Эрон Ҳизби мусулмонлар олдида шер, яҳудийлар қаршисида қуён бўлиб колдими?!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрон Ҳизби мусулмонлар олдида шер, яҳудийлар қаршисида қуён бўлиб колдими?!
Ҳижрий 1438 йил 25 зул-қаъда, милодий 2017 йил 17 август пайшанба куни «Арабийя нет» сайти тарқатган хабарда бундай дейилади:
«Яҳудийлар давлати ҳарбий ҳаво мудофаасининг собиқ қўмондони генерал майор Амир Эшель, яҳудийлар армияси ўтган беш йил мобайнида Сурия ва бошқа ерларда Ҳизбуллоҳ каби гуруҳларга қарашли карвонларга қарата 100га яқин ҳаво зарбалари берганини таъкидлади.
Исроилнинг «Гаарец» газетасига Эшель «2012 йилдан бери мен юзлаб ва ундан зиёд зарбалар берилганини гапиряпман», дея интервью берди.
Бу зарбалар «баъзан изоляция қилинган, баъзан кичик, баъзан чекланган, баъзида эса бир ҳафта давомида узлуксиз зарбалар бўлганини ва бир неча элементни ўз ичига олгани»ини қўшимча қилди.
2011 йилда Сурияда қўзғолон аланга олгандан бошлаб яҳудийлар давлати Ҳизбуллоҳга тегишли, деб билган қуролли карвонларни нишонга олишга ўч бўлган.
Ўтган йили бош вазир Беньямин Нетаньяху унинг давлати ҳарбий амалиётлар қўллаб, Эроннинг Ҳизбуллоҳга қурол етказиб бераётган карвонларига ўн марталаб зарба йўллаганини таъкидлаган эди.
Ҳаво мудофаасига беш йил қўмондонлик қилган Эшельнинг сўзларига кўра, бу ҳаво ҳужумлари ҳарбий вазиятнинг таранглашиб кетишидан эҳтиёт бўлиш учун етарли даражада диққат билан олиб борилган, бироқ, бир вақтнинг ўзида, яҳудийлар давлатини урушга кириб қолишига йўл қўймасликка ҳам ҳисса қўшган.
Яҳудийлар 1967 йилда Суриядаги Жўлон тепалигидан 1200 квадрат километр ерни босиб олиб, 1981 йил ўзларига қўшиб олишган, ҳозирда 510 квадрат километр ер ҳамон Сурияда қолмоқда».
Роя газетаси шарҳи:
Бу хабарда 2011 йили Сурия қўзғолони аланга олгандан бери яҳудийлар давлатининг Ҳизбуллоҳга тегишли, деб билган қуролли карвонларни нишонга олишга ўч бўлгани айтилди. Ҳа, Шом қўзғолони аланга олганига қарийб етти йил бўлди. Бу қўзғолон Баасчи фашист асадлар оиласи режимининг қирқ йилдан зиёд вақтдан бери Сурия аҳли бошига зулму туғён солганига ва жиноятчи Америкага ювиндихўрлик қилганига қарши қўзғалди. Бу қўзғолон режимнинг Суриядаги қаттол нуфузидан, тўла ҳукмронлигидан озод бўлишни истади, энг биринчи навбатда эса, Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга зид бўлган бошқарувга қарши чиқди. Шу орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиб, исломий ҳаётни қайта бошлаш билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси ва Росули САВнинг башоратларини рўёбга чиқариш шарафига ноил бўлишга интилди.
Тақрибан етти йил ичида яҳудийлар давлати Эрон Ҳизбига тинимсиз зарбалар бериб келди, хабарда айтилганидек, Сурия ва бошқа ерларда Ҳизбуллоҳ каби гуруҳларга қарашли карвонларга қарата 100га яқин ҳаво зарбалари йўллади. Эшель «2012 йилдан бери мен юзлаб ва ундан зиёд зарбалар берилганини гапиряпман», дея мақтанмоқда, Ифлос Нетаньяху эса, ҳарбий амалиётлар қўллаб, Эроннинг Ҳизбуллоҳга қурол етказиб бераётган карвонларига ўн марталаб зарба йўллангани билан керилмоқда.
Шунча йиллар ўтибди ҳамки, яҳудийлар босқинчилигига қарши ҳамда улар билан муносабатни нормаллаштириш ва таслим бўлишга қарши жанг қилаётган Эрон Ҳизби яҳудийлардан зарбалар кетидан зарбалар еб келяпти… Аммо хорларча жим турибди, яҳудийлар давлатига жавоб қайтаришга журъат қилмаяпти… Ваҳоланки, унинг қўлида юзлаб ракеталар бор, уларни яҳудийлар давлати марказигача етиб бора олишини иддио қилиб келади. Бунинг боиси, бу Ҳизб Суриядаги мусулмонларга шерлик қилиб келмоқда. Бу партия уларни ўлдириш, қириб ташлаш ва жазо сифатида ўч олишда қонхўр асаддан қолишмаяпти, мусулмонларнинг Башар Асад ва унинг хўжайини зулмидан қутулишларига, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишларига тўсқинлик қиляпти.
قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُم بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
«Айтинг – агар сиз мўмин бўлсангиз, имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?»
[Бақара 93]
Роя газетасининг 2017 йил 23 август чоршанба кунги 144-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми