Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти мусулмонларга ифторлик берди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти «Holiday Villa in Crete»да мусулмонларга ифторлик берди
Ифторликда Ҳизбнинг Судандаги расмий нотиғи қуйидагича маъруза қилди
Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин. Бутун оламга раҳмат қилиб юборилган, пайғамбарларнинг имоми, бошқа миллатлардан поклиги билан ажраб турувчи Уммат етакчиси бўлган саййидимиз Муҳаммад мустафога солоту саломлар ёғилсин.
Қадрли уламолар,
Қадрли сиёсий фаолият ва даъват етакчилари
Қадрли матбуот ходимлари ва муҳтарам меҳмонлар!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ Таоло ушбу улуғ ойда бизнинг ҳам, сизнинг ҳам тутган рўзаларимизни ва барча тоат-ибодатларимизни қабул айласин. Бу ойда мусулмонлар худди малоикалар каби, ибодат ва ваҳига бўйсунишда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога яқин бўладилар.
Бироқ ушбу ваҳи Уммати бўлмиш Исломий Уммат ҳаёт тузумлари ва қонунчиликда ҳамон ваҳини зое кетказмоқда. Мусулмонлар бугун бошқа инсонларсиз алоҳида битта Уммат эмас. Улар Муҳаммад мустафо Aнинг байроқлари остида буюк ваҳи шариатини татбиқ қилмаяптилар ҳамда уни бутун оламга – Росулуллоҳ уларга қолдиргандек – ҳидоят ва нур рисоласи сифатида етказмаяптилар. Йўқ, улар бўлиниб кетдилар, ўзларига турли-туман байроқлар қилиб олдилар, инсон ўйлаб топган қонунларни татбиқ қилмоқдалар, душманни ўзларига дўст тўтиб, масалалари борасида ўшандан ҳукм сўрамоқдалар, бу билан бошқа умматлар орасида паст даражага тушиб қолдилар… Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу бундай демоқда:
وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ
«Шак-шубҳасиз сизларнинг умматингиз бир Умматдир. Мен сизларнинг Роббингизман. Бас, Мендангина қўрқингиз!» [Мўминун 52]
Ушбу хайр-баракот ойи юртимизга унинг вазияти аввалги паст даражасидан янада тубан даражага тушган бир пайтда кириб келди. Бундан олдин аввал Миллий Вифоқ ҳукумати ташкил топди, унинг ортидан «миллий диалог», деган лойиҳага зўр бериб ҳаракат қилинди ва бу лойиҳа ҳозир ўзининг ниҳоий босқичилиги етиб қолди, лойиҳа эгаси унинг самарасини олиш, юрт аҳлига эса, вайронагарчилик ва танг-бахтсизлик етказиш арафасида турибди!!
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти ўзидаги мавжуд сиёсий онг ёрдамида қуйидаги фактларни қайта ёритиб беради, бу Суданнинг янги тарихидаги энг катта лойиҳа экани иддио қилинаётган «миллий диалог» лойиҳасининг аслида қандайлиги ҳақида:
Биринчи:
2013 йил 13 августда АҚШ Тинчлик институти (бу конгрессга қарашли муассаса) қисқа баёнот чиқарди. Унда бундай дейилган: «Судан ўзининг ҳақиқий ички диалоги ва ислоҳот амалиётини рўёбга чиқариш вақти келди. Зеро, бу ислоҳот амалиёти шундай ҳукуматга олиб борадики, у ўзида кенгқамровли базани, демократияни мужассамлайди ҳамда суданликлар ўртасида самарали сулҳ амалиёти сари ҳаракат қилишга қодир бўлади».
2014 йил 21 январ сешанба куни АҚШ собиқ президенти Картер Умар Башир билан учрашди ва учрашув ортидан «Биз кенгқамровли демократик миллий диалог истиқболлари ҳамда янги дастур тузиш ҳақида суҳбатлашдик», дея баёнот берди. Учрашувдан олти кун ўтибоқ, 27 январда Башир ўпкасини қўлга олиб баёнот берди, баёнотида сиёсий кучлар ва қуролли ҳаракатларни миллий диалог бошлашга чақирди!!
Кейин АҚШ собиқ вакили Дональд Бут ҳаракат бошлади. Мухолиф кучлар ва қуролли ҳаракатларни айни диалогга киритишга уринди. Натижада, бу сиёсий фаолиятлар ва ҳарбий ҳаракатларнинг барчаси Адолат ва Тенглик ҳамда рақобатчи қанот бўлмиш Таҳрири Судан дохил икки ҳаракатнинг оёғидан чалишга қаратилди. Сўнг Шимол Сектор Халқ ҳаракати раҳбариятини ишдан олиш инқилоби бошланди, чунки бу раҳбарият Суданнинг икки минтақасига ёрдамлар етиб келиши билан боғлиқ АҚШ таклифини қабул қилишдан бўйин товлаётган эди.
Бу сиёсий ва ҳарбий фаолиятлар ахборот тарқатиш фаолиятлари билан биргаликда мухолафатни ҳам, қуролли ҳаракатларни ҳам диалог бўсағасига олиб келиб қўйди. Дарвоқе, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги буюртмаси билан «Картер Тинчлик маркази» ҳукуматни, Судан Нидоси коалициясини, Адолат ва Тенглик ҳаракатини, Судан Озодлиги ҳаракатини, Шимол Сектор Халқ ҳаракатини 2017 йил 7 июнда Американинг Жоржия штати Атланта шаҳрида учрашувга чақирди. Бу учрашув Судандан санкцияларни бекор қилиш қароридан олдин якуний келишувга эришиш мақсадида ўтказилди. Маълумки, санкцияларни бекор қилиш қарори 2017 йил 12 июлда чиқарилиши кутилмоқда. (Ахборул Явм газетасининг 2017 йил 7 июн 8194 сони).
Иккинчи:
Шубҳасиз, миллий диалог деган нарса душман давлат АҚШнинг Судандаги лойиҳасидир. Ҳукумат ва ҳокимиятпараст кучлар эса, айни лойиҳани ижро этувчи воситалар ҳисобланади. Америка бу лойиҳадан очиқдан-очиқ илмоний тузумни татбиқ қилмоқчи, буни Картер ўз баёнотида «янги дастур тузиш», дея таъкидлади, бу эса, Исломни бошқарувдан узоқ-узоқларга улоқтириб, «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Исломга даъват қилаётганларга қарши курашувчи лойиҳа демакдир. Америка Судан жанубини бўлиш билан ҳам хотиржам эмас, балки бошқа қолган-қутган ерларни ҳам парчалаб ташламоқчи. Буни у Давҳа битимида имзоланган Дарфурга кенгайтирилган автономия бошқарувини бериш келишуви орқали ҳамда Халқ ҳаракатининг ўз тақдирини ўзи белгилаш инқилобини талаб қилиши билан амалга оширмоқчи!!
Учинчи:
Биз яхши биламиз, Британия билан Франция ташқи ишлар вазирлари Сайкс ва Пико Усмоний Халифалик давлатини ағдариб, унинг ўрнига пайдо қилган ушбу миллий давлатга Исломий Уммат бирлигига зарба бериш, Исломни четга улоқтириш, унга даъват қилганларга қарши курашиш ва кофир Ғарб давлатларига исломий юртлар бойликларини ташиб кетишларига имконият яратиш вазифаси юкланган. Шунинг учун, кофир Ғарб малайлари бўлган ҳукмдорлар раҳбарлиги остидаги миллий давлатлар мусулмонларга на бирор тараққиёт олиб келади, на бир ўзгариш ва на фаровон ҳаёт. Шу боис, мусулмонлар, айниқса уларнинг орасидаги холис етакчилар бугунги мавжуд давлатчаларга буюк Ислом ақидасидан туриб қайта назар солмоқлари вожиб. Шунингдек, улар бу давлатчалар ўрнига, Ислом мабдаи ва унинг тузуми асосидаги мабдаий, оламшумул давлатни талаб қилмоқлари лозим. Зеро, Ислом тузуми ҳар ишдан хабардор, доно Аллоҳнинг ваҳиси орқали нозил бўлгандир.
Муҳтарам биродарлар!
Биз сизга Ислом даъватини йўллаймиз. Бу сиёсий кучларнинг бари ўтган олтмиш бир йилдан бери омадсизликка учради. Чунки улар Суданни мустамлакачи кофир Ғарб йўлидан эргаштиришяпти. Ғарб эса, доим Ислом ва мусулмонларга зиён етказишга пайт пойлаб турувчи душман бўлиб, бизни бугунги аҳволга етиб келишимизга ўша сабабчидир!
Ушбу Исломий Умматнинг, шу жумладан, юртимиздаги инсонларнинг бугунги аҳволи аввалда ислоҳ қилган нарса билангина ислоҳ қилинади. Огоҳ бўлингким, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ этилувчи буюк Исломдир. Ушбу Халифалик давлатида инсонлар нарсалар ҳақиқатини қандай бўлса ўшандай кўрадилар ва шундай кўрсатадилар, Уммат ким душман-ким дўстлигини қидириб қийналмайди, чунки бу давлат юртларимизда изғиб юрган кофир Ғарб пайига болта уради, Уммат бойликлари ва ресурсларини Уммат манфаатига ишлатиб, жиҳодга тайёргарлик кўради, Исломни бутун оламга ҳидоят ва нур сифатида етказади. Эртанги кун эса, уни кутиб турувчи киши учун жуда яқиндир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ