| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Аҳли Сунна вал – Жамоа“ истилоҳи

“Аҳли Сунна вал – Жамоа“ истилоҳи

By htadmin
11.09.2017
1928
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

"Аҳли Сунна вал – Жамоа" истилоҳи

Учинчи қисм

Суннатнинг зидди бидъат

     Биз ўтган учрашувда факиҳлар “суннат” иборасини суннатнинг зидди бўлган бидъатнинг – “динда янгилик киритиш”нинг  маъносини англатиш учун қўллашини айтиб ўтган эдик.

     Жарир ибн Абдуллоҳ р.а.дан ривоят қилинган машҳур ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. шундай дейди:

«مَنْ سَنَّ في الإِسْلاَمِ سُنَّةً حَسَنَةً فَلَهُ أَجْرُهَا، وأَجْرُ منْ عَمِلَ بِهَا مِنْ بَعْدِهِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْءٌ، ومَنْ سَنَّ فيِ الْإِسْلَامِ سُنَّةً سيَّئةً كَانَ عَلَيه وِزْرُها وَوِزْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنْ بَعْدِهِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أَوْزَارِهِمْ شَيْءٌ»

"Кимки, исломдаги яхши бир суннатни (конун-коидани) биринчи бўлиб бажарса, унга ана шу суннатнинг ажр-мукофоти ва у инсондан кейин ушбу суннатга амал қилган барча инсонлар (ана шу суннатга амал қилганлиги туфайли) эга булган ажр-мукофот берилади. Бунда бу суннатга амал қилган кейинги инсонларнинг ажр-мукофотлари ҳеч ҳам камайтирилмайди. Кимки, исломдаги ёмон бир суннатни биринчи бўлиб қилишни бошласа, унга ана шу ёмон суннатнинг гуноҳи ва ундан кейин бу ёмон суннатга амал қилганларнинг барчасини гуноҳи ёзилади. Бунда кейингиларнинг гуноҳи асло камайтирилмайди."   (Аҳмад, Муслим, Термизий, Насаий ва ибн Можа ривоят қилишган).

     Бу ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. солиҳ амални суннат деяпти, бу – кимдир ислом жорий қилган солиҳ амаллардан бирини қилса, унга бошқалар эргашса, яъни кимки  унутилган суннатни тирилтирса, дегани. Бу сўзнинг зидди сифатида ёмон суннат, яъни ўз эргашувчиларини тўғри йўлдан чиқариб, исломдан бўлмаган нарсалар гирдобига улоқтириш – бидъатни назарда тутдилар. Бошқача сўз билан айтганда, ҳар қандай бидъат инсонни суннатдан узоқлаштиради, аниқроғи Пайғамбаримиз с.а.в. бизга қолдирган – туни кундузи каби ойдин, тўғри бўлган, у кишидан сўнг фақат адашиб ҳалок бўлгувчилардан бошқа ҳеч кимса четланмайдиган тўғри йўлдан чиқаради. Бу гўзал суннат – солиҳ амаллар мажмуаси, бизни бутун ҳаётимиз давомида маҳкам ушлаш буюрилган исломнинг муайян ҳаёт йўлини ифодалайди.

     Ислом инсонларга ҳаёт учун мукаммал бўлган бир тузумни берди. Ким бу тузумдан чиқса, исломдан бўлмаган янги бир йўлга киради. Ким бу йўлдан кетса, у залолатга тушади.

  • مَنْ سَنَّ في الإِسْلاَمِ سُنَّةً  حَسَنَةً ҳадисдаги бу жумла “ким Шариат қонунлаштирган Суннатга йўл очиб берса” деган маънода келади. У қандай амал бўлмасин, шаръий суннатга асосланган амални қилиш назарда тутилган. Озгинагина иймони бўлган мусулмон нарсаларни ақлидан келиб чиқиб яхши ва ёмонга ажратмайди, чунки суннат шаръий маънода барча шаръий ҳукмларни ўз ичига олди, ҳамда Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. юрган йўл тушунилади. Қуръон ва ҳадис матнларидан айнан шу нарса англашилади.

     Имом ад-Доримийнинг “Китоб ул-Муқаддима” номли ҳадислар тўпламида Абу Абдурахмондан ривоят қилинади, Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. дейди:

“Эргашинглар, бидъат қилманглар. Дарҳақиқат сизларга етарли бўлди”.

     Шубҳасиз, эргашишлик -аниқ бўлган маълум бир турмуш тарзига риоя қилиш.

Шунинг учун ислом олими Ибн Сирин, Оллоҳ у кишини раҳматига олсин, инсонлар икки турга: аҳли сунна ва аҳли-бидъатга бўлинишини тушундилар. Ибн Сирин аҳли-сунна ва аҳли- бидъат иборасини биринчи бўлиб қўллаган олим ҳисобланади. Бу ерда у мўътазила ва жабарийлар каби бошқа гуруҳлардан фарқли равишдаги маълум бир гуруҳ ёки мусулмон жамоаларини назарда тутмади, чунки унинг даврида бу тушунча у қадар аниқ бўлмаган ва кенг тарқалмаган эди. Аксинча, Ибн Сирин ҳадис матнидан бевосита “ёки суннатни бажарасан, ёки динда бошқа янги йўл топасан”деган маънони тушунди.

Суннатни тирилтириш – барча амалларни суннатга мувофиқ бажариш демакдир.

     Касир ибн Абдуллоҳ отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади:

  • ‏‏«اعْلَمْ!» قَالَ: مَا أَعْلَمُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «اعْلَمْ يَا بِلَالُ!» قَالَ: مَا أَعْلَمُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «أَنَّهُ مَنْ أَحْيَا سُنَّةً مِنْ سُنَّتِي قَدْ أُمِيتَتْ بَعْدِي فَإِنَّ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلَ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا وَمَنِ ابْتَدَعَ بِدْعَةَ ضَلاَلَةٍ لاَ يَرْضَاهَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ كَانَ عَلَيْهِ مِثْلُ آثَامِ مَنْ عَمِلَ بِهَا لاَ يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أَوْزَارِ النَّاسِ شَيْئًا»

“Набий с.а.в Билол ибн ал-Ҳорисга дедилар”Билгин!” дедилар. “Нимани билай, эй Аллоҳнинг Расули?” деди. У Зот с.а.в.: “Албатта, ким мендан кейин менинг амалдан қолган суннатларимдан бирини тирилтирса, унга ўша суннатга амал қилувчиларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда берилишини. Ва ким Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмайдиган залолат – бидъатни янгидан пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлишини, бу эса одамларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмаслигини”,- дедилар”.

     Бошқа бир ислом олими ас-Сандий Ибн Можанинг ҳадислар тўпламидаги ҳадисларга изоҳ берар экан, шундай дейди:

“Бу ҳадисдаги “суннат”сўзи Набий с.а.в. томонидан ўрнатилган Оллоҳнинг қонунлари. Бу қонунлар “Закат ул-Фитр” каби вожиб амали, ёки байрамда ўқиладиган намоз, Қуръон тиловат қилишлик, қўшимча илм олиш билан каби нафл амаллар бўлиши мумкин. Бу суннат амалларни тирилтиришлик – бу амалларни бажаришлик ҳамда бошқаларни ҳам бу амалларни бажаришга ундашлик орқали амалга оширилади”.

Имом Термизий Саид ибн Мусайбадан ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. саҳоба Анас ибн Молик р.а.га насиҳат қилдилар:

«يَا بُنَيَّ، إِنْ قَدَرْتَ أَنْ تُصْبِحَ وَتُمْسِيَ لَيْسَ فِي قَلْبِكَ غِشٌّ لِأَحَدٍ فَافْعَلْ» ثُمَّ قَالَ لِي: «يَا بُنَيَّ وَذَلِكَ مِنْ سُنَّتِي، وَمَنْ أَحْيَا سُنَّتِي فَقَدْ أَحَبَّنِي، وَمَنْ أَحَبَّنِي كَانَ مَعِي فِي الجَنَّةِ»

“Эй, ўғилчам, агар қодир бўлсанг, тонг оттирганингда ва кеч кирдирганингда қалбингда бирорта кимсага нисбатан гина-кудурат ва ғилл-у ғашлик бўлмаса, шундай қилгин. Эй, ўғилчам, мана шу суннатимдир. Кимки суннатимни тирилтирса, муҳаққақ мени яхши кўрган бўлади. Кимки мени яхши кўрса, жаннатда менинг билан бирга бўлади”.

Машҳур ҳадисшунос олим Абу Исонинг айтишича, ушбу ҳадисда узун бир ривоят келтирилади, ушбу ривоятнинг ровийлари ишончли.

  Имом Термизийдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда шундай дейилади:

فَقَدْ أَحْيَانِي وَمَنْ أَحْيَانِي

“Ким менинг суннатимни тирилтирса, у мени тирилтирибди”

Ал-Куфиннинг ҳадислар тўпламида имом Аҳмад ал-Бар ибн Азибдан ривоят қилади, бир куни Пайғамбар с.а.в. зинокор яҳудийни тошбўрон қиларкан, шундай деди:

أَنّ النَّبِيَّ -صلى الله عليه وسلم- رَجَمَ يَهُودِيًّا، وَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أُشْهِدُكَ أَنِّي أَوَّلُ مَنْ أَحْيَا سُنَّةً قَدْ أَمَاتُوهَا

“Ё Оллоҳ! Гувоҳлик бераманки, китоб аҳллари унутган суннатни биринчи бўлиб мен тирилтирдим.”

Амалларни суннатга мувофиқ тирилтириш ва уни бажариш ҳамда уни низом сифатида ҳаётга татбиқ қилиш.

Юқорида айтилганлардан шу келиб чиқадики, суннат – Ислом қонунларига итоат этиш орқали исломий турмуш тарзини кечириш, суннатни тирилтириш эса – мусулмонлар учун буюрилган исломий турмуш тарзини тирилтиришдир. Бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонлар учун танлаган низом бўлиб, улар бу низом асосида яшашлари ҳамда ўзларининг ўзлари билан, ўзларининг бошқа инсонларва Оллоҳ Таоло ўртасидаги ўзаро алоқаларини тартибга солишлари лозим. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки Ислом мафкура бўлиб, мусулмонлар уни даъват орқали бутун оламга ёймоқликлари зарур. Ислом мафкуравий асос бўлиб, мусулмонлар ҳар қандай фикрни, ҳар қандай услубни шу асос устига қурмоқликлари лозим. Бошқача сўзлар билан айтганда, Ислом инсонларга уларнинг муаммоларини ечимини баён қилиб берди, ислом ақидасини муҳофаза қилишни ва Ислом Рисолатини даъват ва жиҳод орқали ёйишни аниқ тушунтириб берди. Инсонларнинг ҳаётдаги муаммоларига бериладиган ҳар қандай ечим айнан шу мафкуравий асосдан олиниши лозим. Ва мана шу асосда мафкуравий йўналиш ва инсоннинг дунёқараши шаклланади.

Машҳур ислом уламоси Замахшарий шундай дейди:

“Яхши суннатни пайдо қилишлик- яхши йўлни пайдо қилишликдир. Суннатга эргашувчи – бу суннат асосида амал қилгувчидир”.

Ислом уламоси Шариф ал-Журжоний шундай дейди:

   “Суннат” араб тилида яхши бўлсин, ёмон бўлсин “йўл” деган маънони англатади. Шаръий маънода суннат- динда ихтиёрий равишда амал қилинган йўл”.

Юқорида келтирилганлардан шу нарса аниқ бўлди, “суннат” сўзининг луғавий маъноси – “турмуш тарзи”, “ҳаёт йўли” ва “бошқаларга унга эргашишларига ҳамда унга тақлид қилишига имкон берадиган йўл”. Шаръий маънодаги “суннат” сўзи – Оллоҳ Таолонинг бандаларига мажбурий эмас, ихтиёрий равишда бажаришларини тавсия қилган амаллар. Яна “суннат” – ислом қонунчилигида ва уни ҳаётга татбиқ қилиш услубида иккинчи манба сифатида хизмат қилувчи Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сўзлари, сифатлари ва амаллари. Ундан ташқари, яна суннат – Пайғамбар с.а.в.нинг Исломни ҳаётга қандай татбиқ қилганларини тушунтиришидир. “Суннат” сўзига берилган бу барча таърифлар Пайғамбар с.а.в.га эргашишликни шарт қилган кўрсатма ва кўплаб нуқтаи назарларни ўз ичига олади. Шундай экан, суннатдан чекиниш бидъат ҳисобланади.

“Ал-Жамоа” «الجماعة» сўзи:

   Араб тилининг изоҳли луғати муаллифи Халил ибн Аҳмад шундай дейди:

“Ал-жамоъа” – бу жамоат, “ал- жамоъа ан-Нас” – инсонлар жамоаси деган маънони англатади. “Ал-жамоа” –   жамоат – бу омма, ҳар қандай нарсада кўпчилик” деганидир.

     Ибн Форис: “Ал-жамоъа – таркибий қисмларининг бутун бирлигини кўрсатадиган ягона асос”.

  Ал-Рағиб ал-Асфахоний: “Ал-жамоъа – қисмларинини бир-бирига яқинлаштириш орқали нарсани   бирлаштириш”. Жамоат – бу турли халқ ва қабилаларни бир умумий тушунча атрофида бирлашиши”.

   Ибн Дорид шундай дейди: “ Ал-жамоа – уюшма ва жамоа, у тарқоқлик бўлинишнинг зиддидир.

Шундай қилиб,, юқорида келтирилган мусулмон          олимларининг араб сўзларига берган изоҳларидан шуни тушуниш мумкин-ки, “ал-жамоа” сўзи араб тилида фикр ва туйғулари бир хил бўлган инсонларнинг бирлашиши деган маънони билдиради.

Оллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Давосда “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш Ғазодаги геноцидни қонунийлаштиришга қўйилаётган имзодир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳусийлар режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олиши жиноят бўлиб, бунинг учун Азиз ва Жаббор зот ҳузурида албатта жавоб берадилар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бирлашган Араб Амирликлари Британиянинг Ямандаги ричаги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/