Бошим омон, ҳаётим тинч бўлсин

Бошим омон, ҳаётим тинч бўлсин
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жамиятларни ўз таъсир доирасида ушлаб туришга интиладиган ташқи кучлар фақатгина қурол-яроғ ёки молиявий босимларга суянмайди, балки энг аввало маҳаллий аҳолининг фикрлаш тизимини назорат қилишга ҳаракат қилади. Бу мафкуравий сиёсатнинг энг заҳарли ва бугунги кунда Ислом умматини ичкаридан фалаж қилиб турган омиллардан бири — одамлар онгига синдирилган «бошим омон бўлсин, ҳаётим тинч бўлсин», «тинчгина кунингни кўр» қабилидаги воқеликка таслим бўлиш тушунчасидир. Бир қарашда, бу ибораларда ҳеч қандай хавф йўқдек, улар инсон табиати интиладиган оддий хотиржамлик истагидек туюлади. Зеро, тинчлик ва омонлик Ислом улуғлайдиган олий неъматлардан ҳисобланади. Бироқ бугунги кунда уммат бошига тушган сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий инқирозлар воқелигида бу қарашлар оддий тинчлик исташ маъносидан чиқиб, мустамлакачи тизимлар томонидан халқни руҳан синдириш, уни зулмга бўйсундириш ва ўзининг олий сиёсий низомидан умид уздириш учун ишлатиладиган айёр психологик қуролга айланиб улгурди.
Ушбу сохта хотиржамлик тушунчаси натижасида мусулмон умматининг воқеликдаги кундалик ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди ва ўз суверенитетини йўқотган жамият манзараси шаклланди. «Мавжуд ҳолатга рози бўлиш керак», «реалист бўлишимиз лозим» деган қолиплар одамлар онгига сингдирилгани сабабли, кундалик ҳаётда Исломнинг ҳалол ва ҳаром мезонлари четга сурилиб, капитализм тиқиштирган моддий манфаат ва нафс мезони устувор бўлиб қолди. Бугун оддий мусулмон ўз кундалик тирикчилигини таъминлаш, уй ёки машина олиш учун ҳеч қандай иккиланишсиз рибо, яъни кредит ва фоизлар ботқоғига шўнғимоқда ва буни «замон шундай, кредитсиз яшаб бўлмайди» деган «реализм» тузоғи билан оқламоқда. Инсоннинг қадри олий қадриятлар ёки тақво билан эмас, балки кийган кийими ва минган машинасининг бренди билан ўлчанадиган вайронкор истеъмолчилик маданияти ҳаёт тарзининг асосига айланди. Шу билан бирга, «инсон ўз ҳаёти ва озодлигининг эгаси» деган чалкаш дунёвий тушунчалар оилавий муносабатларнинг ҳам илдизига болта урди; оила муқаддаслиги ўрнини «ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш» ва ўзаро моддий манфаатдорлик эгаллаб, ажрашишлар ва қариндошлар ўртасидаги оқибатнинг йўқолиши оддий ҳолга айланди.
Бу фикрий тушкунлик ва «бошим омон бўлсин» каби бирёқлама тушунча жамиятда яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш каби фарз мажбуриятларни ҳам бутунлай ўлдиради. Халқаро молиявий ташкилотлар ва хориж корпорациялари юрт бойликларини талон-торож қилаётганда, стратегик тармоқларни эгаллаб, халқни иқтисодий жиҳатдан эзаётганда, одамлар мана шу «тинчлик-хотиржамлик» ниқоби остида сукут сақлашни афзал кўришади. Бундай ҳаёт тарзи ҳақиқий омонлик эмас, балки қўйхонадаги муваққат хотиржамликдир — то қассоб пичоқ қайраб келгунига қадар бўлган хотиржамликдир. Энг ачинарлиси, бу тушунча мусулмонларни ўта худбин қилиб қўйди ва «ватан ҳамма нарсадан улуғ», «биз фақат ўз давлатимиз манфаатини ўйлашимиз керак» деган тор миллий ватанпарварлик ғоялари билан қўшилиб, ягона Уммат туйғусини парчалаб ташлади. Бугун дунёнинг нариги чеккасида диндош биродарлари зулм кўраётганда, болалар очликдан ўлаётганда, оддий мусулмон «менинг уйим тинч, қорним тўқ, бошим омон бўлса бўлди, бу бизнинг муаммо эмас» деб ўз кундалик ишларини давом эттираверади.
Ислом умматининг энг катта фожиаси, унинг мафкуравий жиҳатдан мағлуб бўлиши ва ўз мустақил сиёсий фикрини йўқотишидир. Мустамлакачилар сингдирган «Исломий давлатни тиклаш ва умматнинг бирлашиши амалга ошмайдиган хомхаёл» деган адаштирувчи фикр мусулмонларни руҳан синдирди. Бугунги кунда одамлар тизимли адолатсизликларни кўриб турсалар-да, «барибир ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди, тинчгина кунингни кўр» деб, бир-бирларига чорасизлик улашишади. Ваҳоланки, исломий ақида маданияти, ирқи ва тили ҳар хил бўлган барча мусулмонларни ягона уммат сифатида боғлаб туради ва ҳақиқий тинчлик ҳамда адолат фақат инсонлар нафсига эмас, балки Яратувчининг низомига бўйсуниб, Ғарбнинг сиёсий ва молиявий занжирлари парчалангандагина қарор топади. Мусулмон жамияти бугун сохта тинчлик ниқобларини улоқтириб, мафкуравий уйғониш сари қадам ташлаши ва ўз олий қадриятларини қайта тиклаши, яъни Исломига қайтиши шарт.
Салоҳиддин
08.08.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ