| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Президентлик аппаратининг мустамлакачилар манфаатини ҳимоя қилиш учун чиқарган навбатдаги фармони

Президентлик аппаратининг мустамлакачилар манфаатини ҳимоя қилиш учун чиқарган навбатдаги фармони

By htadmin
24.07.2017
1761
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Президентлик аппаратининг мустамлакачилар манфаатини ҳимоя қилиш учун чиқарган навбатдаги фармони

Яқинда, 2017 йил 3 июл куни Тунис президентлик аппарати жорий йил учун 90та расмий олий фармон қабул қилди. Уларда саноат объектлари, ҳаётий муҳим ва нозик иншоотлар, ҳарбий карантин зоналари ҳақида сўз юритилиб, уларни мудофааси йўлида «куч ишлатиш учун мумкин бўлган барча воситаларни қўллаш»га рухсат берилгани айтилган.

Бу фармон Божи Қоид Сабсийнинг конференциялар саройида жорий йил 10 май кунги қилган нутқидаги таҳдиднинг тасдиқидир. Ўшанда одамлар Комурда намойиш қилиб, юртнинг (хусусан, саноат объектларининг) озод этилиши ҳамда юрт бойликларининг мустамлакачи компаниялар томонидан ташиб кетилишига чек қўйилиши талаб қилинган шиорларни кўтариб чиққан эдилар, Божи эса, мазкур нутқида уларга куч ишлатиш билан таҳдид қилган эди. Бугун ҳам бу намойишлар жанубдаги бир неча минтақаларда ҳамон давом этмоқда. Режим эса, бундай шиорлар элчиларнинг жаҳлини чиқармаслиги учун намойишчиларни бостириш, тарқатиб юбориш ва ўртача ечим билан қарши олишга уринмоқда.

Шундай қилиб, исломий юртлар орасидаги қудратли бўлган бир юртни мустамлакачи давлатлар ва уларнинг йирик компанияларининг талон-тарожига қўйиб берилмоқда. Бу бузғунчи компанияларнинг ўтган ўнлаб йиллардан бери шунча бойликларимизни талаб-ташиб кетишлари камлик қилгандек, энди юрт раҳбари ўзининг қуролли кучлар бош қўмондони, деган унвонидан айни компаниялар хавфсизлигини мудофаа қилишда, ҳаққини талаб қилаётган мусулмонларни бостиришда фойдаланмоқда.

Бизга алам қилаётган ери, бу мусибатнинг ҳеч қандай муҳокамасиз, муҳосаба ва инкорсиз ўтказиб юборилаётганидир! Сабсий азиз Тунисимизнинг баъзи ерларини ҳарбий минтақалар эканини очиқ эълон қилмоқда, у ерлар ўз аҳли учун карантин экани ва у ерларга рухсатсиз кириш ман қилингани тўғрисида қонун чиқармоқда, ажнабий компанияларга эса, у ерларни ҳалол қилиб бермоқда. Ваҳоланки, бу компанияларнинг нақадар коррупцияга ботгани, юрт бойликларини ташиб кетишга қанчалар аралашгани кўплаб воқеа-ҳодисалардан, ҳисоботлардан яққол маълум бўлган. Қачон мусулмонлар у ердаги бойликларнинг олиб кетилишини, ишлаб чиқаришни, халқаро очкўз компаниялар томонидан маблағ ётқизилишини тўхтатишга уринсалар, уларга қарши куч ишлатиш мумкинлиги тўғрисида президентлик фармонини чиқармоқда, шу орқали Тунис кўчаларида сиёсий, ҳуқуқий ва меҳнатга оид ҳаракатлар бўлишига йўл қўймасликка уринмоқда. Ҳолбуки, қўзғолондан олдин ҳам, кейин ҳам шундай қарорлар билан конституция ва хавфсизлик меъёрлари очиқдан-очиқ бузиб келинган.

Хўш, бундай президентлик фармони кимнинг фойдасига чиқарилди?! Қуролсиз тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишга рухсат берилганидан режим иқтисодиётни Халқаро талончи Фонднинг кўрсатмаларини бажонидил адо этиш билан ривожлантирмоқчи бўлаётгани акс этмаяптими?! Ахир, мана шу Фонд кўрсатмалари сабабли одамлар қашшоқлашиб, дунёнинг энг катта судхўрлари қўлидаги гаров бўлиб қолишдику. Ҳа, мазкур президентлик фармони мустамлакачи кучлар фойдасига хизмат қилмоқда. Юрт ҳукмдорлари азбаройи ҳокимиятда қолиш учун, шу кучларга тиз чўкиб итоат қилишмоқда, улардан ҳисоб талаб қилган ёки ағдаришга ҳаракат қилган мухолафат ва рақобатчи ташкилотларнинг овозини ўчиришмоқда?!

Мана шундай оғир аянчли мусибатлар олдида биз Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти аъзолари қуйидагиларни таъкидламоқчимиз:

1 –Ўз юртларини мустамлакачилардан қайтариб олишни талаб қилиб чиққан тунислик мусулмонларга:

Сиз зулмга сукут қилмаслигингизни кўп бор исботладингиз, бўғзингиздан «ўлсак ўламиз, хор бўлмаймиз» садолари отилиб чиқди. Бас, шундай экан, сустлашманг, ғамгин бўлманг, чунки сиз шундай саҳобаларнинг авлодисизки, улар ушбу азиз юртни обод этиб, барча зулм ва куфрга қарши курашганлар. Роббилари уларга нусрат бериб, куч-қудратли, мукаррам ҳолатда дунё хўжайинига айланганлар, душманлари уларнинг бир парча ерларига ёки битта дарахтларига ҳам тажовуз қилишолмаган. Сиз Роббингизнинг Қуръони Каримдаги

وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

«Сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) имон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар»                      [Оли Имрон 139]

деган сўзларини эсланг ва Аллоҳ Ўз қулларига албатта нусрат беришини унутманг.

2 –Нуфузли шахслар, уламолар ва масжид имом-хатибларига:

Мана, юртингиздаги режим! У Тунис аҳлидан душманга сукут қилиб, хорлик билан тиз чўкишларидан бошқа нарсани истамаяпти. Бундай қилмасалар, уларни бостиришни, агар кўчаларга чиқиб намойиш қилсалар ҳамда шу душман ўғирлаб кетаётган юрт бойликларининг қайтарилишини талаб қилсалар уларни қириб ташлашдан ҳам тоймаслигини таъкидлашмоқда. Сиз мустамлакачи кофирга тиз чўкиш оғир мункар эканини яхши биласиз, Аллоҳ Таоло

يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»          [Нисо 141]

деган. Чиқарилган президентлик қарори оғир мункардир, сиз унинг мункарлигини очиқ айтиб, унга қарши чиқмоғингиз, дарҳол уни даф қилишга ҳаракат қилмоғингиз лозим. Сизга сарвари олам Росулуллоҳнинг ушбу сўзларини ҳам эслатмоқчимиз:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ المُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ الله أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَاباً مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмай қўяди».

3 –Айни президентлик фармони татбиқидан манфаатдор томонларга:

Армия юрт хавфсизлиги ва бойликларини қўриқчиси бўлиши, таъмагир ёвуз кучларнинг юртга қўл чўзишига йўл қўймаслиги керак ва бу унинг бурчидир. Зотан, мустамлакачи компаниялар сингари тажовузчи, талончи, хонавайрон қилувчи йўқ. Аммо армиянинг шу компанияларни мудофаа қилаётгани, бу мусибатдир. Анави ҳукмрон раҳбарлар ўз вазифаларидан фойдаланиб, мана шу компанияларни армия орқали мудофаа қилиш тўғрисида қонун чиқаришлари эса, бундан ҳам ёмон мусибатдир.

Ислом тузуми мустамлакачи компанияларни ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашни қатъан ҳаром қилади, чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاء

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманингизни дўст тутманглар!»     [Мумтаҳина 1]

Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига кўра, Ислом мусулмонларни ўлдиришдан, қочқинга айлантиришдан ёки уларга таҳдид қилишда қатнашишдан қаттиқ қайтаради:

وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»  [Нисо 93]

Эй мусулмонлар!

Мустамлакачи кофирнинг юртимизга ҳукмронлик қилаётгани сири унинг кучлилигида эмас, балки бизнинг заифлигимиздадир. Чунки биз ўзимизни ҳимоя қиладиган давлатга, ишларимизни ғамхўрлик билан бошқарадиган ҳақиқий эр кишиларига муҳтожмиз. Шуни билингки, сизни яратган Роббингиз зиммангизга сизни Ислом аҳкомлари билан бошқарадиган, қон тўкилишини тўхтатадиган, номусу бойликларингизни, ҳурматингизни мудофаа қиладиган давлатни барпо этишлик фарзини юклади. Абу Ҳурайра РА ривоят қиладики, Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қилдилар:

»إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ«

«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»   [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми

Телефон: 71345949, 21430700

Факс: 71345950

Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Штайе Бальфур декларациясини тарихий хато деб ҳисоблай туриб, уни амалда бажарилишини талаб қилиш билан бунга тескари баёнот бермоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғайрат Дўстов иши: Фардий (индивидуал) ҳаракатлар ҳақиқий ўзгариш ясашга қодирми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Салтанат билан Қуръон бир-биридан асло ажралмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/