Эй Абу Юсуф Аллоҳ сизни раҳмат қилсин
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Эй Абу Юсуф Аллоҳ сизни раҳмат қилсин
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларида содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти Аллоҳнинг қазосига имон келтирган ва амрига таслим бўлган ҳолда, бутун мусулмонларга, хусусан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилаётганларга шуни маълум қиладики, исломий даъватни етказиш билан шуғулланиб, Росулуллоҳ САВнинг байроқларини ўрнатиш йўлида моли ва саъй-ҳаракатини фидо этган Устоз шайх Муҳаммадюсуф Муҳаммад (Абу Юсуф) вафот қилдилар.
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти собиқ масъули шайх Абу Юсуф бу фоний дунёдан Роббининг бепоён даргоҳи ва раҳматига 2017 йил 20 феврал душанба куни тонгда реҳлат қилди. Бутун умрини Аллоҳ Азза ва Жалланинг тоатида, инсонларга эзгулик улашиб, уларга даъватни етказиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилган ҳолда ўтказдилар. Бу йўлда қамоқлар ва ҳибсларни қувват ва сабот билан қарши олдилар. Роҳимаҳуллоҳни тоғутлар 1971 йилда ўлимга ҳукм қилишди, сўнг ҳукмни умрбод қамоқ жазосига ўзгартиришди… аммо уни тоғутлар зиндонлари синдиролмади, инъомлари алдолмади, зеро, золимлар қамоғида саккиз йил ётди…
1977 йил келишув, деган нарса орқали турли партиялардан сиёсий маҳбуслар озод этилганда роҳимаҳуллоҳ мағрур ва куч-қудрат билан туриб, бир қатор сўзни ёзиб беришдан бош тортди. Бу озод этилиш учун тоғутдан раҳм-шафқат сўралувчи сўзлар эди. Шу ҳолда қамоқда қолиб кетдилар ва Аллоҳнинг изни ила, 1979 йил озодликка чиқдилар.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сўраймизки, ушбу йўқотган биродаримизни Ўзининг кенг раҳматига буркасин, қабрларини жаннат равзаларидан бирига айлантирсин, Ўз изни ила, бизни у киши билан Фирдавси аълода жамласин. Шунингдек, оила аъзолари, қўни-қўшнилари ва аҳбобларига сабри жамил ато этсин.
وَلَنَبْلُوَنَّكُم بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ ۗ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ* الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّـهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ* أُولَـٰئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ ۖ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
«Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» [Бақара 155-157]
Ҳизб шайхимиз таъзиясини Хартумда 2017 йил 21 феврал сешанба кундуз соат 12да қабул қилишни бошлайди.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми