Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Покистон
Майдони: 803 940 км².
Аҳолиси: 208 990 768 киши (2017й октябрь ҳолатига).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 284 млрд долларни ташкил қилган (2016й).
Бугунги мавзуимизда исломий оламнинг энг кучли армиясига ва ядро қуролига эга бўлган юрт – Покистоннинг бойликлари ҳамда иқтисодий потенциали ҳақида сўз юритамиз. Бу юрт қазилма бойликлар ва кенг иқтисодий имкониятларга эга. Қуйида келтириладиган маълумотлардан буни тушуниб олиш мумкин.
Жами олтин захираси: 64.6 тонна (2017 йил октябрь ҳолатига). Покистон жами олтин захираси бўйича дунёда 44-ўринни банд қилиб турибди.
Қуйида бу юртда маълум йилларда қазиб олинган баъзи табиий бойликларини келтирамиз:
Табиий газ: 41.5 млрд м3 (2016й, дунё бўйича 19-ўрин). Табиий газ захираси эса 749 млрд м3 га баҳоланади.
Кўмир: 3.3 млн тонна (2014й). Кўмир захираси 2.1-10 млрд тоннага баҳоланади.
Шунингдек, баъзи қазилма бойликларининг тасдиқланган захиралари қуйидагича кўриниш олган:
Бокситлар – 74 млн тонна; барит – 1.3 млн тонна; темир рудаси – 221 млн тонна; мис – 1.5 млн тонна; молибден – 15 минг тонна; сурьма – 26 минг тонна; фосфоритлар – 1 млн тонна; хром рудаси – 3 млн тонна.
Энди бу юртда маълум йилларда ишлаб чиқарилган баъзи маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз:
Автомобиль: 230 минг дона (2015й, дунё бўйича 30-ўрин).
Электр-энергияси: 110 Твт/соат (2015й).
Пўлат: 3.55 млн тонна (2016й, дунё бўйича 35-ўрин).
Цемент: 32 млн тонна (2012й, дунё бўйича 16-ўрин).
Минерал ўғитлар: 3.1 млн тонна (2014й).
Озиқ-овқат маҳсулотлари:
Шакар (ўз хом-ашёсидан тайёрланган): 4.7 млн тонна (2014й, дунё бўйича 8-ўрин).
Кунгабоқар ёғи: 297 минг тонна (2014й, дунё бўйича 8-ўрин).
Пахта ёғи: 615 минг тонна (2014й, дунё бўйича 3-ўрин).
Ўрмон, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари:
Буғдой: 25.98 млн тонна (2014й, дунё бўйича 8-ўрин), ҳосилдорлик 28.2 ц/га.
Гуруч: 7.005 млн тонна (2014й), ҳосилдорлик 24.2 ц/га.
Маккажўхори: 4.7 млн тонна (2014й), ҳосилдорлик 41.5 ц/га.
Жами дон экинлари: 38.106 млн тонна (2014й, дунё бўйича 15-ўрин).
Пахта: 10.6 млн дона (480 фунтли) той ёки 2.29 млн тонна (2014й, дунё бўйича 4-ўрин).
Йирик шохли қорамол: 74.3 млн бош (2014й, дунё бўйича 5-ўрин).
Қўй: 29.1 млн бош (2014й).
Барча турдаги уй қушлари: 457 млн дона (2014й).
Ёғоч: 32.7 млн м3 (2014й).
Балиқ: 612.1 минг тонна (2012й, дунё бўйича 35-ўрин).
Эслатма: юқорида келтирилган маълумотлар расмий статистикада эълон қилинган маълумотлардир. Бу маълумотларни излашда уларнинг мумкин қадар энг янгилари эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
08.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми