Худкушлик мусулмонларнинг репрессия қилинишига баҳона бўлиб қолмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Худкушлик дея даъво қилинаётган ҳужум фикрий кураш олиб бораётган мусулмонларнинг репрессия қилинишига баҳона бўлиб қолмоқда
2017 йил 17 март куни Дакканинг Ашкуна районидаги полиция кучларига қарашли тезкор ҳаракат бўлинмасининг вақтинчалик казармаси яқинида бир худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборди. Полицияга кўра, ҳужумдан бир кун олдин Читтагоннинг Ситакунда районида рейд ўтказилган ва қуролли ташкилотнинг икки аъзоси полиция қўлига тушмаслик учун ўзларини портлатиб юборган.
Одатдагидек, бу сафар ҳам «Исломий Давлат» ташкилоти борлиги устида тортишувларга гувоҳ бўляпмиз, бу ташкилот ҳам жума куни айни ҳужумни бўйнига олди. Ваҳоланки, Бенгал полицияси айни ҳужумда «Исломий Давлат» ташкилотининг қўли борлигини инкор қилиб, унда маҳаллий қуролланган гуруҳларни айбламоқда.
Ҳужумдан сўнг юртда «Исломий Давлат» ташкилотининг бор-йўқлиги ҳақида тортишувлар давом этган бўлсада, ўтган кунлар мобайнида бир нозик масала ахборот воситаларида ёритилмагани кўриниб турибди. Яъни Шайха Ҳасинанинг тортишувларни келтириб чиқарган бир қанча ҳарбий битимларни имзолаш учун Ҳиндистонга боргани асосий ахборот воситаларидан ғойиб бўлди. Режим ўзини олиб қочиш ва сохталаштириш услубларини қўллашидан қатъий назар, у ўзининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бошқарувини барпо этиш ҳаракатини бостиришдек, нопок режасига қадам қўймай қолмайди. Дарҳақиқат, жума кунги ҳужумдан сўнг полиция ходимлари тинтув амалиёти баҳонасида куппа-кундузи одамларга тазйиқ ўтказиб, қўрқитиш билан қўрқув муҳитини пайдо қилишди. Шу орқали ҳукумат одамларнинг исломий сиёсий ечим ҳақида очиқ гапиришларини ва исломий фаоллар билан фикр алмашишдан қўрқиб қолишларини истамоқда. Шу билан бирга, бу Исломга душманлик қилувчи Ҳасина ҳукумати шундоқ ҳам фалаж бўлиб турган исломий сиёсий партияларни мавжуд вазиятга янада бўйсундириб, баттар карахт ҳолатга олиб келишга ҳамда ўзининг ҳақиқий сиёсий мухолифлари бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини терроризмга қарши кураш ниқоби остида репрессия қилишга барча имкониятини сарфлайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Бангладешдаги матбуот бўлими
Телефон: +880 1713008822
Факс: +880 29558854
Электрон почта: Info@khilafat.org
Адрес: H. M. Siddque Mansion, 55/A Purana Paltan,
4th Floor (Next to Grand Azad Hotel), Dhaka 1000



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ