 Иккинчи савол: Амакига берилган уй тўғрисида. Бу ҳолатда ҳурматли Олим, отангиз ана шу айтилаётган уйни амакингизга бутунлай ўзига ҳадя совға қилиб берганми ёки вақтинча яшаб туриш учун берганми, мана шу икки ҳолатдан бирини аниқлаш учун далил ҳужжатга муҳтож бўлинади. Кейинги учинчи саволдаги “ўша уйни сингилларимга васият қилган” деган гапдан эса, отангиз уйни амакингизга бутунлай ўзига ҳадя қилиб бермаганини, вақтинчага берганини тушуниш мумкин. Вақтинча ишлатиб туриш учун берилган (иъорага берилган) мулкни эса, энг тўғрига яқин ижтиҳодга кўра, асл эгаси хоҳлаган вақтида қайтариб олиши мумкин (Моликий мазҳабида вақтинча фойдаланишга берилган мулкни фойдаланувчи фойдаланиб олганидан кейингина асл эгаси қайтариб олиши мумкин).

 Уйни талаб қилиб келган оила, яъни амакингизнинг хотини ва болалари уйни амакингизга отангиз ҳадя қилиб берганини исботловчи далил келтирсалар, ана шунда бу уй амакингизнинг мулки ҳисобланиб унинг меросхўрлари ўртасида тақсимланади.

 Демак, саволдаги ҳолатда амакингизга отангиз берган уйни ҳадя эканига далил бўлмагани, аксинча иъора (вақтинча ишлатиб туриш учун) эканига ишора қилувчи қарина – шу уйни қизларидан бирига васият қилиши – бор бўлгани сабабли, бу уй отангизнинг мулки сифатида отангизнинг мерос тарикасидан ҳисобланади.

 Учинчи савол: Юқорида айтилган уйни ота қизига васият қилган ҳолати. Бу ҳолатда ҳурматли Олим, отангиз амакингизга берган уйини юқорида отангизни мулкида қолиб отангизнинг тарикасидан деб қаралади дедик. Демак, отангизни синглингизга қилган васияти ўз мулкидан бир қисмини ўз меросхўрига васияти ҳисобланади. Бунда қолган меросхўрлар, яъни сиз ва онангизни розилигингиз билан ана шу синглингиз айтилаётган уйнинг қиймати агар тариканинг учдан бир қисмидан ўтмаса олиши мумкин бўлади.

إن الله قد أعطى كل ذي حق حقه ، فلا وصية لوارث إلا أن يجيز الورثة

“Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақдорни ҳаққини берган, меросхўрга васият йўқ. Лекин меросхўрлар рози бўлишса бўлади”. Дора Қутний ривояти. Ҳасан.

 Яъни отадан қолган тариканинг умумий суммаси ҳисоблаб чиқилгандан сўнг қаралади, агар шу уй тариканинг умумий суммасини учдан биридан ошмаса ва бошқа меросхўрлар (бу ерда ўлганнинг ўғли ва хотини) рози бўлса, бу уйни қизга бериш мумкин бўлади.

 Отангизни васияти қайси қизига ўтишига келсак, охирги қилган васияти эътиборга олинади.

 Тўртинчи савол: Ота ўғлига бор мулкни васият қилган ҳолати. Бу масалада, отангиз уйни қизига васият қилди ва қолган барча мулкини сизга васият қилди. Демак, юқоридаги саволдаги уйни синглингизга бериш воқеси ҳам энди бошқача бўлади.

 Энди отангиздан қолган умумий тариканинг ҳаммасини учдан бирининг ярми тепадаги синглингизга тегиши керак бўлган уйнинг қийматига тўғри келса, синглингизга уй тегади. Акс ҳолда уй барча тариканинг ичида ҳисоблаб тақсимланади. Барча мулкнинг учдан бирини сиз ва синглингизни ўртангизда иккига бўлиб берилади, бунга қолган меросхўр-онангиз рози бўлиши шарт қилинади, кейин қолган тарика ҳамма меросхўрлар ўртасида тақсимланади.

 Шундан келиб чиқадики, васиятлар ҳар қанча бўлса ҳам, мероснинг учдан биридан ошмайди. Чунки Аллоҳ юқоридаги мерос тақсимоти оятларида марҳумдан қолган тарикани уч ўринга сарфлаш мумкинлигини айтиб ўтди: Биринчиси – марҳумнинг қарзлари, иккинчиси – марҳумнинг васиятлари, учинчиси – мерос.

مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ ۗ

“У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг,” (Нисо. 11)

 Бундан бешинчи, “Васиятлар кўп бўлса ҳам мероснинг учдан биридан ошмайдими?” саволига ҳам жавоб келиб чиқди.

 Олтинчи савол: Васият қилганда гувоҳ бўлиши. Марҳумнинг ўлимидан олдин васият қилганлиги икки йўналишга кўра билиниши мумкин: бир шахс унга васият қилинганини айтиши, яъни менга васият қилинган деб даъво қилиши, ёки марҳум ўз васиятини ёзма равишда қолдирган бўлиши.

 Ёзма васият бўлган ҳолатида масала равшан, яъни марҳумнинг ёзгани экани аниқ бўлган васиятга амал қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Бухорий ва Муслим ривоят қилган ушбу сўзларига кўра, “ووصيته مكتوبة عنده” – “… ва қўлида унга қилинган васият қоғози бўлса”.

 Энди бир одам унга васият қилинганини даъво қилса ва қўлида ёзма васият қоғози бўлмаса, унда бу одам ушбу даъвосига далил келтириши керак, яъни исботлаши керак. Чунки Ислом қонунчилигида бир нарсани даъво қилган одам уни исботлаши учун далил келтириш талаб қилинади.

البيّنة على المدّعي واليمين على من أنكر

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Даъво қилувчи далил келтиради, даъвони инкор қилган эса, қасам ичади” Муттафақун алайҳ.

 Исботлаши ё иккита гувоҳ келтириш билан бўлиши ёки ёзма васият қоғози билан бўлиши мумкин. Ёзма васият қоғози бор бўлган ҳолат ҳақида тепада айтилди. Ёзма васият қоғози йўқ бўлса, иккита гувоҳ келтириш билан бу даъвосини исботлаган бўлади. Чунки бу тўғрида Аллоҳ Таъоло шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا شَهَادَةُ بَيْنِكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ حِينَ الْوَصِيَّةِ اثْنَانِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ أَوْ آخَرَانِ مِنْ غَيْرِكُمْ إِنْ أَنْتُمْ ضَرَبْتُمْ فِي الْأَرْضِ فَأَصَابَتْكُمْ مُصِيبَةُ الْمَوْتِ

 “Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда–васият қилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардалик чоғингизда ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин”. (Моида. 106)

 Энди бу воқеани ўлимга яқинлашиб қолган одамга нисбатан олинса, яъни васият қилувчи гувоҳларни чақириб кейин васият қилиши керакми?, деган саволга келсак, бу тўғрида Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا شَهَادَةُ بَيْنِكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ حِينَ الْوَصِيَّةِ اثْنَانِ ذَوَا عَدْلٍ مِنْكُمْ أَوْ آخَرَانِ مِنْ غَيْرِكُمْ إِنْ أَنْتُمْ ضَرَبْتُمْ فِي الْأَرْضِ فَأَصَابَتْكُمْ مُصِيبَةُ الْمَوْتِ

 “Эй иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда–васият қилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардалик чоғингизда ўлим мусибати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин”. (Моида. 106)

 Демак, васият қилувчи гувоҳларни ҳозирлаб кейин васият қилиши керак, ана шунда васият олувчи ўз ҳаққини исботлаши имкони бўлади, албатта, бу ёзма васият бўлмаган ҳолатда, чунки ёзма васият учун гувоҳ шарт қилинмайди, фақат ёзув ўлганники экани аниқ бўлса етарли.

 Агар васият олувчи ёзма қоғозни келтирса ҳам, меросхўрлар бу ёзувни марҳумники эканини тан олмасалар, бундай ҳолатда яна юқоридаги “Даъво қилувчи далил келтиради” ҳадисига кўра, васият олувчи ушбу қоғозни айнан марҳум ёзганини исботлаши учун иккита гувоҳ келтириши лозим бўлади.

 Валлоҳу аълам.

 Мерос аҳкомлари бугунги кунимизда мусулмонлар ҳаётидан энг кўп даражада йўқолиб кетаётган, уммат зеҳниятидан бутунлай ўчиб бораётган ва айни дамда Аллоҳ фарз қилган амалдир. Ҳурматли Олим, мана шундай ҳолатда Аллоҳ фарз қилган амални ўз ҳаётингизда қайта тирилтириш учун ҳаракат қилган экансиз, сиздан Аллоҳ рози бўлсин.

 Аллоҳнинг фарзини ҳаётда қайта тирилтириш учун қилинган амаллар тўғрисида ҳар қанча кўп ёки узун савол бўлмасин, ин ша Аллоҳ, асло малол келмайди, аксинча имкониятимда борича жавоб топишга ҳаракат қиламан. Вассалам алайкум.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

 23.02.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ҳукумат раҳбарларига Наҳза тўғонининг фожиали натижалари билан боғлиқ мактубни топширди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср жунайҳи курсини эркинлаштириш ва унинг Миср аҳлига таъсири

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжонда мусулмон қизлар ҳижоб кийгани учун мактаб эшигидан қайтарилмоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртда дунёвий режим қизларни Аллоҳнинг фарзига амал қилиш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи: Вашингтон нима учун Марказий Осиёни нишонга олди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Тарих улкан салтанатларнинг юксалиши ҳамда уларнинг зўравонлик, зулм ва бузғунчилик оқибатида қулашига кўп бора гувоҳ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: