“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:
Ўқув дарслари
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни – хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”. (Алақ.1-5)
Ўқув дарсларининг пойдевори.
Исломий ақида мусулмон ҳаётининг пойдеворидир. Халифалик давлатининг асоси ҳам шу ақидадир. Давлатнинг тузилиши, ишлари, бошқа нарсаларида бўладими, ҳамма-ҳаммасида Исломий ақида асос бўлиши шарт.
Шундан келиб чиқиб, Халифалик давлатида ўқувчига бериладиган ҳар қандай таълимнинг асосини Исломий ақида ташкил этади. Бу билимлар ақидавий фикрлар ва шаръий ҳукмлар каби Исломий ақидадан келиб чиқадими, тарих ва бошқа фанлар каби Исломий ақидага асосланган бўладими, фарқи йўқ. Исломий ақидага асосланган дейишимизнинг маъноси Исломий ақида шу билимларга миқёс (ўлчов) бўлишидир. Нимаики Исломий ақидага зид бўлса, мусулмон уни қабул қилмайди ва унга эътиқод қилмайди. Зид бўлмаса, уни олиши жоиз бўлади. Эътиқодда ҳам, амалда ҳам мусулмон ўлчовининг ягона асоси Исломий ақидадир. Қабул қилиш ва рад этишдаги ўлчов ҳам ўшадир. Исломий ақида ва ундан келиб чиқадиган фикрларга зид бўлган бошқа ақидалар ва билимларни ўрганишга тўсқинлик қилинмайди. Фақат бундан мақсад уларнинг ноҳақлигини кўрсатиб бериш ҳамда уларга нисбатан шаръий мавқени белгилаш бўлиши лозим.
Ўқув дарсларининг турлари.
Ўқув дарслари фақат икки турли бўлади:
1. Илмий билимлар. Бу билимлар тафаккурни бойитиш учун зарур бўлиб, инсон шу билимлар ёрдамида сўзлар, ишлар, нарсаларнинг моҳияти ва хусусиятлари ҳамда уларнинг инсон фитратига тўғри келиши ёки келмаслиги тўғрисида хулоса чиқара олади. Улар химия, физика, астрономия, математика ва бошқа аниқ фанлардир. Бу билимларнинг Исломий шахсиятни пайдо қилишга бевосита алоқаси йўқ ва улар мусулмон шахсни тарбиялаб вояга етказишга бевосита алоқадор эмас.
2. Шаръий билимлар. Бу билимлар сўзлар, ишлар ва нарсалар устидан вожиб, мандуб, мубоҳ, макруҳ, ҳаром каби таклифий шаръий ҳукм чиқаришни ёки сабаб, шарт, моне, рухсат-азимат (қатъийлик), саҳиҳ, ботил, фосид каби вазъий шаръий ҳукм чиқаришни ўргатади. Таклифий шаръий ҳукм – Аллоҳ буюрган ҳукм бўлиб, уни бажариш учун кулфат, машаққат, қийинчилик ва унинг ортида масъулият, жавобгарлик бор эканини билдирувчи ҳукм. Рибонинг ҳаромлиги, зинонинг ҳаромлиги, маст қилувчи ичимлик ичишнинг ҳаромлиги ва бошқалар ҳақидаги шаръий ҳукмлар шулар жумласидандир. Вазъий шаръий ҳукм – шундай бир шаръий ҳукмки, унинг фарз бўлиши учун унинг шарти ёки сабаби топилиши керак. Масалан, намоз фарз бўлиши учун унинг таҳорат, жойнинг поклиги каби шартлари топилиши керак ёки намоз фарз бўлиши учун унинг сабаби бўлган вақт топилиши керак. Намознинг сабаби бўлган вақт топилмаса, намознинг фарзлиги ҳам топилмайди, чунки, масалан, пешин вақти кирмай туриб пешин намозини бор, деб бўлмайди.
Бу билимлар Исломий ақлияни ҳосил қилади. Агар бу шаръий ҳукмларга мусулмоннинг ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини қондириши жараёнида сўзлар, ишлар ва нарсаларга нисбатан мойил бўлиш ёки бўлмаслик, қабул қилиш ёки қилмаслик каби шаръий мавқени эгаллаш мақсадини ҳам қўшадиган бўлсак, Исломий нафсия юзага келади. Исломий ақлия ва Исломий нафсиядан эса ўз фикрлари ва майл-истакларига Исломий ақидани асос қилиб оладиган Исломий шахсия (мусулмон шахс) ҳосил бўлади.
Ислом мусулмондан коинот, инсон ва ҳаётнинг яратилиши хусусида фикр юритишни талаб қилганидек, ўзининг хулосалари, ишлари ва майлларида шаръий ҳукмларга амал қилишни ҳам талаб қилади. Аллоҳ Таъоло тафаккурга буюриб айтади:
وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ
– „Осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қиладилар“, (Оли имрон.191)
أَفَلاَ يَنْظُرُونَ إِلَى الإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ
– „Ахир улар туянинг қандай яратилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?“, (Ғошия.17)
كَذَلِكَ يُحْيِ اللَّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
– „Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади“. (Бақара.73)
Аллоҳ Таъоло амалга буюриб айтади:
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“, (Нисо.65)
وَمَا ءَاتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“, (Хашр.7)
لاَ تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنْ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الأِيمَانِ
– „Агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз!“, (Тавба.23)
وَقُلِ اعْمَلُوا فَسَيَرَى اللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
– „Айтинг: «(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур»“. (Тавба.105)
Мактаб усули фиқҳ, тил ва тафсир фанлари бўйича мумтоз мусулмон шахсларнинг тарбияланиб вояга етишида илк маскан бўлганидек, ядро физикаси, космонавтика ва компьютер (информацион технология) фанлари бўйича ҳам мумтоз мусулмон шахсларнинг тарбияланиб вояга етишида илк маскан бўлмоғи лозим. Зеро сиёсат, ҳокимият, жиҳод бобида Абу Бакр, Холид, Салоҳиддин каби моҳир қўмондонларни етиштириб берган Ислом уммати фиқҳ ва илм бобида Шофеъий, Бухорий, Хоразмий, ибн Ҳайсам каби етук алломаларни ҳам тарбиялаб вояга етказган. Мактабдаги қайси фан бўлмасин, уни ўргатишдан мақсад ўқувчини мусулмон шахс қилиб етиштириш ҳамда уни амалий ҳаётга ва олий таълимга тайёрлашдир. Токи керакли даражада мумтоз шахслар етишиб чиқиб, Ислом умматининг фикрий ва илмий савияси юксалсин, у оламни бошқаришга яроқли бўлсин, ҳамма одамларни куфр зулматларидан Ислом нурига, тўқима қонунлар зулмидан шаръий ҳукмлар адолатига олиб чиқсин, Аллоҳ Таъолонинг:
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا
– „Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин“, (Қасос.77)
деган оятига амал қилиб, осмонлару ердаги барча нарсаларни Аллоҳ рози бўладиган тарзда инсон манфаати ва фаровонлигига хизмат қилдирсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
09.04.2017й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ