| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

  • Дунё фақат ўз қарорига эга бўлган ва ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни билганларнигина ҳурмат қилади

  • Уммат армияларидаги холислар учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш фурсати

  • Яҳудийларнинг кибр-ҳавоси тобора ортиб бораётган бир пайтда, қачонгача халқаро низомга шикоят қилиш билан кифояланамиз?!

  • Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

  • «Аллоҳ сизлар учун турмуш тиргаги (тирикчилик асоси) қилиб қўйган мол-мулкларингизни нодонларга бериб қўйманглар!»

  • Уммат ўз Халифасига байъат беришдаги шаръий ҳаққини тортиб олишга шошилмайдими ахир?!

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни тўғрисидаги саволга жавоб

Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
12.05.2017
0
Share:

Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Ikrombek исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Шу кунларда Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни (яъни Бароат кечаси деб номланадиган кун) ҳақида турли тортишувлар бўлиб турибди. Ушбу кеча тўғрисида батафсил шаръий ечимни, яъни бу кечани ибодат билан ўтказиш яхши, деяётганларнинг ва унга қарши тарзда, бу кечани ибодатга хослаш бидъат-гуноҳ, деяётганларнинг қайси бири шаръий ҳукмга тўғри ёндашаётганини ёритиб берсангиз? (Изоҳ: Савол 2017 йил май ойининг 12-кунида, яъни ҳижрий ҳисоб бўйича Шаъбон ойининг 16-кунида берилди. Шаъбон ойининг 15-куни милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 11-кунига тўғри келади.)

 Ikrombek

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Шаъбон ойи бошқа ойларга нисбатан фазилатли экани, унда кўпроқ рўза тутиш билан нафл савобларга эга бўлиниши ҳақида саҳиҳ далиллар келган. Ушбу ойнинг ўн бешинчи кечасининг фазилати, бу кечани ибодатларга хослаб ўтказиш ёки ўн бешинчи кундузини рўза тутишга хослаш тўғрисида эса, уламолар ўртасида жуда кўп ихтилофлар бор. Қуйида ушбу мавзу юзасидан ўз раъйларини айтган уламолар ва уларнинг далилларини имкон қадар кўриб чиқамиз ва охирида хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз, ин ша Аллоҳ.

Шаъбон ойи ўн бешинчи кечасини намоз ўқиш ва шунга ўхшаш бошқа ибодатларга хослаб ўтказишни мустаҳаб амал, деган раъйни айтган мужтаҳидлар ва уларнинг далиллари.

عن معاذ بن جبل ، عن النبي صلى الله عليه وسلم ، قال : يطلع الله على خلقه في ليلة النصف من شعبان فيغفر لجميع خلقه إلا لمشرك أو مشاحن

Муъоз ибн Жабал айтади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Шаъбоннинг ярмини кечасида Аллоҳ бандаларига тушади ва жамики бандаларининг гуноҳларини кечади, лекин мушрик ва қалбида гинаси борларни кечмайди”. Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да, Байҳақий “Шаъбул иймон”да, Табароний “Мўъжамул кабир”, “Мўъжамул авсат” ва “Муснадуш Шомийн”да ва Ҳайсамий “Маворидуз зомьон”да ривоят қилган. Ибн Можа шу матнни Абу Мусо ал Ашъарийдан ривоят қилган. Байҳақий шу маънони бошқа матн билан Абу Бакр Сиддиқ Розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилган.

عن أبي ثعلبة الخشني ، عن النبي صلى الله عليه وسلم ، قال : إذا كان ليلة النصف من شعبان اطلع الله إلى خلقه فيغفر للمؤمن ، ويملي للكافرين ، ويدع أهل الحقد بحقدهم حتى يدعوه

Абу Саълаба ал Хўшанийдан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Шаъбоннинг ярмини кечаси бўлганида, Аллоҳ бандаларига тушади ва мўъминларнинг гуноҳларини мағфират қилади, кофирларни эса, бир қанча муддатга ўз ҳолларига ташлаб қўяди. Қалбида гинаси борларни гиналарига ташлаб қўяда, қачонки Аллоҳга тавба қилиб дуо қилсалар (кейин уларни ҳам мағфират қилади)”. Байҳақий “Шаъбул иймон” ва “Сунанус суғро”да, Табароний “Мўъжамул кабир”да ва Ибн Қониъ “Мўъжамус саҳоба”да ривоят қилган. Баззор “Муснад”ида шу маънодаги ҳадисни Абу Ҳурайрадан ривоят қилган.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَطَّلِعُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَى خَلْقِهِ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِعِبَادِهِ إِلَّا لِاثْنَيْنِ مُشَاحِنٍ وَقَاتِلِ نَفْسٍ

Абдуллоҳ ибн Амрдан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла Шаъбоннинг ярмини кечасида бандаларига тушади. Бандаларини гуноҳларини кечади, лекин қалбида гинаси-ёмонлиги борларни ва инсонни ноҳақ ўлдирганни кечирмайди”. Аҳмад ривояти.

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ : فَقَدْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةً فَخَرَجْتُ فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ فَقَالَ أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللَّهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ فَقَالَ إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لِأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعْرِ غَنَمِ كَلْبٍ

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Кечаларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни топа олмай қолдим. Излаб ташқарига чиқсам, у киши Бақиъ(қабристон)да эканлар. Олдиларига борсам “Сен Аллоҳ ва Росули сенга зулм қилиб қўяди” деб ўйладингми?” дедилар. Мен “Эй Росулаллоҳ, мен сизни бошқа хотинларингиздан биронтасини олдига кетиб қолгансиз, деб ўйладим” дедим. У киши айтдилар: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Шаъбоннинг ярмини кечасида дунё осмонига тушади ва бир подадаги итларнинг устидаги тукичалик даражада кўп бандаларини мағфират қилади”. Термизий, Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Аби Шайбалар ривояти.

Ушбу ҳадисларга бошқа бир неча шу мавзуда, шу маънодаги ҳадисларнинг шоҳид бўлиб келиши натижасида, ушбу ҳадисларни заиф деганларнинг сўзлари ўринсиз бўлиб чиқади, аксар муҳаддислар ҳасан ва саҳиҳ, деб ривоят қилган юқоридаги ҳадисларга бошқа заиф ёки ҳасан, деб баҳо берилган ҳадисларнинг шоҳидлиги билан, мазкур ҳадислар баъзилари саҳиҳ ва баъзилари ҳасанлик даражасига кўтарилади. Демак, Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси бошқа кечалардан фазилатли бўлиб, бу кечада мусулмон банда нафл ибодатларни кўпроқ қилиб қолишга ҳаракат қилиши мустаҳабдир.

Ушбу раъйни (мустаҳаблик раъйини) айтганлар, Носириддин Албоний, Абул Ало Муҳаммад ал Муборакфурий, Абул Ҳасан Убайдуллоҳ ал Муборакфурий, Шайхул Ислом Тақийюддин Ибн Таймия, Имом Шофеъий, Аллома Зайнуддин Ибн Нужайм ал Ҳанафий, Мулла Хисрав ал Ҳанафий, Аллома Муҳаммад Анваршоҳ ибн Муаззамшоҳ ал Кашмирий ал Ҳанафий, Ибн Усаймин, Ваҳба Зуҳайлий ва бошқалар.

Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини бошқа кечалардан фазилатли, деб ҳисоблашни бидъат сановчи мужтаҳидлар ва уларнинг далиллари.

Мадинанинг эргашилган катта тобеийнларидан бўлган Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам айтади: “Машойихларимиздан ва фуқаҳоларимиздан биронтасини Шаъбоннинг ярмини кечасига алоҳида назар билан қараганини топмадим”. Ибн Ваззоҳ “Албидаъ” да ривоят қилган.

Мадинанинг эргашилган катта тобеийнларидан бўлган Ибн Аби Мулайка айтади: “Менга Зиёд ан Намирий Шаъбоннинг ярмини кечасидаги ажрлар ҳудди Қадр кечасининг ажрлари кабидир, деганини айтишди, шунда мен “Шу гапини менга айтадиган бўлса, қўлимда таёқ бўлса, шу таёқ билан уни урар эдим” дедим”. Абдурраззоқ “Мусаннаф”да ва Ибн Ваззоҳ “Албидаъ” да ривоят қилган.

Аллома Ибн Ражаб ўзининг “Латоифул маориф” китобида шундай дейди: “Шаъбоннинг ярмини кечасини алоҳида фазилатли кун деб ҳисоблайдиганлар Шом аҳлларидан бўлган тобеийнлар, улардан Макҳул, Холид ибн Маъдон, Луқмон ибн Омир ва бошқалар эди. Одамлар шулардан бу кечанинг фазилати тўғрисидаги тушунчаларни олганлар. Баъзи китобларда бу нарса Исроилиётлардан олинган, дейилган гап ҳам учраган. Кейинчалик Шом аҳли тобеийнларига Басра аҳли олимлари ҳам қўшилиб кетишган. Лекин Ҳижоз аҳллари бу масалани қаттиқ рад қилганлар. Улардан Ато Ибн Аби Мулайка, Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам Мадина фуқаҳоларидан ривоят қилиб, бу ишни бидъат эканини айтган. Имом Молик ҳам бу амални бидъат эканини айтган.

Ибн Ражаб мазкур китобида Шайхул Ислом Ибн Таймияни ҳам бу тўғрида ҳамфикр эканини, яъни Шайхул Ислом ушбу кечани фазилатли санашни бидъат деб билишини айтади: “Имом Аҳмад учун бу кечада алоҳида бир фазилат бор деб ҳисобланмаган”. Бу ерда Ибн Ражаб “Имом Аҳмад” деганда Шайхул Ислом ибн Таймияни назарда тутган (яъни Ибн Таймиянинг асл исми Аҳмад).

Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасини фазилатли, деб билиш раъйига Шом олимларидан Имом Авзоъий қўшилмаган.

Муҳаддис Ҳотим ибн Ориф аш Шариф мазкур мавзуда шундай дейди: “Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси фазилати тўғрисида келган ҳадисларнинг барчаси ботил, асли йўқ, ёлғон-тўқима мавзуъ ҳадислардир. Бу тўғрида Ибнул Жавзий “Мавзуъот” китобида, Байҳақий “Шаъбул иймон”да, Абул Хаттоб ибн Диҳийя “Вожибларни адо қилиш”да, Ибн Қоиййимул Жавзийя “Алманорул мунийф”да, Аллома Ироқий, Абу Шома аш Шофеъийлардан шу фикр ривоят қилинган. Шайхул Исломдан (Ибн Таймия) ҳам бу нарсани ботил экани нақл қилинган. Демак, Шаъбоннинг ярмини кечасини алоҳида бир фазилатли деб билиш тўғрисида на саҳиҳ, на ҳасан, на ҳасанга яқин заиф ва на заиф ривоят келган.

Аллома Албоний саҳиҳ деб баҳо берган Муоз ибн Жабалнинг ҳадисига келсак, бу ҳадисни Албоний саҳиҳ деган бўлсада, бошқа ривоят йўлларида музториб даражасида пала-партиш бўлиб кетган, бу ҳадис музториб ҳадис бўлиб, асло саҳиҳ бўлмайди. Муоз ибн Жабалнинг ушбу ҳадисини Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган. Ҳадисни музториб қилиб юборгани ҳолати, бир марта уни Муоз ибн Жабалдан ривоят деса, бир марта Абу Саълабанинг ҳадиси, деган, яна бир марта Абу Идрис ал Халвонийдан мурсал ривоят, деган, яна бир марта Кусайр ибн Муррадан, яна бир марта Макхулдан мурсал қилиб ривоят қилган. Шундай қилиб бу ҳадис музторибдир.

Дора Қутний Муоз ибн Жабалнинг ҳадисини ривоят қилиб туриб, “бу собит ҳадис эмас”, деган. Кейин бошқа ерда Абу Саълабадан ривоят қилиб туриб, “бу музториб ҳадис, собит эмас”, деган. Имом Бухорий ҳам бу ҳадисни заиф деган. Ушбу мавзудаги бошқа келтирилган ҳадислар ҳам ҳаммаси ўта заиф бўлиб, бир бирини қувватлаш шоҳидликка ярамайди. Шундай қилиб, Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасини алоҳида фазилатга эга, деб ҳисоблаш бидъатдир, тақволи мусулмон бу ишдан сақланиши керак”.

Бу тўғрида менинг раъйим.

Мазкур кечани фазилатини инкор қилган юқоридаги муҳаддис Ҳотим ибн Ориф аш Шариф муҳаддислиги айтилган бўлсада, ҳадис илмини қўпол даражада бузмоқда. Сабаби, ҳадис ҳар қанча музториб бўлмасин, ушбу изтироб ҳадисни ҳеч қачон буткул ботил, асли йўқ, мавзуъ-тўқима деган даражага туширмайди. Музториб ҳадис амалга олинмаслиги, заифликни ошириши, ҳасанни заифликка тушириши мумкин, лекин ҳадисни изтироби билан буткул ботил ёки мавзуъ-тўқима, дейилмайди. Бундан келиб чиқадики, ушбу олимнинг гаплари – ўзи муҳаддис бўла туриб, ҳадис истилоҳини нотўғри тушунтираётгани учун – олиш учун яроқсиздир.

Бундан ташқари, ҳадислардаги изтироб матнда бўлса, яъни бир ровий бир матнни ривоят қилади, бошқа бир ровий айни шу матнни бошқа маънода, юқоридаги биринчи ровийнинг матнига мухолиф-тескари маънода ривоят қилса, бу ҳадис музториб бўлади ва матнида изтироб бўлган ҳадис ўта заиф ҳисобланади ва бошқа ҳадисларга шоҳидлик учун ҳам ярамайди. Лекин санаддаги изтироб билан ҳадис музториб бўлсада, санадида изтиробли ҳадис бошқа ҳадислар учун шоҳидлик учун яроқли ҳисобланади, чунки Бухорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида санадда изтиробли ривоят қилинган ҳадислар бор ва айни дамда ҳеч ким “Саҳиҳайн”даги ҳадисларни изтиробини кўриб турган бўлсада, буткул ботил, асли йўқ, дея олмайди. Ва биз юқорида кўриб ўтдикки, Муоз ибн Жабал ва Абу Саълабаларнинг ҳадислари матнда изтиробли эмас. Санадда эса изтиробли, дейиш мумкин. Шундай қилиб, бу ҳадислар – агарчи уларни музториб деб ҳисоблаган чоғимизда ҳам – ушбу маънодаги бошқа ҳадисларга шоҳид бўлиш учун яроқлидир.

Ва яна, Оиша розияллоҳу анҳонинг юқоридаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бақиъ қабристонида турганларида бўлиб ўтган воқеа тўғрисидаги ҳадисини Термизий ғариб санад билан ривоят қилган, Имом Аҳмад эса, Ибн Лаҳийъа йўлидан ривоят қилган. Ибн Лаҳийъанинг ҳадислари заиф ҳисобланади, лекин бошқа ҳадисларга шоҳидлик қила олмайдиган ўта заиф эмас. Бу эса Имом Аҳмаднинг ривояти Имом Термизийнинг ғариб ривоятига шоҳидлик қилади олади, дегани. Яъни бу иккала ҳадис ва бошқа юқорида ривояти келтирилган ҳадислар ва улардан бошқа ҳадислар бир бирларига шоҳид бўлиб, заиф дейилган мазкур ҳадисни – баъзи муҳаддислар “саҳиҳ” деганидан кўз юмган ҳолимизда ҳам – ҳасан лиғойриҳи даражасига олиб чиқади. Ҳасан лиғойриҳи даражасидаги ҳадис шаръий ҳукм учун далил сифатида олинади.

Юқорида келтирилган тобеийнларнинг сўзларига келсак, Ислом шариатида шаръий ҳукм олинадиган манбалар тўрттадир, булар: Қуръон, суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс. Тобеийннинг гапи шаръий ҳукм олиш учун далил бўла олмайди. Қайсидир тобеийн ўзи кўрган саҳобаларнинг бирон амалани қилмагани, бу амални Исломда йўқлигини, саҳобалар қилмаганини англатмайди. Бундан ташқари, айни мавзуда бошқа баъзи тобеийнлар бу амални қилгани ҳам зикр қилинмоқда. Демак, тобеийнларни бир амални инкор қилиши, бу амални шаръан ножоизлигини билдирмайди.

Ва яна, юқорида Ибн Ражаб Ибн Таймиядан Шаъбон ойининг ярми кечасини фазилатли, деб билиш бидъат экани ҳақида гап келди. Ваҳоланки, Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг “Алфатово алкубро” китобида “Ва аммо Шаъбоннинг яримини кечаси ҳақида, унда фазилат бордир, салафлардан у кечани намоз билан қоим қиладиганлари бор эди” дейилган. Бу эса, Ибн Ражабни ҳам текшириб кўрмасдан, тарқаган гапдан келиб чиқиб гапириб юборганини ва бу билан ўзининг шаънига доғ туширганини билдиради.

Исроилиёт тўғрисидаги гап эса, бунинг учун албатта далил керак. Шариатда далилсиз, “шундай дейилган” маъносида гапирилган гап ўринсиз гап ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида Аллоҳ бандаларига алоҳида бошқача бир эътибор билан раҳмат ёғдиришини умид қилиш мумкин. Ва бу кечани хоҳлаган одам хоҳлаганидек ибодатлар билан ўтказиши ҳам мумкин. Фақат бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, бу кечани “Қадр кечаси” каби тушуниб олмаслик керак. Чунки “Қадр кечаси”нинг бошқа кечалардан фазилатли эканининг далили ҳам, субути ҳам қатъий, яъни Аллоҳ Таъоло Қуръонда бу кечани бошқа кечалардан афзал қилганини айтган.

Ва яна, бу кечада (Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) қилинган ибодатлар қандайдир бир аниқ рақамли даражада ажр-савоби кўп бўлади, деб ҳам тушуниб олмаслик керак ва бу кечани ибодат билан ўтказиш яхши экан, деб масжидларга тўпланишни одат қилиш ҳам жоиз эмас, чунки бундай амаллар ҳақида ҳеч қандай далил келмаган. Далилларга қаралса, бу кечада банда Роббисига кўпроқ илтижо қилиб, ялиниб-ёлвориб намозлар ўқиса ёки бошқа ибодат-амаллар қилса, Роббисининг раҳматига сазовор бўлишини умид қилиши мумкин холос.

Ва яна, юқорида айтиб ўтилганидек, Шаъбон ойининг ўзи тўғрисида, унинг фазилатлари, унинг аввалларида рўза тутиб, охирларида рўза тутмаслик кераклиги ҳақида кўплаб саҳиҳ ҳадислар келган. Валлоҳу аълам.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

13.05.2017й

TagsШаъбон ойи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳақиқий мағлубиятни қандай тушунасиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон Сурияга аслида АҚШ манфаати учун аралашди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: