Ҳалокатнинг етмиш йиллик хотираси… Янги тил бириктирувлар

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳалокатнинг етмиш йиллик хотираси… Янги тил бириктирувлар
Ҳамд Тобиб қаламига мансуб
Ўтган етмиш йил мобайнида яҳудийлар вужудини мустаҳкамлаш, Умматни алдаш, Фаластинни озод қилиш ва яҳудийлар чангалидан уни озод қилишга қаратилган улуғ мақсаддан буриш учун бир неча тил бириктирувлар бўлиб ўтди. Яҳудийлар вужудини мустаҳкамлаш учун қилинган тил бириктирувларнинг энг муҳимларини қуйида келтирамиз:
1 –Исломий юртлар ҳукмдорлари узоқ йиллардан бери, яъни инглиз ва яҳудийлар Фаластинни босиб олгандан буён бу заминни озод қилишдан тўсиш учун мусулмонларни адаштириб келишди. Улар Фаластиндаги жиҳодий ҳаракатларни гўё Фаластинни озод қилишни хоҳлаймиз, деб алдашди. Ваҳоланки, уларнинг мақсади ишни ҳам, қуролларни ҳам Араб давлатлари Муштарак Армияси қўмондонлигига топширишга мажбурлаш эди… Ҳукмдорлар айнан мана шу қўмондонлик орқали 1948 йил Фаластинни яҳудийларга топширишди. Шундан бир неча йил ўтиб, яъни 1967 йил яна бир ҳалокат юз берди ва Фаластиннинг муборак Масжидул Ақсо дохил қолган қисмини ҳам топширишди.
2 –1946 йил Искандария шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитда араб давлатлари етакчилари Фаластин муаммоси араблар муаммоси эканини таъкидлашди. Улар яна:
– Фаластин муаммоси араблар муаммолари ичида энг асосийси;
– Фаластин тақдири Араб давлатлари Лигаси тақдирига боғлиқ;
– Фаластинлик араблар бошига тушган мусибат бошқа арабларга етган мусибат эканини таъкидлашди.. Араб Давлатлари Лигасининг 1950 йил қабул қилган қарорига кўра, Фаластин муаммоси араблар муаммосига айлантирилди. Қарорда шундай дейилади:
«Яҳудийлар вужуди араб юртлари учун умумий хатар. Шундай экан, Фаластинни ҳимоя қилиш ҳам умумий жавобгарлик ҳисобланади…». (Умумий ҳимоя келишуви). Араб давлатлари Лигаси Қоҳирада бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда чиқарилган қарорга кўра, 1964 йил Фаластин Озодлик ташкилотига асос солишди. Ушбу ташкилотнинг 1964 йил қабул қилган ҳужжатининг 13-14 бандларида шундай дейилади:
«Фаластинни озод қилиш нафақат унинг аҳли, балки барча араб давлатларининг вазифасидир». Лекин вақт ўтиши билан ушбу ҳужжат ва унинг дабдабали қарорлари ўзгартирилди. Натижада Фаластин муаммоси фақат фаластинликлар муаммосига айланиб қолди. 1974 йил Работ учрашувида Араб давлатлари Лигаси Фаластинни озод қилишдан бош тортиш тўғрисида биринчи қарорни қабул қилишди.
Қарорда бундай дейилади: «Араб давлатлари етакчилари Фаластин халқи озод қилинган ҳудудлардаги фаластинликларнинг қонуний вакили бўлмиш Фаластин Озодлик ташкилоти етакчилигида миллий ва мустақил ҳукумат тиклаш ҳуқуқига эга эканини тасдиқлайдилар». Сўнг Фаластинни озод қилиш мавзуси, на Араб давлатлари Лигаси ва на Озодлик ташкилоти ҳужжатларида ёдга олинадиган бўлди… Аммо бунинг акси, яъни яҳудийларийлар билан дўстона муносабат Араб давлатлари Лигаси ва Фаластин Озодлик ташкилоти қарорларида янги стратегияга айланди. Араб давлатлари Лигасининг 2002 йил Байрут ва 2018 йил Заҳронда бўлиб ўтган саммитида қабул қилган қарорларида бундай дейилади:
«Яҳудийларийлар билан дўстона муносабатда бўлиш услуб эмас, стратегиядир… Халқаро қарорлар, хусусан 242 сонли қарор яҳудийлар билан бўлган муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун асос ҳисобланади. Яҳудийларни Қуддусдан тўсишга ҳеч қандай асос йўқ…». Араб давлатлари Лигаси ва Фаластин Миллий кенгаши халқаро қарорларга асосан 1967 йилда босиб олинган ҳудудлардан чиқиб кетиш ва Фаластин давлатини тиклаш эвазига яҳудийлар билан тинчлик муносабатда бўлиш тўғрисида қарорлар чиқарди. Фаластин миллий кенгашининг 1983 йил Жазоирда ўтказган конференциясида бу борада биринчи қадам қўйилди. Унда жумладан бундай дейилади:
Фес саммитида қабул қилинган қарорлар лойиҳаси амалга оширилсин;
– (Исроил) 1967 йилда босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетсин;
– Фаластинликларга мустақил давлат тиклаш ҳуқуқи берилсин;
– Қочқинларнинг ўз уйларига қайтиш (ёки компенсация олиш) ҳуқуқи бор;
– Араб давлатлари ва яҳудийлар вужуди ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилсин…
Фаластин Миллий кенгаши 1985 йил Аммон шаҳрида навбатдаги йиғилишини ўтказиб, бир неча қарорлар қабул қилди. Қуйидагилар ўша қарорларнинг энг муҳимларидир:
– «Тинчлик эвазига ер» принципини қабул қилиш;
– Фаластин Миллий кенгаши барча тарафлар, шу жумладан, яҳудийлар вужуди иштирок этадиган халқаро тинчлик конференцияси ўтказилишига розилик билдириши;
– Ҳар қандай террор ҳужумини Озодлик ташкилоти томонидан рад этиш…
Террор ҳужумини рад этиш иборасидан яҳудийларга қарши қилинадиган жанговар амалиётлар кўзда тутилган… Сўнг Миллий кенгаш 1991 йил Жазоирда навбатдаги конференциясини ўтказди. Унда қабул қилинган муҳим қарорлар қуйидагича:
«Ер эвазига тинчлик» шиори остида 242 ва 338 сонли қарорлар асосида Мадрид конференциясини ўтказиш.
1996 йил Ғазо шаҳрида Миллий кенгашнинг йигирма биринчи йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Миллий кенгаш илгари қабул қилган ҳужжатнинг аксар бандлари бекор қилинди.
Йиғилишда яҳудийлар вужуди билан бўлган тинчлик битимига амал қилиш таъкидланди. Шунингдек, унда чиқарилган қарорларга кўра, Фаластин Озодлик ташкилотининг қуйидагиларга амал қилиши айтилди:
– Осло-1 шартномаси;
– Қоҳира шартномаси;
– 1993 йил 9 ва 10 сентябрда имзоланган ўзаро эътироф ҳужжатларига амал қилиш.
Шунингдек, 1995 йил Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо сектори борасида Вашингтонда имзоланган (Исроил)-Фаластин (Осло-2) шартномасига амал қилиш айтилди. Бу шартномада Мадрид тинчлик конференцияси ва Вашингтон музокараларига асосланган Осло шартномаси ва ундаги иловалар тан олинган… Ушбу саммитда қабул қилинган қарорлардан бири, Миллий кенгаш ҳужжатига ўзгартиш киритишдир. Бу ўзгартиш – Фаластин Миллий кенгаши билан (Исроил) ўртасида 1993 йил 9-10 сентябр кунлари бўлиб ўтган ёзишмаларга зид бандларни бекор қилиш орқали амалга оширилди… (Фаластин Миллий кенгаши миллий кенгашнинг уставини қайта кўриб чиқиш ва кенгашнинг биринчи йиғилишида уни тақдим этишни юридик комитет зиммасига юклайди…).
Бу иш 1993 йил Фаластин Озодлик ташкилоти ва яҳудийлар ўртасида иттифоқ тузиш ва тинчлик ўрнатиш билан чекланиб қолмади. Балки аксар араб давлатлари режимлари Осло шартномасидан олдин ва кейин яҳудийлар вужуди билан битимлар ва тинчлик шартномаларини тузди. Яҳудийлар вужуди ташқи ишлар вазирлиги 2009 йил БМТ ваколати остида энергетика борасида дипломатик ваколатхона очишини эълон қилди ва унинг қароргоҳи Абу-Дабида жойлашди. Қатар давлати 1996 йил табиий газ савдоси, Тель-Авивда Қатар табиий газ биржасини очиш, Давҳада (Исроил) савдо офисини очиш тўғрисида ҳужжатларни имзолади… Яҳудийлар вужуди иқтисодий, тижорий ва амалий алоқаларни ривожлантириш учун Уммон Султонлигида савдо офиси очди. Шунингдек, 1994 йил ноябрда Марокаш пойтахти Работда алоқа бўлими очди. Ушбу воқеадан тўрт ой ўтиб, Марокаш (Исроил)да ўз офисини очди. Лекин интифоза (қўзғолон) туфайли уни ёпишга мажбур бўлди…
Яҳудийлар вужуди 1996 йил Тунисда ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган бўлим очди. Тунис эса, ўз навбатида олти ой ўтиб, яъни 1996 майда (Исроил)да бўлим очди, лекин интифоза туфайли уни ёпди… Аммо Туркия (Исроил) билан хавфсизлик, ҳарбий, дипломатик, тижорат ва бошқа соҳаларда тўла алоқада бўлиб келмоқда…
Фаластин ва унинг аҳлига қарши қатор тил бириктирувлар шу ерда тўхтаб қолгани йўқ. Яҳудийларнинг Фаластиннинг ҳамма ерларини эгаллаб олиш, қолган аҳолисини ҳам ҳайдаб чиқариш ва қочқинлардан бирортасини ҳам ўз уйларига қайтишига рухсат бермаслик… каби истак-тамалари ҳамон мавжуддир. Ҳеч шубҳа йўқки, Ғарб олами мусулмонлар ҳукмдорлари билан тил бириктирган ҳолда, айнан шу йўлдан, яъни Фаластин қўлдан бой берилган йўлдан юради. Бунда унга (Аср битими) жуда қўл келади. Чунки ундан кўзланган мақсад – Синай соҳили бўйида қуролсизланган Фаластин давлатини қуриш ҳамда Фаластин ечимини муваққат ва босқичма-босқич ечимларга айлантириш, шу орқали келажакдаги янги тил бириктирувларга йўл очишдан иборат. Бу навбатдаги тил бириктирув эса, Синайни фаластинликларга ватан қилиб бериб, Фаластиннинг қолган аҳолисини ҳам аста-секин кўчириб чиқаришдир. Бутун дунёдан яҳудийларнинг кўчиб келаётгани ҳам, келгинди яҳудийларнинг Фаластин тупроғига бостириб келишаётгани ҳам айни тил бириктирувга мувофиқ бўлмоқда.
Исломий юртлардаги малай ҳукмдорларнинг Ақсо масжиди масаласи ҳамда ўз ерлари ва юртларини сабот билан мудофаа қилаётган мусулмонлар масаласи борасидаги қилмишлари ва тил бириктирувлари мана шулардан иборат. Хўш, ушбу заминни ўз аҳолисидан бўшатиб, келажакда яҳудийлар учун мулк қилиб бериш, Ғарбнинг қўлидан келадими?
Бу саволга жавобимиз қуйидагича: Мусулмонлар тарихда Фаластинни Умар Форуқ фатҳ қилгандан бери ҳимоя қилиб келишди… Мусулмонлар Фаластинни икки марта салибчилардан ва бир марта мўғуллардан озод қилишди… Усмоний Халифалик заифлашгач, Теодор Герцл раҳбарлигидаги бир гуруҳ яҳудийлар давлат ҳукмдорларини пул билан сотиб олиш ва давлатнинг барча қарзларини узиш эвазига Фаластинни олишга бир неча бор ҳаракат қилишди. Хусусан, султон Абдулҳамид даврида Фаластинни яҳудийларга ватан қилиб бериш учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Лекин уларнинг барча ҳаракатлари зое кетди ва Фаластиннинг бир қаричига ҳам эга бўлишолмади…
Кофирлар мусулмон юртларида мустамлакачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун Фаластин ерларини яҳудийларга ватан қилиб беришди. Бу лойиҳаларнинг энг асосийси шундан иборатки, улар ўзлари парчалаган Халифаликнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик ва Умматни асосий мақсад, яъни Халифаликни тиклашдан чалғитиш учун бу ёвуз вужуд орқали Умматни турли урушлар, тўсиқлар ва хатарлар билан машғул қилишни кўзлашган. Улар макр ва ҳийла қилаверадилар, Аллоҳ эса, улардан маккорроқдир. Аллоҳдан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайтаришини ҳамда Ақсони озод қилиш ва Росулуллоҳ ﷺ хушхабари бўлмиш Румни фатҳ қилиш билан бизни сийлашини сўраймиз.
Роя газетаси сайтидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб