| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Бошим омон, ҳаётим тинч бўлсин

  • Ироқ – Теҳронга хайрихоҳ бўлган қуролли гуруҳлар тақдири

  • Ўзини ўзи банд қилганларга каррасига солиқ юкламаси: ушбу таклиф ортида нима ётибди?

  • Оилалар нега пароканда бўлмоқда?

  • Яҳудийлар билан сулҳ тузиш — шаръан ҳаром ва сиёсий жиҳатдан хатардир

  • Америка делегацияси Халқаро Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан чиқиб кетди!

  • Замонавий сиёсий бутпарастлик: Бутлар хизматкорлари республика низоми бутини қандай қўриқламоқдалар?!

  • Нетаняҳунинг Америкага ташрифи: унинг сабаблари ва натижалари

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Ироқ – Теҳронга хайрихоҳ бўлган қуролли гуруҳлар тақдири

Ироқ – Теҳронга хайрихоҳ бўлган қуролли гуруҳлар тақдири

By htadmin
08.08.2026
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Саволга жавоб

Ироқ – Теҳронга хайрихоҳ бўлган қуролли гуруҳлар тақдири

Савол: «Аш-Шарқ ал-Авсат» нашри 2026 йил 4 август куни қуйидагича хабар тарқатди: («Ироқ ҳукумати ўзини ўта нозик ва мураккаб сиёсий тенглама қаршисида кўрмоқда. Расмий Бағдод Вашингтоннинг қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш ҳақидаги кескин талаблари ҳамда Эроннинг Ироқ сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий муассасаларига чуқур илдиз отган таъсири орасида қолгани ҳолда, амалда хавфсизлик ва сиёсий фалажлик ҳолатини бошдан кечирмоқда… 2026 йил 29 июль куни «ал-Ҳашд аш-Шаъбий» (الحشد الشعبي) ҳайъати АҚШ ва Саудия Арабистони қирувчи самолётлари Ироқнинг бир неча муҳофазаларидаги расмий қароргоҳларига зарба берганини маълум қилди. Ҳужум оқибатида камида 20 нафар «Ҳашд» аъзоси ҳалок бўлган, 32 киши жароҳатланган…» — «Аш-Шарқ ал-Авсат», 04.08.2026).

Шу билан бирга, «Ал-Ҳурра» телеканали (31.08.2026) АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқ ҳудудидаги Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли тузилмалар позицияларига қарши қўшма ҳарбий амалиёт уюштирганини хабар қилди. Эътиборлиси, ушбу зарбалар Ироқ Бош вазири Али Фалиҳ аз-Зайдийнинг Қўшма Штатларга уюштирган расмий ташрифидан қайтганидан сўнг дарҳол амалга оширилди.

Хўш, айни шу нозик пайтда юз бераётган шиддатли жараёнлар ортида нима ётибди? Вашингтоннинг Ироқдаги сиёсий ва ҳарбий ҳукмронлиги янада мустаҳкамландими?

Жавоб: Ушбу саволлар бўйича манзара аниқ бўлиши учун қуйидаги омилларни кўриб чиқамиз:

1- АҚШнинг Саддам Ҳусайн Ироқини босиб олиши Баас тузумига ҳамда унинг ортида турган куч — Британиянинг геосиёсий таъсирига ҳалокатли зарба бўлди. Шунга қарамай, Британиянинг минтақадаги таъсири муайян вақт Саудия Арабистони орқали сақланиб қолди. Ҳатто Саудиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал Вашингтоннинг Ироқдаги сиёсатини очиқ танқид қилиб, АҚШ Ироқда эгаллаган ҳудудларини Эронга топшираётганини таъкидлаган эди.

Бироқ 2015 йилда лондонпараст қирол Абдуллоҳнинг вафоти ҳамда ҳокимият тепасига АҚШга садоқатли Салмон ва унинг ўғли Муҳаммаднинг келиши билан Британиянинг минтақадаги геосиёсий мавқеига якуний зарба берилди. Оқибатда лондонпараст кучлар ихтиёрида фақат Форс кўрфазидаги митти давлатлар ҳамда Иордания қолди. Бу субъектлар эса АҚШ гегемониясига қарши туриш у ёқда турсин, халақит бериш имкониятидан ҳам маҳрум эди. Шу тариқа, Қўшма Штатлар минтақадаги яккаҳоким кучга айланди.

2- Вашингтоннинг «терроризмга қарши кураш» ниқоби остидаги стратегияси Яқин Шарқни мазҳабий парчаланиш гирдобига тортишни тақозо этарди. Ушбу сиёсатга ҳамоҳанг Теҳрон алоҳида мазҳабий куч сифатида бошқа бир мазҳабий марказ – Саудия Арабистонига қарама-қарши геосиёсий қутб сифатида майдонга чиқарилди.

Ушбу сиёсий стратегия Эроннинг минтақавий ролини кенгайтиришни тақозо этарди. Жумладан, АҚШ оккупацияси соясида Теҳроннинг Ироқда ўз таъсир доирасини барпо этишига, Яман ва Ливандаги мазҳабий гуруҳлар орқали нуфузини мустаҳкамлашига ҳамда бу экспансияни Сурия ва бошқа ҳудудларга ёйишига шароит яратиб берилди. Вашингтон маълум муддат Эроннинг ушбу геосиёсий хизматига ўта муҳтож эди.

3- Вашингтоннинг Суриядаги Эронга бўлган муҳтожлиги ниҳоясига етгач (яъни Эрон томонидан АҚШ манфаатлари таъминлангач), Теҳронга ажратилган сиёсий роль ҳам охирига етди ва ундан ортга чекиниш талаб қилинди. Теҳрон бу талабга бўйсуниб, Суриядаги қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетди. Ҳатто Ливандаги асосий иттифоқчиси — «Ҳизбуллоҳ» раҳбарияти йўқ қилинганига қарамай, Исроиллик рақибига қарши тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга кирмади. Бироқ у ўз ядровий дастури бўйича ён беришни рад этди. Энди қачонки, 2025 йилга келиб, яҳудий вужуди Теҳронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлагач, Теҳрон 2023 йил 7 октябрь воқеалари авж олган “оқ буқа ейилган-гўшт қилинган кун”нинг дастлабки палласидаёқ жангга киришмагани, фақат Ливандаги прокси-кучлари билан чекланиб, фурсатни бой берганидан бармоқ тишлаб пушаймонда қолди. 2025 йилги ҳарбий тўқнашувлар ҳамда АҚШ ва унинг арзандаси яҳудий вужуди томонидан уюштирилган кейинги босқинлар Эроннинг минтақавий мавқеини заифлаштириш мақсадида амалга оширилган эди. Айни пайтда Ироқдаги Теҳронпараст тузилмалар унга хайрихоҳлик кўрсатиб, АҚШнинг Ироқ ва Форс кўрфазидаги объектларига ракета ва дронлар орқали зарба беришга уринди. Бунга жавобан Дональд Трампнинг янги маъмурияти Эронни тобе давлат даражасига тушириш ва унинг Ироқдаги илдизини қуритиш бўйича кескин сиёсат бошлади. Демак, бугун Ироқ сиёсий майдонидаги шиддатли жараёнларнинг асосий ҳаракатлантирувчи омили — Трампнинг Ироқни Эрон таъсиридан тўлиқ тозалашга қаратилган сиёсатидир.

4- 2003 йилги босқиндан сўнг Ироқда мазҳабий тузум ўрнатиб, Теҳронга кенг имкониятлар очиб берган Вашингтон бугун ушбу геосиёсий вазиятга чек қўймоқда. АҚШ Ироқ раҳбариятидан мазҳабий эмас, балки араб давлати сифатида йўналиш олиб араб муҳитидаги давлатга айланишни, яъни Эрон билан алоқаларни узиб, Форс кўрфази ва бошқа араб мамлакатлари билан муносабатларни нормаллаштиришни талаб қилмоқда. Буларнинг барчаси Ироқдаги Эрон таъсирини заифлаштириш ёки Бағдоддан узил-кесил сиқиб чиқариш сиёсатининг бир қисмидир. Ушбу сиёсий стратегия доирасида Вашингтон Ироққа етказиладиган Эрон газига санкциялар киритди ва Бағдоддан муқобил манбалар топишни талаб қилди. Бироқ муқобил ҳисобланган Туркманистон гази Эрон орқали ўтиши кераклиги сабабли, АҚШ бу лойиҳани ҳам, Теҳрондан электр энергияси импортини ҳам блоклади: («Қўшма Штатлар Теҳронга нисбатан “максимал босим ўтказиш” сиёсати доирасида Ироқнинг қўшни Эрондан электр энергияси харид қилишига берилган санкциявий имтиёзларни бекор қилди» — Al Jazeera Net, 09.03.2025).

Бундан ташқари, АҚШ Эрон билан долларда молиявий амалиёт ўтказган Ироқ тузилмаларини жазолаб келмоқда: («Wall Street Journal» газетаси америкалик мулозимларга таяниб хабар беришича, АҚШ Ироқнинг 14 та банкига доллар иштирокидаги амалиётларни тақиқлади. АҚШ Ғазначилиги ва Нью-Йорк Федерал захира банки томонидан киритилган бу чеклов доллар валютасини Эронга ноқонуний ўтказишга қарши кампаниянинг бир қисмидир» — Al-Quds Al-Arabi, 19.07.2023).

5- Бошқа томондан, Қўшма Штатлар Ироқ ҳукуматидан Эронга хайрихоҳ гуруҳларга босим ўтказишни ва уларни ҳукуматдан четлатишни талаб қилмоқда: («Манбаларнинг ошкор қилишича, агар келгуси Ироқ ҳукуматига Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли гуруҳлар жалб этиладиган бўлса, Қўшма Штатлар Ироқнинг юқори лавозимли сиёсатчиларига айнан Ироқ давлатининг ўзига, жумладан, унинг энг муҳим молиявий артерияси ҳисобланган ва Нью-Йорк Федерал захира банкида сақланадиган нефть тушумларига санкциялар қўлланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди. “Reuters” агентлигига интервью берган 4 та манбанинг таъкидлашича, ушбу огоҳлантириш АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ироқ ичидаги Эронга алоқадор гуруҳлар таъсирини чеклашга қаратилган кампаниясининг шу кунгача бўлган энг кескин мисолларидан бири ҳисобланади». Sky News Arabia, 23.01.2026). Ироқ ҳукуматининг Америка кўрсатмаларига бўйсунаётганини кўрсатувчи позицияда ҳукумат Эронга қарши давом этаётган урушда бетараф эканини эълон қилди. Бу бетарафлик унинг Эрон томонида турмаганини англатади. Аксинча, Америка армияси Ироқ ҳудудидан Эронга ҳамда Ироқдаги Эронга хайрихоҳ гуруҳларга зарба беришда фойдаланмоқда, шунингдек, баъзи газеталар ошкор қилишича, яҳудий вужудини Ироқ ҳудудида ҳарбий базалар қуришга ундамоқда: («Ироқ ҳудудида “Исроил”ликларга тегишли база мавжудлиги ҳақидаги аввалги хабарлардан сўнг, “New York Times” газетасининг ҳисоботида “Исроил” Ироқ ғарбидаги чўлда иккинчи махфий ҳарбий базани барпо этгани ошкор қилинди». Deutsche Welle (Германия), 18.05.2026).

6- Сўнгра Америка ҳукуматга ким раҳбарлик қилиши масаласига ошкора аралашишга ўтди. Зотан, Моликий АҚШнинг садоқатли малайи бўлганига, истило даврида Ироқни Американинг мушти-қаттиқ қўли бўлиб бошқарганига қарамай, Трамп маъмурияти унинг қайта Ироқ Бош вазири этиб сайланишига очиқчасига қарши чиқди. Трамп шундай деди: («Моликий даврида “илгари” мамлакат қашшоқлик ва суронли тартибсизликларга ботган эди. Унинг жиннича сиёсати ва мафкураси туфайли бу ҳол қайтарилмаслиги керак, агар у сайланса, Қўшма Штатлар Ироққа ҳеч қандай ёрдам бермайди». Sky News Arabia, 29.01.2026)… («Моликий Ироқ парламентидаги энг йирик сиёсий блок томонидан ҳукумат раҳбарлигига номзод қилиб кўрсатилган эди». Al Arabiya, 2026/2/14). Моликий ироқликлар билан бирга эътироз билдирганига қарамай, Трампнинг оёқ тираб олиши қаршисида ҳеч нарса қила олмади: («АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига жавобан Ироқнинг собиқ Бош вазири Нурий ал-Моликий чоршанба куни “Американинг Ироқ ички ишларига очиқдан-очиқ аралашуви”ни рад этишини таъкидлаб, буни ўз мамлакати “суверенитетини бузиш” деб баҳолади… Трампнинг баёнотларига норозилик сифатида юзлаб кишилар Бағдодда, Америка элчихонаси жойлашган Яшил ҳудуд яқинида намойишга чиқди». France 24, 28.01.2026). Шу тариқа, Трампнинг баёнотлари Американинг тобе давлатларга ва ўз малайларига нисбатан аслида қандай муносабатда бўлишини ҳеч бир шубҳа қолдирмайдиган тарзда ошкор қилди. Ҳақиқатда Моликий четлатилди ва 2026 йил 27 апрелда Америкага мақбул шахс — Али аз-Зайдийга топшириқ берилди (бош вазир этиб тайинланди). Ушбу воқеа Ироқда Эрон таъсири жуда ҳам омонат эканини, ҳатто «таъсир» даражасига ҳам етмаслигини, аксинча, бу аслида Американинг Ироқда Эрон учун йўл очиб бериши, унга енгилликлар яратиб бериши АҚШнинг ўз сиёсатини амалга оширишидан бошқа нарса эмаслигини кўрсатади.

7- Эроннинг минтақавий ролига чек қўймоқчи бўлган АҚШ Бағдоддан ноқонуний тузилмаларни қуролсизлантиришни ва муддатларни аниқ белгилашни талаб қила бошлади. Бу Ливандаги «Ҳизбулоҳ»га нисбатан қўлланилган сценарийнинг айни ўзи эди. Оқибатда Ироқдаги икки йирик гуруҳ қурол топширишга розилик берди: («Июнь ойи бошида шиа арбоби Муқтадо ал-Садрга алоқадор “Сароё ал-Салом” (سرايا السلام) жангарилари қуролларини топшириш учун Самра шаҳрига йиғилди. Бу жараён гуруҳнинг “Ҳашд аш-Шаъбий” (حشد الشعبي) коалицияси таркибидан чиқишини англатарди. Кетидан яна бир йирик тузилма — “Асоиб Аҳлил-Ҳақ” (عصائب أهل الحق) ҳам альянсни тарк этишини эълон қилди… “Ҳашд аш-Шаъбий”нинг бўлиниши Теҳроннинг минтақавий манфаатларига берилган оғир зарба бўлди» — Independent Arabia, 12.07.2026). Ироқ раҳбарияти қурол топшириш бўйича ультиматум муддатини эълон қилди: («Бош вазир Али аз-Зайдий сентябрь ойи охиридан сўнг давлат назоратидан ташқарида қурол сақланишига йўл қўйилмаслигини билдирди. У Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашувда қурол фақат расмий органларга чекланишини таъкидлади» — Sky News Arabia, 14.07.2026). Демак, Ироқдаги сиёсий жараён – АҚШнинг Теҳроннинг Ироқдаги аввлги роли ва нуфузининг тўлиқ тугатишга қаратилган сиёсатига боғлиқ. Вашингтоннинг муваффақияти нафақат сиёсий ва ҳарбий босимда, балки молиявий жиловни маҳкам ушлаб турганида ҳам кўринади. Чунки Ироқ нефть тушумлари АҚШ Ғазначилигидаги махсус ҳисобвараққа келиб тушади. Бағдод режими АҚШ Ғазначилигининг тўғридан-тўғри рухсатисиз ҳатто давлат хизматчиларига маош ҳам тўлай олмайди.

8- Яна бир муҳим масала— Ироқда авж олган коррупцияга қарши кампаниядир. Бу кампания гарчи барча мулозимларни ҳам қамраб олган бўлса-да, аввало эронпараст доираларга қарши босим ва таҳдид қуроли сифатида қўлланилмоқда., зеро АҚШ томонидан «демократия намунаси» сифатида барпо этилган Ироқ режими илдизигача коррупцияга ботган. («Ироқ ҳукумати молиявий ва маъмурий жиноятларда айбланиб, 21 нафар юқори мартабали мулозим ҳибсга олинганини, яна бир қанчаси қидирувда эканини маълум қилди. Бош вазир Али аз-Зайдий коррупцияга қарши кураш устувор вазифа эканини таъкидлади. Иқтисодчи эксперт Абдурраҳмон ал-Машҳадонийга кўра, Ироқдаги молиявий ва сиёсий коррупциянинг зарари 1 триллион доллардан ошади ва бу маблағларнинг катта қисми хорижий иқтисодиётларга олиб чиқиб кетилган» — Al Jazeera Net, 03.07.2026).

9- Шу тариқа, Ироқ президенти томонидан Али аз-Зайдий Бош вазир этиб тайинлангач, «Аш-Шарқ» телеканалининг 2026 йил 10 майдаги хабарига кўра, Америка талаблари рўйхати Ироқ ҳукуматидан Эрон нуфузини четлатиш бўйича амалий чоралар кўришни ҳамда қуролли гуруҳларни қуролсизлантиришни ўз ичига олади. Ҳақиқатдан ҳам аз-Зайдий Америка талабларини ижро этишга киришди: («Ироқ Бош вазири Али аз-Зайдийнинг АҚШ махсус вакили Том Барак билан учрашувидан сўнг ва Вашингтонга кутилаётган сафари олдидан, хавфсизлик ва нозик иқтисодий муассасаларда амалга оширган кенг қамровли истеъфолари ва ўзгартиришлари ушбу “чора-тадбирлар” давлат ваколатларини қайта мустаҳкамлаш йўлидаги қадамми ёки Эронга яқин гуруҳлар таъсирини нишонга олувчи босимлар талабига жавобми, деган масалада баҳс-мунозараларга сабаб бўлди». Al Jazeera Net, 19.06.2026). Сўнг Ироқда сиёсий жараёнлар янада жадаллашди: («Ироқ пойтахти Бағдоднинг “Яшил ҳудудида” мисли кўрилмаган хавфсизлик амалиёти юз берди; унда Ироқ элита кучлари Бош вазир Али аз-Зайдийнинг буйруғи билан коррупция айблови билан 47 нафар мулозимни, жумладан, 12 нафар амалдаги депутатларни ҳибсга олди. Ушбу кампания АҚШ санкциялари остидаги Нефть вазири ўринбосари Али Маарижни ҳам лавозимидан ағдарди». BBC, 30.06.2026).

10- Бундан аён бўладики, Ироқдаги сиёсий нуфуз — соф Америка нуфузидир. Чунки Америка Эронга хайрихоҳ, деб таърифланувчи «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» томонидан Нурий ал-Моликийнинг номзоди кўрсатилишини рад этди ва унга Али аз-Зайдий номзодини илгари суришни мажбуран қабул қилдирди, «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» эса буни ижро этди. Сўнг АҚШ аз-Зайдийни тайинлаганига ҳали саноқли кунлар бўлганига қарамай, унга ушбу гуруҳларни четлатишни ва қуролсизлантиришни буюрди ва у ҳақиқатан ҳам буни амалга оширишга киришди. Шундан сўнг у коррупцияга қарши кураш кампаниясини бошлади… Шунга кўра, коррупцияга қарши кураш кампанияси бошқа мулозимларни ҳам қамраб олганига қарамай, аслида, Ироқдаги Эрон хайрихоҳлари бошида яланғочланган қиличдир. Чунки Ироқда коррупциядан холи бўлган бирор мулозимни топишнинг ўзи маҳол. Гўёки аз-Зайдий ҳукумати ва унинг ортида турган Америка қуролли тузилмалари Эронга хайрихоҳ гуруҳлар ва мулозимларга давлат буйруқларини зудлик билан бажариш шартлиги, акс ҳолда пайсалга солинган тақдирда уларни коррупцияга оид улкан жиноят ишлари кутаётгани билан таҳдид қилаётгандек. Бундай боғлиқликни, яъни коррупцияга қарши курашдан сиёсий мақсадда фойдаланишни ҳисобга олмай туриб, Америка томонидан барча устунлари коррупцион тарзда қурилган сиёсий режимдаги коррупцияга қарши кураш кампаниясини тушуниб бўлмайди.

11- Баъзилар Ироқ Америка ва Эрон таъсири ўртасида мувозанатни сақлашга уриняпти, деб ҳисоблашлари ва бунга далил сифатида Али аз-Зайдийнинг 2026 йил 13 июль куни Оқ уйга қилган сафарида АҚШ президенти Трамп томонидан илиқ кутиб олингани, сўнг Вашингтондан қайтгач, 2026 йил 23 июль куни Теҳронга боргани ва шунингдек: («”Axios” веб-сайти эълон қилган ҳисоботга кўра, аз-Зайдий Эроннинг бекор қилишга уринишларига қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашишдан олдин Қўшма Штатларга расмий сафарини амалга оширишда оёқ тираб олди. Ҳисоботда таъкидланишича, Ироқ Бош вазири Вашингтонга ўтишдан бир неча кун олдин Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг дафн маросимида иштирок этган. Бу манзара Бағдоднинг Теҳрон ва Вашингтон билан муносабатларида мувозанат сақлашга уринаётганини акс эттиради». Al Arabiya, 2026/7/16) иқтибосини келтиришларига келсак, бундай «мувозанат» воқеликдан жуда йироқдир. Ироқдаги Америка таъсирининг реал воқелигига 2003 йилдан бери мавжуд бўлган Америка ҳарбий иштирокидан кўра аниқроқ далил йўқ. Кўплаб мулозимлар Америка қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақида гапиришади, аммо кейинчалик уларнинг ҳамон мавжудлиги ва ҳатто Ироқдаги қуролли гуруҳларга зарба беришга қодирлиги ошкор бўляпти. Эронга қарши уруш пайтида улар ушбу гуруҳларни вертолётлардан ўққа тутишди, бу эса вертолётлар учиб чиққан аэродромларнинг яқинлигини кўрсатади. Шунингдек, Америка яҳудий вужудига Эронга зарбалар бериши учун Ироқда вақтинчалик ҳарбий базалар барпо этишга шароит яратиб берди. Бундан ташқари, Ироқ нефтини импорт қилувчи дунёнинг турли давлатлари ўз маблағларини АҚШ Ғазначилигидаги махсус ҳисобвараққа ўтказади, Америка эса Ироқ ҳукуматининг ўз сиёсатига қай даражада бўйсунишига қараб, маблағ ажратади. Бугунги кунда ундан тезкорлик билан бўйсуниш, Эрон таъсирини ҳукуматдан четлатиш ҳамда Эрон билан алоқаси бўлган мулозимларни, гарчи улар Нурий ал-Моликий каби Американинг соф малайлари бўлса ҳам, четлатиш талаб қилинмоқда. Шунингдек, Эронга хайрихоҳ деб таърифланувчи «Мувофиқлаштирувчи кенгаш»ни аз-Зайдий номзодини кўрсатишга мажбур қилди, бир неча кундан сўнг эса аз-Зайдийни уларга («Мувофиқлаштирувчи кенгаш» гуруҳларига) қарши чиқишга ундади. Американинг бугунги кунда аз-Зайдий ҳукуматидан тезкорлик билан талаб қилаётган нарсаси — бу Инқилоб қўриқчилари корпусига алоқадор бўлган ва Америкага қарши баъзи амалиётларни бажараётган қуролли гуруҳларни қуролсизлантиришдир. Ироқ ҳукумати ушбу гуруҳлар ўз қуролларини топшириши учун охирги муддат сифатида 2026 йил 30 сентябрь кунини белгилади. Бу дегани, ҳукумат Вашингтон томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ ироқликларга зарба бериш учун ўз хавфсизлик органларини ишга солади! Трамп эса Ироқдаги нуфузи ва бойликларни талон-торож қилаётгани билан мақтаниб, ўз мамлакати нуфузини сақлашда Ироқ ҳукумати Америка қўшинлари ўрнини босаётганини айтиб, шундай деди: (Трамп Овал кабинетда аз-Зайдий билан учрашуви чоғида шундай деди: “Биз Ироқни тарк этамиз, чунки у ерда бундан буён ҳарбий иштирокимизга эҳтиёж бор деб ҳисобламаймиз”, ва яна қўшимча қилди: “Бизда мавжуд бўлган нарса шуки, нефть компанияларининг барчаси энди Ироққа йўналтирилади ва у билан ҳамкорлик шартномалари тузади”. Independent Arabia, 15.07.2026).  Америка ўз манфаатларини қўлга киритиш учун малайларидан мана шундай фойдаланмоқда!

12- Сўнг сўз ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бир пайтлар буюк Халифалик маркази бўлган ва Халифаси Рим Қайсарига «Жавоб — эшитадиганинг эмас, ўз кўзинг билан кўрадиганинг бўлади!» дея таҳдид қилиб, мусулмонлар қўшинини ҳаракатга келтирган ва рақибига унутилмас сабоқ берган Ироқ замини бугун АҚШнинг тўлиқ бошқарувига ўтиб қолгани ўта аламлидир.

Вашингтон Ироқни нафақат сиёсий, балки молиявий жиҳатдан ҳам тўлиқ қарам қилиб қўйди: мамлакат бойликлари АҚШ томонидан музлатиб қўйилган ва Бағдоддаги режим Вашингтон рухсатисиз ўз фуқароларига ҳатто маош ҳам тўлай олмайди!  Ҳақиқатан бу – ниҳоятда улкан фожиа ва ўта оғир жиноятдир. Қовий ва Азиз Аллоҳ таоло ушбу режимлар ҳақида ҳақни айтгандир: ﴿سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ﴾ «Жиноят қилган кимсаларга қилган қилмишлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоб бордир». Ислом уммати ўз аҳлига ҳеч қачон ёлғон гапирмайдиган етакчи «Ҳизб ут-Таҳрир»га нусрат (ёрдам) бериб, Рошид Халифалик давлатини қайта барпо этмагунча бу хорликдан ҳеч қачон халос бўла олмайди. Ана шундагина Аллоҳнинг ушбу ваъдаси рўёбга чиқади:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْض﴾..

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга уларни ер юзида Халифа (ҳукмрон) қилишни ваъда берди…»

Ана шу пайтда биз бошимиздан кечираётган ушбу жабрий(зўравон) бошқарув тугаб битади ва Расулуллоҳ ﷺнинг муборак башоратлари амалга ошади: (.. فَقَالَ حُذَيْفَةُ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: «.. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ») (…Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «…Сўнг жабрий (зўравон) бошқарув бўлади. У Аллоҳ хоҳлаганича давом этади. Сўнг Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган вақтда кўтаради. Шундан сўнг пайғамбарлик минҳажи (йўли) асосидаги рошид Халифалик бўлади», дедилар-да, сўнг сукут қилдилар).

Ана ўшанда Аллоҳнинг нусрати қарор топади:

﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيم﴾ «Ўша куни мўминлар Аллоҳнинг нусрати (ғалабаси) сабабли шодланурлар. У Ўзи хоҳлаган бандасига нусрат берур. У Азиз ва Раҳим Зотдир»

22 сафар 1448ҳ

5 Август 2026м

TagsИроқТеҳронга хайрихоҳ қуролли гуруҳлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳаётни тушуниш сари…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқдаги қарғалар кураши ва Умматнинг азоб-уқубатлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/