| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Аҳли Сунна вал-жамоа» истилоҳи

«Аҳли Сунна вал-жамоа» истилоҳи

By htadmin
11.08.2018
1540
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

«Аҳли Сунна вал-жамоа» истилоҳи

14 қисм

Ихтилофнинг жоизлиги ва бўлинишнинг хатари.

Ақиданинг турлари бўлиши мумкинми ва мусулмонларга ақида бобида ихтилоф қилишлари жоизми?

Бу масалага чуқурроқ кириб бора олишимиз учун ана шу бўлиниш устидан ва ана шу фирқалар устидан ҳукм чиқаришнинг бир аниқ манҳажи (методикаси) асосини ишлаб чикиш зарур.

     Араб тилининг изоҳли луғати “Мўъжам”да “фирқа” сўзи – бўлиниш – икки нарса ўртасидаги тафовут, бир нарсанинг иккинчисидан фарқи деган маънони билдиради. Агар бўлинишнинг ўзагида асосдан фарқланиш ва ундан чекиниш маънолари ётса, унда алоҳида бир гуруҳнинг пайдо бўлиши келиб чиқади. Шу ерда савол туғилади: Аҳли – Сунна гуруҳи буюк манбадан – Исломдан ажралиб туриши мумкинми? Чунки биз мўътазила ва шиа гуруҳларидаги фарқларни, уларнинг бир қанча исломий тушунчалардан чекинганларини, Исломни тушуниш ва унга амал қилиш учун ўзига хос йўл танлаганликлари уларни илк ҳолатдаги Исломдан узоқлаштирганини тушундик. Исломдан фарқ қилишни, улар динда янгилик киритувчи – бидъатчиларга айландилар. Бошқа масалаларда Исломдан чекинмай, бошқа мусулмонлардан фарқланмаган ҳолларида Суннатга эргашувчилар бўлиб қолавердилар. Аҳли – Сунна гуруҳи нимаси билан Исломда фарқланди?

     Ушбу тадқиқотнинг мақсади бу гуруҳларни Исломдан ажратган нарсаларни ўрганиш; қайси масалаларда улар Ислом билан бирга бўлишда давом этмоқдалар; Ислом чегараларидан чиқдиларми; Ислом чегараси ўзи нима? Бошқача сўз билан айтганда, қайси масалаларда улар бидъатга эргашдилар, қайси масалаларда Суннат изидан келишда давом этяптилар?

     Биз аввалда ёзганимиздек, Суннат – Исломнинг чегаралари ҳисобланади. Ҳадисшунослар, фикҳшунослар ва усул олимларининг суннат сўзига берган таърифини келтирган эдик. Суннат – бу турмуш тарзи ёки бидъатнинг акси. Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб Исломнинг илк ҳолатидан гуруҳ сифатида ажратиб, уларни Суннатга эргашувчилар “Аҳли-Сунна”деб аташ жоиз эмас. Суннатга эргашганларни Исломдан ажратиб олишнинг маъноси йўқ, чунки Суннатга эргашганлар Исломга эргашганлардир. Суннат Исломнинг ажралмас бир қисми. Қайси масалада бидъатга эргашилса, ўша ерда ихтилоф пайдо бўляпти. Чунки биз “фирқа” сўзининг маъносини ўрганганимизда айтдик-ки, бу асос-негизидан фарқланиш. Яна тушунишимиз учун, бу фарқланиш – асосдан бутунлай оғиш бўлиши мумкинми, яъни бу исмоилийлар ва бахаийларда бўлгани каби, ёки бу фарқланиш Исломга эътиқод қилувчи инсонни Исломдан тойдириб юборадиган бидъат бўлиши мумкинми? Чунки, уламолар бидъатни икки турга бўладилар: Исломдан чиқарадиган ва Исломдан чиқармайдиган. Баъзан инсон бир ишни бидъат деб ҳисоблаши мумкин, аслида ундай бўлмайди. Биз буни бир оздан сўнг шарҳлаймиз.

     Шуни яхши тушуниб олиш керак-ки, ҳеч қайси исломий гуруҳ, ҳеч қайси мусулмон ўзини Суннатга эргашувчи эканини инкор қилиши керак эмас. Айниқса бир қанча гуруҳларнинг ўзларининг тушунишларига кўра баъзи ҳадисшунослар ёки баъзи китобларнинг шартлари билан чегараланиб, Суннатни манба сифатида рад қилмайдилар.

     Худди шунинг каби қайсидир гуруҳни мусулмонлар ичидан ажратиб олиб, унга “Аҳли-Сунна” деб ном бериш мумкин эмас, чунки бу худди “сувни – сувли, ёғни-ёғли” деб аташга ўхшаб қолиши мумкин.  Шунинг билан бир қаторда бу нарса тўғри ёндашувдан четга чиқишга ва бошқа гуруҳларни Суннатга алоқаси йўқ деб айблашларига ҳам олиб келиши мумкин. Бундай ёндашув “Аҳли-Сунна”дан бўлмаган бошқа мусулмонларга уларни гўё Суннатдан воз кечгандек таъсир кўрсатиш мумкин, бу эса аслида ундай эмас. Чунки Суннат Исломнинг ажралмас бир қисми, барча мусулмонлар эса Исломга эътиқод қилувчилардир. Қайсидир бир гуруҳнинг Суннатдан фарқланиши унинг Суннатни мутлақ инкор қилиши деб қаралади, бу эса исломдан чиқиш демакдир. Шунинг учун бу масалаларда зийрак ва эҳтиёткор бўлиш лозим.

Дунёқарашнинг олтин қоидалари:

     Қуръони Каримда эътиқод асоси бўлган тўрт олтин қоида қатъиян тасдиқланади:

  1. Ақида тахминлар устига қурилмайди:

وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلاَّ ظَنًّا إَنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا إِنَّ اللهَ عَلَيمٌ بِمَا يَفْعَلُونَ

        “Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар , холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи Зотдир”.        (Юнус:36)

وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ الله إِن يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَخْرُصُونَ

“Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқасига эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос”.      (Анъом:116)

وَإِذَا قِيلَ إِنَّ وَعْدَ الله حَقٌّ وَالسَّاعَةُ لا رَيْبَ فِيهَا قُلْتُم مَّا نَدْرِي مَا السَّاعَةُ إِن نَّظُنُّ إِلَّا ظَنًّا وَمَا نَحْنُ بِمُسْتَيْقِنِينَ

 “Вақтики:“Албатта Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва (Қиёмат) соатида шубҳа йўқдир”, дейилса, “Қиёмат соати нима эканини билмасмиз. Биз фақат гумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонгувчи эмасмиз”, дедингиз”.            (Жосия:32)

  1. Ақида бобида тақлид қилиш таъқиқланади. Шунга кўра, ҳар бир мусулмоннинг иймон келтириши ақлга асосланган бўлиши ва нақлий далилларни ҳам қабул қилишлик, шу шарт билан-ки, унинг субути қатъий бўлиши шарт.

Аллоҳ Таоло Қуръони  Каримда шундай дейди:

وَإِذَا قِيلَ لَهمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ الله قَالُواْ بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلاَ يَهْتَدُونَ

      “Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз” дейилса, улар: “Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз”, дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а!?”        (Бақара:170)

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْاْ إِلَى مَا أَنزَلَ اللهُ وَإِلَى الرَّسُولِ قَالُواْ حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلاَ يَهْتَدُونَ

     “Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар”, дейилса, “Бизга ота-оналаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а!?”         (Моида:104)

  1. Ҳар бир мусулмон ўз иймонини қатъий, фикр юритиш, изланиш, ибрат назаридан келиб чиқадиган  мустаҳкам иймон даражасига кўтармоғи зарур. Бундай билим даражасига ҳар-ҳил гумон-тахминлардан ёки кимгадир ва нимагадир тақлид қилишлик билан эришилмайди.

Аллоҳ Таоло шундай дейди:

فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهَ

“Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ”.  (Муҳаммад:19)

وَاتَّقُواْ الله وَاعْلَمُواْ أَنَّكُم مُّلاَقُوهُ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

“…ва Аллоҳга тақво қилинг, ҳамда, билингки, албатта, Унга рўбарў келгувчисиз. Мўъминларга башорат бер”.   (Бақара:223)

وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

     “…ва Аллоҳга тақво қилинг, ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир”.  (Бақара:196)

     Бу оятларда далилга асосланган илм бўлишлиги ҳақида гап кетмоқда.

Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:

قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَالإِثْمَ وَالْبَغْيَ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُواْ بِالله مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا وَأَن تَقُولُواْ عَلَى الله مَا لاَ تَعْلَمُونَ

     “Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган, холос” деб айт”.        (Аъроф:33)

  1. Эътиқод қатъий далил устига қурилмоғи керак.

Аллоҳ Таоло айтади:

أَمِ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ

“Ёки Ундан ўзга “худо”лар тутдиларми? Сен: “Ҳужжатларингизни келтиринг”, дегин.”   (Анбиё:24)

أَمَّن يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ وَمَن يَرْزُقُكُم مِّنَ السَّمَاء وَالْأَرْضِ أَإِلَهٌ مَّعَ الله قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

“Ёки аввал-бошдан яратадиган, сўнгра яна қайтадан яратадиган ва сизларни осмонлару ердан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? “Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг”, дегин”.     (Намл:64)

قَالُواْ اتَّخَذَ الله وَلَدًا سُبْحَانَهُ هُوَ الْغَنِيُّ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَات وَمَا فِي الأَرْضِ إِنْ عِندَكُم مِّن سُلْطَانٍ بِهَـذَا أَتقُولُونَ عَلَى الله مَا لاَ تَعْلَمُونَ

“Улар: “Аллоҳ фарзанд тутди”, дедилар. У (бундан) покдир. У беҳожатдир. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Бу ҳақда сизнинг ҳеч қандай далилингиз йўқ-ку! Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни айтаверасизми?”.   (Юнус:68)

     Бинобарин, ақиданинг негизини  ҳар-ҳил шубҳа- гумонлар кириб келишига йўл қўймайдиган қатъийлик ташкил қилади. Бундай ақида ҳар қандай гумонни инкор қилувчи, фақат далилга эга бўлган қатъийликни ўз ичига олади, худди шу нарса кимдир ёки бирор нарсанинг мавжудлигига қатъий ишонч бўла оладими, мавжудлик ёки акси ўлароқ йўқлик масаласи кўриб чиқилаётганда (масалан, Аллоҳ Таолонинг мавжудлигига ишониш каби), нақл қилинаётган илмга ишонишлик, маълум маънода бу талаб қилинаётган ишонч қатъий ишонч бўла оладими? (масалан, Аллоҳ тирилтиради ва ўлдиради). Айниқса, иккинчи ҳолатда Аллоҳ махлуқларни қандай яратади деган масалани муҳокама қилиш ёки тасдиқлаш талаб қилинмайди. Аксинча, Аллоҳ Таоло тирилтиради ва ўлдиради деган нарсага ишонишлик ва тасдиқлашнинг ўзи кифоя қилади. Шунинг учун бир гуруҳ келиб “ Биз иймон келтирамиз, Аллоҳ – Алимдир”деса, албатта бу ишониш талаб қилинаётган нарса бўлади. Кейин эса бу гуруҳ “Аллоҳ-Алим” деган сифатни муҳокама қилишни бошласа-да, сўнг “Алим-Билувчи” деган сўз шундай-шундай маъноларни билдиради дея ўз изланишларини билдирса бу гуруҳ ғулувга кетган бўлади. Бу иккаласининг ўртасида катта фарқ бор. Ўзидан келиб чиқиб бундай талқин қилишликни ақида ўз ичига олмаслиги керак. Шунинг учун исломий ақидалар бир бирига зид деган мулоҳаза қўпол хатодир. Аксинча, исломий ақида битта ва у қатъийдир. Мусулмонлар ўртасида кузатилаётган ихтилофларга келсак, улар иймон талаб қилинмайдиган масалаларда эканини кўрамиз. Шу ерда савол туғилиши мумкин: “Бу масалаларни кўриб чиқиш натижасида олинган хулосалар инсонни Исломдан чиқариб куфрга туширишига алоқаси борми?”

    Инсонни нима Исломдан чиқариб куфрга туширади? (Ўз тадқиқотлари натижасида хулосага келган бу гуруҳларга нисбатан қарорлар

қабул қилиш учун зарур бўлган қоидалар).

Муртад – бу Исломни қабул қилгандан сўнг куфр келтирган инсон. Мусулмон тўрт хил йўл билан куфрга тушади: сўзи, амали, шубҳаси, қабул қилиши билан.

  1. Шубҳа куфри:  кўриб чиқилган текшириш иймон келтириш талаб қилинган, айниқса қатъий далил асосидаги қатъий тасдиқ қилинган нарсаларнинг ҳатто биттасига нисбатан ҳам шубҳага олиб келган бўлса. Бу ерда мавжудлиги қатъий далил билан тасдиқланган нарсага нисбатан бўлган шубҳа ёки тахмин, ҳамда моҳияти қатъий далил билан тасдиқланган нарсага нисбатан бўлган шубҳа ёки тахмин назарда тутиляпти. Бу ерда қатъий далил билан тасдиқланмаган шубҳа ёки тахмин назарда тутилмаяпти. Масалан, жаннат ва дўзах борлигини шубҳа остига қўйиб инсон муртадга айланади, чунки улар ҳақида хабар берувчи матнлар аниқ, уларни ўзидан келиб чиқиб таъвил қилиши мумкин эмас.
  2. Қабул қилиш куфри: Кўриб чиқиш инкор қилиниши керак бўлган нарсани қабул қилишга олиб келса, чунки Ислом буни қабул қилишни эмас, балки инкор қилишни қатъий талаб қилади; масалан, юлдузларни илоҳийлаштиришни қабул қилиш. Ёки бу тадқиқот ишонишлик керак бўлган нарсани инкор қилишга олиб келса, чунки Ислом бу нарсага ишонишликни қатъий талаб қилади; масалан, Аллоҳ-ал-Аҳад эканлигини инкор қилиш, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигини тан олмаслик, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига рози бўлмаслик. Чунки буларнинг ҳаммаси Ҳақ бўлиб, қатъий далиллар асосида тасдиқланган ва буларни талқин қилиш мумкин эмас. Агар гуруҳ ўзларининг тадқиқотларида қатъий ҳақ нарсаларга рози бўлмайдиган қарама-қарши хулосага келиб қолса, масалан, илоҳий сифатларни кўриб чиқишлик натижасида шу даражага бориб етишди-ки, махлуқларга хос бўлган жисмларни Аллоҳ Таолога ёпиштира бошлашди… Агар улар бу нарсага иймон келтирсалар (Аллоҳга инсон вужуди қиёфатини беришлик), Аллоҳ Таолони махлуқларга ўхшатиш  эҳтимолини инкор этувчи асл принципга (қатъий бўлган) қарши чиққан бўладилар, шунинг билан улар куфрга кетган бўладилар.
  3. Амал куфри: куфрдан бошқача талқин этилмайдиган амалларни содир қилишлик, масалан, бутпарастлик, кофирларнинг (мажусий, насроний, яҳудийлар) ибодатхоналарини қуриш, черковларда насронийларнинг диний маросимларини бажариш.
  4. Сўз куфри: иймонни ва ҳатто унинг бир қисмини бўлса ҳам инкор қилишини очиқ изҳор қилиши, бу эса бундай кишиларда иймон йўқлигига далолат қилади Буни бошқача талқин қилиш мумкин эмас.

     Исломнинг дастлабки давридаги мусулмонлар ўзида куфрни кўрсатган кишида битта бўлса ҳам уни оқловчи далил- баҳонани қидирганлар, ҳолбуки уларда кўплаб саволлар туғилган бўлса ҳам. Агар шу саволлардан озгина қисмини бугунги замон “мутахассислари” деб аталмиш кишиларга таклиф қилинса, бу одамни дўзахда абадий қолишга ҳукм қилишларига уялмасликлари эҳтимолдан йироқ эмас.

     Ислом олими аз-Зарконий “Манохил ул-Ирфон” китобида шундай деб ёзади: “Бизнинг уламоларимиз гапирилган гапни тўқсон тўққиз фоизи куфрга, бир фоизигина иймонга далолат қилса, кейингиси аввалгисидан устун қўйилади, чунки иймон куфрдан афзалдир. Ва бу очиқ-ойдин, тортишувга ўрин қолдирмайдиган факт бўлиб, у исбот талаб қилмайди”.

     “Мирқот ул-мафотиҳ” китобида шундай дейилади: “Мусулмонни куфрда айблашдан Аллоҳ асрасин. Бу – оғир жиноят ва ўта қўполликдир. Агар маълум бир шахсларнинг гувоҳлигини тўқсон тўққиз фоиз куфр, бир фоизи унга қарама-қарши бўлган иймон варианти бўлса, бу одамни муртад дея олмайсиз”.

     Бу ерда муҳим бир нарсани таъкидлаш лозим бўлади: биз бу мақолада бу дунёдаги инсонларга нисбатан куфр ва иймон қонунларини амалдаги муртадлик, никоҳ, талоқ каби қонуний доираларига мувофиқ тасвирлаб бераяпмиз. Биз инсонни Аллоҳнинг наздида иймонли ёки иймонсиз деган мавзуни кўриб чиқаётганимиз йўқ.

     Шундай қилиб биз бу мақолада асосий манба – Исломдан  ножўя чекиниш оқибатида куфрга тушиб қолган гуруҳларга уларнинг ўрталаридаги ҳар-ҳил фикрлилик уларни Ислом чегараларидан, унинг ажралмас қисми бўлган Суннатдан чиқармаслигини тушунтириб ойдинлаштирмоқчи бўлдик. Бу нарса у ёки бу гуруҳнинг ушбу бидъатлар туфайли Суннатдан узоқлашиб кетганини, уларни бу ҳаракатлари Расулуллоҳ с.а.в. тариқатига зид бўлганини айтиш учун қилинди.

Аллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми кампанияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Лавозим бойлик манбаси эмас, балки омонат ва масъулиятдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳуқуқ ҳимоячиси Ильмир Имаев Аллоҳнинг ҳузурига реҳлат қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/