| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
27.04.2025
1563
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 19.04.2025й): Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелда қабул қилган 224-сонли қарорига кўра, 1 майдан бошлаб 1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди.

Изоҳ: Эндиликда божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки темирйўлда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Шунингдек, Ўзбекистонга самолётда келаётган жисмоний шахслар ҳозирда 2000 долларгача, поездда келаётганлар эса 1000 долларгача қийматдаги товарларни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Энди эса 1 майдан бошлаб бу лимит мос равишда 1000 доллар ва 500 долларгача пасайтириладиган бўлди. Ўзбекистон Божхона қўмитаси 20 апрел куни тарқатган баёнотида мазкур қарорни “Иқтисодиётни қўллаш ва ташмачиликка қарши кураш” мақсади билан изоҳлади. Кутилганидек, бу қарор халқнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлди. “Халқни эзамиз деб қасам ичганми булар?“, “Исканжали қонун чиқаришда пойгаси қачон тугаркин?”, “Салом эски Ўзбекистон.“, “Ёпилмаган яна нечта кранник қолди?”, “Шар пуфлайверилса, бир кун ёрилади” ва ҳ.к. Президент Мирзиеёв эса, “Ўзбек халқини биз ўйламасак, ким ўйлайди?” “Бизнинг бош мақсадимиз – халқимизнинг розилиги“ каби сийқаси чиққан ибораларини ҳали-ҳануз тўхтатгани йўқ. Ҳа, мустамлакачилар пайдо қилган сунъий чегаралар билан Ислом Умматини бир-биридан ажратиб, энди бемалол борди-келдисига ҳам зулмкор қарорлари билан тўғаноқ бўлаётган ўзбек режими устига-устак ички бозордаги қиммат товарларни сотиб олишга қурби етмаган халқни қўшнисидан арзонроқ олиб келишига ҳам тўсиқ бўлмоқда. Бундан ташқари, давлат бозорга аралашиб, уни мустамлакачи монополист инвесторларнинг маҳсулотларига очиб бермоқда. Шу сабабдан, ички бозор нархи ташқи бозорникидан анча юқори. Ваҳоланки, ўша хорижий монополистларнинг маҳсулотлари юртимизнинг арзон хомашёси ва ишчи кучи билан тайёрланган. Исломда давлат бозорга аралашмайди, монополияни тақиқлайди ҳамда Умматни парчалайдиган ҳар қандай фикр ва моддий тўсиқларни ман қилади. Бунинг амалий татбиқи эса, албатта, Рошид Халифалик давлати билан бўлади.

Хабар (kun.uz 19.04.2025й): Самарқандда Марказий Осиё хавфсизлик Кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳ: Йиғилишда халқаро терроризм, экстремизмдан тортиб, сув, энергетика, экологик ва транспорт барқарорлиги масалаларигача муҳокама қилинди. Қирғизистон хавфсизлик Кенгаши котиби Марат Иманкулов ўз нутқида аҳолининг радикаллашуви, трансмиллий жиноятчилик ва ёшларни тарбиялаш каби “асосий таҳдидлар”га урғу берди. У хавфсизлик масалаларига кучли ва мувофиқлаштирилган ёндашувсиз минтақанинг барқарор ривожланиши мумкин эмаслигини таъкидлади. “Бизга минтақа ва ҳар бир халқимиз манфаатларига жавоб берадиган қўшма ечимларни ишлаб чиқиш учун давлатларимизнинг бирлаштирилган позицияси керак”, – деди Иманкулов. Қозоғистон хавфсизлик Кенгаши котиби эса, террористик ва экстремистик таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида минтақа мамлакатлари ўртасида ахборот алмашинувини фаоллаштиришни таклиф қилди. Ўзбекистон стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Элдор Арипов бошчилигида ишлаб чиқилган минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепсияси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ариповнинг фикрича, Концепция нафақат ҳарбий, сиёсий соҳани, балки иқтисодий ва барқарор ривожланиш масалаларини ҳам қамраб олган хавфсизликка комплекс ёндашувни таклиф этади. Кўриниб турибдики, минтақа ҳукуматлари катта давлатларнинг халқларимиз бойликларини бемалол талон-тарож қилишлари, юртларимизни ўзини-ўзи таъминлай олиш имкониятидан маҳрум этишлари, минтақа аҳолисини қашшоқлаштириб, тинкасини қуритишларига қаратилган мустамлакачилик режаларига имконият яратиб бериш мақсадида йиғилишди. Шунингдек, буларнинг барчаси мусулмонларни Ислом асосида уйғотиш учун ҳаракат қилаётган даъватчиларни “терроризм, экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида таъқиб қилишга қаратилган. Бошқача айтганда, булар умматни уйғотиш орқали мустамлакачи давлатларнинг минтақадаги қадамларини кесиб ташлашга қодир бўлган сиёсий Исломий ҳаракатларга қарши минтақавий курашни кучайтириб, кофир мустамлакачиларнинг югурдаги бўлишга келишиб олишди. Унутмаслигимиз лозим, нафақат Марказий Осиё мусулмон халқи учун, балки бутун олам мусулмонлари учун ҳақиқий қалқон – “Аллоҳнинг Ердаги сояси” бўлган Халифа бошимизга келмас экан, ҳозирги муте, қўрқоқ ва хоин режимлар Умматнинг асл фидоий ўғлонларини таъқиб қилиш ва бирин-кетин йўқ қилишда давом этаверади! “Имом (яъни халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (kun.uz 20.04.2025й): Олий мажлис қонунчилик палатасининг собиқ депутати, ҳозирда экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев 19 апрел куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилганини маълум қилди.

Изоҳ: Кушербаевнинг сўзларига кўра, иш билан боғлиқ бўлмаса-да, унинг телефони олиб қўйилган. Шунингдек, ички ишлар яширинча у ҳақида қўшниларидан маълумот тўплаётганини айтди. Вилоят ички ишлар бошқармаси 20 апрел куни қилган баёнотида собиқ депутатнинг чақирилишига фуқаро Р.Ф.нинг ижтимоий тармоқларда унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек, уни ҳақорат қилувчи маълумотларнинг эълон қилиниши ҳақидаги баёноти сабаб бўлганини айтди. Маълумки, ўзининг кўплаб масалалар бўйича танқидий чиқишлари билан танилган Кушербаев аввал депутатликдан, кейин эса ЎзЛиДеПдан кетишга “мажбур” бўлган. Унинг танқидий чиқишлари мавжуд зулмкор тузумни бартараф қилишга эмас, балки айни шу тузум доирасида туриб айрим ноҳақликларга қарши қаратилган бўлса-да, ўзбек режими шуни ҳам хоҳламаётгани кўриниб турибди. Бу эса, ўзбек режимининг халққа зулмкор сиёсат юритишда қанчалик даражада чуқурлашиб бораётганлигини исботлайди. Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги мусулмон халқ золим Каримовнинг репрессив сиёсати кетидан Мирзиеёвнинг ҳам зулмкор сиёсати аламларини тотиб яшашга маҳкум бўляпти. Мана бу зулмни ҳақиқатда бартараф қилиш учун ҳаракат қилаётган халқимизнинг мухлис фарзандлари эса, бугунги кунда жиноят курсиларида ўтирибди. Биргина мисол, аввалги режим даврида ёлғон ва туҳмат айбловлар билан 20 йилдан ортиқ Ўзбекистон қамоқхоналарида фашистлар концлагерларида қўлланган қийноқлардан ҳам оғир қийноқлар остида ушлаб турилган Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари озодликка чиққач, ўзбек режимининг куч тузилмалари томонидан яна қайта қамоққа олиниб, ҳозирда суд жараёнлари кетмоқда. 18 апрел куни 31 нафар йигитлар устидан бир йилдан бери давом этаётган суд жараёнларининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда прокурор судядан 18 йилгача бўлган ёпиқ ва махсус режимдаги жазо муддатини тайинлашни сўради. Бу билан ўзбек режими золим Каримов давридагидан қолишмаган ҳолда халқ устидаги зулмини давом эттиришга қанчалик харис эканлигини кўрсатмоқда, холос. Золимларга ҳалокат бўлғай!!!

Хабар (president.uz 22.04.2025й): Жорий йилнинг иккинчи чорагида 170 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобига Ўзбекистонда “яшил водород” ва циан тузлари ишлаб чиқарадиган корхоналарни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, кимё саноатида рақамлаштириш кенгайтирилиб, “Ягона рақамли платформа” яратилади ва унда 15 та иқтисодий кўрсаткич акс эттирилади. Энергия самарадорлиги оширилиб, ишлаб чиқариш таннархи камайтирилиши ҳам назарда тутилган. Шунингдек, мутасаддиларга тармоқни ривожлантиришга оид янги дастур тайёрлаш топширилган. “Яшил водород” экологик тоза энергия тури бўлиб, у сувдан электр ёрдамида ажратиб олинади. Атроф-муҳитга зарари кам, келажакда нефт ва газ ўрнини босиши мумкин бўлган стратегик маҳсулот ҳисобланади. Яъни бу энергия келажак учун жуда катта бойлик. Лекин шу ерда муҳим савол туғилади: бу лойиҳадан арслон улушидаги фойда кимга тегади? Ўзбекистон халқигами ёки хорижий сармоядорларгами? Хабарда бу ҳақда бир оғиз сўз йўқ. Бу каби лойиҳалар қандай шартларда амалга оширилади, маҳсулотдан келадиган фойда тақсимоти қандай бўлади ва бундан бошқа тафсилотлар очиқланмайди. Бу эса, албатта, шубҳа уйғотади. Маълумки, ҳар қандай инвестор маблағни фақат фойда учун тикади. Демак, “яшил водород”дан келадиган асосий даромад ҳам “инвестор” деб аталаётган очкўз компанияларга ва улар билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий тадбиркорларга кетади. Халқимиз эса арзон ишчи кучи, ер ва ресурслар билан иштирок этувчи, аммо даромаддан деярли қуруқ қолувчи мардикор бўлиб қолаверади. Ислом бу каби ресурслар, табиий бойликлар умматга тегишли эканини таъкидлайди. Бу хусусий ёки хорижий мулк эмас, балки умумий мулкдир. Уларни уммат манфаатидан бошқа мақсадда сарфлаш шаръан жоиз эмас. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда”.

Хабар (gazeta.uz 22.04.2025й): Тошкентда Европа Иттифоқи, ЕХҲТ ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан Марказий Осиёда уран мероси оқибатларини бартараф этишга қаратилган лойиҳанинг учинчи босқичи бошланди. Лойиҳа Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, лойиҳанинг аввалги босқичларида 7 та электр трансформатор станцияси ўрнатилган, 120 та радиациявий хавфсизлик белгиси қўйилган, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дозиметрик асбоб-ускуналар билан таъминланган. Маҳаллий аҳолига ўқув материаллари тарқатилган ва 500 дан ортиқ киши тадбиркорликка ўқитилган. Шунингдек, уран конлари жойлашган ҳудудларда маҳаллий бизнес қўллаб-қувватланган, инфратузилма янгиланган ва аҳолига ўқув материаллари тарқатилган. Лойиҳа жамоатчиликни ўргатиш ва огоҳлантириш орқали келажакда уран чиқиндиларини хавфсиз сақлаш ва бартараф этишга тайёргарлик кўришни кўзда тутади. Бироқ уран конлари жойлашган ҳудудларда маҳаллий бизнесни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва аҳолини ўқитиш каби чоралар кўпинча “чиқиндиларни бартараф этиш” учун эмас, балки кейинчалик уранни қайта қазиб олишга тайёргарлик сифатида қўлланилади. Бундай ёндашув дунёда бошқа жойларда ҳам кузатилган. Масалан, Намибияда уран қазиб олиш режаси олдидан маҳаллий аҳолига бизнес кўникмалари ўргатилган, инфратузилма янгиланган ва шунга ўхшаш чоралар амалга оширилган. Шу боис, бу каби тадбирлар орқали келажакда уран қазиб олиш учун ижтимоий ва сиёсий шароит тайёрланаётган бўлиши мумкин. Хуллас, бу тадбирлар орқали Европанинг асосий мақсади аниқ: халқимизни шу каби арзон нарсалар билан юпатиб, уран ва бошқа табиий бойликларимизни сувтекинга талон-тарож қилишдир. Мирзиёев режими эса, мусулмон халқимиз туб манфаатларини кўзлаб иш кўриш ўрнига, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш орқали ЕИ каби мустамлакачиларга кўмаклашмоқда. Агар биз ушбу капиталистик демократия тузумидан воз кечмасак, юртларимиз мустамлакачи давлатлар учун хомашё базаси бўлиш статусидан ҳеч қачон қутула олмайди. Шунингдек, аҳоли ва келажак авлод саломатлигига ҳам улкан хавф-хатарлар туғдиради.

Хабар (president.uz 23.04.2025й): 23 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташриф буюриб, Президент Мирзиёев билан учрашди. Суҳбатда стратегик шериклик ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, у “Мотамсаро она” ёдгорлигида рус тилида ёзув йўқлигидан ҳайрат билдирди.

Изоҳ: Марказий Осиё бугунги кунда йирик геосиёсий ўйинчилар – Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой учун манфаат талашиш марказига айланди. Яқинда Самарқандда ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида илк йирик саммит бўлиб ўтди. Айнан шундан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Самарқандга ташрифи “биз ҳали бу ердамиз, бизсиз бу ўйин тугал бўлмайди” деган очиқ дипломатик сигналдир. Бу ташриф шунчаки расмий учрашув эмас, балки геосиёсий юришдир. Москва Марказий Осиёдаги таъсирини сақлаб қолиш учун ўз байроғини яна бир марта кўрсатди. Ғалабанинг 80 йиллиги, рус тили, умумий тарих – булар Кремл учун таъсир қуролларидир. Лавровнинг “Мотамсаро она” ёдгорлигида рус тилида ёзув йўқлигидан ҳайратда қолиши ҳам шунчаки тил ҳақида эмас. Тил – сиёсий қурол. Ёдгорлик эса – тарих устидаги назорат. Унинг “Инглизлар сизга қандай келиб қолди?” деган саволи ортида Москва учун энг катта қўрқув – ўз таъсир доирасини, тарихий, маданий ва сиёсий устунлигини йўқотиш хавфи ётибди. Агар Самарқанд каби марказларда рус тили йўқолса, демак, Россия ўзининг “геосиёсий буфер ҳудуди”ни бой бера бошлади, деган хулоса қилинади. Шу боис, Лавровнинг гаплари шунчаки норозилик эмас, балки бу Кремлнинг “тарих сизники бўлса, келажак ҳам сизники” маъносидаги стратегик сигналидир! Токи, ўз давлатимиз – Халифалик тикланмас экан, юртларимиз геосиёсий кучлар учун тортишув майдони бўлиб қолаверади. Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Албатта, имом қалқондир. Унинг ортида жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (kun.uz 23.04.2025й): 2025 йилда Ўзбекистонда 29 та йирик давлат корхонасининг хусусийлаштирилиши кўзда тутилган.

Изоҳ: Бу қарор президент фармони билан тасдиқланди ва бунда “UzAuto Motors”, “Uzbekistan GTL”, “Mobiuz”, “Ўзагросуғурта” каби йирик ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг 100 фоиз акциялари сотилади. Бундан ташқари, баъзи корхоналар оммавий савдога чиқарилиши ва халқаро фонд бозорларига жойлаштирилиши назарда тутилган. Маълумки, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш арафасида турибди. ЖСТга аъзо бўлиш давлатлардан муaйян иқтисодий, тижорат ва хусусийлаштириш шартларига риоя қилишни талаб қилади. Бунга кўра, аъзо давлатлар давлат мулкини хусусийлаштиришга мажбур бўлади. ЖСТга аъзолик орқали ўзбек режими ташқи савдога кенг йўл очишни, шунга параллел равишда давлат корхоналарини хусусийлаштириш йўли билан халқаро инвестицияларни жалб қилишни кўзлаяпти. Капиталистик иқтисодда бозор асосан хусусий компаниялар қўлида бўлади ва улар бозорни ўзлари хоҳлаган тарзда шакллантиришади. Бу эса уларга фойда олиш учун юрт аҳолиси ва бойлигини хоҳлаганча эксплуатация қилиш имконини беради. Чунки бу очкўз компанияларни фойдадан бошқа нарса умуман қизиқтирмайди. Ўзбек режими ҳам иқтисодиётимизни бир сиқим капиталист бойларга қўш-қўллаб топширишдек ўта хатарли ишга қўл урмоқда. Мисол учун, электр станцияларининг хусусийлаштирилиши энергия нархининг янада қимматлашишига олиб келади. Бу эса қўл учида кун кўраётган халқимизни асосий эҳтиёжларидан бири бўлмиш электрдан деярли маҳрум қилиш билан баробар. Шунингдек, хусусийлаштириш орқали давлатнинг стратегик муҳим объектлари ўша очкўз компаниялар қўлига ўтиши натижасида, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватлари хорижий компаниялар учун фойда манбаига айланади. Исломда эса табиий бойликлар ва уларга оид корхоналар омма мулки ҳисобланади. Улар хусусийлаштирилиши ҳам, шунингдек, давлат мулки бўлиши ҳам асло мумкин эмас. Шу сабабли, Ислом тузуми татбиқ қилинсагина мулкчилик шакли тўғри тартибга солинади ва одамларнинг ҳаққи бўлмиш табиий бойликлар адолатли тақсимланади. Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, олов ва яйловда”.

Хабар (xabar.uz 23.04.2025й): Президент фармони лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача бўлган Миллий стратегия қабул қилиниши ва уни амалга ошириш учун «Йўл харитаси» тасдиқланиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ: Хабарда айтилганидек, бу стратегия шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришни ўз ичига олади. Маблағлар эса маҳаллий бюджет, халқаро ташкилотлар грантлари ва фондлар ҳисобига амалга оширилади. Барчага маълумки, “Инсон ҳуқуқлари” тушунчаси БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган Декларация асосида шаклланган. Бироқ БМТни ташкил қилган давлатлар капиталистик дунё етакчилари, яъни Америка, Британия ва уларнинг иттифоқчиларидир. Бироқ улар учун “инсон ҳуқуқлари” масаласи керак жойда ишлайдиган, керакмас жойда ишламайдиган мустамлакачилик воситасидан бошқа нарса эмас! Масалан, лаънати яҳуд режими Фаластинда мусулмонларни, айниқса бегуноҳ аёллар ва ёш болаларни оммавий қирғин қилаётган пайтда БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қаерга йўқолиб қолди?! Улар нега сукут сақлашяпти?! Қани, у инсон ҳуқуқлари?! Демак, айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ҳам ушбу стратегияни қабул қилиш мустақил қарор эмас. Балки халқаро ташкилотлардан грант олиш, уларнинг талабларини бажариш, инвестиция жалб қилиш, ташқаридан қараганда “инсонпарвар” кўриниш учун қилинган сиёсий қадам холос. Асосий хатар шундаки, бугунги кунда Ғарб жамиятларида “инсон ҳуқуқлари” ниқоби остида фоҳишахоналар, бир жинслилар никоҳи каби иллатлар қонунийлаштирилмоқда. Бу инсон табиатига қарши жиноят эмасми?! Халқимиз огоҳ бўлиши керакки, бундай нопок “стратегия” ортида халқимизнинг покиза эътиқоди ва гўзал, Исломий анъаналарини заифлаштириш ҳамда Ғарбнинг ғайриинсоний мафкурасини сингдириш ҳаракати ётибди. Ушбу бузуқ капиталистик демократия тузуми биз мусулмонларни Исломдан йироқлаштириб, шайтоний йўлга бошлайди, хорлик ва тубанликдан бошқасига олиб бормайди. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ ٱلْيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَـٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

– “Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам то уларнинг динларига эргашмагунингизча сиздан ҳеч қачон рози бўлмайдилар”. (Бақара:120)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

28.04.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти Масжидул Ақсо, Қуддус ва бутун Фаластинга ёрдам бериш лозимлиги

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Халифалик қулатилганининг 105 йиллик хотирасида йиллик конференция ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Халифалик давлатида хизматлар ва инфратузилмалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/