Азҳари Шарифга ёвузлик аъёнлари ҳукмрон бўлиб олишганига қарамай, у ерда ҳамон яхшилик мавжуддир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Азҳари Шарифга ёвузлик аъёнлари ҳукмрон бўлиб олишганига қарамай, у ерда ҳамон яхшилик мавжуддир
Ҳижрий 1438 йил 25 зул-ҳижжа, милодий 2017 йил 16 сентябр шанба куни «Наба» ахборот сайти қуйидаги хабарни нашр қилди:
«Азҳари Шариф «Ислом давлати» рукни остида исломий баҳс-мунозара бошлади. Унда ҳокимият, қозилик, парламент кенгаши, дастур ва халқдан тортиб давлат шакли ва арконлари ҳақида сўз юритилди.
Мунозарада имом, амир, халифа сўзлари тилга олинди. Ваҳоланки бу сўзлар Исломий Халифалик қайтишини инкор этишга оид муфтиёт фикрлари, Азҳарнинг ҳозирги катта уламолари фикрлари ҳамда ахборот воситалари орқали баёнот бераётганларнинг сўзларига зиддир. Мунозара сўнггида Азҳари Шариф Халифалик Исломда Росулуллоҳ САВ ўзларидан сўнг Уммат сиёсатини олиб бориш борасида қолдирган киши, яъни амирул мўминин эканини, барча мусулмонлар учун битта халифа бўлиши кераклигини, аммо у бугунги кунда мавжуд бўлиб турган ва эргашилаётган «халифа» эмаслигини ҳамда унинг барча исломий юртлар учун раҳбар бўлишини таъкидлади. Турли вилоятларга эга барча исломий юртларни, қўлланадиган тузум сифатида, битта раҳбар бирлаштириб туриши вожиблигига эътибор қаратилди ҳамда улар шу давлатлари ва динларини ҳимоя қилишда, бутун дунёга мазҳаблар ва ихтилофлардан узоқ равишда Исломни ёйишда ўзаро ҳамкор бўлишлари лозимлиги урғуланди.
Азҳар шуларни таъкидладики, мустамлакачилик, исломий юртлар ҳукмдорларининг шахсий мустақилликка ёпишиб олиб, бошқа ҳеч қандай ҳукмдорга эргашишни истамаслиги, бироқ барчалари Исломга яхшилик бўлишини истамайдиган бошқа давлатлар кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилишлари, буларнинг барчаси Исломий Халифаликнинг қайта амалга ошмаётгани сабабидир.
Азҳар муҳокамасида – исломий ҳукумат барпо қилиш фарз амали бўлиб, бунга саҳобалар замонидан бери барча мусулмонлар ижмо қилиб келишгани, фақат бу фарзнинг ақлийми ё шаръийми эканида ихтилоф қилишганлиги, демак, мусулмонлар ишларига раҳбарлик қилувчи битта имом ёки ҳоким бўлиши шартлиги қўшимча қилинди.
Юқоридаги бу фикр Азҳар шайхи доктор Аҳмад Тоййибнинг фатвосига зиддир. Чунки у Исломий Халифалик Росулуллоҳ САВ вафотидан ўттиз йил ўтгач, тамом бўлган, деган эди.
Бу муҳокамада, бугун диний идоралар томонидан айтиб келинаётган гапга кутилмаганда батамом тескари янги гап гапирилди: яъни имомнинг эркак киши бўлиши шартлиги, аёл киши имом бўлиши жоиз эмаслигига ижмо қилингани, фақат аёлнинг гувоҳлик бериши жоизлиги каби, қози бўлиши жоизлиги устида ихтилоф борлиги, шунингдек, имомнинг маълум сифатлари ва алоҳида қобилияти бўлиши лозимлиги очиқланди. Бу фикр, доктор Шавқий Алом, доктор Али Жума, Мисрнинг ҳозирги муфтийси, собиқ муфтийси кабиларнинг – аёл киши давлат раҳбари бўлиши жоиз, деган фатволари мавжуд бўлган бир вақтда билдирилди.
Азҳар яна бундай деди: Юртдаги ҳокимиятга чиқишнинг тўғри шартлари бор бўлиб, улар ҳокимият раҳбарлигига номзоднинг биттадан кўп бўлиши зарурлиги, ҳақиқий сайловчиларнинг бўлишидан иборатдир. Ҳукмдор эркин тарзда сайланса, Ислом фуқаронинг – унга овоз берган ёки овоз бермаган бўлишидан қатъий назар – ҳокимга итоат қилишини буюради.
Азҳар муҳокамасида – ушбу битта давлатда имом-халифаларнинг кўп бўлиши ҳаром эканига, қачон битта валийюл амр (халифа) сайланган бўлса, ундан қайтиш ва бошқага байъат қилиш жоиз эмаслигига, чунки, модомики улардан аввалгиси мавжуд экан, иккинчисининг байъати ботил ҳисобланишига эътибор қаратилди.
«Халқ Ислом давлатида» сарлавҳа остида ўтказилган Азҳар мунозарасида – халқ катта ролга эга, чунки унинг ҳоким-халифа сайлаш, унга йўл кўрсатиш, насиҳат қилиш, унга байъат қилиш ва уни ишдан олиш каби ҳуқуқлари бор, ҳокимиятга нисбатан халқнинг зиммасида ҳам, унга ҳақ устида итоат қилиш ва ёрдам бериш ҳамда халифа халқдан талаб қилмаса ҳам, унга насиҳат ва маслаҳат бериш бурчи бор, дейилди.
Роя газетасининг 2017 йил 20 сентябр чоршанба кунги 148-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!