| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

  • Халифалик — мусулмонлар ва бутун инсоният учун нажотдир

  • Нетаньяху ва Катснинг Шайх тоғидаги такаббурлигини фақат Ислом қўшинлари сафлари бартараф этади 

  • Уруш яқин орада тўхтайдими ва Америка билан Эрон ўртасида келишув бўладими?

  • Судандаги сиёсий инқироз ва уни ҳал қилиш истиқболлари

  • Жакартада намойишлар тўлқини ва Прабово ҳукуматига нисбатан норозилик аломатлари

  • Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

  • Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Никоҳда аёлнинг валийси тўғрисидаги саволга жавоб

Никоҳда аёлнинг валийси тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
23.05.2017
0
Share:

Никоҳда аёлнинг валийси тўғрисидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Абу Сафия исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассаламу алайкум рахматуллохи ва баракатух!!!

Менда Ҳизб ут-Таҳрирнинг ижтимо низомидан савол бор эди. Шу китобнинг никоҳ мавзусида шундай сўзлар келади “Агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг хаққи бўлиб, валийлардан бирон кишининг бунга хаққи йўқ. Ҳамда ўзининг рухсатисиз бирон киши уни турмушга бериши ёки никоҳдан қайтариши мумкин эмас.

Шу абзацда “валийлардан бирон кишининг бунга ҳаққи йўк” ҳамда “ўзининг рухсатисиз бирон киши уни турмушга бериши ёки никоҳдан қайтариши мумкин эмас” дейилган, лекин шу мавзуни бошқа абзацида эса, шу абзацга қарама-қаршига ўхшаш сўзлар келган. “Агар никох қонуний кучга кирса, унинг саҳиҳ никоҳ бўлиши учун саҳиҳлик шартлари топилиши керак. Бу шартлар учта.

1…

2. Никоҳ факат валий билан бўлади. Аёл ўзи турмушга чиқишга ва бошқасини турмушга беришга, шунингдек турмушга чиқишда валийсидан бошқани вакил қилишга ҳаққи йўқ. Агар шундай қилса, никоҳи никоҳ бўлмайди.

3…

 Энди савол қўйидагича, биринчи абзацда агар аёлга совчи кўйилса ва аёл никоҳ битимини тузса ва ўзини бошқа инсонга бағишламокчи бўлса бунга валийсидан бирон киши каршилик қилишга ҳаққи йўқ, дейилябди. Энди кейинги абзацда эса, никоҳ никоҳ бўлишлиги учун валийси бўлишлигини шарт қилябди. Воқеликда шундай ҳолатлар бўлябди-ки валийси жоҳил қиз эса, Исломни тушунган хизбия. Валийси ҳизбий йигитга бергиси йўқ, қиз эса ўзи билан ҳамфикр бўлган ҳизбий йигит билан никоҳ битимини тузиб, ўзини унга бағишламоқчи. Шу ҳолатда валийсини розилигисиз никоҳланса никоҳи никоҳ бўладими? Шу абзацларни ёрқинлаштириб берсангизлар. Саволим чўзилиб кетганлиги учун узр сўрайман ва жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

 Абу Сафия

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

 “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи.

 Аввало савол эгасига бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман, “Исломда ижтимо низоми” китобида “агар аёлга совчи кўйилса ва аёл никоҳ битимини тузса ва ўзини бошқа инсонга бағишламокчи бўлса бунга валийсидан бирон киши каршилик қилишга ҳаққи йўқ” деган жумла келмаган. Бу жумлага кўра, аёлга совчи қўйилган ва аёл ўзи никоҳ битимини тузиб, ўзини ўзи эрга бериб бўлгандек, маънода жумла тузиб савол берилган. Ва айни дамда саволнинг бошида “Ижтимо низоми” китобидан иқтибос келтирилганда аниқ-тиниқ қилиб “Агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг хаққи бўлиб, валийлардан бирон кишининг бунга хаққи йўқ” деган маънода жумла айтиб ўтилган эди. Бу ерда савол бергувчи томонидан чалкаштиришга йўл қўйилган. Яъни аёлга совчи қўйилган ҳолатида, ушбу совчига рад этиш ёки рози бўлиш алоҳида бир масала бўлса, рози бўлиниб бўлганидан кейин турмушга бериш амалиёти, яъни никоҳ битимини тузиш ишларини қилиш бошқа бир масаладир. Савол бергувчи эса, иккаласини аралаштириб юбориб, аёлнинг совчиларга розилиги маъноси ўрнига, никоҳ битими амалга оширилганидан кейинги ҳолат, турмушга бериш, маъносини қўллаб юборган, албатта, бу хато ва чалкаштиришдир. Шунинг учун аввал яхшилаб синчиклаб ўқиб чиқилганидан кейин, ҳар бир сўзга алоҳида эътибор қаратиб савол бериш керак.

 Энди саволга қайтадиган бўлсак, агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг (аёлнинг) ҳаққи бўлиб, валийларидан бирон кишининг бунга ҳаққи йўқ. Ҳамда ўзининг рухсатисиз бирор киши уни турмушга бериши ёки уни никоҳдан қайтариши мумкин эмас. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

 الثيب أحق بنفسها من وليها, والبكر تستأذن في نفسها وإذنها صماتها

 “Жувон ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ. Бокира (қиз бола)дан эса рухсат сўралади. Унинг рухсати – жим туришидир”. Муслим ривояти. Яъни жим туриш бу – сукут сақлаш. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бевадан маслаҳат сўралмагунча, бокира (қиз)дан эса рухсат сўралмагунча улар никоҳ қилинмайди”. “Эй Расулаллоҳ, у (қиз)нинг розилиги қандай бўлади?” – деб сўрашганда: “Сукут қилиши”, деб жавоб бердилар. Муттафақун алайҳ.

عن خنساء بنت خذام الأنصارية أن أباها زوجها وهي ثيب فكرهت ذلك فأتت رسول الله صلى الله عليه وسلم فرد نكاحه

 “Хансо бинти Хизом ал Ансорийдан, уни отаси турмушга берди, Хансо жувон эди. У (Хансо) буни ёқтирмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб бўлган ишни айтди. Росулуллоҳ алайҳиссалом унинг (отанинг) қилган никоҳини рад қилдилар (яъни никоҳ бузилди)”. Бухорий ривояти.

 Бу ҳадислар аёл турмушга чиқишга рози бўлмагунча никоҳи никоҳ бўлмаслигига очиқ далилдир. Агар у бу никоҳни рад этса ёки ўзи ёқтирмасдан турмушга чиқса, битим бекор бўлади. Агар қароридан қайтса ёки рози бўлса, никоҳи никоҳ бўлаверади.

 Эътибор берадиган бўлсак, бу ерда аёлга совчи қўйилган ва аёлнинг ўзидан розилик сўрамасдан, валийси никоҳ битимини амалга ошириб юборган ҳолати гапириляпти. Яъни бу ҳадисларда никоҳ битими тузилаётгани, яъни ақди никоҳ бўлаётган пайти, куёв ва келиндан “Бағишладингми?”, “Қабул қилдингми?” сўровлари сўралиб, ўзаро икки томонлама келишув тузилаётган ҳолатида аёлнинг розилиги ҳақида гапирилмаяпди. Бу ерда аёлга совчи келган ва валийси аёлнинг ўзидан сўрамасдан ақди никоҳни, яъни никоҳ келишувини амалга ошириб юборган ҳолати ҳақида гап кетяпди. Яъни никоҳ келишуви-битими тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида эмас, балки аёлга совчи келганда, унинг розилик сўрамасдан никоҳ битимига киришиб кетилгани ҳақида гапириляпди.

 Энди валий шартлиги тўғрисидаги гапларга келсак.

عنه صلى الله عليه وسلم أنه قال : لَا نِكَاحَ إِلَّا بِوَلِيٍّ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Никоҳ валийнинг иштироки билангина бўлади”. Абу Довуд, Ахмад, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти. Саҳиҳ.

قوله صلى الله عليه وسلم : أيما امرأة نكحت بغير إذن وليها فنكاحها باطل ، فنكاحها باطل ، فنكاحها باطل 

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қайси бир аёлки валийсини изнисиз никоҳ тузса (ақди никоҳ битимини амалга оширса), бас унинг никоҳи ботилдир, бас унинг никоҳи ботилдир, бас унинг никоҳи ботилдир”. Ахмад, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Саҳиҳ.

قال صلى الله عليه وسلم : لا تُزَوِّجُ الْمَرْأَةُ الْمَرْأَةَ ، وَلا تُزَوِّجُ الْمَرْأَةُ نَفْسَهَا ؛ فَإِنَّ الزَّانِيَةَ هِيَ الَّتِي تُزَوِّجُ نَفْسَهَا

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аёл аёлни турмушга бермайди, аёл ўзини ҳам турмушга бермайди. Зинокор аёлгина ўзини-ўзи турмушга беради”. Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривояти. Саҳиҳ.

 Аёлга (бу ерда аёл қизми ёки турмуш кўрган жувонми фарқсиз) совчи қўйилиб, унинг розилиги олиниб, никоҳ келишуви (ақди никоҳ) тузилганида, ушбу битимнинг шаръан саҳиҳ бўлишини шарти, бу битимда валийнинг розилиги ҳам бўлиши кераклигидир. Яъни валийнинг шарт бўлиши тўғрисидаги далилларга эътибор берсак, никоҳ шартномаси-келишуви амалга оширилаётган пайтида, бу никоҳнинг саҳиҳ (тўғри) никоҳ бўлиши учун валийнинг ҳам розили шарт экани гапирилган. Соддароқ қилиб айтганда, аёлга совчи қўйилди ва унинг ўзидан ушбу совчи қўйган одамга турмушга чиқишга розими ёки йўқми сўралди, ана шундан кейин никоҳ ақди, никоҳ келишуви икки томон ўртасида амалга оширилди, яъни келиндан бағишлагани, куёвдан қабул қилгани ҳақида сўралди, ушбу келишув-битимнинг шаръан тўғри бўлиши учун аёлнинг валийсини розилиги шартдир. Аёлнинг ўзини розилиги эса, никоҳ келишуви амалга ошишидан олдин, унга совчи келганда, ушбу никоҳга розими ёки йўқми, ана шунинг учун керакдир. Аёлнинг розилиги ва унигн валийсининг розилиги ўртасидаги фарқ ана шундан иборат эди.

 Энди саволда келган ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ҳизбия аёл ўзига ҳамфикр бўлган, Исломни соф ақидасини тушуниб, унинг мабдаси (идеологияси) бор эканини тушунган йигитга турмушга чиқишни хоҳлаши, бу жуда яхши албатта, лекин унинг валийси бундай тушунчадаги ҳизбий йигитга турмушга беришни хоҳламаслиги юқоридаги шаръий ҳукмни ўзгартириб қўя олмайди. Бу ерда ҳизбий аёлнинг ана шу ҳизбий йигитга турмушга чиқишга рози бўлаётгани, саволдаги биринчи ҳолат, яъни аёлнинг ўзини розилиги топилаётганини билдиради. Аммо улар никоҳ келишувини амалга оширсалар, ушбу никоҳ ақди шаръан тўғри-саҳиҳ бўлиши учун, албатта, аёлнинг валийсини розилиги шарт. Мазкур муслима синглимиз отасини (ёки бошқа валийсини) бевосита ёки бирон воситачи орқали чиройли насиҳат қилиб, ўзига ҳамфикр бўлган инсонга турмушга беришга рози бўлишини сўраши энг тўғри йўл бўлади, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

23.05.2017й.

Tagsаёлнинг валийсиНикоҳда
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кўп миллатли мудофаа денгиз коалицияси — Саудия раҳбарлиги остида

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?

    Тошкентдан Уолл-Стритгача: Темир гигантимиз кимнинг қўлига ўтмоқда?  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 24 июль куни Нью-Йоркда «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти билан АҚШнинг йирик инвестиция-банк гиганти Citigroup (Citi) ўртасида Англашув меморандуми ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож

    Халқ ҳисобидан ёпилаётган бюджет камомади: Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти ниқоби остидаги навбатдаги талон-торож بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига пенсия ёшини эркаклар учун 63, аёллар ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: