Иордания маҳкамаси устоз Саид Ризвон Қойсий Абу Имодга адолатсиз ҳукм чиқарди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иордания маҳкамаси устоз Саид Ризвон Қойсий Абу Имодга адолатсиз ҳукм чиқарди
2017 йил 13 сентябр чоршанба куни Иордания режими давлат хавфсизлик хизмати маҳкамаси Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири устоз Саид Ризвон Қойсий Абу Имодни ноқонуний (Ҳизб ут-Таҳрир) ташкилотига аъзолик ва режимни ағдаришга уринганлик айбловлари билан уч йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳукм Иордания ҳарбий суди қилиб келган зулмнинг давоми бўлиб, бунга давлат разведка идораси томонидан кўрсатма берилган ва режим тасдиқлаган. Зотан, Иордания режими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликка ҳамда уни барпо этишга ҳаракат қилаётганларга – хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига – нисбатан қадимдан душманлик қилиб келади. Ваҳоланки, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Халифалик давлатини Аллоҳ Субҳанаҳунинг
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّـهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّـهُ إِلَيْكَ
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг» [ Моида 49]
деган каломига итоат қилиб мусулмонлар ҳаётида уни қайта тиклаш учун курашмоқдалар. Давлат хавфсизлик хизмати маҳкамаси ходимларининг бу қилмиши ўзларининг бўҳтон, туҳмат ва гуноҳ ишларининг навбатдагиси бўлиб, бу ишда улар Аллоҳ Субҳанаҳунинг
وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّـهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ
«Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг, фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос» [Иброҳим 42]
дея золимларга қилган таҳдидига парво қилишмади. Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг
وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ
«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислари қилишни истаймиз» [Қасос 5]
дея, Халифалик барпо этишга ҳаракат қилаётган мусулмонларга берган ваъдасини англаб етишмади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти аъзолари режимнинг Ҳизб ва унинг йигитларига қарши давом эттираётган бундай зулмларига нисбатан қуйидагиларни таъкидлаймиз. Зеро, Ҳизбнинг сиёсий фаолият олиб боришини каттаю кичик жуда яхши билади:
Биринчидан: Ҳизб ут-Таҳрир – ким рози бўлсин-бўлмасин, ғазаблансин-ғазабланмасин, фарқсиз – Ислом мабдасига асосланган шаръан қонуний ҳизб бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳунинг
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Орангиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоа бўлсин, ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
деган каломига итоат қилган ҳолда ташкил топган. Ҳизб ўз мақсадини кўз олдига мужассам қилиб, унга етиш йўлида Аллоҳга таваккал қилади, учрайдиган тўсиқларни енгиб ўтиб, золимлар зулмига парво қилмайди. Гиначилар гинаси ҳам, маккорлар макри ҳам уни ўз йўлидан қайтаролмайди, жоҳиллар жаҳолати ҳам, хоинлар хиёнати ҳам, Аллоҳ, Росули ва мўминларга сотқинлик қилганлар фитнаси ҳам уни ўз мақсадидан буриб қўя олмайди. Ғайриилоҳий қонунларда ноқонуний ташкилот, дея сифатланиши Ҳизб учун ҳеч қандай қадр, вазн ёки аҳамият касб этмайди… Чунки бундай қонунларни Калуб пошо (Жон Баготт Глабб)нинг авлодлари бўлган бир сиқим малайлар Ислом ва унинг Халифалик бошқарувига нисбатан нафрат-адоватлари сабабли тузиб беришган.
Иккинчидан: Бугун Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолият олиб бориш услуби бутун дунё даражасида кўпчиликка, айниқса, сиёсатчиларга яхши маълум бўлиб қолган. Бу услуб шундан иборатки, ягона исломий бошқарув соясида ва мусулмонлар воқесида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб фақат фикрий ва сиёсий фаолият олиб боради, моддий фаолият, яъни зўравонликдан батамом узоқ юради. Зеро, бу ягона исломий бошқарув ўз асослари, шакли ва қонунларида исломий ақидадан балқиб чиққан Халифалик бошқаруви бўлиб, илгари асрлар давомида ҳукм сурган ва яқинда Ислом Уммати учун сиёсий давлат сифатида, Аллоҳнинг изни ила, албатта қайта барпо бўлади. Зотан, Росулуллоҳ САВ
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея марҳамат қилганлар.
Учинчидан: Энди, режимни ағдаришга уринганлик, деган айбловга келсак, бу Иордания режимининг юртдаги холис фарзандларни қамоққа ташлашда қўлловчи услубига айланган. Бу коррупциячилар, бузғунчилар, устасифаранг ўғрилар галасига хос услуб. Бу услуб юрт ва фуқаро бойликларини, ресурсларини талон-тарож этаётган, ерлари ва хавфсизликлари устида душман билан тил бириктираётган кимсаларга мос услуб. Бу услуб ҳукумат кўз ўнгида ташкил топиб, хориждан куч-ёрдам олган жиноятчиларга хос услуб. Уларнинг баъзилари, америкапараст бўлиб, унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизликка оид режаларини ижро этса, баъзилари исроилпараст бўлиб, шу нажас давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизликка оид режаларини ижро этади. Хўш, Иордания ҳукумати бу жиноятчи тўдалар қилмишларини қандай тарози билан ўлчамоқда, қандай назарда қарамоқда? Шубҳасиз, бу Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ва бошқа мусулмон фарзандларигагина кучи етадиган кимсаларнинг заиф ўлчов-тарозиларидир. Бу ҳақ ва эзгуликка чақираётган йигитларда хавф-хатардан ўзга нарсани кўрмайдиган кимсаларнинг қинғир назарларидар. Алҳол, ушбу ҳақ ва эзгуликка даъват қилаётганлар ўз аҳлини алдамайдиган, ёрдамсиз қолдирмайдиган, унга хиёнат қилмайдиган, ўз улуғлиги, иззат-қудрати йўлида фақат дини ва Уммати билан кучли бўладиган етакчи Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидир.
Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У нақадар яхши таянувчимиз, нақадар яхши дўст-ҳомийимиздир. Аммо золимларга ҳеч қандай ҳомий йўқдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми