Ҳамас ҳаракатининг янги ҳужжатини эълон қилиши сабаблари ва бу эълоннинг кўлами
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Ҳамас ҳаракатининг янги ҳужжатини эълон қилиши сабаблари ва бу эълоннинг кўлами
Савол: Ҳамас ҳаракати 2017 йил 1 май душанба куни Доха шаҳрида Фаластин давлатини «ўзаро келишилган муштарак миллий шакл», деган эътиборда 1967 йилги ҳудуд асосида давлат деб қабул қилишини эълон қилди. Шунингдек у «Исроилни яксон қилиш» иборасини олиб ташлади ва Иҳвонул Муслиминдан ажралганини маълум қилди… Менинг саволим икки қисмдан иборат:
Биринчиси: Ҳамас ҳаракати ўзининг янги ҳужжатини эълон қилиши Американинг янги идораси айтаётган ва музокаралар орқали бўладиган ечимларга боғлиқми? Ёки Ҳамаснинг интилишларидаги бу «инқилоб» Америка сиёсатидан алоҳида режа асосидаги Европа таъсири билан бўляптими?
Жавоб: «Ҳамас ҳаракатининг умумий сиёсати ва асослари ҳақидаги ҳужжатлар» номли янги ҳужжатни эълон қилинишига туртки бўлган сабаблар ва бу эълоннинг кўламлари ҳамда унинг Америка ва Европага нисбатан қандай алоқага эга эканини тушуниш учун қуйидагиларни айтиб ўтамиз:
Биринчидан Фаластин Озодлик ташкилотининг босиб олинган ерлардан воз кечиши ва Ҳамас унинг изидан бориши:
1 –«Фаластиннинг сохта тимсоли» бўлмиш Фаластин Озодлик ташкилоти 1967 йилда босиб олинган ҳудудда давлат бўлишига рози бўлиб, 1948 йилдаги ҳудуддан воз кечди. Лекин яҳудийлар 1967 йилда босиб олинган Фаластин ерларини фаластинликлар учун бўлишини тан олиш ўрнига Фаластин Озодлик ташкилотини тан олди. Яҳудийлар давлати ва Ғарб Фаластин Озодлик ташкилотидан пайдо бўлган вужуднинг ғалабаси туфайли «Фаластин мухторияти»ни Ослодаги хавфли шартномалар орқали яҳуд вужудининг хавфсизлигини қўриқлайдиган ходимга айлантиришди. Шунингдек тинчлик ўрнатишни баҳона қилиб, Фаластин ерларидан кетма-кет воз кечадиган хоинга айлантиришди. Америка ва Европа биладики яҳуд вужуди ҳар қанча кичкина бўлмасин чекинишдан бош тортиши тинчлик номли нарсани рўёбга чиқариш олдидаги асосий тўсиқдир… Чунки Фаластин Озодлик ташкилоти улкан ҳудуддан воз кечди, у яна «Фаластин давлати»ни эълон қилиш қаршисида катта чекинишлар қилишга тайёр. Ҳатто у ҳеч қандай салтанат ва қуролга эга бўлмаган, номи давлат бўлишига рози. Лекин яҳуд вужуди катта нарсани хоҳлайди, чунки у биладики ким паст кетса, уни хўрлаш осон бўлади…
2 –Ҳамас ҳаракати Фаластин Озодлик ташкилоти 1967 йилда босиб олинган ҳудудда кичик бир давлат бўлиши эвазига яҳуд давлати фойдасига чекинишига қарши эҳтиросли баёнотларни беришдан тўхтамади. Бу эса Фаластин мухториятини Осло шартномалари имзолангандан кейин бўлган сўзлашувларда паст ўринга тушириб қўйди. Ҳамасни Фаластин Озодлик ташкилоти изидан борадиган қилиб қўйган ифлос режа босқинчи соясида уни ҳокимият устига олиб келиш, сўнг у билан алоқалар ўрнатиш ва 1967 йилги ҳудудда давлат қуриш ҳақида сўзлашувлар ўтказиш орқали амалга ошди. Бу эса табиийки яҳуд вужудини тан олишга олиб боради. Чунки Озодлик ташкилоти Фаластин аҳлини тиз чўктириш ва яҳуд вужудини тан олишга мажбурлаш учун тузилган Америка етакчилигидаги Ғарб лойиҳасини тан олди. Шунингдек у Ҳамасни босқинчи соясидаги ҳокимиятга олиб келиш фитнасида Ғарбга шерик бўлди… Озодлик ташкилоти бу ишларда гоҳида парда ортида ва гоҳида пардасиз иштирок этди. Чунки у босқинчи соясидаги ҳокимият Ҳамасни Фатҳ ва Озодлик ташкилотини олиб борган нарсага олиб боришини билар эди… Шундай қилиб Ҳамас ҳаракати 2006 йилдаги сайловларда ғолиб чиқди. Бошқа гуруҳлар эса у билан миллий бирлик ҳукуматида иштирок этишдан бош тортди. Чунки бу босқинчининг қўли остидаги ҳокимиятга аргашиш эди. Айни пайтда Қатар давлати Ҳамас ҳаракати билан алоқаларни тиғизлаштириб, уни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Шунинг учун Ҳамас ҳаракати Ғазо сектори устидан тўлиқ ҳукмронликни қўлга киритди…
Ҳамас ҳаракати Ғазо секторидаги ҳокимиятга ўралашиб ва ёлғизланиб қолиши туфайли тузоққа илинди. Чунки яҳуд вужуди Ғазо секторида яшовчи миллионлаган кишиларнинг хизмати масаласида Ҳамас билан алоқа ўрнатишдан бош тортди. Яҳуд вужуди бунда уларни «террорчи» жамоалар деб айблади. Аммо Миср хусусан ҳокимиятга Сисий келгач Ғазога қамални янада кучайтирди. Шундай қилиб Ғазо сектори ва ундаги Ҳамас ҳокимияти икки ўт, яъни бир тарафдан Сисий режими, иккинчи тарафдан яҳуд вужуди ўртасида қолди. Рамаллоҳдаги салтанат ҳам ушбу ҳалқа (Исроилни ўраб турувчи Миср, Сурия, Ливан, Иордания) давлатларини тўлдирадиган бўлди. Чунки бу ҳалқа Ғазо сектори хусусида яҳуд вужуди билан алоқа қиладиган ташкилот каби бўлиб қолган эди. Шундай қилиб Ҳамас ҳатто ўзининг ҳокимияти остидаги одамларнинг асосий талабларини ҳам таъминлай олмайдиган бўлиб қолди…
Ҳамас ҳаракати Қатар давлати насиҳатига кўра ўзини Ғазодаги ҳокимияти билан бирга босқинчининг қўли остига ташлади. Қатар унга икки ишдан бирини танлашни насиҳат қилди ёки чекиниш ва Ғазони Аббоснинг ҳокимиятига қайтариш, лекин Ҳамас бунга кўнмайди. Ёки қўллаётганлар хусусан Қатарнинг насиҳатини олиб, яҳуд вужудига нисбатан позицияни юмшатиш, у билан алоқаларни ўрнатиш ва 1967 йилги ҳудудда давлат тикланишига рози бўлиш. Ҳар қандай онгли киши биладики босқинчи соясида ҳокимиятни эгаллаш босқинчи билан алоқада бўлиш, у билан музокаралар ўтказиш ва уни қўллаб-қувватлаш деганидир. Шунингдек бу 1967 йилги ҳудудда Фаластин давлатини тиклаш орқали қаршилик ҳаракати мақсадларини кичрайтириш ва қанча керак бўлса, шунча воз кечиш деганидир… Табиийки бунда билмаслик узрга ўтмайди.
3 –Ҳамас ҳаракати етакчилари бераётган барча баёнотлар шуни тасдиқлаяптики, уларнинг ҳужжат эълон қилишидан мақсади халқаро ҳамжамият бу ҳужжатни яхши қабул қилиши, Ҳамасни Ғазо секторидаги ҳокимиятда қолдириши ва Фаластин муаммосини ечишда асосий фигура бўлишига рози бўлишидир. Бошқача айтганда Ҳамас Фаластин муаммосини музокаралар орқали ечилишига тўсқинлик қиляпти деган гап сўзларга барҳам беришдир. Қуйида ушбу баёнотлардан айримларини келтириб ўтамиз:
а) Холид Машъал: Бу сиёсий ҳужжат ўзгартиришлар карвонига туртки бўлади ҳамда Ҳамас ҳаракатининг қиладиган ишлари, фикрлари ва раъйларини шакллантиради. Бу сиёсий ҳужжатни тайёрлашга тўрт йил олдин қарор қилинган бўлиб, ишлаб чиқиш жараёни икки йил олдин бошланди… (Нун пост, 2017 йил 1 май).
Машъал яна айтдики: Ҳамас янги йўналиш танлади, у қадриятлар ва ҳуқуқларга шикаст етказмай тараққий этиш ва эгилувчанлик йўналишидир… (Арабия нет, 2017 йил 1 май). У матбуот анжуманида яна шундай қўшимча қилди: Биз Ҳамаснинг сиёсий ишлари ва фикрларида ўз аксини топадиган сиёсий ҳужжат ишлаб чиқишга эришдик… Биз урушга эмас, юртни озод қилиш ва босқинчидан халос бўлишга ҳаракат қиламиз… Иш жараёнининг охирида халқаро қонун мутахассисларидан иборат гуруҳ билан мулоҳазаларини олиш учун 9 соат маслаҳат қилдик. Ҳамас ҳам қаршилик ҳаракатини давом эттираётган ва ҳам фикрий ва сиёсий жиҳатдан тараққий этаётган ва янгиланаётган ҳаракат эканини кўрсатмоқда… (Биргаликда ахборот агентлиги 2017 йил 2 май).
б) Ушбу ҳужжатнинг ички ва ташқи тарафдан ҳаракатга қандай аҳамияти бор деган саволга Ашраф Барҳум бундай жавоб берди: Бу ҳужжат эгилувчанлик, тараққиёт, ёрқин фикр ва улкан ўзгаришлар ҳақида изланаётган ҳаракатдаги янги авлодга кўп нарса беради. У жамият билан муомала қилишда янги уфқларни очади, душманга қарши курашиш табиати ва белгиларини аниқлайди ҳамда бошқалар билан муомала қилиш услубларини тиклайди ва олам сари кенгайишни йўлга қўяди». У яна қўшимча қилиб шундай деди: «Сизлар Ҳамасга қулоқ тутинг, у ҳақида унинг душманлари ва рақибларига қулоқ тутиб, у билан бўладиган муомалада адашиб қолманг»… (Нун пост, 2017 йил 2 май).
4 –Ҳужжат бандларида шундай иборалар келади:
- Саккизинчи бандда келишича (Ҳамас ҳаракати Ислом дини ҳаётнинг барча жиҳатларини ўз ичига олиши, ҳар қандай замон ва маконга мос келиши ҳамда унинг ўрта ва мўътадил руҳга эга эканини билади. Яна у Ислом дини соясида бошқа дин ва шариат вакиллари тинч ва хавфсизликда яшайдиган тинчлик ва бағрикенглик дини деб эътиқод қилади. Шунингдек Фаластин тинч-тотув яшаш, бағри кенглик ва маданий ижодкорликда бошқаларга ўрнак бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади). Бу ердаги бошқа динлар билан тинч-тотув яшаш ва бағрикенглик деганда яҳудийлар назарда тутилган. Бошқача айтганда эски саҳифаларни ёпиб, тинч-тотув яшаш ва бағрикенглик борасидаги янги саҳифаларни очиш кўзда тутилган. Бу эса юзакиликдан ва ҳужжат эълон қилишдан мақсад Фаластин муаммосини ечишда Ҳамасни тан олишлари ва уни яхши қабул қилишлари учун Америка ва Европага уни чиройли қилиб кўрсатиш эканидан дарак бермоқда…
- 34-бандда (фаластинлик аёлларнинг бугун ва келажак ҳамда сиёсий низомни барпо қилишдаги асосий роли) ҳақида ёзилган. Бу бандда Ислом аёл кишининг мартабасини кўтаргани ва аёл ҳуқуқларининг ҳақиқий талаблари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Балки унда исломий ҳазоратга ҳужум қилиш қуроли бўлган «Аёл ҳуқуқи» номли Ғарб тушунчаларига яқинлашиш мавжуд. Чунки Ғарб Ироқ, Сурия ва Фаластиндаги аёлларни ўлдирмаслик тарафдори эмас ҳамда аёлнинг ҳаётини ҳимоя қилишга умуман эътибор бермайди. Балки у исломий ҳазоратга зарба бериш учун ўзи хоҳлаётган аёл эркинлиги тушунчаси тарафдоридир.
5 –Мана шу баёнотлар ва ҳужжат матнларидан ҳужжат эълон қилишдаги ҳақиқий мақсад кўриниб турибди. Чунки ҳужжат Ҳамасни Ғарб шубҳаланаётган исломий мафкурадан узоқ, прогматик дунёқарашга эга эканини кўрсатяпти. Ҳамас бу билан тинч ечим тарафдори экани ҳақида шубҳаланмасликларини хоҳлаяпти. Бошқача айтганда Ҳамас музокаралар сари йўл олгани ва бу музокараларни «ўзаро келишилган муштарак миллий шакл» деб ҳисоблаётганини билдиряпти. Ҳужжат Фаластин мухторияти ва яҳуд вужуди ўртасида музокаралар ўтказилиши эҳтимоли туғилган бир пайтда эълон қилинмоқда. Шунингдек Маҳмуд Аббос 2017 йил 2 майда Вашингтонга ташриф буюрса, ҳужжат 2017 йил 1 майда эълон қилинмоқда… Аммо ҳужжатдаги Ислом ва яҳуд вужудини тан олмаслик ҳақидаги қуруқ гаплар ҳеч нарсага арзимайди. Чунки 1967 йилги ҳудудларда Фаластин давлатини тиклаш ва яҳуд вужудини тан олмаслик тушунчаларини қандай мувофиқлаштириш мумкин. Ҳамас 1967 йилдаги ҳудудда давлат тикланишига рози бўлганини эълон қилиши ва буни ўзаро келишилган муштарак миллий шакл деб номлаши чекинишни бошлашидир.
Бу кўриниш Озодлик ташкилоти қўйган қадамлари ва чекинишлари оқибатида яҳуд вужудининг хавфсизлик ходимига айланиб қолганини эслатмоқда… Шу каби Ғазодаги Ҳамас ҳукумати 2006 йил сайловда ғолиб чиқиб, ҳокимиятга келгандан бошлаб бир қанча чекинишларга йўл қўйди. Холид Машъал 2009 йил 25 июн куни Дамашқда 1967 йилдаги ҳудудларда давлат тикланишига рози эканини эълон қилгач, биз 2009 йил 26 июнда «Ҳамас ҳукумати Фатҳ ҳукумати кетидан изма-из бормоқда» номли нашра чоп қилиб, унда: (Фатҳ ҳаракати олтмишинчи йиллар ўртасида ташкил топгач, Фаластинни дарёдан денгизгача озод қилиш учун курашишга бел боғлаганини эълон қилди. Лекин у охирида дарёни ҳам, денгизни ҳам, уларнинг ўртасидаги ерларни ҳам бой берди. Фатҳ ҳукумати Фаластиннинг улкан ҳудудида яҳуд вужудини тан олди ва Фаластиннинг қолган-қутган бир озгина қисмида бир давлатча бўлиши борасида Америка етакчилигида яҳуд вужуди билан музокараларга киришди…) деган эдик.
Фатҳ ҳукумати ушбу музокаралардан узоқ йиллар ўтиб, ҳатто бугунгача ҳеч нарсага эришмади… Фатҳ ташкил бўлганидан йигирма йиллар ўтиб, Ҳамас пайдо бўлди, сўнг у ҳам Фатҳ юрган йўлдан юрди. Ҳамас дарёдан денгизгача Фаластинни озод қилиш учун курашишини эълон қилди. Сўнг Фатҳ яҳуд давлатини тан олаётгани, 1967 йилдаги ҳудудларни талаб қилаётгани ва ўзини Америка қучоғига отганини танқид қила бошлади… Лекин вақт ўтиб, Ҳамас ҳукумати Фаластиннинг улкан ҳудудида яҳуд давлати бўлиши ва 1967 йилдаги ҳудудда Фаластин давлати тикланишига рози бўлди. Сўнг шу ишни рўёбга чиқариш ҳақида музокара ўтказиш учун Америкага қўл чўзди… Холид Машъал 2009 йил 25 июнда Дамашқдаги узун нутқида бор овозича шундай деди: (Ҳамас 1967 йилдаги ҳудудда давлат тикланишини хоҳлайди ва мана шу мақсадда Америка билан музокара ўтказиш учун қўлини чўзади!). Шундай қилиб аста секин чекиниш Холид Машъал Ҳамаснинг ҳозирги ҳужжатида айтган қисқа муддатдан олдинроқ бошланди. Чунки Машаъл ҳужжатда: (Бу сиёсий ҳужжат ўзгаришлар карвонига туртки бўлади ҳамда Ҳамас ҳаракатининг қиладиган ишлари, фикрлари ва раъйларини шакллантиради. Бу ҳужжатни тайёрлашга тўрт йил олдин қарор қилинган, иш жараёни эса икки йил олдин бошланди…) деган эди. (Нун пост, 2017 йил 1 май).
Ҳа чекиниш олдинроқ бошланди, бу ердаги фарқ шуки Машъал ўша пайтда чекинишнинг бир қисмини айтган бўлса, кейин унга қолган қисмини қўшиб қўйди. Машъал олдин 1967 йилдаги ҳудудлар ҳақида гапириб, яҳуд давлатига барҳам бериши ва Ихвонул Муслимин билан алоқада бўлишини айтган бўлса… Ҳозир секин аста чекиниб, бу икки мақсадидан ҳам воз кечди.!! Ўртадаги фарқ шуки олдин фақат нутқ сўзлаган бўлса, ҳозир сиёсий ҳужжат эълон қилмоқда!
Иккинчидан: Ҳамас ҳужжати ва унинг Американинг ечим ҳақидаги лойиҳасига алоқадорлиги:
1 –Араб юртлари, хусусан Суриядаги вазиятнинг портлаши, Америка ва Шимолий Корея ўртасидаги тарангликнинг кучайиши оқибатида Фаластин муаммоси Америка идорасига нисбатан иккинчи даражали масала бўлиб турибди. Шунинг учун Америка бу муаммони ҳал қилиш борасида шошилмаяпти… У ҳозир Фаластин масаласи ечимининг келажагини синчковлик билан кузатяпти ва араблар хусусан фаластинликлар билан яҳуд вужуди ўртасида музокаралар бошлаш имкониятини ўрганяпти ҳамда нима бўлиши ҳақида фикрлаяпти.
Буни BBС радиоси 2017 йил 11 мартда тарқатган хабар ҳам тасдиқлайди: (Рейтер ахборот агентлиги Фаластин етакчиси номидан сўзловчи Набил Абу Радина айтишича Трамп Маҳмуд Аббосга музокараларга қайтиш кайфияти ҳақида бош қотираётгани ва «ҳақиқий тинчликка олиб борадиган тинчлик амалиётларини қилишга бел боғлагани» ҳақида айтган. Трамп яна Аббос билан ўтказган матбуот анжуманида: («Нима зарур бўлса қиламан… Икки тараф ўртасида воситачи, йўлловчи ва ҳакам сифатида қатнашишни истайман, биз яқинда бу ишларни муваффақиятли якунлаймиз…»). (Русиял Явм, 2017 йил 4 май). Бошқача айтганда Америка ҳозир Фаластин муаммоси борасида аниқ режа тақдим этмайди. Чунки у икки мавзу, яъни Сурия ва Шимолий Корея мавзусига нисбатан уруш қиладими ёки тинчланадими шу борада маълум муваффақиятни қўлга киритмай туриб, на музокара ўтказиши ва на тинчлик амалиётларига киришиши аниқ эмас. Балки Трамп ҳозир кузатиш, ўрганиш ва Фаластинда низолашаётган тарафлар ҳақида бекорчи гап сотиш босқичида турибди… Трамп яна бу икки тараф ўзлари хоҳлаётган ёки яҳуд вужуди хоҳлаётган ечимга келишишлари учун бевосита учрашувга йиғилишларини хоҳлаяпти!
Шунинг учун улардан бевосита учрашишларини талаб қилди (АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейли Фаластин вакили Риёз Мансур билан ўтган сешанба учрашди. Учрашув якунлангач твиттер орқали ижтимоий тармоқларда шундай чиқиш қилди: «Фаластинликлар натижага эришиш учун АҚШга мурожаат қилиш ўрнига исроилликлар билан бевосита музокара ўтказишлари лозим…». (BBC радиоси, 2017 йил 11 март).
2 –Американинг бугунги идораси яҳуд вужудини аввалгилардан кўра кўпроқ қувватламоқда. Чунки Америка Ўрта Шарқ барча томондан қил устидаги вазиятдан норози қўзғолонлар тўқнашадиган минтақа бўлиб қолганини кўриб турибди. Америка бугун исломий оламда ҳукмрон режимлар орқали қўзғолонларни бостиришга кучи етса, эртага бу ишни қила олмайди. Чунки бу режимлар кундан-кун заифлашиб бормоқда, ҳатто айримлари қулай деб турибди.
Шуларнинг натижаси ўлароқ Америка стратегиясидаги яҳуд вужудининг аҳамияти араб давлатларидаги режимлар заифлашгач, шунчалик кучаядики, у Америка манфаатларига хизмат қилишда биринчиликни эгаллайди. Шунинг учун Трамп идораси икки давлат тикланишидан воз кечиб, битта давлат бўлишига қарор қилиш эҳтимоли мавжудлиги ва Америка элчихонасини Қуддусга кўчириши ғайриоддий бўлиб кўриниши мумкин. Америка бу ерда қандайдир хийла қилаётган бўлса ҳам, барибир бу Америка қўзғолонлар қаршисида ўз манфаатларига хатар сезаётганини кўрсатяпти. Шунинг учун Америка минтақадаги малайлари силкингач унинг манфаатларини фақат яҳуд вужуди ҳимоя қила олади деган гумонда эътиборини уни қўллаб-қувватлашга қаратмоқда…
3 –Президент Трамп яҳуд вужудига шунчалик аҳамият бераётгани ва қўллаётгани учун фаластинликлардан фитнани бас қилишни талаб қилди. Трамп учинчи май, чоршанба куни Аббос билан биринчи учрашувидаёқ фаластинлик етакчиларни (исроилликларга қарши қилинаётган фитнага қарши бир сўзли бўлишга чақирди…). (Рейтер 2017 йил 4 май).
Бундан ташқари Трамп агар фаластинликлар иккита давлат бўлишини хоҳласалар, уларга оғир шартларни юклади. Монитор сайти 2017 йил 2 майда ёзишича: (Фаластинлик музокарачиларни кўпроқ безовта қилаётган нарса тинчлик сўзлашувларини янгилаш учун Америка қўяётган шартлардир. Бу шартларни Америка элчиси Жейсон Гринблатт март ойида Фаластин ва араб етакчилари билан учрашган пайтда тақдим қилган. Улар тўққиз банддан иборат шартлар бўлиб, Америка уларни икки давлат тикланиши тарафдорларидан талаб қилди. Фаластин хавфсизлигини (Исроил) билан биргаликда ислоҳ қилиш зарурлиги, Ғазога борадиган йўлларда текширув пунктларни ўрнатиш, фаластинликлар террорга қарши амалда курашаётганликларини кўрсатиши мазкур шартлар жумласидандир.
Учинчидан: Европанинг бу ҳужжатга алоқаси борми? ва бу алоқа Америкадан алоҳидами?
Европа давлатлари ҳозир Америкадан алоҳида лойиҳага эга бўладиган даражада эмас. Британия малайи бўлган Қатар бу ишда фаол рол ўйнаган бўлсада, лекин бу Европа фаластинликлар муаммосини Америкадан алоҳида ечишга қодир дегани эмас… Шунинг учун яҳуд вужудини тан олиш ва у билан музокара қилиш Америка ва Европанинг биргаликдаги талабидир…
Хусусан Британия Европа Иттифоқидан чиқиш сари юра бошлаганидан кейин, ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ фаластинликлар муаммосини ҳал қилиш учун Америка билан бирга бўлиш ва унга тўсиқ қўймасликка тайёрдир. Трамп идораси ҳам Британиянинг айрим манфаатларини эътироф қилади ва унга ўлжадан бир нарса беришга тайёр. Чунки бугун Америка ва Европа улкан исломий хатар қаршисида турибди. Шунингдек у иккиси бу хатарни қўзғолонга чиққан исломий араб минтақасида бўлишини ва минтақа Ғарб ҳукмронлиги остидан чиқиб кетиши мумкинлигини кўришиб турибди.
Тўртинчидан: Биз доим айтаётган нарсани яна бир бор такрорлаймиз:
Фатҳ ва Ҳамас ҳаракатлари Фаластинда иккита давлат тикланишини тан олиши яҳуд вужудини исломий жиҳатдан қонуний вужудга айлантириб қўймайди. Чунки Фатҳ ва Ҳамас Ислом ва мусулмонлар дегани эмас, балки улар йўлдан адашган карвоннинг арзимас қисмидир. Фаластин эса муборак исломий замин бўлиб, Исломий Умматнинг мулкидир. Аллоҳ Таоло улуғ ҳодиса, яъни Исро кечасида Ақсони Байтул ҳаром билан боғлаганидан бери Фаластин замини Умматнинг ақли ва қалбидан жой олган.
سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ
«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» [Исро 1]
Фаластин муаммоси икки давлат тикланиши ҳақида музокаралар ўтказиш ва яҳуд вужуди билан музокаралар ўтказиш билан Америкага қўл чўзиш орқали ечилмайди. Яҳуд вужуди ҳатто 1967 йилда босиб олган ҳудудлардан бутунлай чиқиб кетса ҳам муаммо ечилмайди. Чунки Ислом назарида 1948 йилда босиб олинган ҳудудлар ҳам, 1967 йилда босиб олинган ҳудудлар ҳам барибир. Бу муборак замин Исломий Халифалик даврида исломий қўшиндаги шаҳидлар қонига беланган. Фаластин заминида шаҳид қони тўкилмаган ва мужоҳид оти чангитмаган бир қарич ҳам ер йўқ.
Фаластин Исро ҳодисаси бўлгандан бери мусулмонлар елкасидаги омонатдир, бирор мусулмон бу омонатга хиёнат қилишга ҳаққи йўқ.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّـهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилан нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!» [Анфол 27]
15 шаъбон 1438ҳ
12 май 2017м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми