Қуролингизни Афғонистондаги Америка ва Ҳиндистонга қарши қаратинг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Қуролингизни Афғонистондаги Америка ва Ҳиндистонга қарши қаратинг
Нега мусулмонлар қони мусулмонлар ва салибчилар қўли билан оқизилмоқда, нега Афғонистонда мушриклар изғиб юрибди?!
2017 йил 7 май куни Балужистон чегара кучлари бош инспектори генерал Надим Анжум бундай деди: «Балужистондаги Шумон минтақасида Афғон чегара кучлари Покистон хавфсизлик кучларига қарата ҳеч қандай сабабсиз ўқ узди. Шундан сўнг Покистон кучлари ҳам уларга жавоб қайтарди, натижада 50 нафар афғон ҳалок бўлди, 100дан ортиғи жароҳатланди». Сўнг «Биз улар кўрган зарардан бахтиёр эмасмиз. Чунки улар мусулмон биродарларимиз», дея қўшимча қилди.
Аслида, мусулмонлар қони мусулмонлар қўли билан оқизилиши қалбларни ўртаб, қайғу солади. Хусусан, бу қонлар Афғонистондаги америкалик ва ҳиндистонлик босқинчиларга қарши жиҳодда, ғалабаларда оқиши керак бўлган бир пайтда, бу жуда қайғулидир. Минг афсуски, Покистон билан Афғонистон қуролли кучларининг қуроллари ҳамда икки юрт ўртасига мустамлакачилар томонидан тортилган Дюранд чизиғининг икки томонидаги Қабилалар жангчиларининг қуроллари бугун бир-бирларига қарши қаратилган… Ҳолбуки, бу қуроллар 2001 йилдан бери мусулмонлар дахлсизлигини топтаб келаётган салибчи ва ҳиндус кучларига қарши қаратилиши керак эди.
Набий САВ Абу Ҳурайра РА ривоят қилган ушбу ҳадисда
«مَنْ أَشَارَ عَلَى أَخِيهِ بِحَدِيدَةٍ لَعَنَتْهُ الْمَلاَئِكَةُ»
«Ким ўз биродарига темир ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди». (Имом Термизий ривояти), деганларига қарамасдан, бугун шундай фитна олови алангаламоқда. Бу икки юртдаги тоғут ҳукмдорлар бундай фитна оқибатига совуққонлик билан қараб кечаю кундуз мункарга етакчилик қилишмоқда, маъруфга тўсқинлик қилиб Ислом бошқарувини рад этишмоқда ва унга чақирувчиларни қувғин қилишмоқда. Шунинг учун ҳам бундай фожеа давом этаверади. Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«كَلاَّ، وَاللَّه لَتَأْمُرُنَّ بالْمعْرُوفِ، وَلَتَنْهوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْراً، ولَتقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْراً، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّه بقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»
«Йўқ! Аллоҳга қасамки, ё сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, золимни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар ёки Аллоҳ айримларингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради. (Аллоҳнинг қаҳрига учраб, бир-бирингизга озор берадиган кимсаларга айланасизлар) ва сизларни ҳам (Бану Исроил)ни лаънатлагандек лаънатлайди». (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги зобитлар!
Минтақадаги энг қудратли жанговар куч сифатида, сиз тарихни мусулмонлар фойдасига ўзгартиришга, бу билан душманларимизни батамом саросимага солиб қўйишга қодирсиз. Мусулмонлар қонига заррача ачинмаётган, бу қонни салибчи ва ҳиндус душманларимизга қурбон қилаётган анави ҳукмдорларингизни ағдариш сизнинг зиммангизда. Бас, сизни ўзаро фитна урушига тортган бундай хоинларни тахтдан ағдаринг. Бундай уруш фақат кофирларга фойда келтирмоқда, мусулмонлар қони АҚШ ҳукмронлиги учун ва «Буюк Ҳиндистон», деган хомхаёлларини рўёбга чиқармоқчи бўлаётган Ҳиндистон йўлида тўкилмоқда.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш учун улуғ олим Ато ибн Халил амирлик қилаётган Ҳизб ут-Таҳрирга ҳозир нусрат-ёрдам беринг. Ана шунда одил имом-халифа сайлаш билан Умматнинг қалоқонини қайта олиб берасиз. Ушбу халифа келаётган бу йилги Рамазонда, яъни аждодларингиз асрлар бўйи баракот, нусрат ва шаҳидлик ойи қилган улуғ ойда Уммат душманларига қарши жангда сизга етакчилик қилади, инша Аллоҳ. Ислом, Халифалик ва Жиҳод учун ҳозир ҳаракат қилинг, ҳарбий қўмондонлигингиз орасидаги, қабила жангчилари орасидаги, афғон ҳарбий қўмондонлиги орасидаги каззоб, мунофиқ ва малайларни шармандасини чиқаринг. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло йўлида уйғонинг ва бутун исломий оламдаги қуролли кучлар учун ибрат бўлинг, сиз туфайли барча аскарларимиз Росулуллоҳ САВ байроқлари остида саф тортиб-бирлашсин ҳамда узоқ йиллардан бери исломий юртларимизни истило қилиб, мусулмонларни қўрқитиб келаётган анави салибчилар, ҳиндуслар ва яҳудийларга қарши жанг қилсинлар. Унутманг, сизнинг ёрдамчингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бўлажак:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми