| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      01.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.02.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.02.2026
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Ротштанинг 1447 ҳижрий ...

      19.02.2026
      0
    • 1447-ҳижрий йил Муборак Рамазон ойи ҳилоли (янги ой)ни кузатиш натижаси ҳақида эълон

      19.02.2026
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      17.02.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

  • Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси

  • Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

  • Бугунги дунёнинг муаммоси нима?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
05.05.2025
1150
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 24.04.2025й): Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ: Хабарга кўра, учрашувда томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган. Шунингдек, учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдид ва хатарларга ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш ҳамда махсус хизматлар ўртасида самарали ҳамкорликни кучайтириш  масалаларига қаратилди. Шунинг учун мазкур учрашувдан минтақа мусулмонлари учун қандайдир яхшилик кутиш ноўрин. Чунки махсус хизматларнинг бугунги кундаги асосий вазифаларидан бири айнан “терроризм, экстремизм” ниқоби остида Исломнинг ҳаётга қайтиши олдини олишдир. Қолаверса, бугунги кунда мавжуд режимларга мухолиф фикрдаги ҳар қандай кимса, улар эътиборида жиноятчидир. Демак,  мусулмонларга нисбатан таъқиб ва тазйиқлар янада кучайиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас! Бироқ мазкур учрашув ўриснинг иштирокисиз ўтгани айрим мулоҳазаларни келтириб чиқаради. Гўё минтақа режимлари Россияга қарата “бизнинг ички ишларимизга аралашма, биз ўз муаммомизни ўзаро ҳамкорликда ўзимиз ҳал қиламиз” дегандек бўлди. Нима бўлганда ҳам, мазкур учрашувлар ортида ҳеч қандай ташқи кучларнинг таъсири йўқ, десак хато бўлади. Чунки бугун дунё кофирларининг геосиёсий курашларида мусулмонлар қурбонга айланмоқда, Ислом юртлари эса нуфуз талашиш майдони бўлиб қолди. Токи, Халифалик қайта тикланмас экан, мусулмонлар мустамлакачилик сарқитларидан қутула олмайдилар. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (andijon_bugun 27.04.2025й): Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида аравакашларга атлас кийим билан дўппи кийиш мажбурий бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ: Аравакашлардан сўралганда: “Киймасак жарима соляпти, юз мингга сотиб олиб, аёллар кийимини кийишга мажбур бўляпмиз. Нима қилайлик, тирикчиликнинг ўзи бўлмаяпти”, – дейишмоқда. Маълумки, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов “Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаб, ҳафтанинг ҳар жума кунида давлат ташкилотлари ва муассасаларда миллий либос кийишни белгилаган эди. Бунинг ортидан мактаб ўқувчилари мажбур сотиб олиб, дарсга миллий либосда келишгани, устидан қалин кийим кийдирилмагани сабаб совуқ кунлари совқотиб ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлганидан хабаримиз бор. Ўзбек режими халққа миллатчилик ва ватанпарварликни мажбур тиқиштириш учун мана шундай аҳмоқона қарорлар чиқармоқда.  “Соғлом турмуш тарзи” деган баҳона билан эрталабда бадантарбия қилдириш, ватанпарварликка тарғиб дея мактаб ва маҳаллаларда жўр бўлиб мадҳия айттириш шулар жумласидандир. Ваҳоланки, Ўзбекистон қамоқхоналарида махсус кийим кийиш, эрталабда бадантарбия қилиш ва мадҳия айтиш қийноқ усулларидан ҳисобланади. Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг ўзбек халқига рус тилини мажбур тиқиштиришига нисбатан: “Сўраб олинган ҳурмат ва ёлғон яратилган эҳтиёждан фақат тескари натижа бўлади”, – деган депутат Алишер Қодиров нега бу масалаларда жим?! Аслида, ўзбек режими халқни “миллийлик”, “ватанпарварлик”ка мажбурлаши кофир Ғарбнинг “бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қил” тамойилига асосан қилинмоқда. Шунингдек, “миллийлик” дея ҳижоб ва соқолга қарши рейдлар ўтказиб, халқимизнинг Исломга қайтишига қарши курашмоқда. Бузуқ демократияни татбиқ қилаётган ўзбек режими “Чорсу” даги “атлас кийим  операцияси”да  муваффақиятга эришса, барча эркакларга кийдиришдан ҳам тоймайди. Бундай хорлаш, камситиш, таҳқирлашларга чек қўйиб, мусулмонларни Ислом азизлигига эриштирадиган Рошид Халифалик Давлатидир. Шундай экан, азизлик учун бел боғлайлик!

Хабар (gazeta.uz 28.04.2025й): Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бешта янги лойиҳа учун қарийб 2,9 миллион евро ажратди. Лойиҳалар гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий таълим ва медиасаводхонлик соҳаларини қамраб олади.

Изоҳ: Хабарга кўра, мазкур ташаббуслар Тошкент, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёда амалга оширилади. ЕИ элчиси Тойво Клаар бу лойиҳаларни “адолатли, инклюзив ва барқарор жамият қуриш”нинг бир қисми сифатида таърифлади. Расмий баёнотларда “адолат”, “тенглик”, “инсон ҳуқуқлари” деган сўзлар жуда яхши эшитилади. Аммо амалий ҳаётда бу каби лойиҳалар орқали нималарга йўл очилаётгани, афсуски, кўп муҳокама қилинмайди. 2,9 миллион евро маблағ – бу шунчаки ёрдам эмас, балки мафкуравий инвестиция. Бу маблағлар орқали ёшларимиз онгига Исломий менталитетимизга тамоман зид бўлган Ғарбча қарашлар сингдирилади. Масалан, “Гендер тенглиги” дегани – аёлга аёллигини, эркакка эса эркаклигини унуттиришга уринишдир. Кимга қанақа вазифа юклатилгани, уйда ким бош, ким эр, ким она – шуларни чалкаштириш. Бу эса оилаларни бузади, жамият бақарорлигига путур етказади, айниқса ёшлар нима тўғри, нима нотўғри эканини ажрата олмай қолади. Бошқача айтганда, бунинг ортидан эркак ўз эркаклигини унутиб аёлчалиш кимсага айланса, аёл ҳам ўз аёллигини унутиб эркакшода бўлиб кетади. “Ҳуқуқий таълим”, “медиасаводхонлик” каби сўзлар ортида ҳам ЕИ билан БМТнинг ўзларига хос тартиб-қоидаларини “тўғри” деб кўрсатиш мақсад қилиняпти. Яъни биз ўзимизнинг Исломий урф-одат, дин ва қадриятларимизга эмас, балки улар айтган тушунча ва қонун-қоидаларга амал қилишимиз керак, деган маъно ётибди. Ғарбнинг “танқидий фикрлаш” деган фикрга оид қараши ҳам ёшларни Исломий нуқтаи назар ва шаръий аҳкомларга шубҳа билан қарашга ўргатади. Яъни “мен ўзим билганимча ўйлайман ва яшайман” деган заҳарли тушунчаларни сингдиради. Бир сўз билан айтганда, Ғарб ёшларимизни ўз динидан бездириш, оилаларни парчалаш, эркак-аёлнинг ўз вазифасига нисбатан қарашларини бузиш, ҳақ билан ботилни тенглаштириш орқали мафкуравий мустамлакачилигини мустаҳкамламоқчи бўляпти. Шунинг учун бу каби “ташаббус”лар ҳақида жим турмасдан, Исломий тушунчалар билан қуролланишимиз ва Ғарбни бузуқ тузуми билан қўшиб зеҳнларимиздан, ҳаётимиздан, жамиятимиздан улоқтириб ташлашимиз зарур!!!

Хабар (uzdiplomat 28.04.2025й): “Исроил” компаниялари Жиззахда бизнес қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Жиззах–2025” Халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Ўзбекистон–“Исроил” савдо-инвестиция уйи президенти Наргиз Қодир форумдаги иштироки ҳақида Дунё нашрига интервью берди. У интервьюсида шундай деди: “Бу бизнинг шундай форматдаги биринчи тажрибамиз бўлди. Бу сафар биз еттита “Исроил” компаниясини олиб келдик ва тадбирга катта қизиқиш бўлганини таъкидлаш мумкин”. Шунингдек, форум доирасида Исроил компаниялари томонидан турли соҳаларда еттита истиқболли экспорт шартномаси имзоланган. Бугунги кунда лаънати яҳуд режимининг Ғазодаги мусулмонларга қарши қилаётган жиноятлари шу даражага етдики, буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. У ердаги геноцид оқибатида бугунга келиб шаҳидлар сони 60 000 нафардан ошиб кетди. Уларнинг аксарияти гўдаклар ва аёллардир. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёш болаларнинг парчаланган ва куйиб кетган таналарини акс эттирган тасвирлар эса, ҳар қандай қалбни ларзага солмай қўймайди. Нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам яҳудларнинг ваҳшийлигидан нафратланмоқда. Лаънати яҳуд режими мусулмонларнинг ашаддий душмани эканлиги эндиликда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Буни яҳуд вужуди бош вазири жиноятчи қотил Нетаняҳу Халифалик давлатининг тикланишига йўл қўймаслик ҳақида айтган сўзлари яққол намоён этмоқда. Афсуски, бу ҳолатлардан хабари бўлган ўзбек режими ҳеч уялмасдан Имом Бухорийдек буюклар етишиб чиққан юртимизда жиноятчи яҳуд режими билан тадбиркорликни ривожлантиришга бел боғламоқда. Бунга эса Қуръон ва Суннатдан хабари бор сарой уламолари ҳам шармандаларча сукут сақламоқда. Хулоса шуки, Халифалик тикланмас экан, Ислом уммати кофир мустамлакачилар, уларнинг ўзбек режими каби тобелари томонидан хор қилиниши тўхтамайди. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (kun.uz 29.04.2025й): Тошкент вилояти Чорвоқ кўли соҳилида Марказий Осиёдаги энг йирик Wyndham Garden Charvak курорти қурилмоқда.

Изоҳ: Халқаро талабларга жавоб берадиган бу курорт лойиҳасини Американинг Wyndham Hotelс & Resorts бренди остида “Dune Group Development” компанияси амалга оширяпти. Курортда беш юлдузли меҳмонхона, Санторини услубидаги виллалар, 5,5 гектарли аквапарк ва турли кўнгилочар иншоотлар бўлади. Хизмат кўрсатиш, одамларни жойлаштириш билан “Wyndham Hotelс & Resorts” тасдиқлаган бошқарувчи компания шуғулланади. “Wyndham Garden Charvak халқаро сайёҳларни жалб қилувчи Ўзбекистондаги энг муҳим курортга айланиши учун мўлжалланган. У шунчаки лойиҳа эмас, бу бизнинг Марказий Осиёда дам олиш нақадар премиум бўлиши мумкинлигини кўрсатиш имкониятидир”, – деди Wyndham Hotels & Resorts компаниясининг Марказий Осиё, МДҲ ва (исроил)даги ривожланиш бўйича катта директори Сергей Егоров. Бундан ташқари, Чорвоқ яқинида Accor компанияси ва Hyper Group of Companies ҳамкорлигида Swissôtel Charvaq меҳмонхонаси очилмоқда. Шотландияда рўйхатдан ўтган Harvest Industries LP эгаси ҳисобланган VIP Logistics компанияси “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканини 208 млрд сўмга сотиб олди. Чорвоқ мажмуаси оддий халққа эмас, хорижий сармоядорларга аталгани кундек равшан. Буни Сергей Егоровнинг кинояли гапи ҳам тасдиқлаб турибди. Ўзбек режими халқнинг беҳисоб бойликлари ва иқтисодини мустамлакачига топшириш билан бирга, юртимизнинг энг сўлим гўшаларини ажнабийлар учун ишратхона қилиб бермоқда. Халқ газ, свет, сув муаммосидан боши чиқмай, эскириб яроқсиз ҳолга келган инфратузилма шароитида аранг кун кечираётган бир пайтда, хорижий инвесторлар учун замонавий илғор инфратузилма муҳайё қилиб, устига устак, фармон билан 1 июндан хорижий давлат фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилишини кафолатлади. “Халқим фаровон бўлсин деб ишга келдим”, – деган Мирзиёевнинг “халқи” мустамлакачи инвесторлар эканлиги кўриниб қолди. Халқ манфаати ва фаровонлигини ҳаққоний таъминлайдиган мухлис ҳоким эса Халифадир. Чунки у мусулмонлар фаровонлиги ва хотиржамлигининг кафолати бўлган Ислом тузумини татбиқ қилади.

Хабар (qalampir.uz 29.04.2025й): Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2024 йилнинг биринчи чорагига қараганда 18 фоизга ошиб, 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этган.

Изоҳ: Бу каби расмий маълумотлардан Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бораётгандай кўринади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Статистик маълумотларга кўра, йиллик инфляция 10,13%ни ташкил қилган ҳолда иш ҳақи 18% га ошса, реал иш ҳақи атиги 7,15%га ошган бўлади, холос. Шунингдек, умумий иш билан банд аҳолининг 6,8 млн нафари “ойликчи”, қолган 5,5 млн киши норасмий секторда, 1,9 млн киши эса меҳнат муҳожири бўлиб ишлайди. “Ойликчи”лар ичида давлат хизматчилари, банк, молия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш каби давлат муассасаларида ишлайдиганларнинг  иш ҳақи бошқа умумий ишлар билан шуғулланадиганларнинг ойлигидан юқорилиги билан кескин фарқ қилади. Ўртача иш ҳақини ҳисоблашда эса, ана шу давлат муассасалари ишчиларининг ойлиги ҳисобга олинади. Шунинг учун Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этди дейилганда, бу кўрсаткич аҳолининг озчилик қисмига тааллуқли бўлиб қолади. Юқоридаги хулосалар ҳақиқий воқеликдан анча йироқ бўлган расмий маълумотлар бўйича қилинди. Шунда ҳам рақамлар халқнинг яшаш даражаси ўсганлигини эмас, пасайганлигини кўрсатмоқда. Ҳақиқий воқелик эса, аҳолининг турмуш даражаси ночор аҳволдалиги, харид қобилияти ўта пастлиги, иш топиш долзарб муаммога айлангани, одамлар жонни хатарга қўйиб бўлса ҳам пул топиш учун четга чиқиб  кетаётганлиги, қарзга бўлган эҳтиёжи ортиб кетгани, буларнинг оқибатида ўғрилик, товламачилик, бола савдоси, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатлар кўпайганлиги ҳаммага маълум. Қачонки, Ислом тузумини татбиқ қиладиган Рошид Халифалик Давлати мавжуд бўлсагина, бу каби воқелик ҳақиқатини яширадиган статистик маълумотларга ўрин қолмайди. Ибн Касир ва Ибн Саъд ривоят қиладилар: “Умар ибн Абдулазиз халифалигида шундай бўлдики, закот йиғувчилар эҳтиёжмандларни топа олмадилар”.

Хабар (qalampir.uz 29.04.2025й): Президент Мирзиёевга 29 апрель куни тақдим этилган ҳисоботга кўра, жорий йилда 400 мингта якка тартибдаги уй-ижодхоналар ягона кадастр базаси — UZKAD’га киритилиши режалаштирилган.

Изоҳ: Хабарда умумий ҳисобда 6,3 миллионта уйнинг UZKAD тизимига киритилиши кўзда тутилаётгани айтилган. Шу билан бирга, кўп жойларда мулкнинг кадастр баҳоси ва ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ борлиги эътироф этилган. Мана шу муаммони бартараф этиш учун кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этиляпти. Бунда махсус Миллий марказ ташкил этилди ва 40 миллиард сўм ажратилган. Эндиликда барча ер ва мулклар рақамли рўйхатдан ўтказилади. Масалан, 2021 йилгача 45 миллион гектар ер майдонидан фақат 1 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтган бўлса, ҳозирда 94% ер майдони тўлиқ рўйхатга олинган. Ушбу тизимга киритилиши натижасида мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашиши айтилади. Хўш, бу чора-тадбирлар ҳақиқатдан ҳам халқ манфаати учунми? Бунга қуйидагича жавоб бериш мумкин:

UZKAD спутник маълумотлари ва хатлов орқали реал вазиятни очиб беради. Демак, яширин мулклар аниқланади ва янги солиқ базаси яратилади;

UZKAD орқали оммавий баҳолаш амалга оширилиб, бозор қийматига яқин солиқ базаси яратилади. Натижада мулкдан тушадиган солиқлар минглаб фоизга кўтарилиши мумкин. Хабарда ҳам айни шу маълумот келтирилган;

UZKAD мулкни сотиш, мерос қилиш, гаровга қўйиш жараёнларини шаффофлаштиради. Яъни ҳар бир ҳаракат расмийлашади, ҳар бири учун солиқ ундирилади. Ўзбек режимини ташвишга солаётган “ёпиқ бозор” тугайди. Шунингдек, UZKAD маълумотлари автоматик тарзда солиқ органларига узатилиши таъминланади. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир уйнинг ҳар бир квадрат метрида давлатнинг “кўзи” бўлади. Демак, бу тизим халқимиз чўнтагини қоқиштириш учун ўйлаб топилган.

Хабар (qalampir.uz 29.04.2025й): Ўзбекистонда экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистонда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ушбу қонун лойиҳасида:

жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун белгиланган жазо чораларини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб равишда қайта тақсимлаш;

инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;

экстремизмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш назарда тутилмоқда.

“Экстремизм” деганда асосан сиёсий Ислом назарда тутилиши ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Айниқса, Марказий Осиёда ўзбек режими бу борада “етакчи”лик қиляпти. Бироқ “экстремизм” тушунчасининг халқаро даражада умумқабул таърифи мавжуд эмас. Бу – энг баҳсли ва суиистеъмол қилинадиган тушунчалардан биридир. Ҳатто БМТ Бош Ассамблеяси ҳам, унинг “терроризмга қарши кураш маркази” ҳам қасддан бу атамага аниқ таъриф бермай келади. Чунки бу атамадан золим режимлар, кофир мустамлакачи давлатлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади. Шу боис, бу атамани режим хоҳишига қараб қўлланиладиган сиёсий қурол, деб аташ тўғри бўлади. “Экстремизмга қарши кураш” ниқоби ортида сиёсий Исломга қарши уруш олиб борилаётгани, хусусан, Исломни капиталистик демократияга таҳдид сифатида кўрилаётгани айни ҳақиқат. Ўзбекистонда фақат сиёсий Ислом эмас, балки Қуръон ўқитишнинг ўзи ҳам жиноят сифатида баҳоланаётган бир пайтда, бу ўзгариш ижобий нарса эмас, балки хавотирли сигналдир. Масалан, бугун бир киши “рухсатсиз” Қуръондан таълим бераётган инсонга закотини берса ёки ўқувчиларни китоблар билан таъминласа – буларни ҳукумат наздида “экстремизмни молиялаштириш” деб талқин қилиниши ҳеч гап эмас. Хулоса шуки, жиноят кодексига киритилаётган ушбу ўзгариш, биринчи навбатда, ўзбек режими ва унинг кофир хўжайинларига хизмат қилади. 

Хабар (uza.uz 01.05.2025й): Жорий йилнинг 1-31 май кунлари Тошкентда “Engelberg Opera Festival” фестивали бўлиб ўтади.

Изоҳ: Одатда фақат театр залларида тақдим этиладиган опера санъати энди кенг оммага, жамоат жойларида ижро этилиши эътиборни тортади. Бу эса уни янада оммалаштиришга, турли ёшдаги ва қатламдаги инсонларни опера билан таништиришга хизмат қилади. Театр оркестри раҳбари Азиз Ражабов: “Engelberg Opera Festival” тадбирлари очиқ ҳавода ва кутилмаган жойларда ташкил этилиши билан аҳамиятли”, – деди. Операнинг келиб чиқиши Европанинг католик черковларида ижро этиладиган хорга бориб тақалади. Чунки илк опера муаллифлари черковда фаолият юритган мусиқа раҳбарлари бўлган. Шунинг учун черков хори билан операнинг мусиқий услуби ва оҳанги бир хил. Масалан, Клаудио Монтеверди (1567-1643) – биринчи машҳур опера “L'Orfeo” (1607) муаллифи. У Венециядаги Сан Марко Базиликасида капельмейстер (черков мусиқий раҳбари) бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, фестивал унинг номи билан аталган Энгельберт Ҳумпердинкнинг энг машҳур операси – “Hansel und Gretel” (1893) хорал ва вокал услубда ижод қилинган диний мазмундаги опера ҳисобланади. Бугунги кунда ўзбек режими Исломий нашидаларни таъқиқлаётган ва ҳар қандай Исломий кўринишга қарши курашаётган бир пайтда, насронийликка оид бу каби операларни мусулмон халқимизга сингдириш учун боғлар, майдонлар ва жамоат жойларида бир эмас, ўттиз кун давомида кенг оммага тарғиб қилмоқда. Бу билан эътиқодимизга ҳужум қилмоқда. Ваҳоланки, Исломдан бошқа дин ва дунёқарашдан келиб чиққан ҳар қандай нарсани олиш мусулмонларга ҳаромдир. Шунингдек, “туризмни ривожлантириш”, “инвестицияни жалб қилиш” фонида ерларимиз, бойликларимиз, хаттоки, қалбларимизни эгаллашга зўр бериб уринаётган мустамлакачи кофирларнинг бузуқ дунёқараши ва жирканч ҳаёт тарзига мос муҳитни юртларимизда пайдо қилмоқда. Ўлчови ҳалол ва ҳаром бўлган Ислом асосида сиёсат юритувчи Рошид Халифалик тикланмас экан, муқаддас нарсаларимизга, солиҳ амалларимизга ҳужумлар бўлаверади.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

05.05.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Америка Суриядан Афғонистонга қадар мусулмонларга қарши урушини кучайтирмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломсиз бугунги хорликдан чиқиб бўлмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.03.2026

    Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • 15.03.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 15.03.2026

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • 15.03.2026

    Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • 15.03.2026

    “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/