Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломнинг инсонлар жамоасига қараши

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломнинг инсонлар жамоасига қараши
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Социализм ва капитализмнинг жамиятга қараши тўғрисида гаплашиб ўтдик. Ҳар қандай мабданинг жамият борасидаги қараши воқелиги шу мабда татбиқ қилинаётган мамлакатда намоён бўлади. Булар борасида ҳар икки мабданинг жамиятга қараши тўғрисидаги алоҳида-алоҳида мақолаларимизда етарли фикрлар берилди ва мисоллар келтирилди, деб ҳисоблаймиз. Воқеликдан ҳам маълумки, барча мабдаий ва хатто мабдаий бўлмаган ҳукуматлар ҳам жамиятни яхлит сақлашга ҳаракат қиладилар, агарки бу ҳукуматлар шу жамият учун хоин бўлмасалар. Демак, бу мабдаларнинг жамият борасидаги қарашларини акс эттирган фикрлар ва ечимлар татбиқ қилинишлиги билан жамиятдаги инсонларни қанчалар даражада яхлит ҳолга олиб келинганлиги шу мабданинг муваффақияти борасида муҳим ўрин тутади.
Исломнинг жамият ҳақидаги тушунчасини баён қилишдан аввал Исломда инсонлар жамоасига қандай қаралишига ойдинлик киритиб кетсак. Чунки айнан инсонлар жамоасига нисбатан қараш жамият тўғрисидаги тушунчаларнинг шаклланишида муҳим таъсирга эга.
Тартиб-интизомни мустаҳкамлаш мақсадида, Ислом инсонлар жамоасига ажралмас қисмларга эга бўлган бир бутун яхлит жисм, деган нуқтаи назарда эътибор беради. Шахсга эса шу жамоанинг ажралмас бир қисми сифатида қарайди. Лекин шахс жамоанинг ажралмас қисми, дегани шестерня (чарх) тишлари каби танага мажбурий ёпишиб турадиган қисм маъносини англатмайди. Балки қўл тананинг бир бўлаги бўлгани каби, шахс ҳам бир бутун вужуднинг муайян бир қисмидир. Яъни бу ерда айтилаётган чархнинг тиши ва қўл, бу иккисининг ҳаракати воқелиги бир бирига нисбатланса социализм ва Исломнинг инсонлар жамоаси ҳақидаги қарашлари тафовутлари яққол намоён бўлади. Биринчидан чарх тишларининг барчасига бир хил вазифа юкланади, инсонлар эса бир биридан фарқ қиладиган ижтимоий вужудлардир. Иккинчидан чархнинг ҳар бир тиши шу чарх йўналишига мажбурий тарзда бўйсунади, яъни уларда бошқача ҳаракатланишга ихтиёр ҳам, имконият ҳам йўқ. Барча тишлар ана шундай ихтиёрсиз ҳаракатланади, агар чархнинг йўналиши нохуш ходиса туфайли ёки бошқа вазият туфайли ортга қараб ҳаракатланса бу тишларнинг барчаси чарх билан бирга айланаверади. Лекин инсон танасидаги қўлнинг ҳаракатланиш воқелиги бошқача. Яъни қўлга оёқ, кўз, қулоқ каби ўзига хос, бошқаларникидан ажралиб турадиган вазифа юклатилган. Унинг ўз вазифаси бор ва у мана шу вазифани бажаришга мос бўлган қобилиятларга ҳам эга. Қўлнинг вазифасини бошқа органлар билан худди қўл бажараётгани каби амалга ошириш амри маҳол.
Шунинг учун Ислом шахсга жамоадан ажралган, мустақил вужуд деб эмас, балки жамоанинг бир бўлаги сифатида аҳамият беради. Ҳар бир шахсга қаратилган бундай эътибор жамоани бир бутун сақлаб қолишга хизмат қилади. Чунки бир жасад сингари қаралаётган жамоанинг бирор аъзосига ёмон муносабатда бўлиниши ёки шу бир аъзонинг касалланиши ортидан ёмон ҳолатга тушиши шу жасад аъзоларининг барчасига ўз таъсирини кўрсатади. Яъни жасаддаги бирор аъзода бўлган ёмон ўзгариш бошқаларига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шунинг учун жасад каби бўлган жамоада бир аъзоси эътиборсиз ташлаб қўйилишига ва унга зарар етишига йўл қўйилмайди. Аксинча керак бўлса бир аъзо орқали бошқа бир аъзога зарар етказилаётган бўлса ҳам бундай вазиятда ислоҳ қилинади.
Ислом жамоага жиддий эътибор беради. Лекин жамоани ҳеч қандай бўлакларга эга бўлмаган яхлит деб эмас, балки шахслардан иборат бўлган қисмлардан таркиб топган вужуд, деб ҳисоблайди. Бу эса бир бутун вужуднинг қисмлари сифатида ҳар бир шахсни сақлаб қолишга сабабчи бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар:
«Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган инсон билан уларга амал қилмайдиган киши кемада ҳамроҳ бўлган бир гуруҳ одамларга ўхшайдилар, баъзилари кеманинг юқори қисмидан, баъзилари эса қуйи қисмидан жой олдилар. Кеманинг қуйидан жой олганлар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридагиларни босиб ўтар эдилар. Шунда улар юқоридагиларни безовта қилмай, шу ердан тешиб ола қолсакчи, деб қолдилар… Кемадаги ҳамроҳлар уларни ўз ҳолига қўйсалар, барча ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан тутиб тўхтатиб қўя олсалар, ўзлари ҳам, кемадаги ҳамроҳларнинг барчаси ҳам нажот топади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
10.04.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб