| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги чегаравий танглик

Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги чегаравий танглик

By htadmin
30.07.2017
1786
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Хитой билан Ҳиндистон ўртасидаги чегаравий танглик

Билол Муҳожир қаламига мансуб

2017 йил 4 июл сешанба куни Хитой Ҳиндистон кучларини Хитой чегараларини бузганликда айблади ва буни ҳинд кучлари томонидан қилинган «фитна», деб атади. 29 июнда баёнот чиқариб, унда «Ҳиндистон кучларининг бизнинг ер, дея даъво қилаётган ерлардан чиқиб кетиши ҳудудий қарама-қаршилик масаласига қаратилган мулоқот ўтказиш учун зарурий шартдир», деди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот воизаси «Биз Ҳиндистонни чегарадан ўз кучларини ўзи томонига олиб чиқиб кетишга тарғиб қиламиз», бу вазиятни барқарорлаштириш учун, шунингдек, унумли мулоқот ўтказиш учун зарурий шартдир, деди.

Ҳинд-Хитой ўртасидаги бу кураш янгилик эмас. Ўрталарини 4 минг километрни ташкил қилувчи чегара ажратиб турувчи бу икки давлатни узоқ даврли кураш жамлаб туради. Нью-Деҳли билан Пекин ўртасидаги келишмовчилик, асосан, чегараларни демаркация қилиш билан боғлиқ. Икки давлат, хусусан, Ҳиндистондаги Аруначал-Прадеш минтақаси тақдири олдида тўқнаш келмоқда. Бу минтақа Британ мустамлакаси даврида Ҳиндистон ерларига қўшилган, аммо Пекин минтақа мустақиллигини талаб қилган. Бу чегаравий жанжал 1962 йилда Тибет тоғлари атрофидаги Ҳинди-Хитой уруши бошланишига сабаб бўлди. Қисқа вақтли урушда Ҳиндистон қақшатқич мағлубиятга учради, шунга қарамай, Аруначал-Прадешни сақлаб қолди. Чунки халқаро босимлар остидаги низо сўнггида Хитой кучлари минтақадан чиқиб кетди. Ҳиндистон билан Хитой ўртасидаги учинчи тўқнашув 1987 йил яна аланга олди. Бунга Ҳиндистон ҳукуматининг Аруначал-Прадеш минтақасига штат мақомини бериш тўғрисида қарор чиқариб, уни ўзининг штатларидан 29 рақамли штатга айлантириб олиши сабаб бўлди. Бу қарор Хитойнинг ғазабини қўзғашига ва уни тан олмаслигига, ўз навбатида, позициясини янада кучайтириб, янги уруш аломатлари зоҳир бўлишига олиб келди. Лекин томонлар дипломатик ечимга ва чегара чизиқларини қайта чизишга эришишди.

Бугун эса, икки давлат ўртасида яна чегаравий кураш такрорланмоқда, Осиё қитъасидаги бу икки йирик давлат ўртасида узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган регионал низолар яна авж олмоқда. Низонинг қайта янгиланиши, Хитой қурилиш юк машиналарининг – қўшинлар ҳамроҳлигида – Докалам минтақасига кириб, у ерда йўл қуришга уриниши ортидан келиб чиқди. Ҳиндистон ва Бутан бу баҳсли минтақани Бутанга қарашли, деб ҳисоблайди. Хитой эса бу минтақа ўзининг мулки эканини даъво қилмоқда. Деҳли бу ерга Бутан вакили сифатида кирганини айтса, Пекин Ҳиндистонни ўз ерлари дахлсизлигини бузганликда айбламоқда. Ўз навбатида, Бутан ҳам – Хитой томонидан йўл қурилиши, 1998 йилги шартномани бузиш ҳисобланишини таъкидлаб, икки томонни баҳсли минтақадаги вазиятни барқарор сақлаб қолишга чақирмоқда.

Пекин нуқтаи назари бўйича, Доклам минтақасига нисбатан унинг даъволари кучли асосга эга бўлиб, бир тўплам ҳужжатларга эга. Айни ҳужжатларни Хитой ташқи ишлар вазирлиги яқин кунлар ичида матбуот конференцияларда бир неча бор тақдим этди. Бу ҳужжатлар 1890 йилги Британия билан Хитой ўртасида имзоланган чегаравий шартномага бориб тақалади ва унда Хитойнинг Доклам минтақасига эгалик ҳуқуқи қўллаб-қувватланади. «Сикким-Тибет» номи билан аталмиш айни шартнома, ўша пайтдаги Британ қироли ўринбосари Генри Петти-Фицморис билан Тибет императори ёрдамчиси Шинг Тай ўртасида 1890 йил 17 мартда имзоланган. Бунга қўшимча, хитойликлар 1960 йилда Ҳиндистон элчихонаси ҳужжатлари борлигини, уларда айни ҳудудий шартномалар қабул қилинганини ҳам таъкидлашмоқда.

Ҳиндистон нуқтаи назари бўйича эса, агар хитойликларга йўл қуришга рухсат берилса, шу йўл Гемушн минтақасига боришни осонлаштиради, бу эса, айни баҳсли нуқтани жанубга кўчишини, ўз навбатида, Силигури шаҳри йўлаги яқинида ҳам хавфли низоларни келтириб чиқаришини англатади.

Хитойликлар темир йўл қуришга ҳаракат қилишяпти. У Доклам ясситоғлигига туташувчи Дукалабас йўлаги бўйлаб Чомо водийсидаги Ятунгга олиб боради. Уни қуришдан мақсад, Ҳиндистоннинг Чомо водийсидаги ҳаракатига чек қўйишдир. Чунки у ерда водийнинг шарқий елкаси бўйлаб ҳинд кучлари жойлашган. Бу минтақанинг Хитой учун қанчалар аҳамият касб этишини шундан билиб олиш мумкинки, аслида у Бутанга бошқа ерлардан катта масофани бериб, ўрнига Доклам ясситоғини олишга уринмоқда.

Хитойнинг минтақага бўлган бундай ҳужуми, чегарани шарққа суради ва бундан қуйидаги мақсадлар кўзланган:

Хитойга Чомо водийсида стратегик барқарорлик бериш. Айтишларича, бу водий жуда тор бўлиб, ҳар иккала томондан ҳам ғоят баланд тоғли минтқада жойлашган. Бу эса Хитой армиясига айни тоғлар тепасидан туриб, Чомо водийсига ҳукмронлик қилиш имконини беради, Ҳиндистоннинг эса, тепаликлардан Сикким-Тибет чегаралари бўйлаб Ғарб томон позициясини заифлаштиради.

Ҳозирда Чомо ва Ятунг водийларига олиб борувчи асосий йўл, «S-204»дир. Чомо водийсининг стратегик барқарор ва қулайлигини эътиборга олганда, бу водий Ҳиндистоннинг норозилигига дуч келди. Шунинг учун ҳам Хитой, шарққа етиб бориш ва баҳсли минтақани кесиб ўтиш мақсадида «S-204» йўлини қуриб битказишга уринмоқда. Бу унга ҳинд қуролли ҳужумларига қарши нисбий даражада афзал мудофаа беради.

Дарҳақиқат, Ҳиндистон ҳарбий ҳаракатни, Модининг 2017 йил июнда Трамп билан Америкада учрашганидан сўнг бошлади. Хитой ҳукуматининг «Global Times» номли газетаси Ҳиндистон билан Хитой ўртасидаги муносабат салбий натижаларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳликка чақирди. Ҳамда Вашингтон билан Деҳли Хитойнинг сиёсий ва ҳарбий соҳадаги ўсишидан хавотир сезмоқдалар, улар ўртасидаги ҳамкорлик Хитойга сиёсий босимни ошириш мақсадига қаратилган, деди. Газетада Ҳиндистон Американинг Япония ёки Австралия каби иттифоқчиси эмаслиги таъкидланган ҳамда улар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик Ҳиндистоннинг фойдасига бўлмаслигидан, аксинча, уни салбий натижаларга олиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирилган. Шунингдек, газетада – агар Ҳиндистон нохолис позициясидан қайтмаса ва Американинг Хитойга қарши пиёда аскари бўлиб қолаверса, стратегик боши берк кўчага кириб қолиши ҳамда Жанубий Осиёда янги сиёсий тўқнашувлар пайдо қилиши мумкин, дейилди. «Ньюс-18» ҳинд ахборот сайти, Трамп билан Моди, АҚШ-Ҳиндистон алоқалари минтақадаги барқарорлик гарови бўлишига иттифоқ қилишганини ёзди. «Global Times» газетасига кўра эса, гарчи Деҳли Пекиннинг кўтаринкилигидан ҳавотирланаётган бўлса-да, бироқ Хитой билан бўлган барқарор алоқаларни сақлаб қолиш, унинг хавфсизлиги ва ривожланиши учун ғоят муҳимдир.

Шундай қилиб, дунёдаги – шу жумладан, Осиёдаги – йирик давлатлар ўртасидаги кураш қанчалик кучайгани сари, уларнинг тарқоқлиги ҳам ҳунчалик ортмоқда, Ислом Умматининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик сари кўтаринкилигига қарши бирликларини ҳам заифлаштирмоқда. Бунинг устига,  ижтимоий, ички демографик муаммолар, иқтисодий ва сиёсий муваффақиятсизликлар тобора ортиб бораётгани сабабли, бугун айни давлатлар пайтавасига қурт тушган. Масалан, Ҳиндистон демографик жиҳатдан мусулмонлар, ҳиндуслар, сихлар ва бошқа турли миллату ирқлар…га бўлиниб кетган, у ердаги аксар минтақаларда (масалан жанубий етти штатда) сепаратистлик низолари авж олган. Хитой аҳволи ҳам бу борада Ҳиндистонникидан қолишмайди, у ердаги воқе ҳам ўзаро ўхшаш.

Шунинг учун мана шундай вақтда Умматнинг уйғониши ва айни минтақада Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиши, ғоят қулай бўлиб, Аллоҳнинг изни ила, унга регионал кучлар ҳаргиз қарши чиқолмайди, минг бора ўйлаб қадам ташлайди.

Роя газетасининг 2017 йил 12 июл чоршанба кунги 138-сонидан

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоирда инсон ўзлиги билан ўйнашишга Халифаликдан бошқа ким чек қўя олмайди?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти одамларга Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Халифалик қулатилганининг 99 йиллик хотираси муносабати билан сўзлаган нутқини тарқатди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Помпеонинг Ироқ сафари ва Эрон муаммосининг мураккаблашиши

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/