Фикрий уйғонишнинг зарурлиги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Фикрий уйғонишнинг зарурлиги
Ҳаётнинг ҳар бир кўринишида, яъни якка шахс ҳаёти учун ҳам, жамият ҳаёти учун ҳам қотиб қолмаслик, янгиланиш, ўсиш, тараққий этиш каби омиллар зарурдир. Булар эса, фикрий уйғонишсиз бўлмайди.
Фикрий уйғонишни тор доирада тушунмаслик керак. Яъни уйғонишнинг инсон ҳаётида кўплаб кўринишлари мавжуд. Фикрий уйғонишни муайян бир воқеликка хослаб қўйиш уни тасаввур қилишни, яъни тушунишни қийинлаштиради. Мисол учун маълум бир соҳалар бўйича уйғониш ҳам ўз номи билан шу соҳадаги уйғониш, деб номланади. Уйғонишнинг воқелигини тушуниш учун, албатта, айтиб ўтилганидек, тор доирадан чиқиб кенгроқ назар ташлашни талаб қилади.
Фикрий уйғониш инсонда фикрлаш орқали содир бўлади. Фикрлашнинг уйғониш сари йўналтирилиши ва бу жараён сўнгига қадар тўғри олиб борилиши инсоннинг уйғонишига сабаб бўлади. Мисол учун бирор соҳада уйғониб, шу соҳанинг устаси бўлиш учун инсон шу соҳа бўйича изланиши (ўрганиши), мавжуд ва янги топилган маълумотлар орқали фикрлаши, бундай фикрлаш натижасида ўзи учун керакли хулосаларни чиқариши талаб қилинади.
Дунё ҳаёти борасидаги уйғониш ҳам худди шундай. Аввало, инсон ўзи яшаб турган дунё ҳаёти бўйича фикрлаши керак. Яъни инсон ўз фикрлаш йўналишини дунё ҳаётига қаратиши зарур. Дунё ҳаёти борасида фикрламаган инсон бу бўйича уйғонишга эришиши мумкин эмас. Шунинг учун, аввало, фикрлаш дунё ҳаёти томон қаратилиши керак. Мисол учун инсон бу ҳаётда нима учун яшаётганлиги ва бу яшаш тарзи тўғри ёки нотўғрилиги устида ҳамда бундай яшаш тарзи сўнггида нимага эришиши мумкинлиги тўғрисида фикрлаб кўриши ёки бошқа бир инсон томонидан булар бўйича фикрлатишга ҳаракат қилиниши мумкин. Аслида бундай фикрлашни инсонларнинг ўзи мустақил равишда, исталган вақтда амалга ошириши мумкин. Лекин афсуски мусулмонларнинг аксари ўз тафаккурларини шундай саволлар томон йўналтиришдан узоқлашди. Бу эса, тўғри ҳаёт кечиришдан йироқлашишга сабаб бўлди.
Фикрий уйғониш, юқоридагилардан англаб турганингиздек, инсонда аввало ўзи яшаб турган дунё ҳаёти устида содир бўлиши керак. Бу эса, дунё ҳаёти ва унга алоқадор бўлган аввалги вужуд ва кейинги ҳаёт тўғрисида фикрлаш билан амалга ошади. Чунки бундай фикрлаш бу дунё ҳаётида қандай яшаши кераклигини мукаммал тарзда англашга олиб боради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ