Эй давлат раҳбарлари наҳотки қочқинлар кризисини бартараф этиш қўлингиздан келмаса?!
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Матбуот баёноти
Эй давлат раҳбарлари наҳотки қочқинлар кризисини бартараф этиш қўлингиздан келмаса?!
Бу масалани фақат Халифаликкина зудлик билан буткул ҳал қилади
Кения пойтахти Найробида Ривожланиш масаласи бўйича Халқаро Ҳукуматлар Ҳайъати (IGAD)га аъзо давлатлар раҳбарлари қочқинлар машаққатларини муҳокама қилиш учун саммит ўтказди. Саммитга сомалилик қочқинлар учун «доимий регионал ечим»ни қўллаб-қувватлаётган халқаро раҳбарлар ва манфаатдор томонлар ҳам қатнашди. Саммит миллиондан зиёд сомалилик қочқинлар йиғилган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Бу қочқинлар Африка шарқи ва Сомали ярим оролидан асосан Кенияга келганлар. Бироқ Кения янги қочқинларни рўйхатга олишни тўхтатиб қўйди, ҳатто ўн минглаб сомалилик қочқинлар бошпана топган «Дадаб» номли энг катта жамлоқни ёпишни режалаштирмоқда. Бир вақтда, Судан жанубида минглаб инсонлар очарчилик сабабли жуда аянчли вазиятда яшамоқдалар.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Кения аъзолари қуйидагиларни таъкидлаймиз:
1951 йилдан шу кунга қадар, на БМТ ва на IGADнинг қочқинлар муаммосини ҳал қилиш қўлидан келди. Билъакс, мана шунга ўхшаш масхарабозлик конференцияларини ўтказиб, ижросиз баёнотлару қораловчи қарорлар чиқаришяпти. Бу конференциялар муваффақиятсизлиги ҳақида БМТ олий комиссари Зайд Роъд Ҳусайн ҳам ўтган йили қочқинларга оид сўнгги саммитда бундай дея эътироф этган. «Аччиқ ҳақиқат шуки, бу саммитни биз ғоят муваффақиятсизликка учраганимиз сабабли ўтказяпмиз. Биз узоқ вақтдан бери Сурия халқи машаққатларига чек қўйишга муваффақ бўлолмадик… Шу сабабдан бошқаларни ҳам кураш минтақаларида ёрдамсиз қолдирдик, бешикдан то қабргача хорлик ва ноумидликка тўла ҳаётда кун кечираётган миллионлаб муҳожирларни ёрдамсиз қолдирдик».
Муваффақиятсизликнинг бош сабаби, капиталистик дунёқарашдир. У ҳаёт учун нолойиқ нуқтаи назар бўлиб, шахсий манфаатларга асосланган ва ҳар қандай масалада моддий манфаатни бирламчи ўринга қўяди. Айни шу сабабдан, айта оламизки, капиталистлардан ва уларнинг барча муассасаларидан ушбу инсоний офатларга ечим беришлари мумкинлигига ишонч йўқ.
Азоб-уқубатлар кўламини маълум қилаётган статистик маълумотларга кўра, бугун бутун дунё бўйича 65 миллион қочқин борлиги маълум. Ўз навбатида, бу сондан инсонларни мана шундай машаққатларга гирифтор этган капиталистик давлатлар экани ҳам очилиб қолмоқда. Яна бу давлатлар ноҳукумат ташкилотларни қочқинларга ёрдам кўрсатишга чақиришмоқда! Энг ҳайрон қолдирадигани шуки, айнан мана шу ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлар томонидан жиловланиб-чегараланиб қўйилган. Чунки капиталист раҳбарлар ёрдамлар кўп бўлмаслигини, қабул қилинган даражадан ошмаслигини исташади.
Маълумки, қочқинлар пайдо бўлишига капиталист раҳбарлар, айниқса, Ғарб давлатларидаги раҳбарлар кўпроқ сабабчи. Умуман олганда, дунёнинг ҳамма бурчагида уруш оловининг ёқилиши ортида мана шу Ғарб давлатлари туради. Уларнинг бундан мақсадлари, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янги мустамлакачиликни давом эттиришдир. Африка давлатларига келсак, шуниси аниқки, Ғарб айни қитъадаги давлатларни бир-бирларига қайраб, ўзаро уруш чиқаради, алал оқибат, бу ички уруш одамларнинг қочқинга айланишига олиб келмоқда. Демак, ўз-ўзидан табиий савол пайдо бўлади: уруш оловини ёқиб, қочқинларни пайдо қилганларнинг ўзидан қандай қилиб қочқинларга ғамхўрлик кўрсатилишини кутиш мумкин?!
Биз очиқ айтамиз, ёлғиз Исломгина, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида бундай қочқинлар масаласини тубдан ҳал этишга қодир. Ислом капитализмдан ўзгача. Чунки Исломда бирламчи нарса инсоният ҳаёти учундир, капитализмдаги каби манфаат эмас. Халифаликнинг бирор офатни маъносиз қуруқ анжуманлар ўтказиш билан ҳал этишга ҳаракат қилиши, мутлақо тахмин қилинмайдиган ҳолдир. 1492 йилда Усмонийлар Халифалиги пайтда халифа Боязид Испания қироли томонидан сургун қилинган яҳудийларни қутқариш учун кема юборган. Бу Халифалик тузуми замонларида қилинган қатор шунга ўхшаш ишларнинг фақат биттаси, холос. Айнан шу тузум йўқ қилиниши ортидан бугунга келиб, оламни мусибатлар ўз домига тортмоқда, демак, ушбу тузумнинг қайта барпо бўлиши билан оламнинг барча муаммолари тубдан доимий тарзда ечилади.
Шаъбон Муаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Кениядаги матбуот бўлими вакили
Телефон: +254 737 606 667 – +254 717 606 667
Электрон почта: abuhusna84@yahoo.com
Биз Ўрта Осиё яни Мовуннахир диёридаги Мусулмонлар,Иккинчи Жахон уришида Рус кофир халқини ва фарзандларини миллонлаганини ўз уйларимизга қабул қилган ва емоқларимизга шерик қилган Халқмиз.Рус халқи кофир яна бўлиб хамки Биз мусулмонларни қирғин қилиб зулим билан юртимизни босиб олганликлари эсимиздан чиқан йўқ эди.Бугун суний тўсиқлар бўлмаса Нимага Аллох йўлидаги Мусулмон биродарларимизга уйимиздан жой ва еб турган таомимизга шерик қилмас эканмиз ??? Албата Аллох учун Мухожирларга Ансор бўлар эдик ва уларни ёрдамсиз ташламас эдик. Афсус Аллохни ва Мўминларни душманлари, ифлос нажас кофирлар ва уларни малаклари,Мусулмонлардан чиққан ювинди хўр золим,фосиқ ва Муртад худосиз хокимларимиз ва пагон ахли тўсиқ бўлишмоқдалар !!! Аллох уларни хор қилсин дунё охиратда Амин.Биз мусулмонларга Ўз Пайғамбари йўлига асосланган Халифалик Давлатини берсин ва Ўз Шарияти билан Азиз ва Мукарам қилсин Амин Ё Зул Жалоли вал Икром !!!!!!