| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›“Исломда иқтисод низоми” туркумидан

“Исломда иқтисод низоми” туркумидан

By htadmin
08.04.2017
1904
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Капитализм мабдасидаги иқтисодий низомнинг

иккинчи таянчи

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– «Оллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Оллоҳ бузғунчиларни суймас». (Қасос:77)  

Ушбу мақоламизда капитализм мабдасидаги иқтисодий низом таянадиган иккинчи асосни кўриб чиқамиз.

2. Ишлаб чиқарилган нарсанинг қиймати бўлиб, бу қиймат иқтисодий изланишларнинг асоси ҳисобланади ва жуда кўп ўрганилади.

Ишлаб чиқарилган ҳар бир нарсанинг қиймати бўлиб, бу қиймат шу нарсанинг муайян шахсга нисбатан ёки бошқа нарсага нисбатан қай даражада аҳамиятли эканлигини билдириб, биринчи ҳолатда манфаат қиймати, иккинчи ҳолатда эса айирбошлаш қиймати деб аталади.

Манфаат – мол (товар)даги бир хусусият бўлиб, у – нарсанинг эҳтиёжни қондиришга бўлган қудрати ҳисобланиб, у мол билан эҳтиёж ўртасидаги алоқадир. Чунки эҳтиёж бўлса манфаат пайдо бўлади, эҳтиёж йўқ бўлса манфаат ҳам йўқ бўлади. Демак у шахс идрок қила оладиган алоқа бўлиб, унинг миқдорини шахснинг ўзи белгилайди. Чунки у шахснинг истеъмол вақтида қай даражада маҳрумлигига боғлиқ бўлиб, маҳрумлик ортса ортади, камайса камаяди. Яъни у эҳтиёжнинг шахсга нисбатан қанчалик аҳамиятли эканига боғлиқ. Эҳтиёжни эса ҳар бир шахс шарт-шароитлар, одатлар ва сақофатга қараб турлича белгилайди. Шу билан бирга шахсда манфаат ҳақида тасаввурнинг шаклланишида жамият ўйнайдиган ролни ҳам инкор қилмаймиз. Чунки шахс жамиятда яшар экан манфаатни ўзининг идрокига шу жамият сингдирган ўлчов билан белгилайди. Демак манфаат шахсий ҳақиқат бўлиб, капиталистлар буни “истеъмол қиймати” ёки “истеъмол манфаати” деб аташади.  

Манфаат бўлиши учун молга рағбат, истак бўлишининг ўзи кифоя. Бунда манфаатнинг ахлоқ, тўғрилик, сиҳат-саломатликка тўғри келиши ёки келмаслигининг аҳамияти йўқ, чунки қиймат ҳосил бўлишига буни таъсири йўқ.  Шунинг учун бундан кўз юмилади.

Манфаат бевосита бўлиши мумкин. У истеъмол товарларидан ҳосил бўлади. Манфаат билвосита ҳам бўлиши мумкин. Унга иншоотлар, станок (дастгоҳ)лар, қимматбаҳо қоғозлар каби ишлаб чиқарувчи товарлар (яъни восита товарлар, яъни билвосита моллар) орқали эришилади.

Энди қийматнинг воқесини очамиз.

Қиймат – шахс ёки жамият бирор бир молга берадиган иқтисодий аҳамиятдир.

Шахс бирор бир молга берадиган аҳамият “истеъмол қиймати” деб аталади.  

Жамият бирор бир молга берадиган аҳамият эса “айирбошлаш қиймати”, деб аталади.

Капиталистлар наздида қиймат икки хилдир:

 1. Жорий қиймат.

 2. Ҳақиқий ёки табиий қиймат.

Жорий қиймат бозорда вақтинча белгиланадиган қийматдир. Таклиф билан талаб бир-бирига тўғри келиб қолганида шундай бўлади. Уни “жорий нарх” деб ҳам аталади.

Ҳақиқий ёки табиий қиймат – қайта ишлаб чиқариб бўлмайдиган ва миқдорини кўпайтириб бўлмайдиган нарсалар ёки товарлар қийматидир.  Шунга кўра уларнинг қиймати таклиф кўпайиши билан камаймайди. Чунки бу товарларнинг қиймати уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат миқдоридан алоҳида бўлади. Уларнинг қиймати уларга эга бўлишни истайдиган кимсаларнинг бойлигига ва истак-хоҳишларига боғлиқ бўлади, холос. Бундай нарсаларга мисол қилиб: машҳур рассомлар чизган полотноларни, ҳайкалларни, нодир китоблар ва тангаларни, бошқа нодир дурдоналарни келтириш мумкин. Бундай нарсаларнинг қиймати таклиф жиҳатидан уларнинг қанчалик нодир, камёблигига боғлиқ бўлса, талаб жиҳатидан уларга эга бўлишни қанчалик зўр бериб исташга боғлиқ бўлади.  Яъни нисбий камликка, таклифнинг талабга нисбатан кам бўлишига боғлиқ бўлади. Бу ўринда истеъмол қиймати маъноси билан айирбошлаш қиймати маъносини кўриб чиқамиз.

Истеъмол қиймати:  Истеъмол қиймати – молнинг харид қувватидир. Яъни шахсга мол келтирадиган шахсий манфаатдир. Демак у шахсий қийматдир. Чунки шахсий истеъмол натижасидир.

Бундан қуйидагилар аён бўлади: Истеъмол қиймати бозор бўлишига боғлиқ бўлмайди. Чунки уни шахснинг бор бўлишининг ўзи билангина тасаввур қилиш мумкин. Бунда жамоатнинг бўлиши зарур эмас. Масалан, бир инсон жамоатдан узоқда, яъни бозордан узоқда яшайди, деб фараз қилайлик.  Бу тасаввур истеъмол қийматини йўққа чиқармайди. Чунки ана шу инсон эҳтиёжларни ҳис қилар экан ва бу эҳтиёжларни қондириш учун молларни истеъмол қилар экан, демак бу молларнинг унга нисбатан истеъмол қиймати бўлади.

Бошқа бир мисол: Денгиздаги кишига чўкиб кетиш хавфи бор, шунинг учун баъзи нарсаларни денгизга улоқтириб юкини енгиллатмоқчи, деб фараз қилайлик. Бунда у ана шу молларни бир-бирига солиштириб кўради. У нажот топиш учун бу молларнинг айримларидан қутулишга уринади. Буни истеъмол қиймати асосида қилади. Бунда бозор бўлишининг ҳожати йўқ.
Истеъмол қиймати объектив (субъектнинг акси – ўзгармас, абадий, ташқаридан қўйилган) қиймат эмас, субъектив (шахсий) қийматдир.  Чунки у шахс ҳолатига, унинг шарт-шароитига, одатлари ва сақофатига ҳамда истеъмол вақтида қай даражада маҳрумлигига боғлиқ бўлади. Демак у ҳар бир шахснинг ўзида ҳам унинг маҳрумлик даражасига қараб, вақти-вақти билан турлича бўлади.

Нарса манфаатининг қиймати қисқача шундай ифодаланади: “бирон нарсадан иборат ҳар қандай бирликнинг манфаат қиймати унинг ниҳоий манфаати билан, яъни бирликнинг энг заиф эҳтиёжни қондирадиган манфаати билан белгиланади”. Улар буни “ниҳоий ёки охирги чегарадаги манфаат” назарияси деб номлайдилар. Яъни манфаат – маҳсулот ишлаб чиқарувчининг нуқтаи назарига кўра белгиланмайди, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлар билан белгиланмайди. Чунки агар сарф-харажатлар билан белгиланадиган бўлса, у ҳолда фақат “таклиф” нуқтаи-назаригина ҳисобга олинган бўлиб қолади. Манфаат истеъмолчининг нуқтаи назарига кўра ҳам белгиланмайди, яъни маҳсулотдаги манфаат миқдорига қараб ва камёблик, етишмаслик омилини ҳисобга олган ҳолда шу манфаатга бўлган эҳтиёжни сезишга қараб ҳам белгиланмайди. Чунки бу пайтда “таклиф”ни ҳисобга олмай фақат “талаб” нуқтаи назаринигина ҳисобга олинган бўлиб қолади. Балки аслида манфаатни белгилашда таклиф ва талаб нуқтаи назарининг иккаласи бирга ҳисобга олиниши лозим. Шунинг учун нарсанинг қай даража-да фойдали эканлиги эҳтиёжни қондиришининг охирги чегарасида белги-ланади, яъни масалан ноннинг қиймати очарчиликнинг аввалида эмас, балки охирида, бозорда ноннинг кам пайтида эмас, балки одатдаги сероблиги, кўплиги пайтида белгиланади. Мана шуни “манфаат қиймати” деб аталади. Айрибошлаш қиймати маъносини кейинги мақоламизда кўриб ўтамиз, ин ша Аллоҳ.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин.

09.04.2017й.

Tagsтуркумидан“Исломда иқтисод низоми”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мабдага асосланиш – холислик ҳамда сиротул мустақимдан оғмай юришдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммолардан қутулиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилоятига қарши ахборот ҳужумлари бу қадар кучаймоқда?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/