Халифалик учун оммавий мурожаат йиғинлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Халифалик учун оммавий мурожаат йиғинлари: Фақат Аллоҳ Таолодангина қўрқиб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка даъват қилинг!
Муборак Рамазон ойида, исломий юртлар ҳукмдорлари коррупцияга ботиб, мустамлакачиларга етти букилиб хизмат қилишаётган бир пайтда, Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилоятининг жасур аъзолари юртнинг асосий шаҳарларида қатор оммавий мурожаат йиғинларини ўтказди. Йиғинларда мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга даъват қилдилар, уларнинг ҳуқуқлари қайта тикланишига ва муқаддас ерларини ҳимоя қилинишига олиб борувчи бирдан-бир йўл шу эканини баён қилдилар.
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти юрт мусулмонларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишни қўрқмай баралла талаб қилишга даъват қилади. Аниқки, Ислом олдинга интилмоқда, ботил чекинмоқда. Ҳизб ут-Таҳрирнинг оммавий маърузалари мусулмонлар томонидан фаол қарши олиниши, ғоят шижоат бағишловчи ҳол, албатта. Шунинг учун мусулмонлар ҳар қандай қулай имкониятдан фойдаланиб, Ислом учун овозларини кўтарсинлар. Келинг, яхшиси, биз қандай қилиб Росулуллоҳ САВ Исломга очиқ даъват қилганларини, бу йўл кўп оғир машаққатлар туғдирганини, ҳатто ул зотнинг ўзлари тоғут ва уларнинг гумашталари озорларига дуч келиб, барчасини сабот билан қарши олганларини эслаб ўтайлик. Ибн Ҳиббон билан Ибн Хузайма ўзларининг «Саҳиҳ»ларида Юнусдан, у Язид ибн Зиёддан, у Абу Жаъдийдан, у Мусомиъ ибн Шаддоддан, у Ториқдан ривоят қилади, Ториқ бундай дейди:
«Мен кўргандим, Росулуллоҳ САВ Зул Мажоз бозоридан ўтаётиб, эгниларида қизил кўйлак бор эди, «Эй инсонлар, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, фақат Аллоҳ бор, денг, шунда нажот топгайсиз», дедилар… Шунда бир кимса ул зотга ортларидан тош отди ва иккала тўпиқлари билан иккала болдирларини қонатди, «одамлар, унга итоат қилманг, у каззобдир», дерди. Мен ким бу киши, деб сўрагандим, Абдулмуттолиб авлодидан, дейишди. Унинг ортидан тош отган кимса ким, деб сўрагандим, у Абдулуззо Абу Лаҳаб, дейишди».
Шундай экан, мусулмонлар ҳам ҳозирги замон абу лаҳаблари бўлмиш ҳукмдорлардан қўрқмасинлар, чунки уларнинг ҳам тоғути асло узоқ давом этмайди, Аллоҳ уларни албатта ушлайди, Аллоҳнинг ушлаши эса, ғоят кучлидир. Покистон мусулмонлари юртнинг барча шаҳрида ва юқори савияда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга даъват қилсинлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ