Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломда инсоннинг ғаризалари талаблари ва узвий эҳтиёжларига эътибор

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломда инсоннинг ғаризалари талаблари ва узвий эҳтиёжларига эътибор
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Инсон табиатида ғаризалар ва узвий эҳтиёжлар мавжуд. Ана шу ғаризалар ва узвий эҳтиёжларга чуқур эътибор қаратилиб, улар устида етарли даражада тафаккур қилинмас экан инсонга инсондек муомила қилиш ва инсоннинг инсоний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши борасида муаммолар пайдо бўлаверади. Чунки бу жиҳатларга заррача эътиборсизлик қилиниши инсоннинг табиий талаблари қондирилиши борасида муаммоларни келтириб чиқаради. Бу табиий талаблар инсоннинг табиатини, яъни унинг инсонийлигини акс эттирувчи омиллар ҳисобланади.
Инсоннинг табиатида мавжуд бўлган ғаризалар ва узвий эҳтиёжлар борасида аввалги мавзуларимизда гапириб ўтган бўлсакда бу мавзуимизда ҳам яна қайта такрорлаб ўтмоқчимиз:
Тадайюн ғаризаси – бу ғариза инсондан муқаддаслашни, ибодат қилишни талаб қилади
Бақо ғаризаси – бу ғариза инсонда яшаш учун кураш, яқинлар билан бирга бўлиш, эгадорлик талабларини вужудга келтиради
Нав ғаризаси – бу ғариза инсондаги оила қуриш, фарзанд орттириш каби талаблар манбаси ҳисобланади
Инсондаги узвий эҳтиёжлар эса ҳаммамизга маълумки ейиш-ичиш, уй-жой, кийим-кечак каби эҳтиёжларни ўз ичига олади.
Юқорида айтиб ўтилганидек инсоннинг ғаризалари ва узвий эҳтиёжларига етарли эътибор қаратилмаслиги инсонларнинг озорланишларига сабаб бўлади. Ақида, яъни дунё ҳаёти ва унинг атрофидаги нарсалар ҳамда шу нарсаларнинг дунё ҳаётига алоқадорлиги ҳақидаги умумий фикр инсонларнинг ана шу ғаризавий талаблари ва узвий эҳтиёжларининг тўғри қондирилиши борасида ечимлар бериши керак. Чунки инсондаги муаммолар унинг табиатида мавжуд бўлган шу ғаризалар ва узвий эҳтиёжлар талабидан келиб чиқади. Агар шу талаб ва эҳтиёжлар тўғри қондирилса инсондаги муаммолар тўғри ечим топган хисобланади.
Ислом инсондаги ғаризалар талаби ва узвий эҳтиёжлар қондирилиши жиҳатига жиддий эътибор қаратди. Яъни инсондаги муаммоларни унинг табиатига мувофиқ тарзда ечиб берди. Инсоннинг табиатидаги талаб ва эҳтиёжларга нисбатан Ислом шундай адолат билан ёндашдики ундаги ечимлар инсоний талаб ва эҳтиёжлар қондирилишида инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари топталишига ёки чегарадан ошиб кетишига йўл қўймади. Яъни Ислом бу борада социализм сингари ғаризалар (ибодат қилиш, мулк орттириш) талабларини жиловлаш ҳисобига узвий эҳтиёжлар қондирилишига эришиш каби инсон табиатига тўғри келмайдиган ёки капитализм сингари инсонни табиий талабларини қондиришда эркин ташлаб қўядиган йўлни тутмади. Аксинча Ислом инсоннинг ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжлари қондирилишига катта аҳамият қаратиб шундай тартибга солдики бундай тартиботни – юксак дид билан, маржон шодалари каби ўз ўрнига чиройли тарзда териб қўйди, дея таърифлашимиз мумкин.
Шунинг учун айта оламизки Ислом – инсонларни ҳайвоний яшаш тарзига тушиб қолишларидан қутқарувчи ягона тузум. Исломдаги бундай тартибот ортидан жамиятда инсонлар фаровонлик ва қалб хотиржамлигига эришишлари табиийдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
23.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб