Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир

Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада Исломий давлатни барпо қилишлари учун, Макка ва Тоиф каби шаҳарлардаги ташқи ва ички сиёсий муҳит янги давлат қад кўтаришига мос келмагани, Мадинадаги асосий куч-қувватни ифодаловчи Авс ва Хазраж қабилаларининг ўзаро низоси Мадина янги давлат тикланиши учун замин бўлгани каби ҳолатларни Аллоҳ Таъоло ирода қилгани ва бугунга келиб Роббимиз Ҳақ Таъоло ушбу давлатни яна ҳаётга қайтиши учун салоҳиятли бўладиган ўша Мадинадаги каби ҳолатларни тайёрлаётгани ҳақида сўз юритган эдик. Мақоланинг ушбу сонида бугунги кунимиздаги мусулмонлар билиши керак бўлган асосий омил, Ислом душманларининг ҳозирги кунимиздаги асл ҳолати тўғрисида гапирамиз.
Душманнинг асл воқелиги
Биринчи: Ғарб Америка бошчилигида демократия тарқатиш, озодлик, инсон ҳуқуқлари каби сохта шиорларини кўтариб жар сола бошлаганида ўзининг қабул қилган мабдаси (идеологияси) капитализмдан воз кечди. Бунга бир нечта мисолларни келтирамиз:
А) 1990-1991 йилларда АҚШ бошчилигида олиб борилган Кўрфаз урушида ярим миллионга яқин ёш гўдакларни ўлдирилиши. Ва бу 2003 йилда АҚШнинг Ироққа очган урушида ноҳақ ўлдирилган эркагу аёлларни эътиборга олмаган ҳолда.
Б) Кичик Буш катта аҳамиятли, дунё сиёсатига алоқадор ишларни амалга ошираётганида Яратувчи Худонинг ўзи унга тўғридан тўғри буйруқларни берганини айтди. Буш бу сўзларни Америка дунёга ўзи тарқатаётган мабда (идеология) “Дин ҳаётдан ажраган” мабдаси эканини бутун оламга жар солиб турган вақтида гапирди.
В) 2003 йили Абу Ғурайб ва бошқа қамоқхоналарда бўлиб ўтган воқеалар.
Г) Америка ўзининг ва чет эл фуқароларининг телефон сўзлашувларини махфий тинглаганини тан олди. Давлатларнинг катта бошқарув курсилари эгалари, Ангела Меркел каби раҳбарларнинг ҳам телефон сўзлашувларини хуфёна тинглаганини айтди.
Д) Британия бош вазири Тереза Мэйдан мамлакатнинг ядровий қувватини модернизация қилиш мавзусидаги брифингда журналистлардан бири Британия Россияга қарши ядро зарбаси бериши мумкинми, деган саволига, бундай зарбадан бир неча минглаган ёш гўдаклар, аёллар ва қарилар ўлиши мумкинлигини билиб турган ҳолида Тереза Мэйнинг жавоби “Ҳа, Британия ядро зарбаси бериши мумкин” деган маънода бўлди. …
Американинг сохта баёнотлари, ёлғон даъволари ортидан АҚШ халқининг аксарияти зеҳнида Америка бутун оламга нафрат билан қарайдиган, бутун олам давлатлари у билан дўстона ҳамкорлик қилишни хоҳламайдиган, жирканадиган ҳолатда деб тасаввур қиладиган бўлиб қолди. Америка президенти ёки ташқи ишлар вазири бирор бир оламий кенгаш ёки давлатлараро учрашув доирасида қаерга бормасин, деярли ҳамма жойларда АҚШ мулозимларининг ўзларини шаънига ва АҚШ ҳукуматига нисбатан ҳам, одамлар (эътибор беринг, Исломга алоқаси бўлмаган одамлар!) нафратли сўзлар, норозилик намойишлари, кучли танқидлар билан кутиб олмоқдалар. Бундай ҳолатларга бир неча мисолларни келтирамиз:
А – 2014 йил 2 январда Араб истиқболли тадқиқотлар маркази “65 давлатда жосуслик: АҚШ бутун оламга энг катта хавфдир” деб номланган мақола чиқарди. Дунёнинг 65 давлатида АҚШ томонидан олиб борилган хуфёна жосуслик АҚШ га нисбатан нафратни кучайтирдики, иттифоқчи давлатлардан ҳам АҚШ га нисбатан қаҳр-ғазабга тўлган муносабатлар кўпайиб кетди. Ва айни дамда, ушбу жосуслик ишларига жалб қилинган шахслардан ҳам кўпчилиги айнан Америка бутун олам хавфсизлигига энг катта хавф солувчи давлат эканини таъкидладилар. Ушбу фикрни Америкага содиқ бўлган, НАТО га аъзо бўлган ва АҚШ билан иттифоқчи бўлган давлатлар аҳолисининг ҳам каттагина қисми қўллади. Жумладан, Греция халқининг 45%, Покистон халқининг 44% АҚШ ни дунё учун хавф деб билишини билдирди.
Б – 2016 йил мартида Куба президенти Раул Кастро бирор бир давлат раҳбари билан учрашганда унга нисбатан дўстона муносабатини ифодалайдиган ҳаракати – учрашаётган раҳбарнинг елкасига дўстона қоқиб қўйиш амалини Америка президенти билан учрашганда тарк қилди. Яъни бу билан Америка президентига нисбатан совуқ муносабатда эканини кўрсатди.
В – 2016 йил сентябрида Америка президенти Барак Обама G-20 саммити доирасида Хитойнинг Хуанчжоу аэропортида ўз самолётининг орқа томонидаги ҳалокат чиқиш трап-зинасидан фойдаланишга мажбур бўлди. Бунинг сабаби Хитой давлати Америка президенти самолёти учун одатдаги, олд томондан тушиш трап-зинасини тақдим қилмади. Яъни Хитой очиқчасига АҚШ га нисбатан нафрат ва ҳақорат кўрсатди.
Г – Америка президенти Барак Обама Филиппин президенти Родриго Дутерте билан учрашишдан бош тортди. Чунки Родриго Обамани йиғинлардан бирида “Итдан тарқаган” деб сўккан эди.
Д – Бундан бир неча ой муқаддам Брюсселда бир қанча одамлар АҚШ президенти Трампнинг келишига норозилик намойиши билан қўлларида турли карикатуралар билан чиқишди, карикатураларнинг баъзиларида Трамп узун бурун билан беўхшов қилиб чизилганлари ҳам бор эди. Президент бурнини узун қилиб карикатура қилиниши, унинг олиб бораётган сиёсати ёлғон ва алдовлардан иборатлигини билдиради.
Ички сиёсатга тўхталадиган бўлсак, Ғарб олами сиёсатига етакчиликни даъво қилаётган АҚШ нинг ички сиёсатига одамларнинг муносабати ташқи сиёсатга бўлган сиёсатдан катта фарқ қилмай қолди. Бунга ҳам бир неча мисоллар келтирамиз:
А – 2011 йили сентябрда Нью Йоркда “Уолл Стритни босиб ол” шиори остида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ушбу намойишда одамлар капиталистик низомни тубдан ислоҳ қилишни талаб қилишди.
Б – 15 дан ортиқ штатлар АҚШ таркибидан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиш учун штат аҳолисидан имзо тўплади. Мустақил бўлиш учун ҳаракат қилган штатлар орасида Нью-Йорк, Техас, Индиана, Флорида, Жоржия, Нью-Жерси, Кентукки ва Лос Анжелес мегаполиси жойлашган Калифорниялар бор.
В – 2015 йили Америкада дини, ирқи, миллати каби омилларни кўра олмаслик, камситиш, ҳуруж қилиш каби сабаблар билан содир этилган 5000 дан ортиқ жиноят рўйҳатга олинган. Кейинги 20 йил давомида қора танлиларга ёмон муносабатда бўлишга қарши бир неча бор норозилик намойишлари ўтказилган.
Г – Трамп президент бўлганидан кейин АҚШ нинг кўплаб штатларида “Трамп – бизнинг президентимиз эмас” шиори остида бир неча юз минглаган одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.
Шу ергача “Душманнинг асл воқелиги” мавзусининг биринчи бўлимини якунлаймиз. Юқорида келтирилган фактлар куфр оламининг, хусусан ғарб олами сиёсатини бошқаришга уринаётган Американинг қабул қилган мабдасидан воз кечганига далолат қилувчи фактларнинг денгизидан томчилар холос. Ғарб оламининг қабул қилган мабдасидан узоқлашиб бораётганига мисолларни куфр давлатларининг олиб бораётган сиёсатларида кўплаб кузатиш мумкин. Мақоланинг келгусида “Душманнинг асл воқелиги” мавзусининг иккинчи бўлимини ёритамиз.
Ҳизб ут–Таҳрир Россия сайтидан Муслим таржима қилди.
24.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб