«Мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» бериб қўйинг!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
بَشِّرِ الْمُنَافِقِينَ بِأَنَّ لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا* الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّـهِ جَمِيعًا
«Мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» бериб қўйинг! Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир» [Нисо 138-139]
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти Халифалик ағдарилганининг 96 йиллиги хотираси муносабати билан бу йил қатор тадбирлар ўтказиш, хусусан, Шамботдаги Робита майдонида 2017 йил 22 апрел шанба куни кўп сонли мурожаат йиғинини ўтказиш учун 2017 йил 2 апрелдаёқ Судандаги тегишли ҳокимиятдан рухсат олган эди. Ҳизб уларга «Битта Уммат, битта байроқ, рошид Халифалик соясида» шиори остидаги бу йиғинда исломий жамоалар ва уламолар иштирок этишини билдирган эди.
Бироқ ҳокимият айни рухсатга қарамасдан, худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб, ваъдасини бузди. Бу каззоб режим Ҳизб йиғинини ўтказишга ва одамларни Аллоҳнинг динига даъват қилишга қарши қароқчи золим кучларини юбориб, Уммат лойиҳаси бўлмиш Халифалик лойиҳаси атрофида бирлашиш йиғинини тақиқлади. Бу режим Американинг Судандаги лойиҳасини бажаришга зўр бериб ҳаракат қилиб, Судан жанубини бўлиб юборди, очиқдан-очиқ илмонийликни мустаҳкамламоқда, Ислом шиорларини четлатмоқда, федерация ва автономия каби бошқарувлар орқали Суданни қолган ерларини ҳам бўлиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Буларнинг ҳаммасини ҳокимиятдаги ликиллаб қолган курсисини сақлаб қолиш ҳамда Америка ташлаб берадиган бир сиқим ушоқ учун бажармоқда, барча вазирлар ҳам вазирлик мансабига маҳкам ёпишиб олиб, шу мустамлакачи давлатнинг Судандаги режаларини амалга оширишмоқда.
Исломий мурожаат йиғинини тақиқлаш АҚШ элчихонаси ва Вашингтондаги «Қора уй»га яқинлашишдир. Бу эса, режимнинг Исломга қарши хўжайини олиб бораётган урушда унинг ортидан саф тортганини ва унинг розилигини олиш учун зўр бериб ҳаракат қилаётганини англатади. Ҳатто бу розилик бадали Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Ислом ва унинг даъватига қарши уруш эълон қилиш, Роббул оламинга тажовуз қилиш каби жуда қимматга тушса ҳам, унга бунинг фарқи йўқ!
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти, исломий шариатни татбиқ қилиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида олиб бораётган даъватини ҳаргиз тўхтатмайди. У мусулмонлар ҳимматини қўзғаб, Умматни уйғониш ва тоатда яшаш лойиҳаси атрофига жамлайди. Даъватни етказган асл мард эр кишилар ва уларнинг ансору тарафдорлари тарихнинг нурли саҳифаларидан жой оладилар. Аллоҳ итоатидан бўйин товлаб, душман этагини тутишни ўзига муносиб кўрган ҳамда душман меҳрини қозониб, мўминларга қаттиққўл, кофирларга хор-зор бўлган – мана шунинг ўзи очиқ зиёндир – номард, мунофиқ кимсалар эса тарихга қора номлар билан кирадилар.
إِنَّ مَوْعِدَهُمُ الصُّبْحُ ۚ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ
«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир, субҳ яқин эмасми?!» [Ҳуд 81]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ