| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Яширин назорат ёки жосус дастур

  • Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

  • Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

  • Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

  • Европа ва Ғарб ўз мафкурасининг бузуқлиги ва ҳукуматларининг заифлашуви ортидан ҳақиқий инқирозни бошдан кечирмоқда

  • Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

  • «Терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши Тошкент – Деҳли иттифоқи ва Вашингтон дирижёрлиги

  • Икки ўт орасидаги энергетика

АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Таҳорат оятининг муҳкам ёки муташобеҳлиги ҳақидаги саволга жавоб

Таҳорат оятининг муҳкам ёки муташобеҳлиги ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
12.07.2017
0
Share:

Таҳорат оятининг муҳкам ёки муташобеҳлиги ҳақидаги саволга жавоб

Таҳририятимизга Islam исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

 Ассалому алайкум. Мени бир саволим бор шуни илтимос тушунтириб беринг. Қуръонда таҳорат ҳақидаги оят муҳкам оятми ёки муташобеҳми? Агар муҳкам бўлса уни далили қандай? Агар муташобиҳ бўлса уни далили қандай? Аллоҳ ажрингизни берсин рахмат!

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Қуръон оятлари муҳкам ва муташобиҳларга бўлинади.

هُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُّحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُواْ الألْبَابِ

 “У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан (Қуръон оятларидан) муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга (мутшобиҳларга) иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар”. (Оли Имрон. 7)

 “Муҳкам” сўзи луғатда маҳкам, очиқ-ойдин, бошқа ёққа буриб бўлмайдиган, пухта қилинган, деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса, маъноси очиқ ойдин, унда нима дейилаётганини ё тафсир қилиш билан ёки тафсир қилмаган ҳолда ҳам очиқ зоҳиридан билиш мумкин бўлган оятга “муҳкам оят”, дейилади. Муҳкам оятларга мисоллар жуда кўп, Қуръон оятларининг аксари муҳкам оятлардир. Масалан, وَأَحَلَّ اللّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا – Аллоҳ савдони ҳалол, рибони ҳаром қилди. (Бақара. 275), لاَ يُكَلِّفُ اللّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَهَا – Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. (Бақара. 286) ва бошқалар. Бу оятларда нимани гапирилётгани очиқ ойдин кўриниб турибди. Яъни Аллоҳ савдони ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилгани ва Аллоҳ бандаларига (инсон, фаришта ёки жин бўлишларидан қатъий назар) тоқатидан ташқари иш буюрмаслиги ҳақида гап кетяпди.

 “Муташобиҳ” сўзи луғатда ўхшаш, бирини биридан ажратиш қийин, бир неча маъноларни англатадиган, деган маъноларни билдиради. Истилоҳда эса, шундай бир оятки, унда айтилаётган маънони фақатгина Аллоҳнинг ўзи билади, бандалар бу оят устида чуқур кетиб, маъносини топишга уринишлари жоиз эмас, яъни маъносидан фақат Аллоҳнинг ўзи билимдон, банда ақлини ҳар қанча ишлатмасин, Аллоҳ назарда тутган маънони топиб ола олмайдиган оят муташобиҳ оятдир. Муташобиҳ оятларга мисоллар:

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَا يَكُونُ مِن نَّجْوَى ثَلَاثَةٍ إِلَّا هُوَ رَابِعُهُمْ وَلَا خَمْسَةٍ إِلَّا هُوَ سَادِسُهُمْ وَلَا أَدْنَى مِن ذَلِكَ وَلَا أَكْثَرَ إِلَّا هُوَ مَعَهُمْ أَيْنَ مَا كَانُوا ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

“Албатта, Аллоҳ осмонлару ердаги барча нарсаларни билишини англамадингми? Агар учтанинг сирли сўзлашуви бўлса, албатта, У зот тўртинчидир. Бешта бўлсалар, У зот олтинчидир, бундан оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам ва қаерда бўлсалар ҳам, албатта, Аллоҳ улар биландир. Сўнг қиёмат кунида уларга қилган ишларидан хабар берадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир”. (Мужодала. 7)

 Сўзлашиб турган одамларнинг бири бўлиши маъносини асл ҳақиқатини фақатгина Аллоҳнинг ўзи билади, чунки Аллоҳнинг асл моҳияти, ҳақиқатини банданинг ақли англашга қодир эмас. Аллоҳ сўзлашаётган уч кишининг тўртинчиси бўлиши ҳолатини ўзи қандай ирода этган бўлса, уни фақтагина Ўзи билади. Бу оятдаги Аллоҳ нечинчидир бўлиши ҳолати маъноси муташобиҳдир. Яъни бунга оятда шундай келган ва шундайлигича ишонилади. Оятдан эса, инсонлар қаерда бўлмасин уларнинг қилаётган ҳар бир амалидан Аллоҳ хабардор экани билинади.

وَجَاء رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفّاً صَفّاً

“Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса”. (Фажр. 22)

 Бу оятда ҳам, Аллоҳ фаришталар билан бирга келишининг асл моҳиятини инсон ақли англаб етмайди, фақатгина бу оятга ишонади, иймон келтиради холос. Чуқур кетиб, Аллоҳнинг фаришталар билан келиши маъносини бирон бир маънога буришга ҳаракат қилинмайди.

الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى

“У – Роҳман Аршга истиво қилди”. (Тоҳа. 5)

 Истиво сўзини муфассирлар эгаллади, ўрнашди, кўтарилди каби маъноларда тафсир қилишган. Қацси тафсирни тўғри деб қабул қилинган тақдирда ҳам, Аллоҳнинг Аршга ўрнашиши, эгаллаши ёки кўтарилиши каби маъноларнинг асл моҳиятини, қандай ҳолатда бўлишини англаш бандаларнинг ақлини доирасидаги иш эмас, демак бунга ишонилади, яъни Аллоҳ албатта Аршга истиво қилган, деган маънодан нарига ўтилмайди.

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ * فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِندَ مَلِيكٍ مُّقْتَدِرٍ

“Албатта, тақводорлар жаннатлару анҳорларда, сидқ ўриндиғида ва қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар”. (Қамар. 54 – 55)

Бу оятлардаги жаннатларни унда анҳорларни борлигига ишонамиз, лекин уларни аниқ ҳолати қандай эканини то Аллоҳ Ўзи бошқа оятда хабар бермагунча, ҳар қанча ақл ишлатмайлик била олмаймиз, мана шу жиҳатидан бу оят муташобиҳ бўлади. Ва яна сидқ ўринидиғи нима эканини билишга уриниш ҳам, фақатгина Аллоҳнинг ўзи томонидан бўлган хабарга муҳтождир. Яъни бу оятларга ишонилади, оятлардаги маъноларнинг асл моҳияти, қандай ҳолатда бўлишини текшириш учун чуқур кетилмайди, қандай бўлса шундайлигича иймон келтирилади. Аллоҳнинг қўли, Аллоҳнинг самода экани, Аллоҳнинг юзи каби маънолардаги оятлар ҳам шу жумладандир.

 Энди саволга келган таҳорат оятининг муҳкам ёки муташобиҳлигига тўхталадиган бўлсак.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ وَإِن كُنتُمْ جُنُباً فَاطَّهَّرُواْ وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاء أَحَدٌ مَّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُواْ بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَـكِن يُرِيدُ لِيُطَهَّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

 “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари билан ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар”. (Моида. 6)

 Оятга эътибор берадиган бўлсак, бу ерда таҳорат, ғусл ва сувга имконият бўлмаган ҳолда, таяммум қилишлар тўғрисида гап кетяпди. Ва оятдаги сўзлардан кўзда тутилган мақсад очиқ ойдин билиниб турипди. Оятнинг баъзи ерларида мужтаҳидлар ўртасида ихтилофлар бўлган, лекин бу дегани оятда кўзда тутилган муродни англаб бўлмайди, унинг маъноси фақат Аллоҳга хос, дегани эмас. Масалан, (بِرُؤُوسِكُمْ) сўзидаги بِ ҳарфини баъзи мужтаҳидлар “билан бирга” деган маънодаги بِ деса, баъзи мужтаҳидлар баъзни, бир қисмни ифодаловчи بِ деган, баъзи мужтаҳидлар эса, бу ҳарфи зоида, ҳеч маънони ифодаламайдиган ортиқча зоида ҳарф келган, дейишган. Қайси ижтиҳодни қабул қилишимизга қарамасдан, бу ерда банданинг ақли етмайдиган, маъноси фақатгина Аллоҳнинг Ўзига хос бўлган, ушбу маънони тагига етишда банда ҳаракат қилишдан қайтарилган бирон жумла ёки сўзни учратмаймиз. Демак, таҳорат ояти тўлиғича “муҳкам” оятдир. Валлоҳу аълам.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

13.07.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мустақиллик – мустамлакачилик қуроли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жунайҳ конвертацияси…

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур

    ​Яширин назорат ёки жосус дастур: ​Ўзбекистонда фуқаролар телефонига мажбуран ўрнатилаётган номаълум APK ортида нима яширинган?  ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Тасаввур қилинг: кўчада кетяпсиз ёки университетга киришда ходимлар сизни тўхтатиб, телефонингизни ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини

    Марказий Осиё: АҚШ маккорона мустамлакачилигининг навбатдаги геосиёсий ўйини بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ Буюк Холиқ таоло Ўз Каломида огоҳлантиради: يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوا۟ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا۟ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида

    Озарбайжондаги ҳижобга қарши уруш ҳақида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжонда мусулмон қизлар ҳижоб кийгани учун мактаб эшигидан қайтарилмоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртда дунёвий режим қизларни Аллоҳнинг фарзига амал қилиш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи

    Инқироздаги империянинг Самарқанддаги тузоғи: Вашингтон нима учун Марказий Осиёни нишонга олди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Тарих улкан салтанатларнинг юксалиши ҳамда уларнинг зўравонлик, зулм ва бузғунчилик оқибатида қулашига кўп бора гувоҳ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим

    Ғазо қонга ботган бир пайтда Тошкентда сионистлар билан битим  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазо, Қуддус ва Ливанда яҳудий вужуди томонидан мисли кўрилмаган қирғинлар, шаҳарларни вайрон қилиш, мусулмонларнинг тарихий ёдгорликлари, масжидлари ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: