Эрон Ҳизби мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрон Ҳизби мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермоқда
2017 йил 14 март куни «Манор» сайти қуйидаги хабарни чоп қилди: «Россиянинг Татаристон республикаси ҳукуматига кўра, «Россияда тақиқланган террористик жамоа Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти билан боғлиқ жиноий ишлар очилиши ортидан Татаристонда кенг кўламли қамоққа олиш кампанияси бошланган». Бу ҳақда Россиянинг «Спутник» ахборот агентлиги хабар қилди. Унга кўра, қамоққа олинган 15 шахснинг 14таси террорчи жамоа ва тармоқларнинг етакчилари ва фаоллари бўлган. Ташкилотнинг етакчи ва аъзоларига қарши жиноий иш қўзғатилган. Бу ташкилот террорчи Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотининг бўлимларидан бири саналади».
Роя газетаси шарҳи:
«Манор» канали маъмурий ва сиёсий жиҳатдан Эроннинг Ливандаги Ҳизбига қарашли. Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти ҳижрий 1438 йил 15 жумодус-соний, милодий 2017 йил 14 мартда «Эрон Ҳизби матбуот бўлими мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермоқда» сарлавҳали матбуот баёноти чоп этди. Баёнотда «Эрон Ҳизби мустамлакачи америкаликлар билан бир сафда туриб, Россия давлати байроғи остида бегуноҳ мусулмонларни ўлдириш билан кифояланмади. Балки бу жиноятларни босиб ўтиб, унинг матбуот бўлими кофирлар тилидан гапира бошлади», дейилган.
Кейин баёнот Эрон Ҳизби билан унинг матбуот бўлими қилмишларини қоралаб, бу Ҳизбнинг мусулмонларни қўйиб, кофирларни дўст тутаётганликда айблар экан, жумладан, бундай дейди: «Биз Эрон Ҳизби аъзоларига бундай деймиз: Сиз кимни дўст тутгансиз, ўзи, мусулмонларними ёки кофирларни?! Бу хабарни қабул қилиб, сайтингизда нашр қилаётганингиздан кўриниб турибдики, мусулмонларни дўст тутишдан кофирларни дўст тутишни афзал билибсиз, натижада, мустамлакачи тизимнинг ажралмас бир бўлагига айланиб қолибсиз, ягона ташвишингиз қандай қилиб шу тизимни ҳимоя қилиш бўлиб қолган. Шом ҳақида айтадиган бўлсак, сиз эгнингизга жирканч мазҳабпарастлик тўнини кийиб, мусулмонлар қирғинига шерик бўлдингиз. Мусулмонларнинг Татаристон юрти ҳақида гапирадиган бўлсак, мана, шу юрт босқинчисининг сўзларини такрорлаб ўтирибсиз, ҳолбуки, бу босқинчи руслар башариятга эзгулик улашаётган зотларни қамоққа ташламоқда».
Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти матбуот бўлими айни баёноти сўнггида мусулмонларга қарши мустамлакачи кофирларга ёрдам бериш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло динига нисбатан жиноят қилиш эканини баён қилиб, бундай дейди: «Қандай қилиб сиз Эрон Ҳизби Татаристондек мусулмонлар юртини босиб олган кофир Россияга нисбатан қўллаб-қувватловчи позицияни эгалладингиз?! Мусулмонларга қарши мустамлакачи кофирларга ёрдам бериш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло динига нисбатан жиноят бўлиб, буни содир этганлар бу дунёда расволикка, охиратда эса аламли азобга йўлиқадилар».
سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِندَ اللَّـهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ
«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ